Huquqiy axborot
371K subscribers
6.29K photos
401 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудий ички йўллар жамоатчилик фикри асосида таъмирланади

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5250-сон, 22.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябргача:

Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 млрд сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шаҳарлар учун қўшимча 57,9 млрд сўм;

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 млрд сўм маблағ ажратилади.

🛣 2022 йил 1 январдан туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади.

☑️ Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотлар расмий веб-сайт ва “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириб борилади.

📊 Шунингдек, фуқароларнинг ташаббусли бюджетлаштириш жараёнига жалб этилиши даражаси бўйича ҳудудлар рейтинги жорий этилади.

📌 Ҳар бир маҳалла ва овулда “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнига кўмаклашувчи “мобил” гуруҳлар ҳамда “ташаббускорлар бурчаги” ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

🏢 Ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилади.

✂️ Шунга кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади.

💼 Бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари ажратилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Чет давлатларда турган фуқаролар сайловдан камида 15 кун олдин Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига ёзма тарзда ариза бериши керак.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг saylov.mfa.uz сайти орқали электрон мурожаат қилиши ҳам мумкин.

Шунга кўра, хориждаги УСК сайловчиларни овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида хабардор қилади.

Овоз бериш УСК жойлашган давлатнинг маҳаллий вақти билан 8:00 дан 20:00 гача давом этади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

Автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

➡️ Қонунчиликка кўра, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.

Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан Президент ҳужжатларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига эришиш, уларнинг ижро этилмаётганлиги ҳолати бўйича тезкор мурожаат йўллаш имконини яратиш ҳамда вазирликка берилган ваколатлар доирасида чоралар кўриб бориш мақсадида @ijronazorati_bot телеграм боти ишга туширилди.

Сизнинг фаровон ҳаёт кечиришингиз учун қабул қилинган Президент ҳужжатлари бажарилмаётганлиги ҳолатларига бефарқ бўлманг ва ўзингиз дуч келган шундай ҳолатлар бўйича ушбу бот орқали мурожаат йўлланг. Бу билан сиз ҳужжатларнинг амалда ижро этилишига ҳисса қўшган бўласиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (596-сон, 23.09.2021 й.) билан Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (ваколатли орган) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили:

15 февралгача давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функцияларни тўлиқ хатловдан ўтказади;

20 мартгача аниқланган самарасиз давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини таҳлил қилади;

20 майгача хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади ва хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради;

1 июлгача жамоатчилик муҳокамасини ўтказиб, давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради;

1 августгача хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхатини тузади ва тегишли хулосалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

1 октябргача Ҳукумат томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.

🖥 Шунга кўра, Давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдонча яратилади.

➡️ Давлат функциялари аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ҳамда бошқа механизмларни қўллаган ҳолда хусусий секторга ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

🔘 Қуйидагилар бекор қилинади:

👉 қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган ЯТТ томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;

👉 алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳузурида ташкил этилган Лойиҳа офисидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича эълон

Ҳукумат қарори (110-сон, 26.02.2021 й.) билан адлия вазири раислигида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳамда унинг ҳузурида ишчи орган бўлган Лойиҳа офиси ташкил этилган.

🔰 Лойиҳа офиси, жумладан:

● техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги барча норматив ҳужжатларни соҳалар бўйича тўлиқ хатловдан ўтказади;
● эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
● техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро норма ва стандартларга мувофиқлаштириш бўйича ишларни амалга оширади;
● техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслардаги мамлакатнинг ўрнига таъсири нуқтаи назаридан ўрганади.

Лойиҳа офисига қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар ишга таклиф этилади:
👉 Санитария;
👉 Ветеринария, ветеринария-санитария;
👉 Фитосанитария;
👉 Экология.

☑️ Расмий талаблар:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги мутахассислик бўйича тегишли олий маълумотга эга бўлиш;
тегишли мутахассислик бўйича камида 2-3 йил иш стажи (муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликка эга бўлади);
давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларда (рус ва инглиз тиллари) иш юритиш.

💰 Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
● Тошкент шаҳрида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган идора;
● иш режими: қоида тариқасида, 5 кунлик иш ҳафтаси (келишув асосида);
● иш вақти: қоида тариқасида, 09:00 дан 18:00 гача (келишув асосида).
● муносиб иш ҳақи.

Эслатма! Талабгорлар Лойиҳа офисида фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритади.

📲 Мурожаат қилиш муддати ва манзил:

Номзодлар 2021 йил 10 октябргача ўзига тегишли маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхаси ҳамда қайси лавозимга талабгор эканлиги ҳақидаги маълумотни s.nusratov@adliya.uz электрон почтасига юбориши лозим (маълумот учун телефон: (91) 134-55-77.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади

“Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5251-сон, 24.09.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Қарорга кўра, Велоспорт турларини 2021–2022 йилларда ривожлантириш дастури тасдиқланди.

☑️ 2022/2023 ўқув йилидан қуйидагилар ташкил этилади:

Туризм ва спорт вазирлиги тизимига кирадиган Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати;
қўшимча 25 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар;
Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар.

🚴 Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафарни ташкил қилади.

🏫 Мазкур мактаб-интернатига велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.

2022/2023 ўқув йилидан:

👉 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, барча олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади;
👉 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади.

➡️ Шунингдек, Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузурида Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби фаолияти йўлга қўйилади.

🚴‍♂️ Қарорга кўра, ҳар йили 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида узунлиги 15–20 километрдан кам бўлмаган веломарафонлар ташкил қилинади.

📌 Бундан ташқари, 2022 йилдан ҳар йили велоспортнинг шоссе (Road) ва тоғ (MTB) турлари бўйича Тошкент вилоятида “Oqtosh-Chorvoq-Mountain”, Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида “Save-Aral” кўп кунлик халқаро велопойгалари ўтказилади.

🏢 Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велошоссе спорт мажмуаси қурилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Боғчага қабул қилишда кимлар имтиёзга эга?

📝 Мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланган.

🔘 Шунга кўра, болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

● кўп болали оилаларнинг болалари;

● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

● талабалар ва педагогларнинг болалари;

● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:
👉 юридик шахслар учун – 4 йил;
👉 жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳудудий ички йўллар жамоатчилик фикри асосида таъмирланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (599-сон, 24.09.2021 й.) билан Аброржон Анварович Отажонов Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Филиал Президентнинг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ–4166-сон қарори билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

Йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий
ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда, бир йилгача муддатга тақдим этилади.

Охирги 12 ой давомида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга кечиктириш имконияти берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!

Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

@pravoinf (рус тилида)
@leginf (инглиз тилида)
@huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)

Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.
#Адлия_табриги

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига табрикнома

26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

Барча давлат органлари ва ташкилотлари, вилоят ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бунда, мазкур тиббий фаолият тури билан шуғулланиш фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Хавфсиз оналик” стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган туғруқ, жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника, бактериологик ва клиник-биокимё лабораториялари ҳамда юқори малакали тиббиёт ходимлари мавжуд бўлган муассасаларга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (605-сон, 24.09.2021 й.) билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

🚫 Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

Мазкур тартиб давлат ОТМнинг фақат кундузги таълим шаклида ўқиб, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларига нисбатан татбиқ этилади.

📂 Бунда ариза берувчи тегишли маълумот ёки ҳужжатларни ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўлими декан ўринбосари ёки ОТМнинг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топширади.

🔎 Масъуллар 1 ҳафта давомида ариза берувчи маълумотларининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини ўрганади.

➡️ Сўнг маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун навбатдаги ҳафтанинг биринчи кунида талабгорларни танлаб олиш комиссиясига тақдим этади.

📌 Комиссия бир иш кунида талабгорлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, қарор қабул қилади.

🧾 Шунга кўра, давлат ОТМ ректори (филиал директори)нинг буйруғи расмийлаштирилиб, аризалари қаноатлантирилган талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхати тўловларни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этилади.

💰 Аризаси ижобий ҳал этилган талабалар учун ижара тўловининг бир қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар ариза берган санадан бошлаб қоплаб берилади.

🔰 Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш:

ўқув йили давомида (ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача) ёки ўқитиш дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади;
ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасигача аризалар масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.

Ушбу муддатлар тугагандан кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot