Huquqiy axborot
273K subscribers
6.05K photos
333 videos
22 files
13.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Суд тизимидаги ходимларнинг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғонда мева-сабзавотчилик, узумчилик ривожлантирилади

“Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4941-сон, 11.01.2021 й.) қабул қилинди.

📈 Қарорга кўра, Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 2021–2022 йиллар ҳосилидан қисқартириладиган ғалла майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунга кўра, вилоят бўйича 8 220 гектар (шу жумладан Косонсой туманидан 3 000 гектар, Чортоқ туманидан 2 100 гектар, Янгиқўрғон туманидан 3 120 гектар) ғалла майдонлари қисқартирилиб, мазкур туманларда қуйидагилар ташкил этилади:

👉 1 850 гектар замонавий интенцив боғ;
👉 1 300 гектар токзор;
👉 1 440 гектар сабзавот;
👉 960 гектар картошка;
👉 1 510 гектар дуккакли ва 1 160 гектар мойли экинлар.

Ҳар бир туманда уруғлик ва кўчатлар билан таъминлаш имкониятидан келиб чиқиб, сабзавот экинлари ва картошка уруғчилигига ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ташкил этилади.

➡️ Шунингдек, белгиланган туманларда сертификатланган сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчилар томонидан тўланадиган ер солиғи 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилади.

🗓 Аҳоли ишсизлигини камайтириш учун туман ҳокимликлари захирасидаги яхлит 300-500 гектар майдонларда плантация усулида интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида 7 йил муддатга аҳолига бериш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Қадрли ватан ҳимоячилари!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сиз ва оила аъзоларингизни, яқинларингизни бутун халқимиз томонидан кенг нишонланаётган шарафли байрамингиз билан қутлаймиз! Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз.

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуролли Кучларда қандай ҳарбий унвонлар жорий этилган?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тест

Ҳарбий хизмат ва мудофаага оид 10 савол

🇺🇿 14
январьВатан ҳимоячилари куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

Тест саволларини ишлаш учун: http://t.me/QuizBot?start=PyEu7PaX

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Харидор ноозиқ-овқат товар унга берилган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон қилинмаган бўлса, сотиб олинган товарни айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга харид қилинган жойда ва сотувчи томонидан эълон қилинган бошқа жойларда нархида тафовут бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китоб қилган ҳолда алмаштиришга ҳақлидир.

☑️ Алмаштириш учун сотувчида зарур товар бўлмаган тақдирда харидор сотиб олинган товарни сотувчига қайтаришга ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олишга ҳақлидир.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент қарори (ПҚ-4948-сон, 14.01.2021 й.) билан Давронжон Кабилджанович Адилов қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Айрим ОТМларга ректорлар тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорлари (13,14, 15-сон, 14.01.2021 й.) билан:

• Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори;

• Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори;

• Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент Фармонлари (ПФ–6140-сон, ПФ–6141-сон, 14.01.2021 й.) билан:

• Шерзод Саиджанович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига;

• Абдукодир Хамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тасдиқланди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Huquqiy axborot” энди “TikTok”да!

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, хусусан ёш авлод вакилларининг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини ошириш мақсадида TikTok ижтимоий тармоғида ҳам “Huquqiy axborot” саҳифаси ташкил этилди. Сиз tiktok.com/@huquqiyaxborotuz ҳаволаси орқали мамлакатимизда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, янги тартиб-қоидалар, ҳуқуқий янгиликлар акс этган қизиқарли видеолавҳалар билан танишиб боришингиз мумкин.

Обуна бўлиш манзили: tiktok.com/@huquqiyaxborotuz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади

“2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4949-сон, 14.01.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида жойлаштирган ҳолда доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади.

🗓 2021 йил 1 февралдан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилади.

2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

⌚️3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ташкилотларида ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

💰Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент қарори (ПҚ-4953-сон, 14.01.2021 й.) билан Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–666-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилиб, унга кўра адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг икки бараваридан беш бараваригача (446 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан етти бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, шу жумладан хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача (669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

📝 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 175⁸-модда билан тўлдирилди.

🔰 Унга мувофиқ:

давлат харидлари режаларини, шу жумладан режа-жадвалларини шакллантириш ва жойлаштириш тартиби бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат харидларини амалга ошириш чоғида махсус ахборот порталига давлат харидлари бўйича эълонлар жойлаштириш тартибини, мажбурий муҳокама ўтказиш тартиби ва муддатларини ҳамда давлат хариди натижаларини жойлаштириш муддатларини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) миқдорда;

давлат харидлари тўғрисидаги эълонларга ва харид ҳужжатларига қонунчиликда тақиқланган ҳамда рақобатни чекловчи ахборотни, ҳаволалар ва талабларни киритиш, харид ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда буюртмаларни шакллантириш тартибларини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) миқдорда;

товарларни, ишларни ва хизматларни етказиб берувчиларни тендер ўтказиш йўли билан аниқлаш талабларини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 345 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда;

давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
"Мадад" ННТ томонидан 2020 йилда қандай ишлар амалга оширилди?

Ушбу маълумотлар билан инфографика орқали танишинг!

https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |