Huquqiy axborot
184K members
893 photos
95 videos
13 files
3.57K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Адлия_хабари
Хабарингиз бор, адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда, Адлия вазирлиги тизимидаги шу жумладан, адлия бошқармалари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, юридик таълим муассасаларидаги коррупция кўриниши ҳақидаги маълумотларни телеграмдаги @antikorbot боти орқали ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформа орқали юбориш мумкин.

Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Махсус платформа ҳаволасига ўтиш манзили: http://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
👉 чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
👉 талабаларнинг қолган тоифаларига – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари белгиланади.

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
• ариза;
• тўлов-контракт шартномаси (контракт);
• кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Мактаб ўқитувчилари томонидан қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

👉 синф журнали;

👉 йиллик тақвим-мавзуий режa;

👉 кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари.

Йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни электрон шаклда юритилиши мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Давлат чегараси орқали қуйидагилар биринчи навбатда ўтказилади: ⬇️

👉 оғир беморлар, ҳомиладорлиги ва ногиронлиги яққол билиниб турган шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва улар кетаётган автотранспорт воситалари;
👉 халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспорт воситалари;
👉 тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот мақсадлари учун хабарлар ва бошқа материаллар;
👉 табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, бошқа шундай товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспорт воситалари;
👉 Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;
👉 Ўзбекистоннинг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.

Баъзи ҳолларда шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг қарорига асосан божхона органи бошлиғи билан келишилган ҳолда биринчи навбатда ўтказилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-568-сон, 14.09.2019 й.).

Эслатиб ўтамиз, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Дунё” ахборот агентлигининг вазифалари белгиланди

Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (770-сон, 13.09.2019 й.).

Қарор билан “Дунё” ахборот агентлигининг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, сифатли ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли материаллар, видеороликлар, телекўрсатувлар, шунингдек Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда рўй бераётган воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш ҳамда уларни тарқатиш орқали Ўзбекистоннинг ишончли ва масъулиятли шерик сифатида халқаро нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мазкур ахборот агентлигининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан Агентлик тузилмаси ва Устави тасдиқланди.

Агентликка ташқи ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (771-сон, 15.09.2019 й.) билан Хожакбар Султанович Далиев Тошкент шаҳридаги “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз энергетика тармоғи учун малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш мазкур Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (772-сон, 15.09.2019 й.) билан Юлбарсхон Набиевич Мансуров Тошкент шаҳридаги “Д.И.Менделеев” номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Филиал 2019 йил 7 июндаги Президент қарори билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 сентябрдаги 773-сон қарори билан Миряшин Мирхасилович Сагатов “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисининг қайта ишлаш, инвестиция ва инновацияларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси республикада пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.

Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчилари 15 ёшга тўлганида ота-онасидан бирининг розилиги билан қуйидаги ишларга кириши мумкин:
👉 соғлиғига ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган ишга;
👉 таълим олишга халақит бермайдиган ишга;
👉 ўқишдан бўш вақтида жалб қилинадиган енгил ишга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4447-сон, 12.09.2019 й.)

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, эндиликда ёш ҳарбий хизматчиларга юқори даражали касбий сифатларга эга бўлган, тайёргарлиги энг яхши ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари орасидан мураббийлар бириктирилади.

Шу билан бирга, қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилди:

👉 “III даражали сержант” - 3 йил;

👉 “II даражали сержант” - 4 йил;

👉 “I даражали сержант” - 5 йил.

Шунингдек, ўқиш давомийлиги 5 йил бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари учун “лейтенант” ҳарбий унвонини олиш учун хизмат муддати 1 йил этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарори (775-сон, 16.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланди ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (634 880 сўм) унинг асоси этиб қабул қилинди (ҳозирга қадар ягона тариф сеткасининг асоси этиб энг кам ойлик иш ҳақи олинган).

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Банклар маблағларни сақланиши ҳамда омонатчилар олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши учун ўз мижозлари ва омонатчилари олдида жавобгардирлар.

Банк тугатилганда жисмоний шахслар ўз омонатларини олишда имтиёзга эга бўлади.

Банклар депозит ва кредит операцияларига доир муддатлар ва шартлар, йиллик фоиз ставкалари, мукофотлар ва йиғимлар тўғрисида ўз мижозларига мунтазам равишда ахборот бериб бориши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартибидан хабардормисиз?

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш шартми?

Ҳа шарт. 2020 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилиши керак.

Эски гувоҳномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган ёки муддати ҳали тугамаган бўлса-чи?

Эски намунадаги гувоҳнома берилган санасидан ва амал қилиш муддатидан қатъи назар, кўрсатилган муддатгача янгисига алмаштирилиши шарт.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Фуқаролик паспорти, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони.

Қаерда алмаштириш керак?

Доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказлари ёки марказда бундай хизмат мавжуд бўлмаган ҳудудларда ЙҲХБнинг тегишли бўлинмаларида.

Қанча тўлов тўланади?

Эски гувоҳномани янгисига алмаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи
(ҳозирда 156 100 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Қанча муддатга берилади?

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.

Эски намунадаги гувоҳномалари қачонгача ҳақиқий ҳисобланади?

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил 1 январгача ҳақиқий ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган муддатда алмаштирилмаса, нима бўлади?

Эски гувоҳнома билан автотранспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Янги гувоҳнома шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадими?

Ҳа. Янги намунадаги гувоҳномага эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–4453-сон, 16.09.2019 й.) қабул қилинди

Қарор билан хомашёни қайта ишлаш асосида бозор талабларига мос тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2020–2025 йилларга мўлжалланган мақсадли параметрлари тасдиқланди.

Шунингдек, қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан:
👉 божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида;
👉 экспорт қилинадиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

2020 йил 1 январдан:
👉 ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январгача мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;
👉 тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал, ва мўйначилик корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича xаражатлар суммасига камайтирилади;
👉 чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларни ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январгача ер солиғи тўлашдан озод этилади;
👉 “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консультантлари Ўзбекистон Республикасидаги даромад манбалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини унинг белгиланган ставкасидан 50 фоиз миқдорида тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (778-сон, 17.09.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, мобил қурилмалар:

👉 2019 йил 1 ноябргача – уларни автоматик тарзда мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда;

👉 2019 йил 1 ноябрдан – жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.

Низомга кўра, мобил қурилмаларни рўйхатга олиш Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига мурожаат бўйича амалга оширилади.

Аввал рўйхатга олинган мобил қурилмалар қайта рўйхатга олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (780-сон, 17.09.2019 й.) билан Бахром Боходирович Ашрафханов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш Жамғарманинг асосий вазифаларидан биридир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим кредитини олиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилади

25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматдаги тангалари ва банкнотларини муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3183, 18.09.2019 й.).

Мазкур Низомга кўра, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик, 1, 5, 10, 25 сўмлик қийматидаги тангалар, шунингдек 1, 3, 5, 10, 25 сўмлик эски намунадаги банкнотлар (қоғоз пуллар) 2020 йил 1 мартдан бошлаб қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.

Ушбу танга ва банкнотлар ҳеч қандай монелик, чекловларсиз, тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирилмаган ҳолда:

👉 2020 йил 1 мартга қадар Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан;

👉 2020 йил 1 мартдан 2021 йил 1 январга қадар эса фақат Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан алмаштириб берилади.

Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг айирбошлаш муддати 2021 йил 1 январгача этиб белгиланди.

Бунда ҳисоб-китоблар мижозлар ва аҳолининг талабига асосан:
👉 банк пластик картаси ҳисобварақларига кирим қилиниш орқали (тўлиқ қийматда);
👉 муомаладаги танга ва банкнотларга айирбошлаб бериш орқали;
👉 мижозларнинг тегишли ҳисобварақларига, фуқароларнинг аризасига асосан омонатга кирим қилиш орқали;
👉 коммунал ва бошқа бир марталик тўловлар учун қабул қилиш орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot