Huquqiy axborot
370K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Сайлов_2019
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафарга қадар, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод 5 нафарга қадар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод 3 нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли.

Ишончли вакиллар номзодга:
👉 сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради;
👉 сайлаш учун ташвиқот олиб боради;
👉 давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Депутатликка номзод сайловга қадар ўз ишончли вакилини тегишли сайлов комиссиясига маълум қилган ҳолда исталган вақтда ваколатидан маҳрум қилиши ва уни бошқаси билан алмаштириши мумкин.

Ишончли вакил исталган вақтда ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишга ҳақли.

Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайловолди ташвиқотисайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.

Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.

Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ушбу кузатувчиларга мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади.

Кузатувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;
👉 номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш;
👉 сайлов участкасида ҳозир бўлиш, тайёргарлик ишларининг боришини, яширин овоз бериш кабиналарининг ёки хоналарининг жойлаштирилишини ва сайлов қутиларининг муҳрланишини, фуқароларнинг рўйхатга олинишини, сайлов бюллетенларининг уларга берилишини кузатиш;
👉 овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда ҳозир бўлиш;
👉 сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини сўраш ва олиш;
👉 агар тегишли сайлов участкасида Сайлов кодексининг талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида тегишли сайлов комиссиясига маълум қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Кузатувчиларга қуйидагилар тақиқланади:

👉 сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;

👉 фуқароларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материалини ёки адабиётини тарқатиш;

👉 сайловчилардан улар қандай овоз берганлигини суриштириш ёки сайловчиларга сайлов бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

👉 сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутиларини муҳрлашга, уларни очишга, овозларни санаб чиқишга аралашиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашиш, худди шунингдек уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш, мансабдор шахсларга 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайлов кодексига кўра, сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.

Сайловчилар рўйхатлари Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш бўйича ахборот тизими маълумотлари асосида тузилади.

Шунга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг “Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 3 декабрдаги № 994-сон қарори қабул қилинди.

Қарорда сайловчининг қайси сайлов участкаси бўйича (доимий ёки вақтинча прописка (ҳисобда туриш) жойи бўйича) сайловчилар рўйхатига киритилишини аниқлаш тартиби белгиланди.

Қарорга кўра, сайловчи яшаб турган жойи бўйича пропискада турмаганда, вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилиши ва овоз бериши мумкин.

Бунда сайловчи яшаб турган жойидаги сайлов участкаси бўйича рўйхатга киритилиши учун шу ҳудуддаги участка сайлов комиссиясига сайловга камида уч кун қолгунга қадар (19 декабргача) мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказиш тартиби

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.

Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти
тегишли округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайловларга муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 3 декабрдаги 999-сон қарорига кўра,12 декабрь куни соат 09-00 дан сайловларга муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

Муддатидан олдин овоз бериш 18 декабрь соат 18-00 га қадар давом этади.

Маълумот учун: Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Биноларга, иншоотларга ёки бошқа жойларга жойлаштирилган ахборот, ташвиқот материалларини сайловга тайёргарлик кўриш ва сайлов ўтказиш жараёнида қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, 669 000 сўмдан 1 561 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайлов комиссиялари сайлов кампаниясини ўтказиш даврида сайлов қонунчилиги талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларни ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши ва уч кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар бериши, сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб қайтариши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Қонунчиликка мувофиқ, номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш мансабдор шахсларга 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маълумки, сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишлар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

1. Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?

Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

2. Овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

3. Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?

Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

4. Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?

Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

5. Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?

Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

6. Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

7. Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?

Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

8. Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

9. Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?

Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

10. Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?
👉 суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказиш тартиби

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Қонунчиликка кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?

Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

Овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?

Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?

Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?

Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

Овоз бераётганда сайлов бюллетенига қандай белги қўйиш керак?

Ёқлаб овоз берилаётган номзоднинг фамилияси рўпарасидаги ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «» ёки «✔️» ёхуд «✖️» белгиларидан бири қўйилади.

Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?

Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?

Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?

👉 суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округининг 128 тасида депутатлар сайланди.

Шу жумладан:
👉 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 43 нафар;
👉 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 35 нафар;
👉 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 нафар;
👉 Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 18 нафар;
👉 Ўзбекистон Экологик партиясидан – 11 нафар депутат сайланди.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссияси раиси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов ўтказилиш тартиби қандай?

Такрорий овоз бериш қайси ҳолларда ўтказилади?

Сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини олмаган бўлса, такрорий овоз бериш ўтказилади.

Қачон номзод сайланган ҳисобланади (асосий сайловда)?

Сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.

Такрорий овоз беришда барча номзодлар қайтадан иштирок этадими?

Йўқ, дастлабки сайловда энг кўп овоз олган икки нафар номзод такрорий овоз беришда иштирок этади.

Такрорий овоз бериш қачон ўтказилади?

Такрорий овоз бериш асосий сайловдан кейин икки ҳафта муддат ичида ўтказилади.

Такрорий овоз беришда ҳам сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланадими?

Йўқ, такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг бошқа номзодга нисбатан кўпроқ овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.

Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиш фоизи ҳисобга олинадими?

Йўқ, такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди.

Такрорий сайлов қайси ҳолларда ўтказилади?

Такрорий сайлов, агар:
👉 сайлов округи бўйича сайлов ўтмаган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
👉 такрорий овоз беришда сайланган депутатни аниқлашнинг имкони бўлмаса;
👉 сайлов округи бўйича кўпи билан икки номзод қўйилган бўлса ва улардан ҳеч бири сайланмаган бўлса.

Қандай ҳолда сайлов ўтмаган деб топилади?

Сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ўттиз уч фоизидан кам қисми иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.

Қандай ҳолларда сайлов ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин?

Сайлов давомида йўл қўйилган, овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари бўйича ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Қайси орган сайловни ҳақиқий эмас деб топиши мумкин?

Қонунчилик палатасига сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан, маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссиялари томонидан қабул қилинади.

Такрорий сайловни ўтказиш учун янгидан сайлов участкалари ташкил қилиниб, сайловчиларнинг рўйхати янгидан шакллантириладими?

Йўқ, такрорий сайлов асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг олдинги рўйхатлари бўйича ўтказилади.

Такрорий сайлов қанча муддатда ўтказилиши керак?

Такрорий сайлов асосий сайловдан кейин кечи билан бир ойлик муддат ичида ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида» Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 22 та сайлов округида биронта номзод овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини ололмаган ҳамда 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилган.

Шунга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказилади.

Маълумот учун, Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ, такрорий овоз бериш:
сайлов округи бўйича энг кўп овоз олган 2 нафар номзод бўйича ушбу округда ўтказилади;
• асосий
сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot