Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.54K subscribers
941 photos
254 videos
2 files
2.63K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#Статистика

2019 йил сентябрь ойидан Ўзбекистонда битта ҳам ҳимоя ордери берилмади!

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун тўлиқ ишламаяпти!

2 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади (https://lex.uz/docs/4494712). Қонунда кўрсатилган ҳимоя воситаларидан бири ҳимоя ордеридир. Бундай кафолатлар кўплаб мамлакатларда такрорий зўравонликнинг олдини олиш ва тажовузкорни чеклаш учун берилади. Ўзбекистонда улар қонунда кўрсатилган лекин ҳозиргача ҳеч кимга берилмаяпти.

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни ким саботаж қилмоқда?

Ҳимоя ордери ички ишлар органлари ходимлари томонидан берилиши керак. Улар ҳали ҳам ҳимоя ордерини бериш тартиби ва уни қандай шаклда бериш кераклигини билишмайди. Нима учун? Ушбу қонуннинг 23-моддасига кўра, "ҳимоя ордерининг шакли ва уни таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади".

ИИВ ходимларининг сўзларига кўра, ҳозиргача Вазирлар Маҳкамаси ҳимоя ордерлари ёки уни бериш тартибини тасдиқламаган. Қонун ҳужжатларида қонуннинг 34-бандига мувофиқ ўзгартиришлар киритилмаган.

Қонун қабул қилинганига қарийб уч ой бўлди! Тўлиқ ишламас экан, нима учун бу қонунни қабул қилганимиздан фахрланиб, давра суҳбатлари ўтказяпсиз? Ҳимоя ордерини олиш ҳали ҳам мумкин бўлмаса, нима учун халқаро ташкилотлар кўзига чанг солиняпти? НЕГА ЯНА ЁЛҒОН ГАПИРЯПСИЗ?

=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Аёллар
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова болаларга нисбатан зўравонлик муаммосини кўтарди. Шу жумладан, яқин қариндошлар томонидан жинсий зўравонлик ҳақида айтиб ўтди. Бу жуда долзарб мавзу бўлиб, унинг шундай давраларда кўтарилиши жуда яхши! Катта раҳмат 👍

А.Юнусованинг маърузасидан айрим рақамлар:

Шу йилнинг 11 ойи давомида таъқиб ва зўравонликнинг турли шаклларига учраган 11 138 аёлга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордерлари берилди. Улардан 9 916 нафари ёки 89% оилавий зўравонлик ва таъқиблар қурбонига айланди. Уларнинг 5418 нафари жисмоний зўравонликка учраган, натижада 652 та оила бузилган.

#СукутСақлама #Қонунлар #Статистика
Ўз жонига қасд қилиш бўйича етакчи давлатлар: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Сўнгги ўн йилликлар ичида дунёда ўз жонига қасд қилиш статистикаси аста-секин, аммо барқарор равишда камайиб бормоқда. Шунга қарамай, кўпгина мамлакатларда ушбу муаммо долзарб бўлиб қолмоқда.

Ўзини ўлдиришга уринаётган эркаклар сони аёллар сонидан деярли уч баравар кўп.

Ҳаётни ўз ихтиёри билан тарк этишга қарор қилган барча одамларда турли сабаблари ва касалликлар борлиги айтиб ўтилади: оғир онкологик касалликлар, улкан иқтисодий юк, психологик муаммолар, жамиятдаги ижтимоий мослашувдаги қийинчиликлар ва ҳаётда ўз йўлини топа олмаслик, ёлғизлик.

2020 йилда 100 минг аҳоли сонига нисбатан ўз жонига қасд қилиш сони бўйича ТОП-10 мамлакат:
Литва — 31,9 киши
Болтиқ бўйи республикаси дунёда ўз жонига қасд қилишлар сони бўйича биринчи ўринни сақлаб қолган.
Россия Федерацияси — 31,0 киши
Гаяна — 29,2 киши
Корея — 26,9 киши

Ривожланган Корея мисоли шуни кўрсатадики, ушбу рўйхатга иқтисодиёти ривожланган ва турмуш даражаси юқори бўлган юқори технологияли мамлакатлар ҳам кириши мумкин.

Беларусь — 26,2 киши
Суринам — 22,8 киши
Қозоғистон — 22,5 киши
Украина — 22.4 киши
Лесото — 21,2 киши
Латвия — 21.2 киши

Ушбу статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон 92-ўринда қайд этилган.

➡️Манба: https://xabar.uz/75yu

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Суиқасд #Статистика

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Ўзбекистонда сўровномада қатнашган 10,3 фоиз одамлар айрим ҳолларда эр томонидан хотинга нисбатан жисмоний куч ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайди. Респондентлар ушбу қисмининг фикрига кўра, аёл ўз хатти-ҳаракати билан эрини куч ишлатишга мажбур қилган ҳолларда жисмоний зўравонлик ҳолатига йўл қўйиш мумкин экан.

Оддий сўровнома, лекин хавотирли рақамлар

▶️https://t.me/safarblog

___________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Статистика
👉2021 йилнинг 8 ойида ҳимоя ордерлари 26 105 нафар хотин-қизларга берилди. Демак Ўзбекистонда ҳар куни 107 нафар аёл тазъийқ ва зўравонликка учрайди. 90 % га яқини оилада зўравонликка учрайди. Бу расмий маълумотлар, яъни ИИВ да рўйхатга олинган ҳолатлар!

Тузатиш дастурларига зўравонларнинг бешдан бир қисми ҳам жалб қилинмаяпти. Ва бор-йўғи ҳимоя ордери расмийлаштирилган 0,2 % зўравонлар жиноий жавобгарликка тортилган.

Нега Ўзбекистонда оилавий зўравонлик ҳалигача жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлмаяпти? Нега ҳимоя ордерлари жазо ўрнини эгалламоқда? Жиноятчилар жавобгарликдан қочиш эмас жазоланишлари шарт!

#СукутСақлама #Статистика #Қонунлар #АдолатТалабҚиламиз
Жинсий тажовузкорликка мисоллар:

кераксиз жисмоний алоқа, шу жумладан исталмаган тегинишлар

«хизмат эвазига тажовузкорлик» — бунда мактаб ходими юқори баҳо ёки бошқа нарсалар эвазига жинсий муносабатларга мажбурлайди ёки шантаж қилади.

қиз ва аёллар (ёки ўғил ва эркаклар)га нисбатан жинсига оид қўпол ёки ҳақоратловчи сўзларни ишлатиш

муайян жинсга хос таҳқирловчи номлар билан чақириш

шахснинг жисмоний хусусиятлари ёки ҳаракатлари ҳақида жинсий изоҳлар

порнография, жинсий тусдаги суратлар, граффитиларни жойлаштириш ёки ўзаро алмашиш

жинсий тусдаги миш-мишларни тарқатиш (шу жумладан Интернетда).

Давоми бор.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#статистика #қонунлар #сукутсақлама
#школа #дети #буллинг
Ҳалиям эркаклар етишмаслигидан бонг урасизларми?

Ана, доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллардан 217 904 нафарга кўп
экан. Бунисига нима дейсиз, ҳурматли "эркаклар камлиги учун бир нечта хотин битта эркак учун курашиши керак" деб ҳисоблагичлар?!

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этган.

АЁЛЛАР СОНИ 17 607 934 киши
ЭРКАКЛАР СОНИ17 825 838 киши

2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 217 904 нафарга кўп.

1991 йилда республикамизда доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига 49,7 фоизни ташкил этди.

Ҳомиласи қиз бўлишини билганлар, туғилмасидан қизларни йўқ қилишда давом этаверинг 😒

#гендертенглик #СукутСақлама #SukutSaqlama #статистика
Бу йил ёзда Ўзбекистонда иккита йирик хотин-қизлар суициди содир бўлди:

1. Самарқандда 29 ёшли келин уксус кислотаси ичиб, ўз жонига қасд қилди. 2022 йил 24 июнь куни Самарқанд шаҳри “Боғбонлар” маҳалласи Янгравот кўчасида яшовчи 11.01.1993 йилда туғилган Н.М. “уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш” ташхиси билан РШТТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган. 2022 йил 27 июнь куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. Марҳуманинг яқинлари унинг эри ва қайнонаси мунтазам равишда ҳафа қилишганини кўрсатган.

2. 27 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 31 ёшли аёлнинг жасади кийим илгичга осилган ҳолда топилди. Унинг эри ва икки нафар вояга етмагани фарзанди қолди.

Бундай хабарлар остидаги изоҳларда одамлар бир овоздан қизлар эрлари ва яқинларининг қийноқлари туфайли оламдан ўтганига ишонишади. Агар тергов ва суд жараёнида бу ҳолатлар ўз тасдиғини топса, унда жиноятга алоқадор бўлганлар қонун олдида жавоб берадилар.

Самарқанд вилоятида айнан шундай бўлган:

Она ва унинг 16 ёшли қизи қайнона ва эрнинг доимий зуғумларидан ўзини осиб қўйди. Марҳуманинг қайнонаси ва эри ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишда айбдор деб топилиб, эркак ЖК 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми «а», «б» бандлари билан айбли деб топилиб, 7 йилга қамалган. Қайнонага эса 4 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

ЖССТ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 2600-2800 киши ўз жонига қасд қилишдан вафот этади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ИИВ маълумотларига кўра, ҳар олтинчи ўз жонига қасд қилиш ҳолати оиладаги келишмовчиликлар туфайли содир бўлмоқда, Маҳалла вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда аёллар ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 1,5 баробарга ошган.

👉Давоми эртага

Хонимпошшо Рашидова

#СукутСақлама #статистика #сенёлғизэмассан
❗️Ўзбекистонда жабрланган вояга етмаганларнинг 77 фоизи жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар қурбонларидир❗️

2015 йилда UNICEF Ўзбекистонда вояга этмаган болаларга нисбатан одил судлов бўйича тадқиқот ўтказди. Унинг доирасида жабрланувчилар вояга етмаганлар бўлган суд ишлари таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, кўпинча болалар жинсий эркига қарши жиноятлардан азият чекишади. Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноятларнинг асосий қисмини 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (31 фоиз), жинсий алоқа қилишга ундаш (22 фоиз), номусга тегиш (12 фоиз) ва номақбул ҳатти-ҳаракатлар (12 фоиз) ташкил этади.

UPD: Тадқиқот Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази томонидан ЮНИCЕФ билан ҳамкорликда ўтказилди. У жабрланувчилар вояга етмаганлар бўлган 7 та жиноят таркиби бўйича Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида атиги 111 та танланган суд ишига тааллуқлидир. Бошқача қилиб айтганда, тавсифларда қайд этилган балоғатга етмаган жабрланувчилар улуши 2014 йилда болалар қурбон бўлган барча суд ишларига эмас, балки фақат шундай таркибдаги ишларга тегишли.

#СукутСақлама #Статистика #Болалар