Huquqiy axborot
220K subscribers
5.96K photos
327 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Тайинлов

Ҳукуматнинг қарори (686-сон, 17.11.2021 й.) билан Абдугаппор Каримжонович Қиргизбаев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, А.К. Қиргизбаев бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра, фермер хўжаликларига ўз вилоятидаги исталган пахта-тўқимачилик кластерлари билан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузиш ҳуқуқи берилди.

Илгари фақат ўз туманидаги кластерлар билан шартнома тузилган.

⚠️ Фьючерс шартномаси – товарни олдиндан белгиланган нарх асосида келгусида сотиб олишга оид келишув.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (135 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бухорода Ёш ижрочиларнинг “Шашмақом” республика фестивали ўтказилади

Бухоро вилоятида Ёш ижрочиларнинг “Шашмақом” республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (685-сон, 16.11.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарорга мувофиқ 2022 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта май ойида Бухоро шаҳрида Ёш ижрочиларнинг “Шашмақом” республика фестивали ўтказилади.

📋 Қарор билан фестивални ўтказиш бўйича низом тасдиқланди.

☑️ Фестиваль ҳақида бошланишидан 30 кун олдин ОАВда эълон берилади.

➡️ Фестивалда 30 ёшгача якка ижрочилар ҳамда ижодий жамоаларнинг фақат мақом асарлари намойиш этилади.

Ижродан рақсдан фойладаниш мумкин, барча асарлар ёддан ижро этилади.

🧾 Фестиваль 2 та шартда ўтказилади “Мушкилот” (чолғу) ва “Наср” (ашула). Фестиваль ғолиблари дипломлар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз👇
Қайси йўналишдаги ҳуқуқий маълумотлар Сизни кўпроқ қизиқтиради?
Anonymous Poll
17%
меҳнат
13%
таълим
17%
имтиёзлар
15%
тадбиркорлик
7%
банк-молия
10%
фуқаролик
10%
жавобгарлик ва жазо
5%
оила
6%
бошқа
Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
63%
матн шаклида
11%
инфографика шаклида
17%
видео шаклда
6%
аудио шаклда
3%
бошқа
#Кун_тарихи

🇺🇿 18 ноябрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Давлат
байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш тегишлича маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди (690-сон, 17.11.2021 й.).

🔰 Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари ва транспортни рўйхатдан ўтказганликка оид гувоҳномалар қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фоҳишалик билан шуғулланиш БҲМнинг 3 бараваридан (810 минг сўм) етти бараваригача (1 млн 890 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик 1 йил ичида такрор содир этилса БҲМнинг 7 бараваридан (1 млн 890 минг) 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўм) жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш, шунингдек фоҳишахона ташкил этиш, сақлаш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тест_синови

Байроқ ҳақида 10 савол

🇺🇿 18 ноябрь –
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: http://t.me/QuizBot?start=GFvNGGt7

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Рақамли экотизимга уланган тижорат платформалари учун фойда солиғи 50%га қисқартирилади

Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-14-сон, 17.11.2021 й.) қабул қилинди.

🖥 2022 йил 1 июлдан электрон тижоратнинг “Очиқ рақамли экотизими” тўлиқ ишга туширилади.

🔄 Электрон кооперация портали маркази Рақамли трансформация маркази этиб қайта ташкил этилади.

📌 Марказ Рақамли экотизимни шакллантириш ва унинг оператори функцияларини бажаради.

🧾 Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформаларида товарлар ва хизматлар сотиш тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.

➡️ 2024 йил 1 январгача Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформалари операторлари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходим ишлаш имкониятидан ноқонуний маҳрум этилганда ололмай қолган барча иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт.

🔰 Бундай ҳолларга қуйидагилар киради:

👉 ишга қабул қилиш ноқонуний рад этилиши;
👉 меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилиниши;
👉 ходим ноқонуний бошқа ишга ўтказилиши;
👉 меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилиши;
👉 ҳар қандай усулда ходим шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилиши ва бошқа ҳолатларда.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (689-сон, 17.11.2021 й.) билан Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🏢 Низомга мувофиқ, геном бўйича давлат рўйхати ИИВнинг Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан юритилади.

⚠️ Геном бўйича давлат рўйхатига олиш – биологик материалдан фойдаланиш, одамнинг шахсини, таниб олинмаган мурдани аниқлаш учун геномга оид ахборотга ишлов бериш билан боғлиқ фаолият.

🔰 Қуйидагилар геном бўйича мажбурий рўйхатга олинади:

▪️ оғир ва ўта оғир жиноят, жинсий эркинликка қарши жиноят, 16 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш ва уларга уятсиз ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноят содир қилганлар;
▪️ оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида жалб қилинганлар;
▪️ терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида биологик материал олинган аниқланмаган шахслар;
▪️ таниб олинмаган мурдалар.

📝 Жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати геном бўйича мажбурий рўйхатга олинадиган шахслар рўйхатини шакллантиради.

☑️ Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш фуқароларнинг ёзма аризасига кўра пуллик амалга оширилади.

Мазкур тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–729-сон, 18.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Киритилган қўшимчаларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.

➡️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани Олий Мажлисга тақдим этади.

Эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади (илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.)

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилди

“Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-18-сон, 18.11.2021 й.) қабул қилинди.

📡 Қарор билан Тошкент вилояти телерадиоканали – “Nurafshon TV” ташкил этилди.

⚠️ Телеканал Тошкент вилоятида ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқади жамоатчилик назоратини ўрнатади.

🗓 МТРК ва “Nurafshon TV”ни технологик жиҳозлаш учун олиб кириладиган мультимедиа, радиотелевизион ускуналар, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлар 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинди.

☑️ “Yoshlar”, “Navo” ва “Kinoteatr” телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатади.

“Ўзбекистон” телерадиоканалида “Қишлоқ хўжалиги” таҳририяти ташкил этилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot