Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Интернетда бир аёл қишлоқдоши Исматов Достон томонидан унинг вояга етмаган қизини зўрлангани ва бўлиб ўтган суд жараёни ҳақида гапираётгани акс этган видео тарқалди.
Қизнинг сўзларига кўра, 13 ёшида қишлоқдоши Исматов Достон уни бир неча бор зўрлаган, қиз ҳомиладор бўлиб, 14 ёшида фарзандли бўлган.
Йигит ҳар бир зўравонлик ҳаракатидан кейин уни шарманда қилиш, фотосуратлари ва маълумотларини Интернетда тарқатиш, унга жисмоний зарар етказиш, шунингдек, ота-онасига айтса ҳам, унга ҳеч нарса бўлмаслигини айтиб, таҳдид қилган. Бир сафар Исматов уни уч нафар танишига “сотган” ва шундан сўнг у бировга айтса, йўқ қилиб юбораман, деб қўрқитган.
Зўравонлик ҳолати қизни қорин оғриғи шикояти билан касалхонага олиб келишганида маълум бўлди. Кейин УЗД текшируви еттинчи синф ўқувчиси ҳомиладор эканлигини кўрсатди. Қиз онаси томонидан сўроқ қилинганда, Исматов Д. уни қайта-қайта таҳдид қилиб, кимсасиз жойларга олиб бориб зўрлаганини айтди. Ҳар сафар у қаршилик кўрсатган, лекин кучи етмагани сабабли у катта ёшли эркакка қаршилик кўрсата олмаган.

Ҳолат юзасидан Исматов Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу жараёнда Исматов Д. бошқа 15 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлганлиги маълум бўлди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу қиз ҳам ҳомиладор бўлганлиги аниқланган, аммо "тиббий кўрсатмаларга кўра" ҳомиласи туширилган.
Исматов Д.га нисбатан ЎзР ЖК 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш), 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш), 135-моддаси 3-қисми "а" банди (Одам савдоси) ва 238-моддаси (Ёлғон гувоҳлик бериш) жиноят иши қўзғатилганди.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди судьяси Маннатов Одил раислигида жиноят ишини кўриб чиқиш натижаларига кўра, судланувчи Исматов Достон фақат 128-модданинг 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилди ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган бўлса, ушбу модданинг санкцияси 8 йилдан 10 йилгача бўлган қамоқ жазосини назарда тутади.

Нега зўрлаш моддаси айбловдан чиқариб ташланди? Қизнинг онасининг сўзларига кўра, судланувчи Исматов Д. зўравонлик факти исботланмагани, қизнинг ўзи судланувчи билан жинсий алоқада бўлишга қарши эмаслиги ва психологик экспертиза натижаларига кўра қиз содир бўлган воқеа ҳақида гапириганда "етарли даражада самимий эмас эди" (мутахассислар гуруҳи фақат эркаклардан иборат эди). Шундан келиб чиқиб, суд судланувчи томонидан жабрланувчи қизга нисбатан ҳеч қандай зўравонлик бўлмагани ва қиз розилик ёшига етмаган бўлса-да, ҳаммаси фақат унинг ихтиёрига кўра содир бўлган деган хулосага келди. Ваҳоланки унинг кичик ёши автоматик равишда ночор ҳолатда бўлган шахс ҳисобланади. Вояга етмаганга нисбатан зўрлаш фактини тан олиш учун жисмоний куч ишлатиш ёки таҳдид қилиш шарт эмас.

13 ёшли қиз кап-катта эркак ва унинг дўстлари томонидан қайта-қайта зўрланишига рози бўлиши мумкинми? Бу ёш вазиятни оқилона баҳолаш, нима содир бўлаётганини тўлиқ тушунишни англатмайди. Наҳотки судлар ва экспертлар буни билишмайди ва жиноят учун жавобгарликни вояга етмаган қиз зиммасига юклайдилар?

Мутахассислар билан мулоқотда самимийлик йўқлиги ёлғон деб талқин қилиниши мумкин бўлган, жавобгарлар жиноятчиларга содиқ бўлган жабрланувчининг сўзидан кўра судланувчининг сўзи муҳимроқми, “бу унинг ўзи айбдор” деб яна бир бор таъкидлагандек?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан ушбу ишнинг ҳар томонлама кўриб чиқилиши ва айбдорга адолатли жазо тайинланишини таъминлаган ҳолда, Сирдарё судининг жиноят ишлари бўйича ҳукмини бекор қилиш тўғрисида протест киритилишини сўраймиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Тошкент вилоятида эркак бир неча бор қизни зўрлаб, калтаклаган ва қўрқитган, аммо ҳалигача жавобгарликка тортилмади

Барно (исм ўзгартирилган) 23 ёшли Жамшидга қўшни эди. Улар деярли гаплашишмасди, лекин қиз 17 ёшга тўлмасидан Жамшид унга совчи қўя бошлади ва унга хотин бўлишни талаб қилган. Ота-онаси қизлари жуда ёш, ҳали мактабни битириб, коллежга кириши кераклигини айтиб, қатъиян рад этишди. Аммо эркак рад жавобини қабул қилмади.

2023 йилнинг февраль ойида Барно ҳали 17 ёшдалигида Жамшид уйда ўзидан бошқа ҳеч ким йўқлигини билиб, дераза орқали хонасига киради. Унинг ота-онаси ишда эди. Жамшид қизга ташланиб, ерга йиқитган ва номусига теккан. Шундан сўнг, агар кимгадир бу ҳақда оғиз очса, бутун маҳаллага шарманда қилиш билан қўрқитади. Шунингдек, у қизни зўрлагани акс этган суратлари ва видеоларини тарқатиш билан таҳдид қилган.
Қиз қўрққанидан ҳеч ким бўлган воқеа ҳақида гапирмайди. Орадан бир ой ўтгач, қиз балоғатга етишидан сал аввал йигит уни яна зўрлайди. Уни мажбуран машинага ўтқазиб, кимсасиз жойга олиб бориб, яна зўрлайди. Эркакнинг дўқ-пўписалари туфайли Барно ота-онасига ҳеч нарса демади.

Ўқув йили якунларида Жамшид уни мажбуран мактабдан олиб кетиб, учинчи марта зўрлади. Қиз қаршилик кўрсатмоқчи бўлди, эркак эса уни калтаклади. Бу сафар Жамшид ҳатто ўлдириш билан қўрқитиб барибир уники бўлишини айтади. Барно онасига эркакнинг таъқиб қилаётганини айтади, чунки унинг мактабдан эргашиб, олиб кетмоқчи бўлиб, қўлларидан ушлаб келаётганини ҳатто қишлоқдошлари ҳам кўрди. Бир неча марта у унинг уйига келиб, у билан гаплашиш учун чиқишини талаб қилди. Шундан сўнг уларнинг уйига бувиси ва жияни кўчиб келишди. Қариндошлар Барнони бир дақиқа ҳам ёлғиз қўймасликка ҳаракат қилишди.

Аммо 17 июль куни Жамшид ойнадан ошиб ўтиб уларнинг уйига яширинча кириб, бўғзига пичоқ тутиб, Барнони зўрламоқчи бўлган. Унинг бақирганини эшитгани жияни хонага югуриб кириб, уни итаради. Эркак дераза орқали қочиб кетади. Ўша куни қизнинг ота-онаси ички ишларга ариза ёзади, қиз йиғлаб бўлган барча воқеаларни айтиб беради. Шу куни уни экспертизадан ўтказишди, номусга тегиш ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди ва ҳимоя ордери берилди.

Жамшид бир неча бор ордер талабларини бузади, натижада ордер яна бир йилга узайтирилган.
Охирги ташланганидан бери Барнонинг оиласи гўё жаҳаннамга яшамоқда. Қиз ҳар куни онаси ёки дадаси ҳамроҳлигида ишга боради. Оила аъзоларидан ҳеч бири уни бир сония ҳам ёлғиз қолдирмайди. Мактабни тугатгач, бошидан кечирган даҳшатга қарамай, у ўзи коллежга киришга муваффақ бўлди ва ҳар куни ота-онаси унга ўқишга ҳамроҳ бўлди. Аммо Жамшид таъқиб қилавергач, сиртқи бўлимга ўтишга мажбур бўлди.

Барнонинг ота-онасининг сўзларига кўра, зўравонга нисбатан жиноий иш қўзғатилганига қарамай, у озодликда юрибди, ҳатто ҳимоя ордерини бузгани учун ҳам жазоланмаган. Тергов деярли силжигани йўқ, қиз фақат бир марта сўроққа чақирилган, ота-онасига эса экспертиза ва иш материаллари билан танишишга рухсат берилмаган. Қизнинг ота-онаси ҳам терговчи билан гаплашгани борган, аммо уларга эътибор берилмаган, юқори раҳбариятга қилинган мурожаатлар ҳам натижа бермаган.

Барно вояга етмаган ҳолатида зўравонликни бошидан кечирди ва оғир руҳий зўравонлик, босимга учрамоқда ҳамда бошига тушган воқеа маҳалласида овоза бўлишидан қўрқишда давом этмоқда.

Қизнинг ота-онасининг сўзларига кўра, экспертиза ва гувоҳлар бўла туриб тергов нега ҳалигача ишни судга оширмади. Нега тажовузкор ҳалигача қилган иши учун жавоб бермаяпти? Вояга етмаган қизни бир неча марта зўрлаш иши тўхтатилса, аёллар учун қандай ҳимоя ҳақида гапириш мумкин? Нима учун ҳимоя ордери талабларининг бузаётган шахс бутун оилани қўрқувда ушлаб туришда давом этиб эркин юрибди?

Биз Бош прокуратурадан жиноят ишини кўриб чиқишнинг чўзилиши сабабларини, шунингдек, гумонланувчининг тегишли тартибда жавобгарликка тортилмаганлиги сабабларини аниқлаган ҳолда тергов органлари ҳаракатларининг қонунийлигини текширишни сўраймиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят нечта узрга тенг?

Яқинда Интернетда эр хотинини юзига тарсаки туширган видео тарқалди. Сюжетга кўра аёл отасига шикоят қилади. Аммо "ғамхўр" ота, ажрашгандан кейин қизи кимнингдир иккинчи хотини бўлиб қолишидан қўрқиб, унга "ғамхўрлик билан" оғзини юмиб, зўрлаган эрининг уйига қайтишни маслаҳат беради.

Оммавий норозиликдан сўнг блогерлар узр сўраб видео чиқаришди. Блогерларга кўра улар суратга олган видео гендер тенглиги ҳақидаги қонунни бузаётганини тушуниб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда беришган. Кечирим самимий бўлса, масаласи йўқ. Бироқ, фақатгина узр билан чекланиш тўғрими?

Бундай видеороликлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) талабларини бузади. Шафқатсизлик элементлари ва уларнинг тарғиботи шундоқ аён-ку! Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима солиш мумкин.

Аёлларнинг оммавий ахборот воситаларида бундай шаклда намоён этиш уларнинг жамиятда қандай қабул қилинишига таъсир қилади. Яъни, бундай видеоларни суратга олиш орқали блогерлар тенгсизликни кучайтиради ва зўравонликни нормаллаштиради. Хўш, нега қонун бузилганда фақат кечирим сўраш билан чекланишмоқда?

Узр сўраш бир марталик ҳаракатдир, лекин агар блогерлар ўзларининг "ижодкорлиги" билан жарима тўлашса бюджетга ва жамиятга фойда.

Лекин негадир юртимизда “узр” қонундан қимматроқ бўлмоқда?!

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Учтепа тумани депутати вояга етмаган болани зўрлаганликда айбланмоқда

Ижтимоий тармоқлардаги хабарлардан маълум бўлишича, 13 апрель куни Нуриддин Зайнитдинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Жиноят қурбони 14 ёшли ўсмир бўлиб, унинг ота-онаси жиноят ҳақида ички ишлар органларига хабар берган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг Nemolchi.uz таҳририятига тасдиқлашича, депутатга ушбу модда бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ҳибсга олинган.

Нуриддин Зайнитдинов - Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган депутат, шу кенгашнинг суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комиссияси аъзоси

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Лойиҳамизга чуқур тушкунликка тушган аёл мурожаат қилди. Бунга ҳуқуқ-тартибот идораларининг бефарқлиги ҳамда яқинларининг ҳаёти учун қўрқув сабаб бўлган.

Лола (исми ўзгартирилди)га собиқ турмуш ўртоғи камида ЎН марта ташланган ва калтаклаган. Аёлга БЕШ марта собиқ эрининг хатти-ҳаракатларидан ҳимоя ордери берилган. Ҳар бир ҳужумдан сўнг Лола ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилган, бироқ у бор-йўғи жарима ва ҳақорат учун бир йиллик ахлоқ тузатиш ишлари жазосини олган. Аёлнинг прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига ёзган мурожаатларининг сонига етиб бўлмайди.

Лоланинг собиқ турмуш ўртоғи аввал (2014 йилдан 2019 йилгача) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166, 109 ва 168-моддалари билан уч марта жиноий жавобгарликка тортилган, бироқ аёлнинг сўзларига кўра, собиқ қайнотаси адвокат бўлгани учун ўғлини нуқул сувдан қуруқ олиб чиқаверган. Ҳар бир суд мажлисида унинг ўзи ўғлининг ҳуқуқий ҳимоясини амалга оширди.

Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот тизими ҳам жамият учун хавфли бўлган бир неча марта судланган шахсни нега бунча ҳимоя қилишмоқда – тушунарсиз. Аёлга ташланиш ҳолатлари тўлиқ текширилмайди, далиллар тўплами жабрланувчига топширилади ва бу орада тажовузкор кўчада хотиржамлик билан юриб, унга аллақачон бегона бўлиб бўлган аёлга таҳдид қилиш ва калтаклашда давом этади.

Лолада расмий идораларга мурожаатлари, олинган жавоблар, ҳимоя ордерлари ва смс-ёзишмалар архиви сақланиб қолган. Уларни таҳририятимизга тақдим этди.

Келтирилган фактлар юзасидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан текширув ўтказишларини сўраймиз. Яна қандай оқибатлар ва далиллар кераклиги тушунарсиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Жорий йилнинг январь ойида Тошкент вилоятида қизнинг зўрлангани ҳақида ёзган эдик.

Ушбу ҳолатни лойиҳамизда ёритганимиздан сўнг қизнинг ота-онаси қишлоқдошлари томонидан қизини зўрлаш бўйича очилган иш ёпилгани ҳақида билишди. Бироқ ишнинг ёпилиши ҳақида уларга хабар берилмаган.

Воқеа ҳақида юқори турувчи инстанциялар хабардор бўлгач, Тошкент вилояти прокуратураси жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиб, қайта терговга жўнатди. Мазкур иш Тошкент вилояти ИИБ томонидан назоратга олинди.

Қизга нисбатан жинсий зўравонлик факти бўйича жиноят иши қайта қўзғатилганидан тўрт ой ўтди, аммо бу ишни тергов қилаётган терговчи ишни судга топширишни ҳар томонлама кечиктирмоқда.

Жабрланувчининг ота-онасининг сўзларига кўра, гумонланувчи терговчига ишни “ҳал қилиш”га ваъда бериб, қизнинг ота-онасидан қизлари билан яшаш ниятида эканини айтиб, аризани қайтариб олишларини талаб қилган ва таъқиб қилган. Шунингдек, гумонланувчи жазосиз қолган ҳолда, ҳимоя ордери талабларини бузган. У ёлғиз кетаётган қизни кўчада кузатиб, уни қўрқитиб, кўрсатмасини қайтариб олишни талаб қила бошлаган. Қўшниларининг аралашуви туфайли қиз қочишга муваффақ бўлди ва уйига қамалиб олди. Ҳимоя ордери талаблари бузилгани ҳолати бўйича қизнинг отаси ариза ёзди ва 102 рақамига мурожаат қилди. Аммо зўравон ҳалигача жазоланмади. У на қиз, на ота-онаси унга ҳеч нарса қила олмаслигини, мана, ўзи хоҳлаган жойда хотиржам юриб келаётганини ғурур билан айтади.

Бироқ, қизнинг ота-онаси қатъий туриб олган, улар ҳеч қандай шароитда ярашиш ниятида эмас ва зўравон жазоланиши керак, деб ҳисоблашади.

Бундан ташқари, содир бўлган воқеа натижасида қизнинг оиласи яна бир фожеа рўй берди. Ўз уйида қизга қилинган охирги ҳужумдан икки кун ўтиб, бувиси инсультга учради. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай, жабрланувчининг бувиси бир неча кун олдин вафот этди. Қизнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Немолчи.уз лойиҳаси Тошкент вилояти ИИБ ва прокуратурасини яна бир бор ушбу ишни ўз назоратига олишларини ҳамда жиноят иши нима учун ҳалигача судга ўтказилмаганини аниқлашни сўрайди.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Хотинини ўлдириш таҳдидидан капитанликкача Миллий гвардия ходимининг карьераси йўли

Жиззахда Миллий гвардия капитани 2020 йилда хотинини дазмол билан куйдирган, бироқ бунинг учун фақат танбеҳ жазоси олган. Энди у аёл ва болаларини гаровга қўйилган квартирадан ҳайдаб чиқармоқда, ваҳоланки пулини фақат аёл тўлаб келмоқда. Аёл кимгадир шикоят қилса, лавозимидан фойдаланиб, қўрқитиб келади. Унинг ҳикоясини ўз сўзидан эълон қиламиз.

“Жамшид Авалбоевич Назаров билан 2011 йилда университетда ўқиб юрган пайтимда турмуш қурдик. Никоҳдан икки фарзанд туғилди. Иккинчи боламизни ота-онамнинг уйида бўлган даврда туғдим. Турмуш ўртоғим бизни умуман пул билан таъминламасди, ҳатто болалар боғчаси учун тўламасди. Ўғлим бир ёшлигида йўқчиликдан ишга чиқишга мажбур бўлдим. Эрим туққанимдан кейин доимо мендан камчилик қидирарди ва менга ҳиёнат қила бошлади.

Бир неча йил аввал Жиззах шаҳрида кредитга квартира олдик. Энг ёмони, мени ўрнимга ўзи соҳта қўл қўйган. Эрим мени ва болаларни бу квартирага рўйхатга қўийшдан бош тортди, у бошқа аёлни севишини айтди, мен эса болаларимиз билан ота-онамнинг уйига бориб яшашим кераклигини айтди. Мен шокка тушдим ва жазавага тушдим. Шу пайт у ёниқ бўлган дазмолни олиб, менга бостирди, гўштимгача куйиб кетдим. Мен унинг иш жойига ариза ёздим. Менга экспертиза ўтказиб, бу енгил тан жароҳатлари эканлигини ёзишди. Иш ҳарбий прокуратура томонидан кўриб чиқилиб, унга... танбеҳ берилди.

Шундан сўнг эрим ажрашиш учун ариза берди ва мени болаларимиз билан уйдан ҳайдаб юборди. Мен квартирага кўчиб ўтиш учун судга даъво қилишга мажбур бўлдим. 2022 йилда биз ажрашдик. Эрим квартира кредитини тўламай қўйди, барча харажатлар менинг елкамга тушди. Ажримдан кўп ўтмай, у қайта уйланди, мени ва болаларни уйдан ҳайдаб чиқара бошлади.

Ўқитувчилик маошим кам бўлгани учун кредитни тўлашда қийналиб қолдим, қарз пайдо бўлди ва банк мени судга берди. Суд ижрочилари етиб келгач, ҳайратда қолдим. Болалар йиғлашди, уйимизни олиб қўйишади деб ўйлашди. Ўшанда 8 ёшли ўғлим менга: "Отам бизни уйдан ҳайдаяптими, мен катта бўлсам, ўзим сизга катта қаср қураман" деди.

Қарз тўловларини ундириш тўғрисидаги суд қарори собиқ эрим асосий қарз олувчи бўлиб, ойлик тўловларнинг камида ярмини тўлаши шартлигига қарамай, фақат менга нисбатан чиқарилган. Ишончим комилки, суднинг менга нисбатан қарори унинг мансабдор шахс эканлигини инобатга олган ҳолда қабул қилинган ва унинг маоши ўқитувчи маошидан бир неча баравар кўп бўлишига қарамай, у кредит учун бир тийин ҳам тўламайди.

Мен ҳимоя ордерини олмоқчи эдим, лекин эримдан қўрқаман. У катта қизимизни ҳам қўрқитиб қўйган, у ҳатто уйдан қочиб кетди, лекин хайриятки, кечқурун бобосининг уйида топилди.
У ўзининг лавозимидан фойдаланиб, менга босим ўтказмоқда. Ҳозирда Жиззах шаҳар Миллий гвардия бошқармасида капитан лавозимида хизмат қилмоқда. Хатто алимент тушадиган пластик картадаги пулларгача Ж.Назаровнинг кредит қарзига йўналтириш учун банк ечиб олмоқда, икки етимнинг ризқини ўйламайдиган номард инсон Миллий гвардия фаҳрими? Собиқ қайнонасига қўнғироқ қилиб, ўзининг кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилиш хуқуқини унга елкасидаги юлдузлар бердими? 12 йиллик турмушимиздан кейин 12 ва 10 ёшли болаларим билан кўчада сарсон бўлиб юрибмиз. Бир неча марта Ўзбекистон Президенти порталига ҳам мурожаат қилдим, аммо натижа йўқ...”

========
Жорий йилнинг январь ойида Жамшид Назаров Миллий гвардия раҳбарияти томонидан "Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг фидойи ходими" кўкрак нишони билан тақдирланган. Эҳтимол, бу гвардиячиларнинг ёзилмаган қоидасидир: хотиннни дазмол билан куйдириш, болаларини аёл пул тўлаган квартирадан кўчага ҳайдаб чиқариш ва болалар уйдан қочиб кетадиган даражада қўрқитиш? Ёки Миллий гвардиянинг Жиззах бўлимида капитаннинг оиласига нисбатан қилмишларини кимдир яширяптими? Умид қиламизки, кенг кўламли текширув ўтказилади ва сусткашликка йўл қўйган барча шахслар "танбеҳ" дан кўра жиддийроқ жавобгарликка тортилади. Эркакнинг зўравонлигидан азият чеккан аёл эса давлат ҳимоясини олиб, ниҳоят тинч-тотув яшай олади.

Ирина Матвиенко

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Директор ўринбосари 6-синф ўқувчиларига тегажоғлик қилди, мактаб раҳбарияти эса қизларнинг ўзи айблашга уринди

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу ҳақида кун.уз нашрига қизларнинг ота-оналари маълум қилди.

Айтилишича, бундай воқеа 6-синф қизлари билан содир бўлган. Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО орган ходимлари томонидан ўрганилмоқда, “замдиректор” ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган.

Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти.

Таҳририятга тақдим этилган аудиоёзувда ҳам шу ҳақда сўз боради. Унда мактаб раҳбариятидан 2 нафар аёл жабрланувчи қизларнинг синф раҳбари билан суҳбатда бўлган.

47 дақиқалик суҳбат давомида мактаб раҳбарияти бу вазиятнинг очиқланиши муассаса обрўсига путур етказишини, “замдиректор” ундай инсон эмаслигини, балки ҳамма гап қизларнинг ўзида бўлиши мумкинлигини айтган.

Синф раҳбари эса атиги 12 ёшга тўлган қизларда бундай “кайфият” бўлмаслигини, бу вазиятда эркак ходимдаги боғлиқлик кўпроқ эканини таъкидлаган.

Вазиятга Болалар омбудсмани офиси ҳам муносабат билдирди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига жабрланган қизлардан бирининг бувиси муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган. Ўз мурожаатида унинг набираси (6-синф ўқувчиси, 2012 йилда туғилган) га нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари М.К. (1990 йилда туғилган) тегажонлик қилганлигини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганлигини билдирган.

Болалар омбудсмани ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан вазият назоратга олиниб, ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Ўқувчи қизларни айбламай, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилган синф раҳбарининг хатти-ҳаракатларини алоҳида қайд этмоқчимиз. Биз унинг кейинги тақдиридан ҳам ҳавотирдамиз, раҳбарият ва ҳамкасблар томонидан таъқибга учрамасмикан. Агар у ишдан бўшатиш ёки таъқиб қилиш хавфи остида қолса, давлат уни ҳам ҳимоясига олиши керак. Айнан шу аёл туфайли бугун аудиоёзув далил сифатида мавжуд.

Тегажоғлик масаласида бундай ҳолатлар кўп учрайди. Биринчи навбатда, болалар хавфсизлиги ҳақида ўйлашлари керак бўлган мансабдорлар муассаса ва раҳбарият шаъни ҳақида ўйлашмоқда. Зўравонларни ҳар турли баҳона билан оқлашга ҳаракат қилишади – "қизлар айбдор", "сиз нотўғри тушундингиз", "у бундай эмас". Ва янада даҳшатлиси, бу вазият анча олдин содир бўла бошлаган ва қизлар яқинларига айтишдан қўрқишган ёки яқинлари қизларга ишонишмаган.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Такси ҳайдовчиси олдингизда ўзини қондирган бўлса, қизлигингиз ҳақидаги маълумотномани келтиринг!"

Бу ибора қанчалик аҳмоқона туюлмасин, аммо участка инспектори ўзини мижоз олдида қондирган такси ҳайдовчиси устидан судда ютган қиздан айнан шундай маълумотномани кутмоқда.

Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилган қиз мизогиния ва нокомпетентликка учради. Суд мажлисидан сўнг судья, участка инспектори ва бошқа гувоҳлар олдида судланувчининг онаси қизни ўғлининг бундай ҳатти-ҳаракатларига ўзи сабабчи бўлганликда айблади ва қизни ҳақорат қилди.

Биз жабрланувчига ушбу ҳолат бўйича ариза беришни маслаҳат бердик. Участка инспектори аризани қабул қилди ва Ризоқулов Беҳрузнинг онаси билан суҳбатлашди. У яна қизни ҳақорат қилиб, қизлик ҳақидаги маълумотномани тақдим этишини талаб қилди. Участка инспектори эса аёлга бу талаб аҳмоқона эканлигини айтиш ўрнига шундай маълумотномани олиб келиши кераклигини айтди. Бундан ташқари, у қизни аризасини қайтариб олишга ундади.

Тошкент шаҳар ИИБ аризаларни кўриб чиқиш тартибида нима ўзгарганини тушунтиришига умид қиламиз. Қачондан бери жабрланувчилар бундай маълумотномани тақдим этишлари керак. Такси ҳайдовчиси эрли аёл олдида ўзини қондирса, уни ҳақорат қилиш мумкин бўладими шунда? Яъни у ўзи буни хоҳлаган бўлиб чиқадими? Ҳақорат қилиш ҳолати гувоҳлар олдида содир бўлган, нега жабрланувчи яна ниманидир исботлаши керак?

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Қизни бир неча бор зўрлаганликда гумонланувчи йигит ҳалигача жавобгарликка тортилмади

Жорий йилнинг январь ойида Тошкент вилоятида қизнинг зўрлангани ҳақида ёзган эдик.

Ҳолатни ёритганимиздан сўнг иш ёпилгани маълум бўлди, аммо Тошкент вилояти прокуратураси жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиб, қайта терговга жўнатди. Мазкур иш Тошкент вилояти ИИБ томонидан назоратга олинди. Биз, шунингдек, содир бўлган воқеага дош беролмай, қизнинг бувиси оламдан ўтган ҳақида хабар бердик.

Жиноят иши қайта қўзғатилганига 6 ОЙ (!) бўлди, жабрланувчи ва гумонланувчига нисбатан икки марта такрорий экспертиза ўтказилиб, зўравонлик факти тасдиқланди. Шунингдек, ишда гумон қилинувчининг айбига оид бошқа рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд. Бироқ жабрланувчи қизнинг ота-онаси хабар берганидек, иш яна ёпилди ва уларга бу ҳақидаги қарор берилмади.

Эслатиб ўтамиз, номусга тегиш иши бўйича тергов олиб бораётган терговчи илгари уни судга юборишни кечиктирган бўлса, эндиликда иш бутунлай ёпилган.

Қизнинг ота-онасининг сўзларига кўра, жиноят иши билан бу “ўйин”га сабаб гумонланувчининг ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаётган қариндошларидир.

Эслатиб ўтамиз, яқинда лойиҳамиз каналида ҳуқуқ-тартибот идораларида, жумладан, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида яхшигина лавозимга эга бўлган яқин қариндошлари туфайли эри томонидан ўлдирилишига сал қолган, жазодан қутулиб қолган ёш қиз ҳақидаги даҳшатли воқеа ҳақида ёзган эдик. Наҳотки ҳуқуқ-тартибот идораларида қариндошинг ишлаши шундай тартибсизлик қилишга ҳуқуқ берса?!

Ҳатто жабрланган қизга берилган ҳимоя ордери унинг талабларини бир неча бор бузган гумонланувчидан ҳимоясини таъминламади. У қизга қўшни бўлиб яшашда давом этмоқда ва содир этган жинояти учун унга ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигига ишонч билан маҳаллада бемалол юрибди.

Немолчи.уз лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасидан ушбу ишни ўз назоратига олиш, шунингдек, жиноят иши нега ёпилгани ва судга етказилмаганини аниқлашни сўрайди.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз