Huquqiy axborot
373K subscribers
6.28K photos
398 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Энди автотранспорт воситалари ва улардаги фуқаролар Давлат чегарасида 30 дақиқадан ортиқ қолиб кетмайди

Ҳукумат қарори (912-сон, 18.11.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Давлат чегараси орқали ўтадиган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, шунингдек, фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлса, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.

Ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида давлат назорати органлари томонидан ўтказиш пунктида ҳайдовчилар, товарлар ва транспорт воситаларининг назорат тартиб-таомиллардан ўтказилиши “Ягона дарча” божхона ахборот тизими асосида амалга оширилади.

Низомда ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг бўлиш вақти аниқ белгиланди.

Яъни, автотранспортнинг ўтказиш пунктида бўлиш вақти унинг тури ва ўтказиш пунктининг техник ҳолатига қараб қуйидаги муддатдан ортиқ бўлмаслиги керак:
👉 енгил автотранспорт воситалари – 15 дақиқа;
👉 юк автотранспорт воситалари – 30 дақиқа.

Бунда, автотранспортнинг ҳар бир давлат назорати органлари томонидан тегишли тартиб-таомиллардан ўтказилиши вақти Ўзбекистонга киришда қуйидагича белгиланган:
👉 санитария-карантин назорати (ҳайдовчи санитария назоратидан ўтказилади) 3 дақиқа;
👉 чегара назорати (Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқни берувчи ҳужжатлар мавжудлиги ва паспорт текширилади) 4 дақиқа;
👉 божхона назорати (ҳайдовчи, товарлар ва автотранспорт воситаси божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади) 15 дақиқа;
👉 фитосанитария назорати (олиб ўтилаётган товар фитосанитария назорати объекти бўлса, фитосанитария назоратидан ўтказилади) 4 дақиқа;
👉 ветеринария назорати (олиб ўтилаётган товар ветеринария назорати объекти бўлса, ветеринария назоратидан ўтказилади)4 дақиқа.

Низомда, шунингдек, қайси ҳолларда назорат тартиб-таомилидан ўтиш вақти белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Жумладан, ўтказиш пунктида фаолият олиб борувчи давлат назорати органлари қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаганида назоратдан ўтиш вақти белгиланган муддатдан ортиқ бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказади.

2020 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан (миллий валютада) янгидан бериладиган барча турдаги кредитлар, шу жумладан, давлат дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган даражада белгиланади.

2021 йил 1 январдан, зарур ҳолларда, фоиз харажатларининг маълум бир қисмини компенсация қилиш механизмларини жорий этиш орқали тижорат банкларига фоиз ставкаларини мустақил белгилаш ҳуқуқини берган ҳолда кредитларни имтиёзли фоиз ставкаларида бериш амалиёти бекор қилинади.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банкининг инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлари концепцияси ва 2020 йилда инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Шунингдек, Инфляция даражасини пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия ташкил этилиб, инфляция омиллари ва нархлар ошишига олиб келаётган сабабларни бевосита жойига чиққан ҳолда таҳлил этиш ва танқидий баҳолаб бориш комиссиянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенцияга 30 йил тўлди

🗓 20 ноябрь (1989 йил)

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 44-сессиясида Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилинган.

Конвенцияда болаларнинг шахсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, уларни таъминлаш ва ҳимоялаш принциплари белгиланган.

Ўзбекистон мазкур Конвенцияга Олий Кенгашнинг 1992 йил 9 декабрдаги Қарорига мувофиқ қўшилган.

Конвенция Ўзбекистон учун 1994 йил 29 июлдан кучга кирган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан Конвенция қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастури тасдиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритиладиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритиладиган 18 та давлат мақсадли жамғармалари белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

👉 давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ғазначилик ижроси билан тўлиқ қамраб олинади;

👉 давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига қуйидагилар киради:
• Давлат бюджети;
• давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари;
• Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (916-сон, 19.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга билан Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компаниясининг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, Инжиниринг компанияси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча ташкилотларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминлаш каби вазифаларни бажаради.

Қарорга кўра, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт объектларини жиҳозлаш бўйича манзилли дастури лойиҳасини ҳар йили 1 декабрга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда шакллантиради ва тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритади.

Эслатиб ўтамиз, Инжиниринг компанияси Президентнинг 2019 йил 26 августдаги Фармонига асосан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТИГА ДОИР МУҲИМ МАСАЛАЛАР

Сайловолди ташвиқоти нима?

Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.

Ташвиқот қачондан бошланади ва қачон тугайди?

Сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан бошланади.

Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Ташвиқот вақтида нималар тақиқланади?

Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.

Ташвиқот қандай шакл ва усулларда олиб борилади?

Ташвиқот омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.

Ташвиқот:
👉 оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали;
👉 босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали;
👉 сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ташвиқот ишлари олиб боришда Сайлов кодексида тақиқланмаган бошқа усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Сайловолди ташвиқотида имкониятлар тенглиги қандай тартибда таъминланади?

Ташвиқот олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақтини ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.

Давлат оммавий ахборот воситаларида ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

Нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

Оммавий ахборот воситалари томонидан эфир вақти, нашр майдони учун белгиланадиган ҳақ тўлаш шартлари ҳамда бошқа талаблар барча учун тенг ва бир хил бўлиши керак.

Ташвиқот материаллари учун қандай талаблар бор?

Ташвиқот материаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши керак.

Босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларида:
👉 ташвиқот материалларини тайёрлаган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ва у ҳақдаги бошқа маълумотлар;
👉 ташвиқот материалларига буюртма берган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми);
👉 ташвиқот материалларининг адади, чиқарилган санаси тўғрисидаги ахборот кўрсатилган бўлиши керак.

Сайловчилар билан учрашувлар қандай ташкил этилиши керак?

Сайловчилар билан учрашувларни ўтказиш жойи ва вақти ҳақида округ ёки участка комиссиясига маълум қилинади, мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни олдиндан хабардор қилади.

Тегишли ташкилотлар учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт.

Бир номзод бошқа бир номзод томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этиши мумкинми?

Ҳа мумкин. Номзод ёки унинг ишончли вакили бошқа номзод ёки унинг ишончли вакили билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа номзод томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли.

Ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Сайловолди ташвиқотини олиб бориш шартлари ва тартиби номзод, ишончли вакил, сиёсий партия вакили ёки мансабдор шахс томонидан бузилиши 1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатма: ташвиқот давомида нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Спорт мактаблари айрим ходимларининг маоши ошади

“Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (918-сон, 19.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 декабрдан бошлаб республикада фаолият юритаётган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.

2020 йил 1 январдан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий гвардия тасарруфидаги спорт мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари, тренер, инструктор-методистлари ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларининг тренер, инструктор-методистларининг базавий
тариф ставкалари ўртача 1,35 бараварга
оширилади.

Қарор билан Тренерларни аттестациядан ўтказиш ва уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган намунадаги рухсатнома берилади.

Рухсатномани расмийлаштириш учун тўлов кунидаги БҲМнинг бир баробари ҳисобида (223 000 сўм) тўлов ундирилади.

Қуйидаги шахсларга аттестациядан ўтмасдан ва тўловни ундирмаган ҳолда тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома чекланмаган муддатга берилади:
👉 “Хизмат кўрсатган спорт устози” ва “Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, “Халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон ифтихори”, “Хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонларига ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлганлар;
👉 олимпия ва паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ташкил этилди

“Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ташкил этилди.

Халқаро таълим стандартларига мувофиқ, республика саноат тармоқларининг энг муҳим илмий-ишлаб чиқариш масалаларини ҳал эта оладиган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Институт Ўзбекистон резиденти бўлиб, юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институтдаги таълим тегишли тартибда тасдиқланган таълим дастурлари бўйича рус тилида амалга оширилади, институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ институт битирувчиларига таълим якунлари бўйича Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Институтнинг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари Ўзбекистон таълим муассасалари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 21 ноябрь (2017 йил)

“Мард ўғлон” давлат мукофоти тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга кўра, ушбу мукофот ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат органларига хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиш тақиқланди

“Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан, объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

2020 йил 1 февралдан бошлаб:

👉 экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади;

👉 фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш учун ундириладиган тўловлар миқдори Молия вазирлиги томонидан келишилган ҳолда белгиланади;

👉 юридик шахслар томонидан даъво аризаси ва унинг иловаларини жавобгар ҳамда иқтисодий судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда юбориш имконияти яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб қуввати 140 киловаттгача бўлган электр ускуналарини электр тармоқларига улаш жараёнида сарфланадиган харажатлар тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра, давлат хизматлари марказларига техник шартларни олиш учун мурожаат қилиш билан бир вақтда берилган сўровномасига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур маблағлар тадбиркорлик субъектлари фойдаланган электр энергияси қийматига қўшиладиган устамалар ҳисобидан бир йил давомида ундириб олинади.

2020 йил 1 январдан қуйидаги талаблар бекор қилинади:

👉 тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тарафлардан бирининг талаби бўйича нотариал тасдиқланганда коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни текшириб олиш;

👉 давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчилар томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг аризани ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотни бевосита қоғоз кўринишда тақдим этиш;

👉 мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафарга қадар, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод 5 нафарга қадар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод 3 нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли.

Ишончли вакиллар номзодга:
👉 сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради;
👉 сайлаш учун ташвиқот олиб боради;
👉 давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Чакана савдо қоидаларига кўра, ҳаво кирмайдиган, стерилизация қилинган металл, полимер, шиша идишдаги консервалар, шарбат ва ичимликлар ёғоч (ёки пластмасса) қутиларда +3 дан +10°С даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 85 фоиздан ошмайдиган шароитда сақланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахсларга қуйидагилар киради:

👉 пенсия ёшидаги муҳтож шахслар;
👉 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;
👉 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар.

Ушбу шахслар тегишли протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (922-сон, 21.11.2019 й.) билан Рустам Сабирович Касимовга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда шу кунга қадар Шухрат Акмалович Ёвқочев фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (922-сон, 20.11.2019 й.) билан “Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг, шунингдек, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича янгиланган разрядлари тасдиқланди.

Фуқаролар йиғинлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига қопланади.

Маълумот учун, Президентнинг 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармонида фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи 2019 йилнинг 1 майидан 1,25 бараварга ва 1 октябридан 1,2 бараварга оширилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Андижонда рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди

Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (921-сон, 20.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Андижон вилояти туман (шаҳар)ларида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг таркибий бўлинмаси шаклида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди.

Ёшларга компьютер дастурлаш тилларини, робототехника, ахборот технологиялари ва электрон тижорат асосида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш марказларнинг асосий вазифаларидан биридир.

Шунингдек, вилоят умумтаълим мактабларида компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгараклар ташкил этилади.

Тўгаракларнинг асосий вазифаси ёшларнинг бўш вақтларида киберспорт ҳамда ахборот технологияларига қизиқишини ошириш, ушбу соҳада уларга касбий кўникмалар бериш кабилардан иборат.

Қарорга кўра, марказлар етакчи ўқув муассасаларининг малакали мутахассис, экспертларини ўқув машғулотларини ўтказиш учун шартнома асосида жалб қилади.

Марказларда ёшлар учун қисқа муддатли бепул ҳамда чуқурлаштирилган узоқ муддатли пулли ўқув курслари ташкил этилади.

Марказларда давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари учун ҳам пулли малака ошириш курслари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 22 ноябрь (1996 йил)

Малайзияда Ўзбекистон Республикаси элчихонасини очиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси билан Малайзия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 21 февралдаги Протоколга мувофиқ Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси таъсис этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ядро физикаси институти фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди

“Ядро физикаси институти илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан ядро фанлари ва технологияларини ривожлантириш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотларни олиб бориш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ядро физикаси институти фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.

Жумладан, олий ўқув юртидан кейинги таълим институти фаолияти самарадорлигини таъминлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш институт фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Қарор билан Фанлар академияси Ядро физикаси институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича мақсадли дастур ҳамда 2020-2024 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури тасдиқланди.

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб:
👉 Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
👉 Институтда илмий-техник дастурлар доирасидаги фундаментал тадқиқотларнинг амалга оширилиши тўхтатилади ва бўшаган бюджет маблағлари Институтни сақлаш харажатларининг молиялаштирилишига йўналтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot