Huquqiy axborot
229K subscribers
5.97K photos
329 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Тайинлов

🔰 Ҳукумат қарори (56-сон, 03.02.2022 й.) билан:

● Рустамхон Камалханович Азизов Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

● Азиз Тулкунович Гафуров ҳамда Алексей Вадимович Сим Агентлик бош директорининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (97-сон, 07.03.2022 й.) билан Авазжон Қудратиллаевич Каримов Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

🔰 Ҳукумат қарори (122-сон, 16.03.2022 й.) билан:

Нодиржон Валиджанович Касимов ҳамда Бобир Зохирович Хамраев Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчилари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик Президент фармони билан 2021 йил 15 июлда ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (143-сон, 31.03.2022 й.) билан Аваз Максудович Мансуров Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг ректори этиб тайинланди.

✍️ Эслатиб ўтамиз, мазкур Институт Президент қарори билан 2021 йил 16 октябрда ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (207-сон, 22.04.2022 й.) билан Шерзод Давлятович Кудбиевга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди.

Эслатиб ўтамиз, Ш. Кудбиев айни вақтда Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (216-сон, 27.04.2022 й.) билан Аъзам Абдушукурович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

🔰 Ҳукумат қарорлари (224-сон, 227-сон, 29.04.2022 й.) билан:

● Мақсуд Узоқович Исоқов Геология фанлари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб;

● Ўрал Чориевич Ахмедов Термиз муҳандислик-технология институтининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (301-сон, 06.06.2022 й.) билан Абдушукур Абдужамилевич Садиков Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг бош директори этиб тайинланди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Миллий антидопинг агентлиги спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосланган миллий антидопинг қоидаларини жорий қилиш, шунингдек уларга риоя этилишини таъминлашни амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (335-сон, 17.06.2022 й.) билан Бахтиёр Тешаевич Мардонов Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, мазкур Университет Президентнинг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан ташкил этилган. Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Президентнинг тегишли фармони билан адлия вазири Давлетов Русланбек Қуролтайевич Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Русланбек Давлетов 1980 йил Хоразм вилоятида туғилган, маълумоти олий. 4 та олий таълим муассасаси (жумладан, 2001 йилда Буюк Британия Варвик университети, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (магистратура), 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2010 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси)ни тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаб, кейинроқ мазкур қўмитанинг бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.

2004–2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, 2012–2014 йилларда – Олий суд қошидаги суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд тизими мустақиллигини таъминлаш тадқиқот маркази директори ўринбосари, директор в. б. лавозимларида фаолият олиб борган.

2014–2016 йилларда Президент девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик хизматининг Сенат ва Қонунчилик палатаси тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш сектори мудири бўлган.

Р.Давлетов 2017 йил августдан Адлия вазирлиги раҳбариятини бошқариб келаётганди.

Адлия вазирлиги жамоаси Давлетов Русланбек Қуролтайевични ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этиб, келгуси ишларида муваффақият ва улкан зафарлар тилайди!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Акбар Ташкулов адлия вазири лавозимига тасдиқланди

Президентнинг тегишли фармони билан Ташкулов Акбар Джурабаевич адлия вазири лавозимига тасдиқланди.

Акбар Ташкулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони соҳиби.

У ўз меҳнат фаолиятини 1994–1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

А. Ташкулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган. Жумладан, 2005–2013 йилларда Сурхондарё вилоят, 2013–2017 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармалари бошлиғи, 2017–2021 йиллар давомида
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2021 йил декабрдан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ташкулов Акбар Джурабаевични ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этиб, келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (20-сон, 18.01.2023 й.) билан Ғани Валиевич Рахматов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент Фармони (ПФ–31-сон, 10.03.2023 й.) билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент қарори (ПҚ–218-сон, 10.07.2023 й.) билан Баходир Ганжиевич Абдикаримов Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Бир қатор ОТМга ректорлар лавозимга тайинланди

🔰Ҳукумат қарори (329-сон, 03.08.2023 й.) билан:

🔹Худайназар Бекназарович Юнусов Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори этиб;

🔹Жасур Алимджанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори этиб;

🔹Гафурджан Исраилович Мухамедов Чирчиқ давлат педагогика университети ректори этиб;

🔹Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

❗️Бир қатор ОТМга ректорлар лавозимга тайинланди

🔰Ҳукумат қарори (383-сон, 14.08.2023 й.) билан:

🔹Дилшодбек Абдувахидович Рустамов Андижон давлат чет тиллари институтининг ректори этиб;

🔹Рустамбек Расулович Тожиев Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтининг ректори этиб;

🔹Абдуғаффор Софарович Жураев Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент қарори билан (ПҚ–279-сон, 17.08.2023 й.) Умид Махмудович Мамадаминов Ўзбекистан Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан (392-сон, 17.08.2023 й.) Садоқат Ғаффоровна Сиддиқова Бухоро муҳандислик-технология институтининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

🔰 Ҳукумат қарори (510-сон, 28.09.2023 й.) билан:

▫️Баходир Эргашевич Хусанов Наманган давлат педагогика институти ректори этиб;

▫️Бердияр Бахтиярович Жоллибеков Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Адлия тизими ходими маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Таджиханов Авазхон Бахадирович Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Таджиханов 2018 йилдан бери адлия тизимида фаолият юритиб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Авазхон Таджихановни ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этган ҳолда келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot