Huquqiy axborot
217K subscribers
5.94K photos
326 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Адлия_хабари

Йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори камайтирилмоқда

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида
“Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

🔄 Қонун билан 5 та модда санкцияси миқдори камайтирилмоқда. Хусусан, транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик ёки муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги, йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлиги, паспорт тизими қоидаларини бузганлиги, фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори камайтирилмоқда.

🎧 Киритилаётган ўзгартиришга кўра, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда.

☑️ Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш жорий этилмоқда.

❗️Бундан ташқари, Ички ишлар органлари ёки консуллик муассасаси томонидан берилган биометрик паспорт (ID-картаси) мавжуд бўлган тақдирда ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси талаб этилмайди.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Гендер тенглиги бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ давлат ҳисобидан қопланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

Ҳукумат қарори (696-сон, 19.11.2021 й.) билан Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

➡️ Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

🔢 Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

🔰 Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

👉 86-100% учун – 5 баҳо;
👉 71-85% – 4 баҳо;
👉 56-70% – 3 баҳо ва 56%гача – 2 баҳо.

▫️Ушбу тартиб 2022/2023 йил ўқув йилидан қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy Gap
⚡️"Ijtimoiy tarmoqlarda yuzaga keladigan nizolar" mavzusida ovozli chat tashkil etiladi!

🎙Suhbat spikerlari:

🔹Xushnudbek Xudoyberdiyev – Huquqshunos, bloger;

🔹Shahnoza Soatova – Adliya vaziri maslahatchisi.

Ovozli chat 19-noyabr soat 19:00da @huquqiy_gap kanalida boshlanadi.

📥Savollaringizni izohlarda qoldiring.

Kanalga ulanish👇👇👇
@huquqiy_gap
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (697-сон, 19.11.2021 й.) билан Бахтиёр Баходирович Камалов Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказининг директори этиб тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, марказ Президентнинг тегишли Фармони билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириши лозим.

Истеъмолчиларга электр етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериши шарт.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 159 020 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилади.

Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўп квартирали уйлар камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан Интернетга уланади

“Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (699-сон, 19.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.

🔰 Шунга кўра, 2023 йилгача, жумладан:

👉 халқаро маълумотлар узатиш каналининг ўтказувчанлик қобилияти 3,5 маротаба оширилади;
👉 150 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиш ҳисобига маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтирилади;
👉 оптик толали алоқа линиялари барча аҳоли пунктларига етказилиб, уй хўжаликларининг камида 80 фоизи Интернетга кенг полосали симли уланиш имконияти билан таъминланади.

🗓 2021 йил якунигача барча ички ишлар органлари таянч пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари хоналари, халқ таълими муассасалари, давлат архивлари ва ташкилотлари Интернетга кенг полосали уланади.

🔘 Қарорга кўра:

▪️ мавжуд чегара ўтиш нуқталари орқали “Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон”, “Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой” ва “Ўзбекистон–Туркманистон–Озарбайжон–Туркия” йўналишларида халқаро магистрал каналлар ташкил этилади;
▪️ Хитой Халқ Республикасида янги уланиш ва ўзаро Интернет трафиги алмашинуви нуқталарини ташкил этиш чоралари кўрилади.

☑️ 2022 йил 1 январдан Интернетга кенг полосали уланиш тармоқларини лойиҳалаш ва қуришда қуйидагилар назарда тутилади:

маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан;
таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа давлат ташкилотларини камида 100 Мбит/с ўтказувчанлик қобилияти имконияти билан улаш.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар ДХМ ёки my.gov.uz орқали берилади

Ҳукумат қарори (693-сон, 19.11.2021 й.) билан Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Маъмурий регламентга кўра, 2022 йил 1 июлдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

☑️ Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

🔸 уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

🔸 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);

🔸 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

🔸 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

🔸 ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;

🔸 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

🔸 ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;

🔸 ёшга доир пенсия олувчилар.

Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

🔖 Йўлланмалар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин (асосли сабабларга кўра қайтарилган йўлланмалар бундан мустасно) берилади.
Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади.

⛔️ Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди.

📌 Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди.

Қарорга кўра шунингдек, “Электрон санаторий” платформаси ишлаб чиқилади. Бунда:

санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳоли электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олинади;

йўлланмалар бўйича навбатни кузатиш имкониятини берувчи механизмлар жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-,2-,3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2021 йил 13 ноябрь 19 ноябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан YouTube да танишинг

https://youtu.be/A4-IKHXqtF8

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришда янги тартиблар жорий этилди

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда ва қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас.

Ходимга ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар оқибатида тўланган пул суд қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тадбиркорлар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан фуқаролик судларига мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Очилмаган жиноятлар тадқиқ этилади

Ҳукумат қарори (704-сон, 22.11.2021 й.) билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика Суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди.

Институт суд экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва экспертиза муассасаларига кўмак беради.

📊 Шунингдек, Институт томонидан очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш мақсадида статистик маълумотлар йиғилади.

📌 Давлат ва нодавлат экспертиза ташкилотларининг услубиётларини илмий жиҳатдан асосланганлигини кўриб чиқиш ва хулоса бериш Институт томонидан амалга оширилади.

💼 Институт директори адлия вазири томонидан тайинланади ва озод қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Чорва моллар, паррандаларнинг экинзорларни пайҳон қилиши, далада тўпланган ҳосилга зарар етказиши, йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши – фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан (270 минг сўм) 3 бараваригача (810 минг сўм), мансабдор шахсларга 3 бараваридан (810 минг сўм) 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

6 ойда суд эксперти бўлиш мумкин

Ҳукумат қарори (706-сон, 22.11.2021 й.) билан Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🎓 Низомга мувофиқ, дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ихтиёрий асосда суд-экспертизасининг муаян турида фаолият юритиш истагида бўлган талабгорлар учун пуллик шартнома асосида 6 ой давом этади.

🗓 Қайта тайёрлаш курслари йилига 2 марта октябрь ва февраль ойларида бўлади.

📂 Суд-экспертиза ташкилотлари курс ташкил этилиши тўғрисида 3 ой олдин эълон беради ва номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади.

📔Курсга қабул қилиш учун 7 кишидан иборат комиссия тузилади, курсларнинг 40 фоизи назарий, 60 фоизи амалий қисмдан иборат бўлади.

📌 Тингловчилар билими жорий, оралиқ ва якуний назорат бўйича баҳоланади.

💼 Курс битирувчилари келгусида суд эксперти сифатида ишлаши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Умуммиллий Конституция имтиҳонида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

🇺🇿
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Конституциявий суд билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.

🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.

📌 Имтиҳон шартлари билан батафсил 8-dekabr.adliya.uz сайтида танишиш мумкин.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Юридик техникум битирувчиларини юриспруденция йўналиши бўйича ОТМга қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (705-сон, 22.11.2021 й.) билан Адлия вазирлиги юридик техникуми битирувчиларини юриспруденция йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилишга оид низом тасдиқланди.

🗓 Низомга мувофиқ, ҳудудий адлия органлари ҳар йили 10 июнгача юридик техникум битирувчиларига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқиш учун комиссия тузади.

🖥 Битирувчилар йўлланма олиш учун комиссияга 20 июнгача онлайн платформа орқали мурожаат қилади.

🔰 Аризалар 20 июндан 30 июнганача қуйидаги асосий талаблар бўйича кўриб чиқилади:

👉 ҳар бир фан бўйича рейтинги 71 ва ундан юқори бўлиши (сиртқи ёки масофавий таълимда ўқиганлар учун 85 ва ундан юқори);
👉 чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи сертификати бўлиши;
👉 маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этган, шахсий ютуқлар мавжуд бўлиши;
👉 ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши керак;

☑️ Йўлланма олганлар ҳужжатларини 5-25 июлда ОТМга онлайн юборади.

📌 Йўлланма олганлар билан якка тартибдаги суҳбат 10-25 августда ўтказилади.

⚠️ Суҳбатда мамлакатдаги ислоҳотлар моҳияти, ихтисосликни танлашдаги мотивация, шахсий-касбий хусусиятлар, юридик билимлар аниқланади ва баҳоланади.

🎓 Суҳбат натижалари 30 августгача абитуриентни ўқишга қабул қилиш учун тегишли ОТМга юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (708-сон, 22.11.2021 й.) билан Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

➡️ Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан юритилади.

🔰 Базага қуйидаги маълумотлар киритилади:
одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар;
одам савдосидан жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар – аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари;
жиноят содир этиш усуллари ва бошқа ахборотлар.

📝 Маълумотлардан одам савдосига қарши курашишдаги ваколатли органлар фойдаланиши учун Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади.

Сўровнома тушганидан сўнг унинг натижаси бўйича беш кунда жавоб юборилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot