Huquqiy axborot
368K subscribers
6.27K photos
391 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
​​Qalampir.uz” нашрига Адлия вазирлигининг раддияси

Жорий йилнинг 18 декабрь куни “Qalampir.uz” сайтида берилган хабарда адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сўзлари нотўғри талқинда берилган ва турли тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

1.
Qalampir.uz” хабари сарлавҳаси “Адлия вазири: ишчи тили – рус тили, иложимиз йўқ” тарзида берилган. Аслида контекстда бу жумла қуйидагича айтилган:

“Ўзбек тили – давлат тили. Адлия вазирлиги бунга кескин муносабат асосида бугунги кунда шунақа амалиёт шаклланганки, биронта бизга келаётган ҳужжат, ҳуқуқий экспертизага келаётган ҳужжат давлат тилида бўлмаса қабул қилинмайди. Биринчидан, ҳуқуқий экспертизага қабул қилинмайди.... лойиҳанинг ўзи.

Идоравий ҳужжатлар, биласизлар, буйруқ билан расмийлаштирилиб, биздан рўйхатдан ўтишга келади. 100 фоиз таъминланяпти давлат тилида. 100 фоиз. Биронта бу ерда ҳеч қандай истисно йўқ.

Қонунлар ҳам худди шунақа. 100 фоиз ўзбек тилида, давлат тилида бўляпти. Президент қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳам.

Сиз айтаётган нарсалар лойиҳалар тўғрисида гап кетяпти. Лойиҳада у (бошқа) вазирлик томонидан биринчи ишлаб чиқиладида, кейин у порталга қўйилади. Жуда катта талаб бор. Биз талаб қиляпмиз, 90 фоизда ҳаммаси давлат тилида қўйиляпти. Лойиҳа билан ишлашда битта ўзига яраша объектив томони бор. Мана биз ҳам бу йил Фуқаролик кодексини ишлаяпмиз. У ерда ўндан ортиқ хорижлик экспертлар бор. Ишчи тили – рус тили, иложимиз йўқ. Чунки у сиз ишчи гуруҳда ишлаётган бўлса... Лойиҳа тўғрисида гап кетяптида... Олдин ҳамма норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рус тилида дердик, бошқа дердик. Ҳозирда лойиҳани талаб қилишни бошланди (давлат тилида). Тўппа-тўғри талаб. Биз ҳам шунга интиляпмиз. Иложи борича таъминлаяпмиз. Объектив бир томони бор. Эътиборга олинглар. ...биз, масалан, гуруҳда ишлайдиган ўнта чет элликка ҳар битта қадамимизни давлат тилига ўгириб ўтирилмайди. Ишчи тартибда ҳаммаси ишланади. (оғзаки нутқдан сўзма-сўз кўчирилди)

Контекстдан кўриниб турибдики, адлия вазири Р.Давлетов ҳамма қонун ҳужжатлари лойиҳалари эмас, хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилаётган айнан Фуқаролик кодексидан мисол келтирган, яъни бу ҳолатда объектив сабабларга кўра бир умумий ишчи тилда – яъни рус тилида ишлаб чиқилаётганини айтган. “Qalampir.uz” нашри эса бу гапни контекстдан узиб олгани сабабли, умуман қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ишчи тил рус тилидир, деган нотўғри маънони келтириб чиқарувчи сарлавҳа хабарга қўйилган. Бу эса фуқароларда нотўғри хулосалар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

2. Хабарда адлия вазирининг сўзлари нотўғри берилган.

Qalampir.uz” хабаридан иқтибос: “Вазирнинг маълум қилишича, қабул қилинаётган ҳужжатларни экспертизадан ўтказишда хорижлик мутахассислар ҳам иш олиб бормоқда. Шу боис ҳужжатлар бошқа тилларда ҳам қабул қилиниши мумкин.”

Аслида, вазир Р.Давлетов “Шу боис ҳужжатлар бошқа тилларда ҳам қабул қилиниши мумкин” деган гапни ва шунга яқин маънодаги гапларни умуман айтмаган. Аксинча: “...лойиҳа тўғриланганидан кейин охирида давлат тилида тақдим этилиши шарт жамиятга ва буни биз бундан ҳам қаттиқ яна назорат қилиб борамиз” деган.

3. “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шарт. Бу журналистнинг қонун билан белгиланган мажбуриятларидан бири ҳисобланади.

Фуқаролик кодексининг 100-моддасида агар фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий-ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айни шу оммавий-ахборот воситаларида раддия берилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, Адлия вазирлиги “Qalampir.uz” нашрини мансабдор шахснинг шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳамда жамоатчилик фикрини чалғитувчи ахборот тарқатмасликка чақиради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (1008-сон, 17.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) 1 382 та номдаги дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхати, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ҳамда фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун “тоза хоналар”, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари рўйхати тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

1. Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?

Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

2. Овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

3. Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?

Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

4. Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?

Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

5. Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?

Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

6. Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

7. Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?

Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

8. Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

9. Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?

Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

10. Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?
👉 суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (1010-сон, 17.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилди.

Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш ҳисобланади.

2021 йил 1 январга қадар транспорт объектларида хавфсизликни таъминловчи профилактика инспекторлари мобиль видеорегистратор ҳамда қидирувдаги шахслар тўғрисидаги маълумотларга эга планшетлар билан, патруль-пост хизмати ходимлари эса мобиль видеорегистраторлар билан таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):

👉 Ун (олий нав) – 3 кг;
👉 Гуруч – 1 кг;
👉 Гречка ёрмаси – 500 гр;
👉 Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
👉 Мол гушти (суяксиз) – 1 кг;
👉 Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
👉 Сариёғ – 200 гр;
👉 Тухум – 15 дона
👉 Қанд-шакар – 1 кг;
👉 Кунгабоқар ёғи – 1 л;
👉 Кўк ёки қора чой – 200 гр;
👉 Атирсовун – 100 гр;
👉 Кирсовун (65%) – 200 гр;
👉 Кир ювиш порошоги – 150 гр;
👉 Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (1012-сон, 18.12.2019 й.) билан “Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар майдонларининг манзилли рўйхати шакллантирилади.

Боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, уларни ўрнига интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентликлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари ҳокимнинг яроқсиз деб топилган боғ, токзор ўрнига интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан олти ой муддатда боғ ва токзорни бузиш ва далани дарахт қолдиқларидан тозалаш ҳамда унинг ўрнига интенсив боғ ва токзор барпо этиш ишларини амалга оширади.

Мазкур тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда ҳокимлик ер участкасини ижарага олиш шартномасини бекор қилиш бўйича судга мурожаат қилиши мумкин.

Эслатма: ушбу тартиблар боғ ёки токзори мавжуд бўлган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (1016-сон, 19.12.2019 й.) билан Нодиржон Валиджанович Касимов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу инспекция қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилишини назорат қилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказиш тартиби

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга:

👉 пенсия ёшидаги муҳтож шахслар;

👉 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;

👉 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (1015-сон, 19.12.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Агентлик истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Истеъмолчиларга товарлар, уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисидаги ҳаққоний ва тўлиқ маълумотларни олиш имкониятини таъминлаш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Агентликка Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Қонунчиликка кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори (1017-сон, 19.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:
👉 оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
👉 матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
👉 ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш.

Мазкур регламентларга мувофиқ, кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Регламентга кўра, оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга, матбаа фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳнома эса беш йил муддатга берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (1021-сон, 20.12.2019 й.) билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензияловчи орган этиб белгиланди.

Лицензиялаш объектни консервациялаш, реставрация қилиш, таъмирлаш, замонавий фойдаланишга мослаштириш ҳамда тиклаш ишларига нисбатан татбиқ этилади.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият билан белгиланган тартибда лицензия олган юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

Лицензия қуйидаги тоифалар бўйича берилади:
👉 I тоифадаги лицензия –маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектларда асрашга доир ишларни амалга ошириш учун;
👉 II тоифадаги лицензия – республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишларни амалга ошириш учун.

Лицензия олиш учун даъвогар Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтиш зарур ҳисобланади, лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Лицензияловчи орган “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси воситасида лицензиялар реестрини шакллантиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, фуқароларга 669 000 сўмдан 1 115 000 сўмгача, мансабдор шахсларга 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Унга кўра, 2020/2021 ўқув йили қабулидан тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади:

👉 биринчи бўлимга – барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фанона тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари киритилади.

Мазкур учала фандан 15 тадан жами 45 та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади, максимал балл – 94,5 балл.

👉 иккинчи бўлимга – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишларига мос иккита фан киритилади.

Ҳар бир фандан 30 тадан жами 60 та тест саволи берилади. Ҳар бир тўғри жавоб 3,1 балл билан баҳоланади. Максимал балл – 186 балл.

Кейинги ўқув йили қабулида абитуриентга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280,5 балл.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Телеграм канали

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари) ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ҳамда хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларининг биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати этиб 2019 йил 31 декабрь (шу куни ҳам) белгиланди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Телеграм канали

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?

Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

Овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?

Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?

Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?

Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

Овоз бераётганда сайлов бюллетенига қандай белги қўйиш керак?

Ёқлаб овоз берилаётган номзоднинг фамилияси рўпарасидаги ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «» ёки «✔️» ёхуд «✖️» белгиларидан бири қўйилади.

Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?

Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?

Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?

👉 суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги муассасаларнинг шифокорлари меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришга ҳақли эмас:

👉 тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;

👉 шифохоналарнинг қабул бўлимлари;

👉 суд-тиббий экспертиза муассасалари;

👉 пансионат ва санаторий-курортлар, сил касалликлари санаториялари бундан мустасно;

👉 физиотерапия, даволаш физкультураси ва спорт тиббиёти ихтисосликлари бўйича тиббий муассасалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot