#Биласизми
Транспорт воситалари қайси асосларга кўра тўхтатилади?
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Атторлик-пардоз товарларини сотишда товарлар целлофан ёки фирма лентаси билан ўралган ҳолда берилган тақдирда харидорга ўрамдаги буюмни целлофан ёки фирма лентасини ечиш йўли билан текшириб кўриш тавсия қилиниши керак.
Товарнинг аэрозоль идишининг соз ҳолатдалиги товар сотувчи томонидан харидор иштирокида текширилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов
Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан SPARK ютинг!
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.
Ушбу босқич шартига кўра, сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.
Бунинг учун, аввало, @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ҳамда уни дўстларингизга улашиб, каналга уларни таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.
Танловнинг 1-босқичи 1 декабрга қадар давом этади. Батафсил: 👉 http://bit.ly/2q49fFX
Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 500 нафар иштирокчигина кейинги босқичга ўтади.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!
Каналга уланиш👇

Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

“Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низом

#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги маълум қилади
Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувлар бўйича ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилаётганлиги маълум қилинди.
Адлия вазирлиги ушбу ўрганиш жараёнида Бош прокуратура билан ҳамкорлик қилмоқда.

18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.
Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳамма вақт мазкур Қонунда белгиланган рангли ва схематик тасвирга аниқ мос бўлиши керак.
Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.
Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан эса, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун!
Адлия вазирлиги Ўзбекистон байроғи қабул қилинган сана муносабати билан юртдошларимизни муборакбод этади.
Бизни бирлаштирган давлат рамзимиз мангу ҳилпирайверсин!

#Эслатма
📌 Ҳафта давомида (11 – 16 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️
▫️“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Батафсил.
▫️“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.
▫️“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.
▫️“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.
▫️Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.
▫️“Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

#Эълон
“МАДАД” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади:
• Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Андижон вилояти Марҳамат туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Бухоро вилояти Қоровулбозор ва Қоракўл туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Жиззах вилояти Дўстлик туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Қашқадарё вилояти Косон туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Навоий вилояти Нурота туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Наманган вилояти Янгиқўрғон туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Самарқанд вилояти Қўшработ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Сурхондарё вилояти Қизириқ ва Олтинсой туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Сирдарё вилояти Сирдарё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ва Бувайда туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Хоразм вилояти Урганч туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси.
✅ Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 юридик соҳада икки йилдан кам бўлмаган узлуксиз иш стажи;
👉 давлат тилини мукаммал билиш (рус ёки бошқа тилларни яхши билиш устунлик беради);
👉 юклатилган вазифаларни мустақил бажара олиш, шунингдек фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан уларнинг муаммоларини ҳуқуқий ечимини топиш малакаси ва тажрибасига эга бўлиш;
👉 аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан пенсионерлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз она (ота)лар ва бошқаларга бевосита ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали малакали юридик ёрдам кўрсатиш.
👉 ойлик иш ҳақи – 3,0 млн сўм.
✅ Бундан ташқари:
👉 илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади;
👉 танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни (объективка) madad.advice.uz@gmail.com электрон почта манзилига юборишлари мумкин;
👉 юборилаётган маълумотномада номзодларнинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши лозим.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Eр участкаларини олиб қўйиш ва компенсация беришнинг янги тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (911-сон, 16.11.2019 й.) билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Унга кўра:
👉 ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда биринчи навбатда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади;
👉 ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади, шунингдек, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкаси олиб қўйилишидаги фойда ва харажатлар ўрганиб чиқилади, ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда ва харажатлардан устун келган тақдирда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ваколатли эмас;
👉 олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасидаги кўчмас мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади;
👉 ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида компенсация тури, миқдори ва бериш муддати келишилади ва ушбу келишув нотариал тартибда тасдиқланади;
👉 ҳокимлик ёки инвестор томонидан мулкдорларга компенсация бериш ишлари амалга оширилади.
Келишилган компенсация берилмагунча кўчмас мулклар бузиб ташланишига йўл қўйилмайди.
✅ Мулкдорларга келишилган компенсация берилганидан сўнг:
👉 мулкдор томонидан кўчмас мулк бўшатиб берилади;
👉 ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси адлия органларига хулоса олиш учун юборилади;
👉 адлия органлари компенсация берилганлиги, уй-жойлар амалда тўлиқ бўшатилганлиги ва бошқа ҳолатларни ўрганади ва ўз хулосасини ҳокимликларга тақдим этади;
👉 адлия органларининг хулосаси ижобий бўлган тақдирдагина кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
Олиб қўйиладиган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бошқа шахсга ўтказишга Келишув имзоланганидан сўнг ташаббускорнинг ёзма розилик хати мавжуд бўлган тақдирда ёки Келишув (Келишувда назарда тутилган тартибда, тарафларнинг розилиги билан ёки суд тартибида) бекор қилинган ҳолларда йўл қўйилади.
Бузиб ташланадиган кўчмас мулк объектини сотиб олган мулкдор мазкур Низомга мувофиқ тузилган Келишувдан келиб чиқувчи аввалги мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Ер участкалари олиб қўйилиши, кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш, фуқароларни кўчириш, шунингдек, компенсациялар беришда қонун талаблари ижросини назорат қилиш прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.
Мазкур тартиб 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, ер участкасини олиб қўйиш тартибини бузганлик учун, шунингдек, ушбу тартибни бузиш натижасида кўчмас мулкка зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси ташкил этилди
✅ Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси ташкил этилди.
Шўъбага қуйидаги вазифалар юклатилди:
👉 бузиладиган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш учун етарли ресурслар (маблағлар, ер участкаси ва бошқа мулк) мавжудлигини ўрганиш;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашига киритиш учун бўлажак қурилиш объектининг лойиҳа ҳужжатларини тақдимот материаллари шаклида тайёрлаш;
👉 олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокамани ташкил этиш;
👉 ер участкаси олиб қўйилиши ташаббускори ва кўчмас мулк объектлари мулкдорлари ўртасида тузилган, компенсация миқдори, тури ва бериш муддати назарда тутилган келишувлар ҳисобини юритиш;
👉 компенсациялар ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторингини олиб бориш;
👉 ер участкалари олиб қўйилиши, компенсация берилиши, кўчмас мулк объектлари бузилиши, шунингдек, олиб қўйилган ер участкасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритиб бориш.
Зарур ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимликларида ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишлари бўйича бош мутахассис лавозими киритилиши мумкин.

#Сайлов_2019
Сайловолди ташвиқотларига старт берилди
Бугундан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сиёсий партияларнинг ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди.
Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди
Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ–5876-сон, 15.11.2019 й.) қабул қилинди.
Фармон билан, миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди.
Шунингдек, миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Концепция инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, миллат ва элатларнинг этник-маданий ўзига хослигини сақлашга, жамиятда миллатлараро бағрикенглик, тотувлик ва тинчликни сақлашга йўналтирилган.
Концепция ва “Йўл харитаси”нинг бажарилишини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, Фармон билан Қўмита тузилмасида Миллатлараро муносабатлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар маркази ташкил этилди.
Марказнинг асосий вазифаларидан бири миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий мақолалар, китоблар, илмий-тадқиқот материаллари, ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрлаш ва эълон қилишдан иборат.
Фармон билан Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон давлат сиёсати концепциясини амалга оширишни таъминлаш бўйича Комиссия тузилди.
Миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш ва тартибга солиш, миллатлараро муносабатлар соҳасида ишлар ҳолатини жойларга чиқиб тизимли ўрганишни ташкиллаштириш Комиссиянинг асосий вазифаларидан биридир.

Меҳнат жароҳати туфайли ўзининг розилиги билан вақтинча енгилроқ, кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган жабрланувчига иш ҳақи меҳнатга лаёқати тиклангунга қадар меҳнат жароҳати олгандан аввалги ўртача ойлик иш ҳақи (даромади)дан кам бўлмаган миқдорда тўланади.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига қўшимча функциялар юкланди
“Нефть ва газгеология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига янги углеводород хомашёси конларини очиш учун нефть ва газ истиқболли тузилмаларини аниқлаш ва тайёрлашга қаратилган илмий-тадқиқот, регионал геологик-тасвирлаш, геофизик ва бурғулаш ишларини олиб бориш ҳамда бошқа қўшимча функциялар юклатилди.
2020 йилдан бошлаб нефть ва газ минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш йиллик давлат дастурлари Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тегишли вазирликлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Шунингдек, қарор билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда “Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти” АЖнинг устав капиталларидаги улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.
Эндиликда, ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ҳамда кончилик соҳасидаги қонун ҳужжатлари лойиҳалари Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан келишилади.
Шу билан бирга, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг нефть ва газ геология-қидирув ишларини ўтказиш масалаларини мувофиқлаштирувчи ўринбосари лавозими жорий этилиб, қўмита тузилмасида яна янги учта бошқарма ташкил этилди.

#Кун_тарихи
19 ноябрь (2015 йил)
Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.
✅ Низомга кўра, хизмат сафари харажатларига қуйидагилар киради:
👉 суткалик харажатлар;
👉 яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар;
👉 транспорт харажатлари;
👉 вакиллик харажатлари;
👉 кўзда тутилмаган харажатлар;
👉 мазкур Низомга мувофиқ қопланиши лозим бўлган хизмат сафарининг бошқа харажатлари.

Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.

Яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди
Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришига рухсат берилди.
Бунда транспорт воситаси эгасининг талаби билан суғурта компаниялари томонидан суғурта полисида қариндошлик даражаси кўрсатилади.
Шунингдек, қарор билан суғурта полиси бланкасининг янгиланган шакли тасдиқланди.
Қарор билан Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ДЙҲХХ органлари томонидан суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлардан транспорт воситасини бошқариши ҳақида ишончнома ҳамда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Ҳукумат қарорига асосан яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди