Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nemolchi.uz лойиҳасидан янги формат - кичик ҳажмли роликлар орқали зўравонлик мавзусига оид тушунчаларни бериб борамиз. Унинг доирасида интервьюлар ҳам ташкил этиш ниятимиз бор.

Биринчи мавзумиз - руҳий зўравонлик.

Сизга қайси мавзулар қизиқ? Кимлар билан интервью ташкиллаштиришимизни истайсиз? Шарҳларда ўз фикрингизни қолдиринг. Бу биз учун жуда муҳим.

Видео муаллифи: Ситора
@sitorinakarimova

#СукутСақлама #ЗўравонликТурлари #НеМолчиУз #гендертенглик
Лобар Ғафурджановна Бабаходжаева - педагогика фанлари доктори, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ўқитувчиси

Таълим, мураббийлик ва ахборот технологиялари, бизнес тизимлари ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш соҳасида 18 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган Лобар Ғафурджановна бизнес-жараёнларни автоматлаштириш тушунчаларни ўрганиб уларни Ўзбекистонда таълим соҳасига биринчилардан бўлиб тадбиқ этган.

Л.Бабаходжаева ўз фаолияти давомида таълим соҳасидаги илғор тенденциялар ва инновацияларни ахборот технологиялари ёрдамида университетнинг ўқув дастурларига турли Ахборот Технологиялари йўналишларини жорий этишга катта эътибор берган.

Лобар Ғафурджановна Тошкент Давлат Техника Университетида бакалавр даражаси, Тошкент Иқтисодиёт Университетида магистратура даражиси, бизнесдаги ахборот технологиялари йўналиши бўйича Вестминстер Университетида (Буюк Британия) иккинчи магистратура даражасини қўлга киритган, шунингдек мураббийлик ва таълим соҳасида халқаро сертификатланган мутахассис унвонини олган. Бундан ташқари, Лобар Ғафурджановна таълим соҳасига ахборот тизимлари ва инновацияларни жорий этиш бўйича педагогика фанлари доктори даражасини қўлга киритган.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
Шифокор ва хонанда Рано Байзаевна Шарипова 1939 йилнинг 27 февраль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

1963 йилда Тошкент Давлат тиббиёт инсттитутини тамомлаган. 1963-1997 йилларда врач-физиотерапевт сифатида ишлаган. 40 йил давомида икки турли соҳада фаолият юритиб келган.

1964 йилдан 2014 йилгача Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг эстрада симфоник оркестри солисти вазифасида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Олтин фондида 300 дан зиёд қўшиқлари мавжуд.

Минскдаги IV-м Бутуниттифоқ фестивалида иштирок этиб, унда "Рано Шарипова куйлайди" мусиқали филми намойиш этилган.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #МашҳурАёллар #womenempowerment
Елена Алексеевна Атланова - Intelligent Solutions компанияси ижрочи директори

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида "Иқтисодий Кибернетика" (олдинги Тошкент Халқ Хўжалиги Институти) факультетини битириб, Ахборот Технологиялари йўналишида тахсил олган. Ўз фаолиятини оддий дастурчи сифатида бошлаган бўлса-да, қисқа вақт ичида юқори бошқарув лавозимларини эгаллашга муваффақ бўлган.

Елена Атланованинг фаолияти Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожланланиши билан бирга ривожланмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Бугунги кунда у йирик давлат ва тижорат ташкилотларига илғор ахборот технологияларини жорий этиш учун жалб этилган мутахассислардан бири.

Бундан ташқари банк хизматлари, корпоратив бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва биллинг тизимлари бўйича ўндан зиёд интеллектуал ва муаллифлик мулки гувоҳномасига эга.

Ўзининг ўттиз йиллик тажрибасига қарамай, доимо ўз устида ишлаб, ўзининг профессионал маҳоратини оширишга, ёш кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга, ҳамда турли қизиқишларини ижодий тарафдан амалга оширишга алоҳида эътибор қаратади.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
Наргиза Ғайратовна Кушакова - "Cisco" компаниясининг ҳудудий бизнес менеджери

Фаолиятини телекоммуникация соҳасида етакчи глобал ташкилотларидан бири - "Cisco"да шогирд сифатида иш бошлаган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Республикаларида компаниянинг ҳудудий бўлимлари фаолияти учун масъул.

Телекоммуникациялар соҳасида 12 йиллик фаолияти мобайнида Наргиза Ғайратовна ўз корхонаси каби телефон тармоқлари технологиясидан тортиб йирик корхоналар учун хавфсизлик, ишончлилик ва хатоликларга чидамлилик талабларига жавоб берадиган кенг кўламли телекоммуникация тизимларини жорий этиб ривожланган. У тизим муҳандиси бўлиб иш бошлаган бўлса-да, эндиликда минтақадаги бизнес, сотувлар амалиётига ва тегишли ҳудудларда тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқаришга масъулдир.

Н.Кушакова Тошкент ахборот технологиялари Университетида Телекоммуникация соҳасида бакалавр ва магистратура даражасини қўлга киритган, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятини изланувчи-аспирант сифатида давом эттирди.

Наргиза Гайратовна нафақат телекоммуникациялар соҳасида муваффақиятли аёлнинг яққол мисолидир, балки сотувлар ва минтақавий бизнесни ривожлантириш бўйича топшириқларни аъло даражада бажара оладиган техник-муҳандислик йўналиши ходимининг ёрқин кўринишидир.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
УМИДОВА Зульфия Ибрагимовна 1992 йилда Тошкент Ўрта Осиё давлат университетининг (ҳозирги ТТА) тиббиёт факультетини битирган.

3улфия Ибрагимовна маҳаллий миллат вакилларидан юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берган. Олима ўзбек аёллари ичида биринчилардан бўлиб, тиббиёт профессори ва академиклик даражаларига эришган ҳамда илмий изланишлари жаҳон миқёсида эътироф этилган.

1930 йилдан Тошкент тиббиёт институтининг госпитал терапия клиникасида ассистент, 1937 йилдан доцент, 1947-1969 йилларда мудира, 1970-1980 йилларда айни клиниканинг профессор-консультанти.

Профессор З.И. Умидованинг илмий ишлари климатология,
хусусан, иссиқ иқлим шароитида юрак қон-томир касалликларининг кечишига бағишланган. Уларнинг илмий изланишлари маҳсули бўлган “Иссиқ иқлим кардиологияси очерки” китоби ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.

Олима шунингдек, ўткир миокард инфарктининг кечиши, гипертония касаллиги, бу шароитларда ревматик миокардитни ўрганган; атеросклероз ва юрак-қон томир касалликларини, пароксисмал тахикардияни даволаш масалаларини ишлаб чиққан.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #МашҳурАёллар #womenempowerment
Надежда Васильевна Брюховецкая - "Uzbekistan airways" АЖ Технологик бўлими бошлиғи

Надежда Васильевна Санкт Петербург Университетининг эргономика, муҳандислик ва муҳандислик психологияси кафедрасида тахсил олган. Ўзининг 25 йиллик фаолияти давомида технологик тартибларни ишлаб чиқиш ва авиакомпаниянинг фаолияти қоидаларини белгилаш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Брюховецкая авиакомпаниянинг технологик фаолиятига масъул бўлиб, у авиакомпаниянинг бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва савдо-сотиқ, юклар, йўловчи ва юкларни ташиш ҳамда юклар ва йўловчиларга техник хизмат кўрсатиш учун турли ахборот тизимларини жорий қилди.

Надежда Васильевна авиакомпаниянинг ишлаб чиқариш жараёнларига халқаро IATA (Халқаро Ҳаво Транспорти Ассоциацияси) ва ICAO (Халқаро Фуқаро Авиацияси Ташкилоти) стандартларини жорий этиш билан бирга миллий авиакомпания ва IATA ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштирадиган шахс ҳисобланади. Бундан ташқари у Тошкент шаҳридаги янги халқаро аэропортнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш учун яратилган ишчи гуруҳ аъзосидир.

Н.Брюховецкая авиакомпаниянинг тижорат фаолиятининг технологик жиҳозларини мунтазам равишда такомиллаштириш ва ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. У ходимларга янги технологик жараёнларни жорий қилишни ўргатиш ва замонавий авиация соҳасида автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланишга катта эътибор қаратиб келмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
Шахло Уткуровна Турдикулова - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазир ўринбосари, Илғор технологиялар маркази директори, биология фанлари доктори, профессор

Ш.Турдикулова бир вақтнинг ўзида олим, раҳбар, ташкилотчи, тадқиқотчи ва амалиётчи ролларини самарали ижро этиб келмоқда. У инсон генетикаси ва биотехнология соҳаларида илмий тадқиқотларини фаол олиб боради ва мамлакатимиз учун янги бўлган тиббий биотехнология йўналиши ривожланишининг негизида турган олимадир.

Шахло Уткуровна илм-фан борасида янги тадқиқотлар қилиш ва ёшлар, хусусан ёш аёлларни келажакда олим бўлишлари учун илк қадам босишларини қўллаб-қувватлашни ўзининг асосий мақсади деб билади.

Ўзбекистон Миллий Университетда фан номзоди ва докторлик даражасини қўлга киритган. Шунингдек у АҚШнинг Калифорния Университетида докторлик даражасини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Унинг мамлака илм-фан соҳасини ривожланишига қўшган энг улкан ҳиссаси бу юртимизда илк бор Илғор технологиялар марказининг ташкил этилишида иштирок этиши ва марказ ғоясини инновацияларни ривожлантириш учун платформа сифатида ишлаб чиқишдан бошлаб унинг тўлиқ ишга туширилиши ва фаолият юритилишинини таъминлаган.

Шахло Уткуровна “чегара билмас олим”нинг ёрқин мисоли бўлиб, у глобал миқёсда ўнлаб жаҳон марказлари билан ҳамкорликда юқори баҳоланадиган мақолаларни чоп этади. Шунингдек замонавий технологияларни қўллаш орқали юртимизда илм-фан ривожланишига катта ҳисса қўшган аёллардан биридир.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
Юлдашева Гули Исматуллаевна таниқли сиёсатшунос. Сиёсий фанлар доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ катта илмий ходими. "Webster university in Тashkent" Тошкент филиали профессори.

Соҳалари: халқаро муносабатлар; геосиёсат; Ўзбекистоннинг янги тарихи; Америка Қўшма Штатлари; Эрон Ислом Республикаси; Марказий Осиёнинг минтақавий хавфсизлиги.

1996 йилгача Тошкент шаҳридаги турли таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1996 йилдан 2003 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти геосиёсий тадқиқотлар бўлимида етакчи илмий ходим лавозимида ишлаган. 2003 йилдан 2012 йилгача Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Жаҳон сиёсати” кафедрасида ишлаган. У халқаро муносабатлар тарихи, минтақашунослик, геосиёсат ва бошқалар каби фанлардан дарс берган. Икки монография, сиёсатшунослик назарияси ва методикаси бўйича бир қанча дарсликлар ва ўқув-услубий дастурлар муаллифи.

Халқаро илмий грантлар стипендиати. АҚШ, Буюк Британия, Россия, Япония, Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатларда ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманлар, давра суҳбатлари ва семинарларда илмий маърузалар билан қатнашган.

Валдай мунозара клуби аъзоси. 2016 йил 24-27 октябрь кунлари Сочида бўлиб ўтган "Валдай" халқаро мунозара клубининг XIII йиллик йиғилишида иштирок этган.

2009-2010 йилларда БМТТД Тошкент филиали миллий эксперти сифатида БМТТД шафелигида инсон тараққиёти бўйича минтақавий ҳисоботнинг Ўзбекистон бўйича сиёсий қисмини тайёрлашда иштирок этган.

У кўплаб илмий ишлар, монографиялар, ўқув дастурлари, илмий мақолалар муаллифи. Илмий ишлари маҳаллий ва хорижий илмий нашрларда, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Россия, Япония, Эрон, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Покистон, Қозоғистон, Латвияда чоп этилган.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #womenempowerment
Лариса Гайковна Межлумян - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўсимлик кимёси институтида юқори молекуляр ўсимлик моддалари кимёси лабораториясининг катта илмий ходими, кимё фанлари номзоди

Лариса Гайковна ўзининг профессионал ҳаётини ва илм-фан соҳасида ўсимлик манбаларининг оқсиллари ва ферментларини ўрганиш ва кашф этишга бағишлаган. Унинг бу тадқиқотлари қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаларини ривожлантириш учун, лаборатория шароитида пахта, маккажўхори, соя ва буғдой етиштирилишини йўлга қўйишда хизмат қилди.

У биокимё, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт сохалари кесимида ўз тадқиқотларини олиб бормоқда.

Лариса Межлумян илмий интилишлари сифатида ўзи олиб борган илмий тадқиқотларни тажриба ва экспериментлар орқали амалиётда синашни, янги илмий нашрларни чиқаришни ва ўз кашфиётларини амалиётда кенг кўламда киритиб келмоқда.

Унинг доимий интилишлари натижасида “Кукумазим” ферментининг дармони ампулалар шаклида ишлаб чиқарилишига ва унинг кенг миқёсда қўлланилишига муваффақ бўлинди. Унинг ишларидан яна бир мисол сифатида қонда шакар даражасини тушириш учун маккажўхори асосида тайёрланган биологик актив қўшимчаларнинг яратилишинини таъкидлаш мумкин.

Лариса Гайковна жамоавий иш тарафдори бўлиб, тадқиқотлар давомида ўзаро ёрдам кўрсатишга, янги кадрларни тайёрлашга ва ёш мутахассисларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #STEMдаАёллар #womenempowerment