Huquqiy axborot
221K subscribers
5.96K photos
328 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Адлия_табриги

21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!

Ўз тилингни бугун асрай олмасанг, эртага ўзлигингни ҳам бой берасан!

Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=_CY20q5B4E0

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!

Сизларни, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан самимий қутлаймиз.

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари!

Сизларни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва меҳнатини муҳофаза қилиш, бу орқали эса ҳаётимизда ижтимоий адолат янада мустаҳкам қарор топишида касаба уюшмалари фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ.

Мана шундай масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ҳамиша ёр бўлсин. Хонадонингиздан тинчлик, қут-барака аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Аввало, ўз ҳаётини шундай шарафли ишга бағишлаган Сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбдан табриклаймиз.

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, оила ва жамиятда тиббий маданиятни ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш каби давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни бажаришдаги фидокорона меҳнатларингиз юксак эътирофга лойиқ.

Барчангизни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклаб, хайрли ташаббусларингизда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, инсон саломатлигини сақлашдек эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни 8 декабрь – Конституция куни билан табриклайди!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Барча юртдошларимизни кириб келаётган 2024 йил билан самимий табриклаймиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз.

Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!

Адлия вазирлиги Сизларни прокуратура органлари ташкил этилган кун муносабати билан самимий муборакбод этади.

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Қадрли ватан ҳимоячилари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асраб-авайлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин.

Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файзу барака аримаслигини тилаймиз.

Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли давлат божхона хизмати органлари ходимлари!

Сизларни 26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
#Адлия_табриги

Ҳурматли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари!

Бугун 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлиги муносабати билан Адлия вазирлиги соҳага масъул барча фидойи ходимларини муборакбод этади.

Ҳар кунингиз қанчалик хавф-хатарларга тўла бўлса, касбингиз шу қадар шарафлидир. Юртимизнинг тинчлиги, фуқароларнинг фаровон ва ишонч билан яшаши учун энг керакли соҳа вакилларисиз. Барчангизга ушбу йўлда мустаҳкам соғлик, такрорланмас шижоат, куч-ғайрат тилаймиз.

Фавқулодда вазиятларда барча қийинчиликларни енгиб ўтадиган жасорат Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Ҳамиша касбингиздан фахр ва эъзоз топиб юринг.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Азиз аёллар!

Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Доимо эътибор ва эътирофда, азиз ва мукаррам бўлиб юринг! Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни янгиланиш ва яшариш айёми, 21 март – Наврўз байрами билан самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли Маҳалла тизими ходимлари!

Сизларни 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Жамиятда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!

Фарзандингизга берадиган энг яхши ҳадянгиз – вақтингиздир!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

9-июнь — Халқаро архивлар куни!

Барчангизни бутун дунёда архив жамоатчилиги томонидан кенг нишонланадиган 9-июнь — “Халқаро архивлар куни” билан самимий табриклаймиз.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик, сабру қаноат ва шукроналик сингари улуғ фазилатларни мустаҳкамловчи муқаддас айём – Қурбон ҳайити билан барчангизни самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли журналистлар!

Сизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!

Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

Барчангизни қутлуғ касб байрамингиз билан самимий табриклаб, хайрли ташаббусларингизда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot