Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#МаслаҳатБеринг

Мен оилалиман. 11 ёшли ўғли бор инсонга турмушга чиққанман. Яширмайман, боланинг феъли мени анча пайт қийнади. Ўтиш даврини ҳам оғир кечиб ўтдик. Ўғирликлар ҳам, уйдан қочишлар ҳам бўлган. Бугун ҳаммаси ортда қолди. Ҳозир ўғлим билан дўстона, ўзаро ҳурматга қурилган муносабатдамиз. Четдан қараган одам унинг менга ўгайлигини ҳам билмайди.

Ҳозир ўғлим 17 ёшда, у 11-синфда ўқийди. Бир қараганда ҳаммаси яхшидек, аммо ҳар бир мактабда бўлганидай уларда ҳам яхшилар билан бир қаторда аҳлоқсиз “сардорлар” борки, улардан ҳатто ўқитувчилар ва директор ҳам қочишга ҳаракат қилади.

Бу мудҳиш воқеа бир ҳафта олдин содир бўлиб, болам мактабдан уйга келиб “ойижон, ўртоғим билан айлансам майлими”, деб сўради.

Мен унга рухсат бердим. Шундан кейин у касаллигини баҳона қилиб, мактабга бормай юрди. Бу ҳолат бир ҳафта давом этди. Кеча кечқурун дўконга жўнатмоқчи бўлганимда бирдан ранги ўзгариб, “ойи, бирга борайлик”, деб қолди.

Узоқ суриштирувларимдан сўнг ўғлим илғор синфдаги сардорлари бошқа синфларни ўзларига бўйсиндириш мақсадида уларни тинч қўймаётгани ва уларнинг миллатидан бўлмаган барчани мактаб коридоридаёқ дўппослашаётганини айтиб берди.

Болам синфдоши билан кўчага чиққанида уларни куппа-кундуз куни кўчада тутволишиб, роса дўппослашди, кейин тиз чўктириб камерага қараб “гей”ларни тутволганини гапиришди. Кейинчалик ёзувни интернетга қўйиш билан ҳам қўрқитишди. Съёмкадан кейин бояги барзангилар видео Интернетга чиқиб кетмасидан олдин иккаламиз 50 минг сўмдан олиб келишимиз кераклигини айтишди.

Эртасига ўғлим билан айланган бола уларга 50 минг берди. Унга ҳозирча тегинишмаяпти. Ўғлим эса мактабга боришдан бош тортяпти. 50 минг – муаммо эмас! Лекин кейин нима бўлади? Бояги “сардорлар” яна нима ўйлаб топишади?

Ўша мактабда яна бир ўғлим ўқийди, кичкина қизим бор. Мактаб ўқитувчиларининг тавсиясига кўра ҳозирча мактабга бормай турибмиз. Нега? Биз бу ерда ҳеч кимга керак эмасмизми???!!!!

P.S. Ўғлим ўзини ҳимоя қила олади. Аммо у 11-синфни ҳеч қандай муаммоларсиз тинч тугатмоқчи.

Воқеа жойи: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани.

=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Зўравонлик қурбонлари #Аёллар #болаларВаЗўравонлик #мактаб #болалар #буллинг #кўмак
⭕️Боғча ёки мактабдаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик (харрасмент) бутун умрлик жароҳат қолдириши мумкин. Руҳий асоратларга ҳавотирлилик, депрессия, уйқу бузилиши, иштаҳа йўқолиши, диққатни жамлай олмаслик, ўзини-ўзи баҳолаш пасайиб кетиши, ижтимоий яккаланиш ва уят ҳисси киради.

⭕️Айрим одамлар гиёҳванд моддалар ёки алкоголга ружу қўядики, бу асоратлар билан яшаши енгиллашади гўё. Бошқа ҳолатларда ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар ёки уни амалга оширишга ҳаракатлар учрайди.

Сизнингча, бизда харрасмент ҳолатлари учрайдими? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак?

Давоми бор.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#синганхаёт #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#қонунлар #немолчиуз
#мактаб #болалар #буллинг