Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.54K subscribers
941 photos
254 videos
2 files
2.63K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Сирдарёда хотини ва қайнонасини ўта шафқатсизларча ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Маълум қилинишича, қотиллик содир этилишидан бироз аввал эр-хотин ва қайнона ўртасида пул масаласида жанжал келиб чиққан ва воқеа содир бўлган куни эркак ўзи ишлаган дўкон кассасидан 15 миллион сўм пулни ўғирлаб, уйига маст ҳолда келган, тунда хотинига 15, қайнонасига 6 марта пичоқ уриб, қочиб кетган.

Эркак ЎзР ЖК 97-моддаси 2-қисми (Ўта шафқатсизлик билан икки шахсни қасддан ўлдириш) билан судланди. Шунингдек, судланувчи аввал пичоқбозлиги учун жазо ўтаганлиги маълум бўлди.

24 йил жазоси ҳам аёл яқинларининг дардини аритмайди. Мамлакатимизда аёллар ҳалигача ҳимояланмаган - кўчада ҳам, жамоат транспортида ҳам, ҳатто ўз уйида ҳам.

Нега илгари шу каби жиноятлар учун судланган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ҳисобда турмаган? Бу эр-хотин ўртасидаги илк жанжал эмасдир? Нега аввал икки кишини пичоқлаб ўлдирган одам озодликка чиқиб, бегуноҳ одамларни ўлдиришда давом этиши мумкин бўлса-да, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинланди?
Ваҳоланки эркак айбдор деб топилган моддада бундай жиноят умрбод қамоқ жазоси билан жазоланиши аниқ кўрсатилган.

#СукутСақлама #Қонунлар
Қозоғистонда оилавий зўравонликка қарши курашга қаратилган қонун имзоланди. Нима ўзгаради:

– Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
. Оила институтини мустаҳкамлаш ва вояга етмаганлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган стандартлар жорий этилмоқда.

- Қасддан баданга енгил шикаст етказиш ва калтаклаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Баданга қасддан ўртача оғир ва оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

– Оталик, оналик ва болалик институтини мустаҳкамлаш, шунингдек, болаларни умуминсоний, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида ахлоқий ва маънавий тарбиялашни таъминлашга асосланган никоҳ ва оила қонунчилигининг янги тамойиллари белгиланмоқда.

- Ўз жонига қасд қилишга ундаганлик ва ёрдам берганлик, шунингдек, ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди.

- 16 ёшга тўлмаган шахсларга шаҳвоний шилқимлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Вояга етмаган шахсни ўғирлаш ва қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш учун жазолар сезиларли даражада кучайтирилди.

- Вояга етмаганларга нисбатан буллинг, кибербуллинг кабилан учун илк бор маъмурий жазо киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўлдиришда айбланаётган собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев устидан суд жараёни давом этмоқда. Халқ орасида эса узоқ кутилган қонун "Салтанат қонуни" номини олди.

#СукутСақлама #қонунлар
2024 йилнинг 1-чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4 343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2 344 нафарига жарима жазоси, 1 999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Манба: https://sud.uz/

#СукутСақлама #қонунлар
“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланганидан сўнг бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди.

Ушбу Қонунга мувофиқ 141-3-модда (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) қўшилди.

Жиноят кодексининг 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан 40 нафар шахс судланиб, уларнинг 13 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 27 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Манба:
https://sud.uz/

#СукутСақлама #қонунлар
Эркак шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 15 суткага қамалди

Маълум қилинишича, воқеа Термез-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган шаҳарлараро автобусда содир бўлган.

19 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 43 ёшли А.Р.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. Иш материалларига кўра, эркак автобус йўловчиси бўлган аёлнинг кўкрагига тегиб шаҳвоний шилқимлик содир этган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, эркак автобусда унинг ёнида ўтириб кетган ва ухлаб қолганидан фойдаланиб, кийимини тушуриб, кўкрагини ушлаган. Аёл дарҳол воқеа ҳақида автобус ҳайдовчисига хабар қилган, эркак эса у билан тортишиб кетди.

Судда эркак тасодифан аёлга қўли билан тегиб кетганини ва қилмишидан пушаймонлигини билдирди. У суддан енгиллик берилишини сўради. Суд фуқарони Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 41-1 моддаси 1-қисми (Шаҳвоний шилқимлик) ҳамда 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Токи шаҳвоний шилқимлик аёлларга эътибор белгиси сифатида баҳоланар экан, мамлакатимизда вазият ўзгармайди. Шахсий чегараларнинг ҳар қандай бузилиши жиноят ҳисобланади. Биз ҳар бир аёл ва қизга мурожаат қилмоқчимиз - шунга ўхшаш вазиятларда сукут сақламанг, ҳуқуқларингиз бузилганлиги ҳақида хабар беринг ва бундай ҳаракатларда ҳар бир ҳуқуқбузар қонун олдида жавоб беришига ишонамиз.

#СукутСақлама #шилқимлик #қонунлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда эрта никоҳларга қарши кураш олиб борилмоқда: ўнлаб ҳолатлар аниқланган, қоидабузарлар жазоланиши кутилмоқда.

Бош прокуратура катта прокурори Лайло Файзимуродованинг маълум қилишича, Ўзбекистонда йил давомида вояга етмаганлар билан никоҳ қуриш билан боғлиқ 22 та ҳолат қайд этилган.

Ҳозиргача 41 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 55 та никоҳнинг олди олинган. Бироқ, муаммо долзарблигича қолмоқда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан профилактика чоралари давом этмоқда.

Эрта никоҳларга сабабчи бўлаётган катталар масъулиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бош прокуратура вояга етмаганлар билан никоҳдан ўтишга рухсат берган ота-оналар, шунингдек, диний уламоларни маъмурий жавобгарликка тортади.

#СукутСақлама #Қонунлар #болалар
Президент қарори орқали аёллар ҳимоя қилинадими. Таҳририятимиздан қарор лойиҳаси ишлаб чиқарувчиларига саволлар.

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) эълон қилинди. Таҳририятимиз мазкур қарорни ўрганиб, бир неча саволларни ўртага ташламоқчи.

Қарорга тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳам илова қилинади. Бу борада кўплаб саволлар мавжуд, аммо биз асосийларини ажратиб кўрсатишга ҳаракат қиламиз:

1️⃣ Тазйииқ ва зўравонлик қурбонларининг фуқаролик ишларига жалб этилиши режалаштирилган прокурорлар гендер сезгирлиги бўйича тренингдан ўтадими?
2️⃣ Зўравонлик содир этган шахс ишсиз бўлса ёки ўз даромадининг ярмини алимент сифатида тўласа жабрланувчини реабилитация қилиш учун қилинган харажатларни ундириш қандай амалга оширилади?
3️⃣ Тазйиқ ва ​​зўравонлик ҳолатлари ҳақида дарҳол хабар бериш имкониятини берувчи мобил иловани ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Илова қиммат, фойдаланувчилар учун ёқимсиз ва самарасиз. Ҳеч ким уни атайлаб юклаб олмайди ва юклаб олиш, ўрнатиш, тушуниш ва хабар бериш учун кўп вақт ва куч талаб этилади. Нега Телеграм боти эмас ёки яхши тарғиб қилинган қилинган ишонч телефони эмас?

Кўрсатилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги, ресурслар (бинолар, одамлар, тизимлар) ва уларни молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги масалалари муҳимлигича қолмоқда.

Айни дамда лойиҳамиз вакили Сенат, Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, UN Women, UNDP, UNFPA ва бошқалар иштирокидаги давра суҳбатида иштирок этмоқда. Биз саволларимизга мутахассис жавобларини олишга ва уларни сиз, азизларга етказишга умид қиламиз.

#СукутСақлама #Қонунлар
Яқинда оммавий ахборот воситаларида енгил тан жароҳати учун жазо енгиллаштирилиши ҳақида хабар тарқалди. Лекин бу ундай эмас. Сенат хабарида маълум қилинишича, гап 109-модда 1-қисмини Жиноий кодексдан чиқариш, яъни соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказиш ҳақида кетмоқда. Ушбу модданинг иккинчи қисми, тушунишимизча, кучида қолмоқда.

Ушбу қисмни чиқаришдан мақсад сифатида "инсон ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилишга" хизмат қилиши важ қилинмоқда. Савол туғилади: бу ҳолатда инсон деганда ким назарда тутилмоқда? Ушбу ўзгаришнинг гендер таҳлили шуни кўрсатадики, инсон деганда эркак тушунилади. Чунки бу ўзгартириш аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамламайди, қуйида сабабини тушунтираман.

Ўзбекистонда ўз муносабатларини ФҲДЁда расман қайд этмаган, ҳатто алоҳида яшаши мумкин бўлган эр-хотинлар ҳам бор. Гап ҳозир бу яхши ёки ёмонлигида эмас. Ҳақиқат шундаки, бундай жуфтликдаги аёллар ҳам давлатдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга, шу жумладан партнёри томонидан зўравонлик содир этилганда ҳам. Жиноят кодексининг 126-1-моддаси “Оиладаги (маиший) зўравонлик” – унинг таъсири эр-хотинга, собиқ турмуш ўртоқларга, битта хўжалик асосида бирга яшовчи шахсларга ёки умумий фарзанди бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. Ушбу модда тажовузкор билан расман турмуш қурмаган ёки у билан умумий уй хўжалигида истиқомат қилмайдиган ва бирга фарзанд кўрмаган аёлларни ҳимоя қилмайди.

Биз ушбу қонун билан ҳимоя қилиниши керак бўлган шахслар доирасини қандай муҳокама қилганимизни яхши эслайман. Биз бундай аёлларни қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида ўйладик. Натижада уларнинг ҳимояси Жиноят кодексининг амалдаги 104, 105, 109-моддалари билан кафолатланган деган хулосага келинганди. Гарчи аслида бу ҳам оилавий зўравонлик ҳисобланади. 109-модданинг 1-қисми соғлиқнинг ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан жароҳатларини такроран етказишга қарши эҳтиёт чораси сифатида хизмат қилган - жазо биринчи марта маъмурий кодекс доирасида қўлланилган.

Агар бу қисм олиб ташланса, аслида улар расман никоҳда бўлмаган, тажовузкор билан бир ҳудудда яшамайдиган аёлларга нисбатан такроран содир этилган шунга ўхшаш жиноятларга кўз юмган бўлади. Бу эса давлатимиз томонидан илгари сурилаётган хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилларига зиддир. Бу гендер тенглигига эришиш стратегиясида белгиланган мафкуравий асосларга путур етказади. Ҳар бир аёл ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Агар бу ўзгартириш қабул қилинса, айрим аёлларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Сенат шунга интилмоқдами?

Ирина Матвиенко

#СукутСақлама #Қонунлар
"Бу масала ишлаб чиқиш жараёнида" - Ижтимоий ҳимоя агентлигида саволларимизга қандай жавоб бериш(ма)ди.

28 май куни Президентнинг зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига низом муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 27 май куни биз Президент қарорига бир нечта саволларни эълон қилдик, агентлик вакиллари саволларимизга ўз жавобларини бердилар. Буларни қарор қандай ишлашига ойдинлик киритадиган тўлиқ жавоблар деб ҳисоблаш мумкинми? Бизнинг фикримизча, улар ноаниқлигича қолди.

Бундай тадбирларнинг асариятида бўлгани каби унинг катта қисми расмий нутқларга бағишланган бўлса-да, энг охирида қисқа муҳокама ва савол-жавоблар сессияси бўлиб ўтди. Вақт оз эди, аммо Ижтимоий ҳимоя агентлиги вакиллари Александра Нам ва Баҳодир Бековлар айрим саволларимизга жавоб беришди.
Уларни кўриб чиқсак:
1) 102 рақами орқали рўйхатдан ўтиш бизга умумий вазиятни кўрсатиши ва ишни тизимга киритиш учун керак (бугунги кунда шундоқ ҳам 102 ҳар бир ҳолатни тизимда рўйхатдан ўтказиши талаб қилинади), участка нозирлари планшет орқали мурожаатларни киритадилар (улар бугунги кунда ҳам буни қилишлари керак, аммо амалиёт шуни кўрсатадики, улар буни камдан-кам қилишади)
2) Зўравонликни аниқлаш "мураккаб масала" бўлиб, ҳозирда ягона стандартлар устида иш кетмоқда;
Қайд этилишича, барча вилоят шифохоналарида вақтинчалик жойлаштириш хоналари учун маблағ мавжуд эмас, шунинг учун ҳозирча улар Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида синовдан ўтказилади. Кейин иш қандай кетаётгани кўрилади.

3) Ижтимоийлаштириш даражаси - "Ижтимоий иш" тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилмоқда;
Таҳририятдан: нодавлат шелтер (бошпаналар)нинг тажрибасидан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, ижтимоий ишлар аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, болаларни боғча ва мактабларга жойлаштириш, ишга жойлашишда ёрдам бериш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

4) Ҳимоя ордерларини бериш тартибига ўзгартиришлар киритилади.

5) Реестр ишлаб чиқилмоқда, уни юритиш тартиби ҳам.

6) Идораларни ўқитиш, мобил илова, шунингдек, ногиронлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш масалалари ишлаб чиқилади (давра суҳбатида бу масала ҳам кўтарилди).

Агентликка ўз муносабати ва жавоблари учун миннатдорчилик билдирамиз, аммо Президент қарорининг аксарият бандларини амалга ошириш қандай режалаштирилгани ҳали ҳам аниқ эмас, дарвоқе, у деярли 1 июндан бошлаб тест режимида амалга оширила бошлайди. Умид қиламизки, пилот вилоятлар натижалари таҳлил қилинади ва барча “ишлаб чиқилаётган” масалалар якунига етиб жамоатчиликка тақдим этилади.

Биз қарорни тўлиқ таҳлил қилишни давом эттирамиз, биз ҳужжатнинг баъзи бандларини кейинги нашрларда батафсил кўриб чиқамиз.

#СукутСақлама #Қонунлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 22 май куни Nemolchi.uz лойиҳасининг юридик ёрдам бўлимига қизни ўқишига элтиб бораётган “Яндекс” такси ҳайдовчисининг ноўрин ҳаракатлари юзасидан мурожаат келиб тушган.

Қизнинг сўзларига кўра, эрталаб у “Яндекс” такси орқали ўқишга кетаётганда сафар давомида ҳайдовчи ўзининг шаҳватини қондиришга ўхшаш ҳаракатларни амалга ошираётганини пайқаган. У қўрқиб кетганига қарамай телефонидаги видеокамерани ёқиб, такси ҳайдовчисининг ҳаракатларини тасвирга олишга уринди.

Кейинроқ қиз ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза ёзган ва бир неча соатдан кейин ҳуқуқбузар қўлга олиниб, туман ички ишлар идораси бўлимига олиб кетилган. Қўлга олинган Д.Б.Шовкатов қиз ҳаммасини нотўғри тушунганини, иштонини тўғрилаганини айтиб, айбини тан олмади. Бундан ташқари, қўлга олинган Шовкатовнинг ёнида тиғли қурол – пичоқ бўлиб, уни қандай мақсадда олиб юрганини профилактика инспекторларига тушунтириб бера олмади.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди 31 май куни фуқаро Д.Б.Шовкатовни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 185-2-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Лойиҳадан: агар сиз худди шундай вазиятга тушиб қолсангиз, иложи бўлса, нима бўлаётганини видеога ёзиб олишни маслаҳат берамиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилишни унутманг. Ўйлаймизки, бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган шахсларни қонунан жазолаб, бошқа бундай ҳаракатларга йўл қўйилмаслигига эришиш мумин.

#СукутСақлама #Қонунлар