Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
​​"Талаба қиз - енгил атлетика юлдузи 6 марта собиқ йигити устидан полицияга арз қилган. 10 кундан кейин эса йигит уни ўлдиради".

"Нега аёллар ички ишлар органларига арз қилмайди?" дейсиз.
Биз мурожаат қиламиз. Сиз шунчаки тупуриб қўйгансиз.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #зўравонликқурбонлари
Фарғона вилоятидаги туманларнинг бирида 64 ёшли қайнота келинини ўлдириб, унинг бошини узиб олди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Воқеа 2022 йилнинг 1 октябрь куни содир бўлган.

64 ёшли эркак аввалига келини билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг келинини уриб, уни ҳушдан кетказган. Сўнг ҳушидан кетган келинини автомашинасига ортиб, қўшни тумандаги адирликка олиб борган. Ва ҳушсиз келинининг бошини пичоқ билан танасидан ажратиб, жонсиз танани ўша ердаги ахлатхонага ташлаган. Ажратилган бошни эса ўзи яшайдиган тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг ҳудудига яширган», — дейди манба.

Воқеа юзасидан айни кунга қадар расмий маълумот берилмаган.

Бечора келинларга зуғум қилмаган, шу бир қайноталар қолувди. Тағин келин у-бу кимга қайнона ё қайнотасидан арз қилгулик бўлса, айб ўзингда, деб оғзини ёпишади.

Тошкент вилоятида 67 ёшли аёл кенжа ўғлининг уйига меҳмон бўлиб келганда ошхона пичоғи ёрдамида ҳовлидаги бегона ўтларни тозалаётиб, келини билан айтишгани ва кейин қўлидаги пичоқни келинининг кўксига санчгани эсингизда бўлса керак. Аёл келинни уйни саранжом тутмаганликда айблаган ва натижада насиҳат жанг майдонига айланиб кетган. Кўрсатилган ёрдам ва муолажаларга қарамай, келин воқеадан 4 кун ўтиб, шифохонада вафот этган. Унинг 3 нафар фарзанди онадан етим қолди. Айбланувчига аёл киши ва ёши 60 дан ошгани, жиноятни қасддан қилмаганини ҳисобга олиниб, 4 йил қамоқ жазоси белгиланган эди.

Бу қайнота ҳам эртага оппоқ бўлиб чиқиб, келинни айбдорга чиқаришса ҳам ҳеч ҳайрон қолмаймиз. Ҳали унинг ҳам ёши инобатга олиниб, арзимаган жазо муддати берилмаса эди....

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликҚурбонлари
"Бўғилиб йиқилганимда, оёқларимни сезмай қолдим ва ҳушимдан кетдим. Кейин юзим санчиганини сездим, бу эримнинг муштлари эди".

Nemolchi.uz таҳририятига 8 июнь куни турмуш ўртоғи Рустам Файзибоев ва шериги томонидан ўлдирилишига сал қолган аёл мурожаат қилди. Воқеа дўконда содир бўлди. Оғзаки айтишувдан кейин эркак уни бўға бошлади. Жабрланувчи ўша оқшом тафсилотлари билан ўртоқлашди:

"У бир муддат ҳушимдан кетганимни тушунмади. Ўзимга келганимдан сўнг, мен ўзимни олиб қочишга ҳаракат қилиб, қўлларини тирнадим ва юзини тирнаб олишга ҳаракат қилардим. Унинг юзида ҳеч нарса қолмаслиги учун шеригига қўлимдан ушлаб туришни айтиб, қўлларимни ушлаб урарди. Мен оғриқдан яна ҳушимдан кетдим, эрим қандай тўхтагани эсимда йўқ, фақат иккаласи гаплашиб турганини кўрардим.Тез ёрдам чақиришини сўрадим, у кулди, ўзим қўнғироқ қила бошладим.Кейин милицияга қўнғироқ қилдим, маълумотларим ва манзилимни айтдим.⠀

У буни тушунганида, мени дўконда қамаб қўймоқчи бўлди, мен шиша эшикларни тепишни бошладим. Кейин ёқамдан олиб, мени йўлга олиб чиқди ва машина остига ташламоқчи бўлди, гўё мен ўзимни машина тагига ташлагандай қилиб кўрсатиш учун. Ундан олдин у онамга қўнғироқ қилиб, мени ўлдиришини айтди. Онам қўлида бола билан устидаги кийимида дарҳол етиб боришга улгурди, йўқса эрим мени машиналар тагига ташларди... "

Калтаклаганидан сўнг жабрланувчини кўрикдан ўтказган тез тиббий ёрдам шифокорининг хулосасида бурун синиши, бир дона тиш синиши, бўйин умуртқалари чўзилиши, бўйнида кўкаришлар, кўз қовоқлари, қўл ва оёқларда гематомалар борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Рустам Файзибоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (“Қасддан баданга енгил шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга узоғи билан бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин. Лекин у жарима билан ҳам қутулиб кетиши мумкин. Айтганча, жабрланувчининг қўлларини ушлаб турган эрининг дўсти бирданига шерикдан гувоҳ бўлиб қолди. Албатта, бу ҳолатлар жазони енгиллаштиришга таъсир қилади.

Ўлдиришга уриниш, бурун жароҳати, тиш синиши, танасидаги кўплаб кўкаришлар, руҳий изтироблар, бурнида умр бўйи қоладиган чандиқ... Буларнинг барчаси учун Рустам Файзибоевни фақат “бир йилгача” озодликни чеклаш ёки қамоққа олиш" жазоси кутмоқда. Нима учун деб ҳайрон бўлдингизми? Биз ҳам. Ўзини ҳимоя қилиб, бўғувчига стакан улоқтирган қиз баданга оғир шикаст етказганликда айбланиб судлангани (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси) ҳикояси ҳамон эсимизда. Чунки стакан эркакнинг юзида кичик чандиқ қолдирган. Аммо агар эркак аёлнинг бурнини синдириб, қизнинг юзида чандиқ қолдирса (бу ҳикоянинг қаҳрамонида бўлгани каби), бу енгил тан жароҳатлари деб квалификация қилинади.

Бу Фемиданинг Ўзбекистондаги ҳақиқий юзи. Ҳукумат ва амалдорларнинг хотин-қизларни ҳимоя қилиш ҳақидаги гаплари ёлғон. Дарҳақиқат, қонунлар, суд ва ижро ҳокимиятининг бутун тизими эркаклар тарафини олади ва аёлларни мамнуният билан эзишади.

Бизнинг қаҳрамонимиз ҳали ҳам қандайдир ўзгаришларга умид қилмоқда. Сиз-чи?

Кейин суд мажлиси 2022 йилнинг 13 октябрь куни соат 11:00 да Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида бўлиб ўтади.
Суд мажлиси очиқ бўлади, кузатувчи сифатида бориб жабрланувчини қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари
Ўтган йилнинг май ойида Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида каналда чўкиб кетган қизнинг отаси унинг қизи зўравонлик ва қотиллик қурбонини бўлганини айтади.

2021 йилнинг 27 май куни мазкур ҳолат бўйича ЎзР ЖК 103-1 моддаси (ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақида ўшанда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Қизнинг отаси уни зўрлаш ва қотиллик қурбони бўлгани ҳақида даъво қилган. Аммо экспертиза марҳуманинг танасида зўрлаш ёки бошқа турдаги жиноят белгиларини аниқламаган.

Nemolchi.uz лойиҳасига Бош прокуратуранинг хабар беришича, Ўзбекистон Респуликаси ЖКнинг 97-моддаси, 103-моддаси, 1031-моддаси ва 118-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди тартибида ҳаракатдан тугатилган.

Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш қуйидагиларни ўз ичига олади: шафқатсиз муносабатда бўлиш ёки жабрланувчининг шаъни ва қадр-қимматини мунтазам равишда камситиш. Бунда қилмиш, яъни ўз жонига қасд қилиш ёки ўлдиришга суиқасд жабрланувчининг ўзи томонидан, лекин айбдор шахс таъсирида содир этилган хатти-ҳаракатлар (биз ҳикоя қилаётган ҳолатда буни қизнинг номусига тегишга уриниш деб кўриш мумкин) - яъни содир бўлган оқибатларга нисбатан билвосита қасд ва бепарволик содир бўлган.

Бу йил ёзда Ўзбекистонда иккита йирик хотин-қизлар суициди содир бўлди. Самарқандда 29 ёшли келин уксус кислотаси ичиб, ўз жонига қасд қилди. Марҳуманинг яқинлари унинг эри ва қайнонаси мунтазам равишда ҳафа қилишганини кўрсатган. 27 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 31 ёшли аёлнинг жасади кийим илгичга осилган ҳолда топилди. Унинг эри ва икки нафар вояга етмагани фарзанди қолди.

Бизнинг мамлакатда ўзини ўзи ўлдиришга ундаш ҳолатини исботлаш жуда қийин. Мохинурнинг ойиси адолат қарор топишига эриша олмади. Афсус, Пастдарғомдаги каналда чўккан қизнинг яқинлари ҳам унинг ўлимининг асл сабабларини била олмайди.

Нигора Адизова

#СукутСақлама #қонунлар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #зўравонликқурбонлари
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яна бир қизнинг жасади топилди. Шу йилнинг август ойида қиз зўрлангани юзасидан ариза билан мурожаат қилган, бироқ тергов ёпилган эди. Қариндошларининг таъкидлашича, қиз зўрлик билан ўлдирилгани белгилари билан топилган.

Бош прокуратура хабар беришича, 2022 йил 1 октябрь куни Пастдарғом тумани "Камолот" маҳалласи ҳудудида жойлашган ертешар сув тақсимлаш каналида Самарқанд шаҳрида яшаган 18 ёшли Ю.М. (аёл)нинг мурдаси топилган. Мазкур ўлим сабабини ва бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси ҳамда тегишли хизмат текширувлари тайинланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб, ўтамиз ўтган йилда айни каналда 17 ёшли қизнинг жасади топилганди. Унинг отаси қизи зўравонлик ва қотиллик қурбони бўлганини айтган эди. Кеча Бош прокуратура жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши ёпилганини маълум қилди.

Бу қизнинг қотиллари топилиб, қонун бўйича жазоланишига умид қилиб қоламиз.

#СукутСақлама #зўравонликқурбонлари #қонунлар #зўравонликкайўқдеймиз
Бугун ўз хотинини калтаклаган Рустам Файзибоев иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд мажлисидан сўнг жабрланган аёл бизга ёзди: «Бугун мени қўллаб-қувватлаш учун кўплаб одамлар келди. Мени илк бор кўраётган ва ҳикоямни эшитган одамлар менга шунчалар ғамхўр бўлишдики, "эр" эса қилмишидан афсусда эмас ва ҳатто шифохонада ҳам мени йўқламади».

Nemolchi.uz таҳририяти суд жараёнига келиб қаҳрамонимизни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигини билдиради. Сизнинг кўмагингиз билан у Рустам Файзибоевни жазолаш учун охиригача боришга ўзида куч топди. Сизлар туфайли фуқаролик жамиятига ишонч ва давлат мамлакатимиздаги уй зўравонлиги масаласига жиддий эътибор қаратишига ишонч уйғонади.

Кейинги суд мажлиси 2022 йилнинг 20 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида соат 11:00 да бўлиб ўтади. Суд мажлиси очиқ бўлади, истаган одам кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.

Мадина Очилова

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Қонунлар #зўравонликқурбонлари
Қўшнилар сизнинг бақираётганингизни эшитади. Лекин ҳеч нарса қилишмайди. Эртаси куни сизга тик боқиб, ўтиб кетишади.

Сиз йиллар давомида шундай бақирасиз, йиллар давомида улар сизга тик боқиб ўтишади. Сизнинг қўшниларингиз, дўстларингиз ва оилангиз сиздаги кўкаришлар ва жароҳатларни кўради ва индашмайди. Улар аралашмайди. Аксинча улардан ёрдам сўрасангиз, сизни яна ўша жаҳаннамга қайтариб юборишади. Улар ўзингизни айбдор қилишади, сизга бу завқ бераётганини айтишади ёки умуман зўравонлик содир бўлганини рад этишади.

Агар сиз бақираётган бўлсангиз ва ҳеч ким ёрдам бермаса ва нимадир содир бўлаётганини тан олмаса ва одамлар сизга тик боқиб қарашса, унда сиз ўзингизни йўқдек ҳис қила бошлайсиз. Мадомики сиз борсиз ва бақираётган бўлсангиз, кимдир сизга ёрдам беради. Агар сиз мавжуд бўлсангиз ва кўринадиган жароҳатларингиз бўлса, кимдир сизга ёрдам беради. Агар сиз мавжуд бўлсангиз ва қочиш учун ёрдам сўрасангиз, кимдир сизга ёрдам беради.

Сиз шикастланиб шифокор ҳузурига ёки касалхонага борганингизда, улар сизга қулоқ тутмайди ёки ёрдам бермайди ёҳуд сизга тинчлантирувчи дори бериб, психиатрия клиникаси билан таҳдид қилади. Улар ҳаммасини ўйлаб топаётганингизни айтишади.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари сизга ёрдам беришдан бош тортса, сиз зўравон сизга зиён келтириши мумкинлигига ишонасиз, ахир сиз йўқсиз-ку.

Сиз ортиқ тилингиздан фойдалана олмайсиз, чунки сўзлар аҳамиятсиз бўлиб қолади. Сиз оддий сўзлардан фойдаланганингизда улар сизга зиён етказилганига ишонмайди, гўёки сиз барчасини ўйлаб топгансиз. Сиз ҳеч ким билан гаплаша олмайсиз, чунки улар сизга ёрдам бермайди, ва улар билан гаплашсангиз сизни калтаклаётган эркак сизга янада кўп зиён етказади. Тилингизни йўқотган заҳоти иллюзиянгиз мутлақ бўлади.

1976-1989 йиллар МАКТУБЛАР
А. Дворкин

#зўравонликқурбонлари #СукутСақлама #SukutSaqlama
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Файзибоев Рустам иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Ўтган суд мажлиси бўйича жабрланувчи бизга қуйидагиларни маълум қилди:

"Бугун жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, суд-тиббиёт экспертизаси экспертларини кутган эдик. Мутахассислар барча қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Ҳатто судланувчи томоннинг “жабрланувчи ўзини шикастлаши мумкинмиди?” ва гўёки ўзимни ўзим бўғиб, бўйин умуртқа поғонам ва тишларимни ўзим жароҳатлагандай ғалати саволга ҳам жавоб беришди...
Мендаги умрбод чандиқ қолиши туфайли суддан қўшимча экспертиза тайинлашини сўрадим. Суд қолдирилди."

Жабрланувчи судга ариза билан мурожаат қилганлиги сабабли суд мажлиси такрорий суд-тиббий экспертизаси якунига қадар қолдирилди.

Nemolchi.uz таҳририяти воқеалар ривожини кузатади ва кейинги суд мажлиси санаси ҳақида қўшимча хабар беради.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #қонунлар #зўравонликқурбонлари
Сирдарё вилоят Мирзаобод туманида эр ўз хотинига оғир тан жароҳатлари етказиб, ўлдирди

Постда газетасининг хабар беришича, Йўлдошобод маҳалласида фуқаро Ф.М. билан аёли ўртасида мунтазам оилавий можаро содир бўлиб турган. Бундай жанжалларнинг охиргиси аянчли тугади. Ф.М. турмуш ўртоғига оғир тан жароҳати етказган. Натижада, икки нафар фарзанд етим қолди, - дейилади хабарда.

Доимгидек оила яшаб келган маҳалла фаоллари йиғилиб муҳокама ўтказди. Бу муҳокамаларингиздан нима наф? Сиз яхшиси аёлларини мунтазам калтаклаб келаётган ва ҳали ўлдириб қўймаган ҳолатларни муҳокама қилинг! Масалан, шундай жабрланганлардан бири зўравон эрининг жазоланишини ҳануз кутмоқда.

Сизга ажримлар сонини камайтириш муҳимроқ, ҳисобот чиройли бўлса бўлди-да?! Ҳудуд учун масъул ҳокимни ажрашишлар назоратига жавобгар қилиб қўйиб, ундаги KPI ни ажрашишлар сонига улаб қўйгансизлар. Браво! Ҳокимнинг ажримларга нима алоқаси бор ўзи?! Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича Давлат қўмитасини нега тузгансизлар? У ердаги хонимлар фақат янги кийимларини кўз-кўз қилиш учун тадбир-тадбир ўйнашади. Бирон марта қўмитанинг бирон зўравон эрдан азият чеккан аёл ҳимоясида кўрдингизми? Уларга гендер фаолларни аниқлаб танлов ўтказиш муҳимроқ...

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #зўравонликқурбонлари #оила
Nemolchi.uz таҳририяти турмуш ўртоғини аёвсиз калтаклаган Файзибоев Рустам иши бўйича суд жараёнини кузатишда давом этади.

Бизга маълум бўлишича, бугун, 2022 йилнинг 15 ноябрь куни соат 11:00 да Жиноят ишлари бўйича Учтепа туманида мазкур иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади.

Суд мажлиси очиқ бўлади. Исталган одам кузатувчи сифатида иштирок этиб, жабрланувчини қўллаб-қувватлаши мумкин.

Nemolchi.uz таҳририяти суд мажлиси бўйича тафсилотларни ёритади.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #қонунлар #зўравонликқурбонлари