Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Шахло Уткуровна Турдикулова - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазир ўринбосари, Илғор технологиялар маркази директори, биология фанлари доктори, профессор

Ш.Турдикулова бир вақтнинг ўзида олим, раҳбар, ташкилотчи, тадқиқотчи ва амалиётчи ролларини самарали ижро этиб келмоқда. У инсон генетикаси ва биотехнология соҳаларида илмий тадқиқотларини фаол олиб боради ва мамлакатимиз учун янги бўлган тиббий биотехнология йўналиши ривожланишининг негизида турган олимадир.

Шахло Уткуровна илм-фан борасида янги тадқиқотлар қилиш ва ёшлар, хусусан ёш аёлларни келажакда олим бўлишлари учун илк қадам босишларини қўллаб-қувватлашни ўзининг асосий мақсади деб билади.

Ўзбекистон Миллий Университетда фан номзоди ва докторлик даражасини қўлга киритган. Шунингдек у АҚШнинг Калифорния Университетида докторлик даражасини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Унинг мамлака илм-фан соҳасини ривожланишига қўшган энг улкан ҳиссаси бу юртимизда илк бор Илғор технологиялар марказининг ташкил этилишида иштирок этиши ва марказ ғоясини инновацияларни ривожлантириш учун платформа сифатида ишлаб чиқишдан бошлаб унинг тўлиқ ишга туширилиши ва фаолият юритилишинини таъминлаган.

Шахло Уткуровна “чегара билмас олим”нинг ёрқин мисоли бўлиб, у глобал миқёсда ўнлаб жаҳон марказлари билан ҳамкорликда юқори баҳоланадиган мақолаларни чоп этади. Шунингдек замонавий технологияларни қўллаш орқали юртимизда илм-фан ривожланишига катта ҳисса қўшган аёллардан биридир.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
Юлдашева Гули Исматуллаевна таниқли сиёсатшунос. Сиёсий фанлар доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ катта илмий ходими. "Webster university in Тashkent" Тошкент филиали профессори.

Соҳалари: халқаро муносабатлар; геосиёсат; Ўзбекистоннинг янги тарихи; Америка Қўшма Штатлари; Эрон Ислом Республикаси; Марказий Осиёнинг минтақавий хавфсизлиги.

1996 йилгача Тошкент шаҳридаги турли таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1996 йилдан 2003 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти геосиёсий тадқиқотлар бўлимида етакчи илмий ходим лавозимида ишлаган. 2003 йилдан 2012 йилгача Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Жаҳон сиёсати” кафедрасида ишлаган. У халқаро муносабатлар тарихи, минтақашунослик, геосиёсат ва бошқалар каби фанлардан дарс берган. Икки монография, сиёсатшунослик назарияси ва методикаси бўйича бир қанча дарсликлар ва ўқув-услубий дастурлар муаллифи.

Халқаро илмий грантлар стипендиати. АҚШ, Буюк Британия, Россия, Япония, Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатларда ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманлар, давра суҳбатлари ва семинарларда илмий маърузалар билан қатнашган.

Валдай мунозара клуби аъзоси. 2016 йил 24-27 октябрь кунлари Сочида бўлиб ўтган "Валдай" халқаро мунозара клубининг XIII йиллик йиғилишида иштирок этган.

2009-2010 йилларда БМТТД Тошкент филиали миллий эксперти сифатида БМТТД шафелигида инсон тараққиёти бўйича минтақавий ҳисоботнинг Ўзбекистон бўйича сиёсий қисмини тайёрлашда иштирок этган.

У кўплаб илмий ишлар, монографиялар, ўқув дастурлари, илмий мақолалар муаллифи. Илмий ишлари маҳаллий ва хорижий илмий нашрларда, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Россия, Япония, Эрон, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Покистон, Қозоғистон, Латвияда чоп этилган.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #womenempowerment
Лариса Гайковна Межлумян - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўсимлик кимёси институтида юқори молекуляр ўсимлик моддалари кимёси лабораториясининг катта илмий ходими, кимё фанлари номзоди

Лариса Гайковна ўзининг профессионал ҳаётини ва илм-фан соҳасида ўсимлик манбаларининг оқсиллари ва ферментларини ўрганиш ва кашф этишга бағишлаган. Унинг бу тадқиқотлари қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаларини ривожлантириш учун, лаборатория шароитида пахта, маккажўхори, соя ва буғдой етиштирилишини йўлга қўйишда хизмат қилди.

У биокимё, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт сохалари кесимида ўз тадқиқотларини олиб бормоқда.

Лариса Межлумян илмий интилишлари сифатида ўзи олиб борган илмий тадқиқотларни тажриба ва экспериментлар орқали амалиётда синашни, янги илмий нашрларни чиқаришни ва ўз кашфиётларини амалиётда кенг кўламда киритиб келмоқда.

Унинг доимий интилишлари натижасида “Кукумазим” ферментининг дармони ампулалар шаклида ишлаб чиқарилишига ва унинг кенг миқёсда қўлланилишига муваффақ бўлинди. Унинг ишларидан яна бир мисол сифатида қонда шакар даражасини тушириш учун маккажўхори асосида тайёрланган биологик актив қўшимчаларнинг яратилишинини таъкидлаш мумкин.

Лариса Гайковна жамоавий иш тарафдори бўлиб, тадқиқотлар давомида ўзаро ёрдам кўрсатишга, янги кадрларни тайёрлашга ва ёш мутахассисларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #STEMдаАёллар #womenempowerment
Дилдора Сохибовна Абиджанова - Швейцария Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги миллий дастурининг расмий вакили,
Хорижий тарихшунослик фанлари номзоди

Дилдора Сохибовна таълим, инфратузилма, иқтисодиёт ва илмий тадқиқотлар масалаларини ўз ичига олган ривожланиш дастури бўйича 17 йиллик тажрибага эга. Ривожланиш соҳаларида кўп қиррали тажрибага эга бўлган Дилдора Сохибовна мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётга маҳаллий тизимларга кичик инфратузилма лойиҳалариларини жорий қилиш, шунингдек йирик сув таъминоти лойиҳаларига чуқур ўзгаришлар киритиш орқали ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

У ривожланиш лойиҳаларида катта эксперт сифатида иштирок этиб, узоқ вақт давомида ўзини ёш мутахассисларни ўқитиш ва мураббийлик қилишга, кадрларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашга бағишлаб келмоқда.

Дилдора Сохибовна Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)да шарқшунос тарихчи мутахассислиги бўйича тахсил олган ва хорижий тарихшунослик фанлари номзоди даражасини қўлга киритган. Шунингдек, Дилдора Сохибовна қуйидаги дастурлар иштирокчиси ҳисобланади: Fullbright Research Fellowship (Бостон Университети) ва Fullbright Follow Up Fellow (Колорадо Университети), Civic Education Project (АҚШ), Марказий Осиёдаги дипломатик алоқалар бўйича тадқиқот дастури (Fullbright, Гарвард университети).

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #STEMдаАёллар #womenempowerment
Юлия Алексеевна Яковлева - Техника фанлари номзоди
“Persons Hunters” кадрлар излаш агентлиги раҳбари

Юлия Алексеевна Тошкент ахборот технологиялари унверситетининг телекоммуникация мухандислиги, тармоқлар ва ахборот тарқатиш йўналиши бўйича бакалавр ва магистр даражаларини қўлга киритган. Бундан ташқари, нейро технологиялар асосида телекоммуникатсия тизимлари ва кенг тарқалган компютер тармоқлари соҳасида техника фанлари номзоди диссертациясини ҳимоя қилган. У ўз профессионал фаолиятини компьютер технологиялари ва телекоммуникация тизимларига бағишлаган.

Ю. Яковлева ўз фаолиятининг турли босқичларида бизнес соҳасида турли ахборот-коммуникация технология (АКТ) лойиҳаларни бошқариб, тадқиқот ва педагогик ишларини параллел равишда олиб борган. Юлия Алексеевна консалтинг соҳасида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга мутахассис, хусусан лойиҳаларни амалга ошириш ва лойиҳа жамоаларини бошқариш, мутахассисларни самарали ишни олиб бориш учун бирлаштирш каби ноёб тажрибага эга.

Лойиҳаларни амалга оширишдаги вазифалар мураккаблиги ва маҳсулот сифатини жамоанинг муваффақиятига бевосита боғлиқлигини англаб, Юлия Алексеевна кадрлар тайёрлаш ва жамоавий ишларни олиб бориш соҳасида етакчиликни ўз қўлига олди.

Шундай қилиб, Юлия Яковлева турли касб қобилиятларига эга инсонларни ишга олиш ва уларнинг профессионал юксалишларига баҳо бериш, ҳамда талабаларнинг АКТ фаолиятида ўсишига ва ривожланишига кўмаклашиб келмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #STEMдаАёллар #womenempowerment
Профеминизм – феминизм қарашларини қўллаб-қувватловчи ҳаракат, лекин унинг давомчилари ўзини феминист деб ҳисобламайди. Профеминист атамаси кўпинча эркаклар учун қўлланилади, негаки улар феминист бўла олмайди, деб ҳисоблашади.

Таррант Шира ўзининг "Эркаклар ва феминизм" китобида бунинг уч сабабини келтириб ўтади:
Феминизм - бу аёллар томонидан ишлаб чиқилган, аёллар ҳақида ва аёллар учун ғоялар ҳаракати ва йиғмаси.
“Эркаклар ҳеч қачон аёл бўлиш нималигини тўлиқ англай олмайди.
“Ўзларини феминистлар деб атаган ҳолда, эркаклар феминистик ҳаракатнинг олдини олиши ва уни эгаллаши мумкин, бу эса аёллар муаммолари ва овозларини бостириши мумкин.

У ёки бу даражада, феминистик ҳаракатни қўллаб-қувватловчи кўплаб эркаклар бор. Уларнинг сони кўпайиб, тенглик учун ва жинсий тажовузга қарши туришади, шунингдек, эркак ўзини феминист деб билишдан уялмаслиги ва аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўз мисолларида жасоратли эканини исботламоқда. Келинг, феминизмни очиқ қўллаб-қувватловчи баъзи Ғарб машҳур эркаклари ҳақида гапирайлик.

1.Барак Обама

2016 йилда Барак Обаманинг "Glamour" журналида "This Is What a Feminist Looks Like" - "Феминист шундай кўринади" мақоласи нашр этилди, унда АҚШнинг 44-президенти ўзининг феминистик қарашлари ҳақида гапирди.

«Сексизмга қарши курашиш - эркакларнинг мажбурияти. Турмуш ўртоқ, дўст, ҳамкор сифатида ҳақиқатда тенг муносабатларни қуриш ҳақида ўйлашимиз керак», - деб ёзди у.

2.Иэн Сомерхолдер

“Вампир кундаликлари” филми юлдузи ва унинг рафиқаси Никки Рид Гарвард университетидаги “Girls Impact the World Film Festival” кинофестивалининг фаол тарафдорлари. Унда намойиш этилаётган филмларнинг асосий мавзуси аёллар муаммоларига қаратилган.

У шунингдек, 2011 йилда Буюк Британиядаги маиший ва жинсий зўравонликка қарши Women's Aid UK's 2011 "The Real Man" кампаниясида иштирок этган.

3.Бенедикт Камбербэтч

Британиялик актёр жозибали аёллар журнали учун “Феминист шундай кўринади” ахборот кампаниясида иштирок этди.

Бундан ташқари, Камбербэтч актрисалар фақат жинси туфайли камроқ ҳақ оладиган фильмларда рол ўйнамаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, “бир хил маош ва дастурхонда тенг жой – феминизмнинг асосий тамойиллари”.

4.Дэниел Рэдклифф

"Мен феминистман ва ҳамма нарсада тенгликка ишонаман. Менимча, ҳар ким ўз қобилиятига яраша олади. Мен ажойиб кинематограф ва режиссёр Рид Морано билан ишлаганман ва унинг “Севганларингни ўлдир” филмида қилган ишидан ҳайратдаман!”

Дунёга машҳур актёр кино саноатида аёлларга нисбатан камситиш ҳолатларини тез-тез тилга олади. У кўпчилик аёллар ролларини эркак сценарий муаллифлари ёзишини нотўғри деб ҳисоблайди, шунинг учун уларнинг образлари кўпинча ҳақиқатга тўғри келмайди, шунингдек, Голливуддаги раҳбарлик лавозимларига кўпроқ аёлларни тайинлашга чақиради.

5.Джон Ледженд

Хонанда аёлларни ҳимоя қилишга қаратилган турли ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этади. 2017 йилда GQ нашри учун феминизм ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди: мен ўзимни 100% феминист деб ҳисоблайман. Аёлларнинг аҳволи яхшиланса, бу эркаклар ҳуқуқларини бузмайди. Кўпроқ аёллар раҳбарлик лавозимларида бўлсалар, етакчи бўлишса, биз “мағлуб бўлмаймиз”. Бу дунёмизни яхшироқ жойга айлантиради."

У шунингдек, нафақат хотини ва қизларини, балки барча аёлларни, улар оилангиз бўладими ёки йўқ, ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлади. – Эркакларнинг “Оҳ, энди қизим бор, мен аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқи ҳақида қайғураман” дейишлари менга ёқмайди. Албатта, ҳозирданоқ аёллар ҳуқуқлари ҳақида ўйлашни бошлаганингиз маъқул, лекин буни эрта қилмаганингиз жуда ачинарли”, — дейди мусиқачи.

Давоми эртага

Зарина Хисматуллина тайёрлади

#эркаклар #фикр #феминизм #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #кўмак #хавфсизлик
Нилуфар Раббанақуловна Авезова - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти бош илмий ходими, Техника фанлари доктори

Н.Авезова олий математика йўналиши бўйича Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)да таҳсил олган. "Меҳнат шуҳрати" ордени ва “Springer Nature” журналларида юқори нашрий фаолияти учун сертификат билан тақдирланган, ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг "Янги Интеллект-2017" танловининг "Энг яхши фойдали модел" йўналиши бўйича ғолиби бо`лган.

2017 йилда Web of Science Awards нинг "Энг яхши илмий журнал" номинацияси мукофоти билан тақдирланган Applied Solar Energy халқаро журналининг масъул котиби, “Халқаро қуёш энергияси институти” МЧЖ бош маслаҳатчиси, UNEP маслаҳатчиси, Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисидаги концепция ва қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, “Муқобил энергетика ва экология” халқаро журналлари ва Elsevier нашриётининг рецензенти.

Унинг раҳбарлиги остида SRO технологияси ёрдамида қуёш электр энергияси ва иссиқлик тизимига эга энергия тежайдиган тажрибали уй-жой қурилиши ва ишга туширилиши бўйича “Jeil Construction” Жанубий Корея компаниясининг инвестицияларини жалб қиладиган халқаро инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Нилуфар Раббанақуловна кадрларни ривожлантириш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва уларга устозлик қилишга кўпроқ эътибор қаратмоқда. Қуёш иссиқлик энергияси соҳасида бакалавр, магистрларга илмий раҳбарлик қилиб келмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #STEMдаАёллар #womenempowerment
🌎2021 йилнинг 9 август куни БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгаши (IPCC) “Иқлим ўзгариши: физик илмий асос” номли муҳим ҳисоботини эълон қилди. Унда глобал исиш инсон фаолияти туфайли юзага келганлиги ва унинг оқибатлари сайёрамизнинг барча аҳолиси учун хавфли эканлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд: экстремал об-ҳаво шароити ва табиий офатлар келгуси ўн йилликларда тез суръатлар билан кучаяди.

🌍Атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва экологик офат оқибатларидан энг заиф ва иқтисодий ҳимояланмаган аҳоли қатлами кўп азият чекмоқда.

🌏Бунда сайёрамиздаги камбағал аҳолининг аксарияти аёллардир. Аёлларнинг глобал қашшоқлиги гендер тенгсизлигидан келиб чиқади. Аёллар эркакларга қараганда камроқ ресурсларга эга, кўпинча таълим олишда муаммоларга дуч келишади, камроқ маош олишади, молиявий жамғармаларга эга эмас, лавозимга кўтарилишда тўсқинлик қиладиган камситишларга дуч келишади, уйда ҳақ тўланмайдиган ишлар, болалар, кекса яқинларини парвариш қилиш билан шуғулланиш эҳтимоли кўпроқ.

🌎Жамият томонидан елкаларига юклатилган роллар ҳам аёлларни заифроқ қилади: масалан, қизлар ўғил болаларга қараганда сузиш каби муҳим кўникмаларига деярли ўргатишмайди. Ўғил болаларнинг фаол ўйинлари, жисмоний фаоллиги, ташаббускорлиги ва спортдаги муваффақиятлари рағбатлантирилса, қизлар кўпинча ўта чаққонликда айбланиб, жароҳат етказиши мумкин бўлган ўйинлар ва спорт турларидан ҳимояланадилар.

🌎Экологик инқирозлар аёлларга нисбатан зўравонликнинг кучайишига олиб келади. Қийин вазиятда аёллар жинсий эксплуатация ва одам савдосига кўпроқ мойил. Бундан ташқари, ҳар қандай инқироз оиладаги зўравонлик муаммосини янада кучайтиради: агар аёл ўз партнёрига ёки бирга яшовчи қариндошларига боғлиқ бўлса, инқирозли вазиятда зўравонлик муносабатларидан чиқиш имконияти камроқ бўлади.

🌎Экофеминистик назария асос қилиб олинган асосий ғоялардан бири бу антропоцентризм - инсоният ўзини ва ўз манфаатларини барча тирик мавжудотлар ва бутун табиатдан устун қўядиган дунёқараш ва дунё тартиби тизими танқидидир.

🌍Аммо экофеминизм глобал иерархияда ҳам гендер бўлиниши борлигини таъкидлайди: инсоният жамияти патриархал бўлганлиги сабабли, экофеминистик танқидни ўрганадиган бўлсак, эркаклар энг юқори поғонада, аёллар эса бу иерархияда қуйироқдир. Инсоният табиатда ҳукмронлик қилади, инсониятнинг имтиёзли шахслари заифларни эксплуатация қилади - иккала ҳолатда ҳам биринчиси ўз ҳаракатларини иккинчисидан устун деб эълон қилган ҳолда оқлайди.

🌏Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, экологияга йўналтирилган ташаббуслар парламентида аёллар сони кўп бўлган мамлакатларда амалга оширилади. Аёллар раҳбарлигидаги корхоналар ҳам яшил ўсиш стратегиясини илгари суриш эҳтимоли кўпроқ. Экологик маҳсулотлар истеъмолчиларининг аксарияти аёллардир.

🌎Аёлларнинг табиатга нисбатан эътиборли ва масъулиятли муносабати, жумладан, жамият томонидан юкланган гендер роллари билан боғлиқ бўлиши мумкин: ғамхўрлик аёлларда рағбатлантирилади ва аёллик белгиси сифатида таърифланади, стереотипларга кўра, "ҳақиқий эркаклар" раҳм-шафқатни билмайди. Шундай қилиб, патриархал стереотипларга қарши курашиш аёлларга нафақат яшил глобал сиёсатни шакллантириш, балки эркакларни "яшилроқ" амалиётларга жалб қилиш имконини беради.

Манба: forbes-woman

#феминизм #аёллар #СукутСақлама #гендертенглик