Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.51K subscribers
985 photos
257 videos
2 files
2.64K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#Ўқувчилардан

Бу ерда асосан хотин-қизлар ёзади, билмадим, менинг ҳикоямни чиқарасизларми-йўқми...

Мен эркак кишиман, ёшим 37 да. Оилалиман, 2 нафар фарзандим, яхши ишим бор. Лекин болалигимдаги воқеа... Унутдим, деб ўйлардим, лекин унутмаган эканман, афсус... Болаларим ўсаётгани-ю, болаларга нисбатан зўравонлик воқеалари ҳақида ўқийман-у, ўша воқеалар кўз олдимда гавдаланади.

1993 йил. Онам 3 йилдирки, саратон касалига чалинган. Отам бор кучини уларнинг касаллиги билан курашишга қаратганлар. Мен билан синглимда деярли вақтлари бўлмасди. Ўша йили менга 12-бармоқ ичаги яраси ташҳисини қўйишди. Мени шифохонага ётқизишди. Аввалига ҳаммаси яхши эди, кейин эса ҳақиқий дўзах бошланди.

Ёши катта болалар кичикларнинг устидан кулар, хоҳлаган ишларини қилишарди. 9-синфда ўқийдиган бир ўғил бола мен ўз “паноҳига” олди ва отамга “ўғлингизга қарайман”, деб ваъда берди. Ҳа, қаради... У палатадошим эди. Аввалига шунчаки мени қучоқларди. Кейин 4-5 кун ўтгач, менинг каравотимга ётволиб, мени ёнбошлади-да, зўрлади. Бу ишлар менинг то шифохонадан чиқишимгача давом этди. У менга нима қилаётганини тушунмасдим. Отамга ҳам нима дейишни билмай, индамаганман. Ундан ташқари отам менга олиб келган барча егуликларни ўша катта болалар олиб қўярди.

Шифохонадан чиққач, отам орқам қонаётганини пайқади. Шифокорга кўрсатди, орқа тешик ёрилиши ташҳисини қўйишди. Лекин нима сабабдан шундай бўлгани билан ҳеч ким қизиқмади ҳам. Наҳот улар нима бўлганини тушунмаган бўлса?! Лекин ўзимга ўша йигитни бир кунмас-бир кун топаман, деб сўз бердим. Унинг исми ва фамилияси ёдимда. Исми ноёб, шунинг учун ҳам эслаб қолганман. Аёлимга эса болаларни зинҳор ёлғиз қолдирмасликни тайинлайман.
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9 https://goo.gl/forms/3nVmQXAFLb5dq5B92

Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #БолаларгаНисбатанЗўравонлик
#Ўқувчилардан

Мен ҳам ўзимни зўравонлик қурбони деб ҳисоблайман.
Мен пойтахтда яшайман. Ўшанда 10 ёшда эдим. Мен ўртоқларим билан ҳовлида ўйнаганимда подъездимизга бегона эркак кирди. Ўша кун хотирамда яққол муҳрланиб қолди. 8 март куни эди, лекин ташқари анча салқин. Менга орзуимдаги оёқ кийим совға қилишди. Улар менга шунақа ёқдики, оёғимга пайпоқ киймасдан ҳам ўша оёқ кийимда кўчада отилдим.

Ўша бегона эркак бизни подъезд эшиги олдида туриб кузатиб турарди. Кейин эса кўринмай қолди.

Дадам гул сотиб олишга чиқдилар. Ойим ойнадан мени чақириб, ҳеч бўлмаса оёғимга пайпоқ кийишни айтдилар. Мен уйга кириб, пайпоқ кийиб олдим-у, яна ташқарига чиқдим.

Подъезднинг иккинчи қаватида ўша эркак мени кутиб турарди. Пастида ҳеч нарса йўқ эди. Мен шунчалик қўрқиб қолганимдан бирон калима айта олмадим. Ҳайриятки, ақлим етиб, шундоқ унинг олдидан учиб ўтиб кетдим. У орқамдан югурди. Кўча одамларга гавжум бўлгани учун у қочиб кетди.

Мен қўрққанимдан йиғлай бошладим. Шу пайт дадам қайтдилар ва мени аҳволимни кўриб, сўроқ қилдилар. Яхшиямки, ота-онамга ишончим юқори бўлгани учун уларга ҳаммасини айтиб бердим.

Дадам кўп ўйламай, унинг кетидан югуриб кетди. 20 дақиқа ўтар-ўтмас, уни судраб келди. Мен ўша эканлигини тан олдим.

Кейин милиция, узоқ сўроқлар... ва ниҳоят суд бўлди. Уни қайси модда билан суд қилишганини, албатта, эсламайман, лекин унинг юзини бутун умрга эслаб қолдим ва қўрқинчли тушларимда кўп кўраман.

Ҳозир ўзига ишонган, ҳурматли аёлман. Яқинда ўша ҳолатга ўхшаган воқеа юз берди. Ишхонада бир эркак тинмай мени таъқиб қиларди. Ундан қўрқардим. Мен жим турмадим ва бошлиғимга ҳаммасини айтдим. Уни дарҳол ишдан бўшатишди.

Шу саҳифада аёлларни айблашларини кўп кўраман. Хўш, ўша 10 яшар қиз қандай қилиб эркак ҳирсини қўзғатган экан?!
На биринчи, на иккинчи воқеада бу қоронғи пайтда ёки одамлар кам бўлган жойда содир бўлмаган. Ҳулоса ўзингиздан. Зўравонга фарқи йўқ. Аёллар, болалар гап-сўзлардан қўрқиб сукут сақламаслиги керак.

=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9 https://goo.gl/forms/3nVmQXAFLb5dq5B92

Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #БолаларгаНисбатанЗўравонлик
👉Токсик ота-оналарнинг 8 белгилари:

1️⃣Токсик ота-оналар фарзандларининг муваффақиятларига қувонмайди ёки улар камситади. Масалан, бола олимпиада ғолиби бўлди. Токсик ота-она “Олимпиада унчалик қийин бўлмаган” дейди. Улардан мақтов эшитиш деярли имконсиз.
2️⃣Токсик ота-оналар бутун эътиборини муваффақиятсизлик ва омадсизлигингизга қаратади. Бола мусобақада ютқазса, синфда энг ёмон натижа кўрсатса – бу муваффақиятсизликлар ҳақида эшитмаган қариндош қолмайди. Ота-она боласини шарманда қилиб, нобоп бола ўсаётгани ҳақида жар солишади. Вояга етганида, бундай ота-оналарнинг фарзандлари ҳар қандай хатони ва уларга айтилган арзимас камчиликни мағлубият деб қабул билишади. Ўз ютуқларини камситиб, ҳатто сезмайдилар ҳам.
3️⃣Токсик ота-оналар ўз фарзандларини доим бошқа болалар билан таққослайди. “Муҳаббатнинг қандай озодалигини қара. Сен битта нонни ҳам эплаб еёлмайсан, ҳамма жойинг ушоқ бўлиб кетади”. “Дугонамнинг ўғли инглиз тилида бемалол китоб ўқийди, сен эса ҳали ҳарфларини тўлиқ билмайсан”. “Чиқишингни кўрдим. Қўшнимизга қараганда жуда суст чиқдинг”. Бундай ота-оналарнинг фарзандлари умрлари давомида минг азобда ота-онасига нимадир исботламоқчи бўлади. Улар яхши натижага эришиш учун ҳар қандай усулдан фойдаланишга тайёр, гарчи у ҳалол бўлмаса ҳам. Улар яхши натижага эришиш ўрнига ота-она ёки бошқа одамларнинг мақтовига ва розилигига эришиш учун бутун кучини сарфлайди.
4️⃣Токсик ота-оналар болаларни ўз муаммоларига аралаштиради. Масалан, ота билан мунтазам урушадиган она низони хал қилиш учун болаларни аралаштиради. Ёки ишдан чарчаб келган ота болада аламини олади. Ёки болалар учун қилинган нарсаларни ота-оналар бир-бирига миннат қилади. Оқибатда бундай оиладаги болалар ўзлари англамаган ҳолда ота-оналарнинг жанжаллари ёки ёмон кайфияти учун ўзларини айбдор ҳис қилади.
5️⃣Токсик ота-оналар боланинг шахсий чегараларини тан олмайди. Улар болани бутунлай назорат қилади: унинг ёзишмаларини ўқийди, аккаунтларини текширади. Бу бола хавфсизлиги учун қилинадиган кузатув эмас. Ота-она кейин боланинг ёзганларини унинг юзига солиши ёки унинг номидан ўртоқларига хабар ёзиши мумкин. Бундай ота-оналар боланинг шахсий нарсаларини титкилайди, ҳар бир қадами учун ҳисобот беришини талаб қилишади. Тўғри, ҳар бир ота-она бола учун қайғуради, лекин боланинг шахсиятини ҳурмат қилган ҳолда баъзан унга назорат қилаётганингизни билдирмаслик керакки, у ўзини мустақил хис қилсин. Тотал назорат остида ўсган одам ҳеч қачон ҳаётида мустақил қарор қабул қила олмайди ва бўйнига масъулият олмайди.

Давомини қуйидаги мақолада ўқинг: https://nemolchi.uz/uz/2020/07/18/mening-ota-onam-toksik-ota-onalar-toifasiga-kiradimi-toksik-ota-onalarning-belgilari/

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #БолаларгаНисбатанЗўравонлик
Қизча топилди! У 13 ёшда экан: https://iibb.uz/uz/news/trinadtsatiletnjaja-devochka-najdena

ИИББ одатдагидек қуруққина хабар билан кифояланиб қўя қолди: “Қиз дугонасиникида эди. У яхши".

Қуйида ёзганларимиз айнан шу қизга тааллуқли эмас, унинг тақдири бизга маълум эмас.

Мен эса сизга ўсмирлар психологик кўмак телеграм-боти @nemolchibot га ёки Инстаграмга нималар ёзишини айтиб бераман. Ота-оналари уларни мазаҳ қилиб, одам ўрнида кўрмаслиги-ю, хизматкорга айлантириб, фикрларини ҳурматламаслигини гапириб беришади. Улар билан маслаҳатлашамасдан тақдирларини ҳал қилишади. Арзимаган хатолик учун жазолашлари ва ҳоказо ва ҳоказо...

Бу ўсмирлар учун ҳаёт қизиғи қолмаган. Улар учун ягона йўл – уйдан қочиш. Уларда аутоагрессия (ўзига жисмоний ва руҳий зиён етказиш) юқори, шу билан бирга уят ҳисси ва исёнкорлик қоришиб кетган. Улар ички ишлар органларига мурожаат қилишни хоҳламайди. Мен уларни тушунаман. Негаки бизнинг маданиятимизда “ота-она доим ҳақ”, болаларнинг фикри билан эса ҳеч кимнинг иши йўқ.

Ўзбекистонда ҳеч ким ўсмирларни уй зўравонлигидан ҳимоя қилмайди! На ИИВ, на прокуратоура ва на Миллий Гвардия. Бундай сўзлар сизни ҳафа қиляптими? Унда нечта ўсмирни ота-онаси томонидан руҳий ва жисмоний зўравонликдан қутқара олганингиз ҳақида расмий статистика билан бўлишинг-чи?

Сукут Сақлама (Немолчи.уз) лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко
_______________
#СукутСақлама #БолаларгаНисбатанЗўравонлик #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
#Фикр

Ота томонидан онага нисбатан зўравонлик қўлланилганда боланинг назари билан бўлишмоқчимиз. Севган инсони/эри томонидан калтакланган кўплаб қизлар/аёллар бундай шароитда нима қилиш кераклиги, ўзини қандай тутишни билишмайди. Ва худди шундай вазиятга тушиб қолган йигитлар учун қуйидагиларни ёзмоқдамиз.
Оиламиз кўп фарзандли оилалар қаторига киради.Отам, онамга турмуш қуришгандан бери қўпол муносабатда бўлиб келган. Фарзандли бўлсак ўзига келиб қолар, деб онам сабр қилдилар, энди эса шўрлик ойижоним фарзандлари отасиз қолиб кетмаслиги учун сабр қиляптилар.
Онам фаришта мисол аёллар - бизни яхши кўради, ишлайди, бундан ташқари барча уй юмушлари онамнинг гарданида. Отам ҳам бизни яхши кўради, лекин... ичиб олсалар, онам бечорани калтаклагани калтаклаган, токи уларнинг жанжалига аралашиб тинчитишим мумкинлигини англаганимга қадар. Шундай кунларнинг бирида, отам онамга энди қўл кўтармоқчи бўлганда, онамга қайта қул кўтармаслигини айтдим, отам мен томонга бурилмади, лекин менинг бу ҳатти-ҳаракатим отамни хайратда қолдиргани аниқ эди. Отам онамга нимадир деб ғудраниб чиқиб кетдилар, шундан буён биз, фарзандлар, онамни ҳимоя қиладиган бўлдик. Эндиликда отам онамга қўл кўтармай қўйди.
Биласизми... мен онамни шундай инсонни танлагани учун айбдор санамоқчи эмасман, улар неки бўлмасин мени ота-онам! Менга доим азоб берадиган ва алам қиладиган нарса - отам онамни сабабсиз ҳақорат қилиши ва онам мана шу асоссиз ҳақоратларга сабр қилишидир, шунинг учунми отамни барибир ич-ичимдан кечира олмайман. Худо сақласин агар менинг ҳам ҳаётимда шундай инсон учраса мен ҳеч иккиланмай ундай инсондан воз кечган бўлардим, мен умримда иккинчи маротаба бундай азобларга тоқат қилолмайман ва туғилажак болаларимни ҳам бундай азоб остида вояга етказишдан воз кечаман.

_______________
#СукутСақлама #БолаларгаНисбатанЗўравонлик #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен Османова Диляра 8 ёшли қизимни ёлғиз она бўлиб тарбилаяпман. 15 июль куни тахминан соат 12:30 да мен қизимни дўконга соат учун батарея сотволишга жўнатдим. 10-15 дақиқадан сўнг мен хавотирга тушдим, чунки олдин юборганларимда…
ИИВ иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини тасдиқлади (https://sirviib.uz/uz/news/izhtimoij-tarmolarda-ona-8-eshli-izini-ijnoa-solish-aida-gapirdi-ammo-tergov-tuhtatildi-deb-nomlangan-videolava-juzasidan-rasmij-munosabat). Шу ҳолосми? Қуйидаги саволларга жавоб қани:

1️⃣ Нега Туман ИИБ вилоят даражасидаги экспертизани тан олмади? Бундай ҳолатлар учун республика миқёсидаги экспертиза кераклигини тасдиқловчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни кўрсатинг.
2️⃣ Агар тергов учун республика экспертизаси керак бўлса, нега терговчи бир ойдан ортиқ вақт давомида бундай экспертларни топмади? Экспертизани ўтказиш – тергов вазифаси. Нега бу муддат ичида республика экспертизаси ўтказилмади?
3️⃣ Нега гумонланувчи шахс гувоҳ кўрсатмаси ва психологик экспертизаси бўла туриб, очиқда юрибди? Психологик экспертиза ҳулосасига кўра, қизча ёлғон гапирмаяпти. Камига унинг гувоҳи бор. Қўшни Қозоғистонда вояга етмаган болаларга нисбатан тазъийқ ҳаракатлари психологлар ҳулосаси асосида кўрилади. Негаки бундай ҳолатларда жиноятчилар ўзидан кейин из қолдирмайди. Бизнинг ҳолатимизда эса ГУВОҲ БОР.

Қуруқ баёнот бериш етар! Ёки ўлим билан тугасагина “иш” жиддий кўриладими?

_________________
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #БолаларгаНисбатанЗўравонлик #Қонунлар
1️⃣ Деярли ҳар бешинчи бола жинсий зўравонлик ва турли шакллардаги зўравонлик қурбони бўлади.

2️⃣ 70-85 % ҳолатларда жинсий зўравонликка учраган болалар ўз зўравонларини олдиндан таниган.

3️⃣ Зўравонликка учраган ҳар учинчи бола бу ҳақида ҳеч кимга гапирмайди.

Статистикага мурожаат қилсак: айнан оилаган таниш ёки қариндош бўлганлар болаларга нисбатан зўравонлик қўллайди. Бу муаммонинг мураккаблиги ҳам шунда: болани бегоналардан ҳимоя қилиш осонроқ.

Оилавий дўстлар, қариндошлар, қўшнилар, боланинг ва ота-онанинг танишлари. Ота-оналар одатда бегоналар билан мулоқот қилиш мумкин эмаслигини айтишади. Тажриба ва тадқиқотларнинг кўрсатишича, болалар баъзан бу қоидани бузишади, лекин аксарияти уни яхши уқиб олади. "Ўзимизники" бўлганлар билан бу қоида ишламайди, негаки танишларга болалар аксарият ҳолатларда ишонади.

Педофилнинг яқинлари унинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида кўпинча билимайди ва бу нарса уларнинг ақлига ҳам сиғмайди. Бошқа томондан ёмон нарсаларни яқинларимиз ҳатти-ҳаракатларида атайлаб сезмаймиз. Жинсий зўравонлик қурбонларининг ота-онаси нимадир бўлаётганини сезишса-да, яқинлари томонидан содир бўлаётгани учун "йўқ, у бундай қилиши мумкин эмас" деб ўзимизни чалғитамиз.

Давоми бор.
===========================
https://incamp.ru/ сайти материаллари бўйича тайёрланди.
Сиз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

#педофиллар #БолаларгаНисбатанЗўравонлик #зўравонликқурбонлари #СенЁлғизЭмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
⭕️Боғча ёки мактабдаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик (харрасмент) бутун умрлик жароҳат қолдириши мумкин. Руҳий асоратларга ҳавотирлилик, депрессия, уйқу бузилиши, иштаҳа йўқолиши, диққатни жамлай олмаслик, ўзини-ўзи баҳолаш пасайиб кетиши, ижтимоий яккаланиш ва уят ҳисси киради.

⭕️Айрим одамлар гиёҳванд моддалар ёки алкоголга ружу қўядики, бу асоратлар билан яшаши енгиллашади гўё. Бошқа ҳолатларда ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар ёки уни амалга оширишга ҳаракатлар учрайди.

Сизнингча, бизда харрасмент ҳолатлари учрайдими? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак?

Давоми бор.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#синганхаёт #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#қонунлар #немолчиуз
#мактаб #болалар #буллинг
Педофилия – меъёрдан ташқаридаги ҳолат. Болалар ва уларнинг ота-оналарига педофиллар ҳамма қатори оддий одамдай кўринишини етказиш керак. Улар деярли ақлдан озган ёки бошқа ғайритабиий кўринишда бўлмайди. Акс ҳолда уларни аниқлаш ва улардан болаларни ҳимоя қилиш анча осон бўларди.

Олдига носоғлом кўринишдаги киши келса, боланинг жим қараб турмаслиги табиий. Лекин педофиллар жуда мулойим ва сиз-у биз қатори кўринишга эга. Ҳамма муаммо ҳам шунда.

Педофилия – руҳий касаллик натижасидир. Сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин: болаликда кечган жинсий зўравонлик, жароҳатловчи ҳолатлар, руҳий ташҳислар.
Одатда улар ҳамма қатори кўринишга ҳаракат қилади. Умуман олганда қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: болага ҳаддан зиёд қизиқиш, уни тиззасига ўтказишга ҳаракат қилиш, бола билан ҳаддан ташқари кўп вақт ёлғиз қолиш.

Сизни нима ҳавотирга солишини ўйлаб кўринг. Бундай ҳолатга энг тўғри баҳо қуйидагича бўлиши мумкин: «қандайдир ҳавотирли, нимадир ғалати».

Ёши катта одам болангиз билан муомаласи сизга ёқмаса, чегараларни белгилаб олинг ва мулоқот қилишни чекланг.

Давоми бор.

===========================
https://incamp.ru/ сайти материаллари асосида тайёрланди.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #зўравонликкайўқдеймиз
Жинсий тажовузкорликка мисоллар:

кераксиз жисмоний алоқа, шу жумладан исталмаган тегинишлар

«хизмат эвазига тажовузкорлик» — бунда мактаб ходими юқори баҳо ёки бошқа нарсалар эвазига жинсий муносабатларга мажбурлайди ёки шантаж қилади.

қиз ва аёллар (ёки ўғил ва эркаклар)га нисбатан жинсига оид қўпол ёки ҳақоратловчи сўзларни ишлатиш

муайян жинсга хос таҳқирловчи номлар билан чақириш

шахснинг жисмоний хусусиятлари ёки ҳаракатлари ҳақида жинсий изоҳлар

порнография, жинсий тусдаги суратлар, граффитиларни жойлаштириш ёки ўзаро алмашиш

жинсий тусдаги миш-мишларни тарқатиш (шу жумладан Интернетда).

Давоми бор.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#статистика #қонунлар #сукутсақлама
#школа #дети #буллинг