Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.54K subscribers
941 photos
254 videos
2 files
2.63K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Аёлларни хорлаш — қадриятларимиздан бирими?

Йирик каналларда эрини ҳафа қилган аёл унинг оёқларини ўпиб кечирим сўраётгани акс этган видео тарқалмоқда. Видеода учта омил бирлашган:

1️⃣ Буни меъёр деб билган аёл. Эҳтимол, уни эрга фақат хизмат қилиб, унга итоат қилиш керак деб тарбия қилишган. Ўзини ҳурмат қилиш деган туйғу унга ёд.
2️⃣ Бу ҳолатни видеога олиб, тарқатишни ўзига эп кўрган довдир эр. Унинг учун аёл — буюм, уни хоҳлаган кўйга солиш мумкин.
3️⃣ Аудиториямни кўпайтираман деб аёлларга пасткаш муносабатни тарғиб қилувчи каналлар. Бошқа "эркаклар" ўз хотинларига кўрсатиб, айни муносабатни талаб қилишса ажаб эмас. Ўзини ҳурмат қилишга ўргатилмаган қизлар эса буни меъёр деб қабул қилишади.

Бундай салбий иллатлар билан курашиши керак бўлган масъулларнинг жим туриши ҳайрон қолдиради:
🤦‍♀️Масалан, "Зулфия" танлови ёки Қизлар куни муносабати билан табрик йўллаш билан машғул бўлган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси. Долзарб алоқа рақами кўрсатилган СМС юбориш? Бу менталитетимиз ва Қўмита қадриятларига тўғри келмайди, шекилли.
🤦‍♀️Сенат ҳузуридаги гендер тенглик бўйича комиссия сайёр ва сайёр бўлмаган йиғилишлар билан овора.
🤦‍♀️"Оқила аёллар" ҳаракати эса нонни тўғри ясаш ва чой дамлаш бўйича қизлар орасида танлов ўтказиб юрибди мактабма-мактаб.

Аёллар ўз ёғида ўзи қоврилиб ётибди. Давлат хизматидаги хонимлар танловлар, йиғилишлар, ўз янги кийимларини кўз-кўз қилиш билан овора. Жирканч видеога изоҳ беришга вақтлари йўқ. Видео иштирокчиларини жавобгарликка тортиш учун тегишли органларга сўровлар юборишга вақтлари йўқ. Бундай видеоларни тарқатган эр ва телеграм-каналларни аёлнинг аризасисиз жавобгарликка тортиш имконини берувчи қонун ишлаб чиқариш учун ҳам уларнинг вақтлари йўқ. Бундай роликлар уларнинг ғашига тегмайди, шекилли, негаки ўзини ҳурмат қилиш ҳисси уларга бегона. Аёллар бирдамлиги ҳақида эса улар фақат 25 ноябрь ва 8 март куни эслашади.

Ирина Матвиенко

#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #танбаллар
Ажримларни камайтириш йўлида маҳалла қўмиталаридагилар уй зўравонлигини беркитувчи "маиший низо"лар ҳақида гаплашсак: «маиший низолар ҳар бир оилада учрайди, эрингиз айтганини қилинг, сабрли бўлинг, болалар учун чиданг, оилани бузманг»... Ўтган ой учун учта мисол (аслида улар кўпроқ)

«1-чи Маиший низо»
Сирдарё вилоятининг туманларидан бирида эр-хотин мунтазам жанжаллашиб келган. Шундай низолардан бири аёл учун фожеали тугайди. Эркак хотинига оғир тан жароҳатлари етказади, оқибатда аёл вафот этади. Икки нафар фарзанди етим бўлиб қолди.

«2-чи Маиший низо»
Сирдарёда эркак хотинини ғишт билан уриб ўлдирди. Марҳуманинг эрига нисбатан Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

«3-чи Маиший низо»
Фарғона
вилоятидаги туманларнинг бирида 64 ёшли қайнота келинини ўлдириб, унинг бошини узиб олди. 64 ёшли эркак аввалига келини билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг келинини уриб, уни ҳушдан кетказган. Сўнг ҳушидан кетган келинини автомашинасига ортиб, қўшни тумандаги адирликка олиб борган. Ва ҳушсиз келинининг бошини пичоқ билан танасидан ажратиб, жонсиз танани ўша ердаги ахлатхонага ташлаган.

Бу "жанжаллашди", "келишмовчилик келиб чиқди" ёки "маиший низо" ва "оиладаги келишмовчиликлар" эмас. Бу оилада аёлларга нисбатан қотилликдир. Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик ФЕМИЦИД даражасига кўтарилди. Кўплаб аёллар учун уй энг хавфли жойга айланди, чунки бу ерда уларни калтаклашади, хорлашади ва ҳатто ўлдиришади. Нейтрал “маиший низолар” ортида қотиллик ва аёл ўлдиришни яширишнинг ҳожати йўқ. Ҳатто "оиладаги зўравонлик" атамаси ҳам мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни ифодалаш учун жуда юмшоқ бўлиб қолди.

#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Зўравонлар Ўзбекистон Олий судини менсимасликлари мумкинми?

Ўз ўқитувчиси ва унинг ўртоқлари томонидан жинсий алоқа қилишга ундирилган 14 ёшли мактаб ўқувчиси воқеаси кўпчиликнинг ёдида. Суд мактаб ўқитувчисига 4 йил, унинг ҳамтовоқларига эса 2 йилдан қамоқ жазосини тайинлаганди. Аммо улар жазонинг тўртдан бир қисмини ўтабгина, муддатидан олдин қамоқдан чиқди. Бу қандай рўй берди? Ўзбекистон қонунларига ташаккур:

1️⃣ Зўравонлар судланган ЎзР ЖК 128-моддасига кўра шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилгани учун юмшоқ жазони кўзда тутади. Кўпи билан 4 йил қамоқ жазоси.
2️⃣ ЎзР ЖК 74-моддаси ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаганда уни енгилроғи билан алмаштиришга рухсат беради. Вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб жинсий алоқа қилиш - давлатимиз наздида ижтимоий хавфи бўлмаган арзимаган жиноят.
3️⃣ Нега Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ва прокуратура назорат қилувчи орган сифатида ҳалигача зўравонларнинг муддатидан олдин озод этилишига муносабат билдирмаяпти? Айтганча, прокуратура ҳар қандай суднинг суд ҳужжатларини бекор қилиш, қайта кўриб чиқиш устидан протест билдириш ҳуқуқига эга.

Аммо ҳикоянинг давоми бор. Қизнинг онаси апелляция шикоятини ютқазди, шундан сўнг у Ўзбекистон Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилди (шикоят қаноатлантирилмаса, кейинги манзил – БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси).

Судланганлар Анвар Ҳазратов, Мансуржон Мухторов ва Боймуҳаммад Газибоевлар Олий суднинг ўтган ҳафтадаги биринчи суд мажлисига келмади. Шунинг учун суд жараёни кейинга қолдирилди. Бугун иккинчи суд мажлиси бўлиши керак эди ва улар... яна келишмади.

Яъни, Ўзбекистонда зўравонлар муддатидан олдин қўйиб юборилиши, кейин эса жазосиз қолиб, суд чақирувларини писанд қилмасдан юришлари мумкинми? Олий суд уларга қонунларга риоя қилиш кераклигини кўрсатишга ваколатига эгами? Нега бу одамлар болалар, қонунлар, суд тизимига тупурса, жазони юмшатиш керак? Ёки зўравонлар Олий суд чақирувига эътибор бермай, озодликда юра оладими?

#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #АдолатТалабҚиламиз
Икки эркак куппа-кундуз аёлни ерда судраб машинага солаётгани ҳолати бўйича Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди:

"Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра ҳодиса жорий йилнинг 24 ноябрь куни, Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. 1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга давлат рақами 70 R 300 SА бўлган Tracker русумли автомашинасига турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган М.А.ни ўтказиб номаълум томонга олиб кетган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли 1 нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб уйдан чиқиб Тошкент шаҳрига кетиб қолганлиги, уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топганлиги ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борганлиги аниқланди. Ҳозирда M.A. оила даврасида соғ-саломат эканлигини маълум қиламиз.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. М.А. ва унинг оиласи билан хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ҳамда психологлар ишламоқда. Текширув якуни бўйича айбдор шахсларга қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади
."

Ёш аёл боласини эрига қолдириб, ундан бошқа вилоятга яхши ҳаётдан қочмаётгани маълум. Видеодаги қўпол муносабат - бунга исбот. Айбдорларга нисбатан қонуний чора қандай бўлиши ҳам маълум. Катта эҳтимол билан аёл уни ўғирлаб, машинага зўрлик билан тиқиб олиб кетишгани бўйича ариза ёзмайди. У қочиб кўрди, лекин тизим уни "оиласига соғ-саломат қайтарди". Янгиликдаги сурат ҳам бунга исбот.

ИИББ Телеграм боти орқали видео ҳақида хабар берилганда ИИБ га мурожаат қилишни тавсия қилган ходимларга қандай чора кўрилиши ҳақида сўз ҳам йўқ. Ботнинг нима кераги бор, барибир видео юборган одамдан ариза билан мурожаат қилиш талаб этилса?!

Шу баҳона воқеаларни тўғри баҳолашни ўргандик. Ерда судраб машинага тиқиш - "юқорида кўрсатилган манзилда топди". Зўрлик билан олиб кетиб, оилага қайтариш - "айни пайтда аёл оила даврасида соғ-саломат".

Кўзимиз ўнгида инсон ҳуқуқлари бузилади-ю, тизим эса бундай ҳолатларни олдини олиш ва жазолашга ишламайди. Аёл ўлими билан тугасагина, жиддий тус олса керак булар наздида. Уй зўравонлиги ҳақида қонун йўқ экан, бундай ҳолатлар давом этаверади. Ҳайвонга ўхшаб машинасига тиқиб, "оилага соғ-саломат қайтаришаверади"...

Нигина

#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Кечадан бери уйига "соғ-саломат қайтарилган" аёл воқеаси муҳокама қилинмоқда. Ҳар турли вазирлик, идоралар турли баёнотлар билан чиқди. Ҳолатга ҳатто (!) Ёшлар агентлиги қўшилди. Аввалига Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси аёл ўғирлангани тўғрисида "ажойиб" баёнот билан чиқди. Уларнинг ижобий хабарида аёл ерда судраб машинага тиқилган эмас, балки "уйига олиб борилди" ва айни дамда у "соғ-саломат". Кейин эса ИИББ "Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси (“Одам ўғрилаш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилгани" ҳақида хабар берди. Жиноий иш қўзғатилиши унинг судгача етиб боришини англатмайди. Муҳими, айни дамда жамоатчиликни тинчлантириш. Аёл билан кимнинг иши бор?!

Аёл айни дамда оила даврасида. Яъни эри, қайнона, қайнотаси билан. Ваҳоланки одам ўғриларини ҳеч ким қамоққа олгани йўқ. Аёл билан ёпиқ эшик ортида қандай муомала қилишганини ўйласам, қўрқиб кетаман. Куппа-кундузи куни ҳамманинг кўз олдида унга қандай муомала қилишганини кўрдик, ахир. Эслатиб ўтаман, Қашқадарёда (аёл ўша ерлик) маҳалла қўмиталари раислари ўз маҳаллаларида ажримларга йўл қўймагани учун 5 дан 10 миллионгача пул мукофоти олади. Сиз билан менинг солиқларимиздан. Ёки вилоят бюджетидан - яъни маҳаллий солиқ тўловчилар ҳисобига.

Бу аёлга босим даражасини тасаввур қилинг. У қочишга уринган "оила давраси". Маҳалла қўмитаси, ўша 10 миллионни олиш илинжида. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оилани сақлаб қолишни ўйлайдиган ҳуқуқ-тартибот идоралари. Чунки улар бошқача фикрда бўлганида, аёл узоқ вақт давомида фарзанди билан шелтерда бўларди, ижтимоий хизматлар эса узоқ муддатли психологик терапия ва уни “оила”дан ажратиш масаласини кўриб чиққан бўларди.

Бугун, 25 ноябрь - «Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни»да давлат идоралари зўравонликка барҳам бериш бўйича қилган ишлари тўғрисида чиройли ҳисоботлари беради. Халқаро донорлар #16Days кампанияси доирасида заллар ижараси, кофе-брейклар, конференция ва семинарларда совғалар учун катта маблағ ажратади. Қанчадан-қанча чиройли гаплар катта минбарлардан янграйди. Лекин кеча давлат гендерга асосланган зўравонлик муаммосини тўлиқ тушунмаслигини очиқ тан олди. Афсус.

Nemolchi.uz асосчиси Ирина Матвиенко
@contextuz

#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #16Days
Бугун Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш халқаро куни. “Интерконтинентал”да халқаро анжуман бўляпти. Лекин Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан ҳеч ким йўқ. Бугун Фарғонада кўз ёриганига бир ҳафта бўлган келин ўз жонига қасд қилиб, каналдан мурдаси топилгани хабари тарқалди😢😢😢

Аёлларга нисбатан зўравонлик бутун дунёнинг муаммоси, ҳар жойда кучлининг ожизга тазйиқ ва зўравонлик қилиш риски мавжуд. Лекин бизда ўзига хос стереотипларимиз борки, аёлга бир зўравон эмас, катта бир жамоатчилик фикри босим ўтказади. Онг ўзгармагунча аҳвол ўзгармайди. Бугун зўравонликка қарши курашда давлат органлари онг билан ишлашни асосий бурчакка қўйишлари, фақат зўравон шахс эмас, зўравонликка тоқатли ва уни оқловчи, ҳатто ёқловчи жамият билан ишлашни бошлаши керак. Афсуски, ҳатто шу тадбирда ҳам “ўрни келса сукут қилиш”, “бақириб-чақирмаслик” тўғрисида давлат тизимида ишлайдиган аёллар томонидан (!!!) гапирилди.

Шахноза Соатова
@shahnozxon

#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #16Days
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз гендерга оид камситиш ва зўравонликка қарши ҳар куни курашамиз. Ҳар биримиз. Нафақат йилда 16 кун.

Ва бирлашибгина нимадир ўзгартиришимиз мумкин. Сукут сақламасликни ўрганибгина тенг ҳуқуқ ва адолатга эриша оламиз.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸 “Нигора, Мадина, Умида”, — Тошкентда оиладаги зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Экспозиция ҳар йили ўтказиладиган “Айбдор эмас-2022” халқаро хайрия акцияси доирасида ташкил этилган бўлиб, гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар бошланишига бағишланган.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #16Days #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
#Biz_zõravonlikka_qarshimiz

Мирзо Улуғбек номидаги бўлажак астрономлар ихтисослаштирилган мактабида “Зўравонликка қарши фаол 16 кун” акцияси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтибди.

Бу жуда яхши тенденция. Зўравонликка тоқатсизликни керак бўлса боғча ёшидан бошлашимиз керак. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилганини алоҳида эътироф этиш керак. Ҳозирги болажонлар билимга чанқоқ, уларга оилавий зўравонлик, тазъйиқ каби тушунчаларни берсак, унинг оқибатларини англаб улғайишади. Бошқа мактаб ва боғчалар ҳам бу тенденцияни давом эттиришса яхши бўларди.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #16Days #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Номусга тегиш ҳақидаги кенг тарқалган афсоналардан бирига кўра зўрлаш ҳақидаги аксарият аризалар ёлғонлигидадир. Ушбу нуқтаи назарни илмий тадқиқот нуқтаи назаридан кўриб чиқайлик.

Ҳеч қачон содир бўлмаган жинсий зўравонлик ҳақидаги хабар (яъни, жинсий зўравонликнинг ҳақиқий ҳаракати ҳам, уни содир этишга уриниш ҳам содир бўлмаган) ёлғон ҳисобланади. Масалан, терговчилар, прокурорлар ёки бошқа мансабдор шахслар фақат жабрланувчи, айбланувчи ҳақидаги шахсий фикри ва кўрсатувларининг ишончлилиги асосида берилган баёнот ёлғон деган хулосага келиши мумкин. Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган амалиётдир.

Англия ва Уэлс учун Crown Prokuratura хизматининг ҳисоботида 2011 йил январидан 2012 йил майигача номусга тегиш ҳақидаги ёлғон даъволар бўйича ишлар кўриб чиқилди. Бу даврда 5651 та жинсий зўравонлик бўйича мурожаатлар ўрганилиб, 35 таси ёлғон эканлиги аниқланди. Яъни, даъволарнинг 1% дан камроғи ёлғон эканлиги аниқланди.

Хоум-Офис буюртмасига кўра 2643 та зўрлаш ҳолатлари таҳлили асосида ўтказилган яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, полиция округлари номусга тегиш ҳақидаги даъволарнинг 8 фоизини ёлғон деб аниқлаган.

Манба: social compass

#зўравонликқурбонлари #зўравонлик #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон