Huquqiy axborot
217K subscribers
5.95K photos
326 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):

👉 Ун (олий нав) – 3 кг;
👉 Гуруч – 1 кг;
👉 Гречка ёрмаси – 500 гр;
👉 Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
👉 Мол гушти (суяксиз) – 1 кг;
👉 Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
👉 Сариёғ – 200 гр;
👉 Тухум – 15 дона
👉 Қанд-шакар – 1 кг;
👉 Кунгабоқар ёғи – 1 л;
👉 Кўк ёки қора чой – 200 гр;
👉 Атирсовун – 100 гр;
👉 Кирсовун (65%) – 200 гр;
👉 Кир ювиш порошоги – 150 гр;
👉 Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди. Кенгаш Президент ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади.

Илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ҳукуматга мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш, қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда иштирок этиш, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга кўмаклашиш кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Кенгаш таркиби Ўзбекистонда инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, шу жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, бошқа иштирокчилар орасидан шакллантирилади.

Кенгаш ялпи мажлислари йилда бир марта, оралиқ мажлислари – йилда камида икки марта ўтказилади.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда Кенгашнинг Ўзбекистон томони таркиби тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (910-сон, 13.11.2019 й.) билан Асаджон Азатбекович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Танлов_рейтинги

“Ҳуқуқ билимдонлари” танлови: ким қандай натижа қайд этяпти?

Танловда бугунга қадар 7 498 нафар иштирокчи фаол қатнашиб келмоқда. Танловнинг 14-кунигача иштирокчилар қайд этган натижаларини қуйида кўришингиз мумкин.

💾 Натижалар

Айрим иштирокчилар: “Нима учун менинг натижаларим камайиб қоляпти?” деган саволларни беришмоқда. Танлов шартларига кўра, иштирокчи томонидан қўшилган ва айни дамда фаол бўлган (яъни каналдан чиқиб кетмаган) аъзолар сонигина ҳисобга олинади. Шунинг учун дўстингиз каналдан чиқиб кетмаслиги керак.

Танловнинг 1-босқичи жорий йилнинг 1 декабрига қадар давом этади. Унда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot орқали дўстларингизни “Ҳуқуқий ахборот” каналига аъзо қилинг. Каналга энг кўп одам қўшган 500 иштирокчи 2-босқичга ўтиб, асосий соврин – “SPARK” автомобили учун баҳсни давом эттиради. Шунингдек. Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Шошилинг!

Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан “SPARK” ютиб олинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4520-сон, 13.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим (19.04.2019 й. Тошкент шаҳрида имзоланган) тасдиқланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Газ таъминоти ташкилоти қуйидагиларга мажбур: ⬇️

Истеъмолчиларга йўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топшириш. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилади.

Тасдиқланган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш:
👉 кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда — икки йилда бир марта;
👉турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари — йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш — ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.

Тасдиқланган тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда таъмирлаш:
👉 табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол;
👉 овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;
👉 иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;
👉 иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида;
👉 газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:

👉 4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага;

👉 29 август – шанба 31 август – душанбага.

Шунингдек, 2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнат таътилидан қисмларга бўлиб фойдаланиш мумкин

Қонунчиликка мувофиқ, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Дафн этиш учун нафақа Давлат бюджетидан ажратилади

“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–584-сон, 14.11.2019 й.)

Қонун билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қуйидаги 2 та фаолият тури билан тўлдирилди:
👉 Тўлов тизими операторларининг фаолияти;
👉 Тўлов ташкилотларининг фаолияти.

Шунингдек, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун утилизация йиғимини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф муҳитни транспорт воситаларидан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.

Бундан ташқари, “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда Давлат бюджети ҳисобидан берилади.

Илгари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонуннинг тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятининг лицензияланишига оид қисми “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

Утилизация йиғими назарда тутилган нормалар мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг сифат таркиби тўғрисида маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар махсус тизимда (www.uzimei.uz) рўйхатга олинади.

Ушбу тизим қуйидагиларни таъминлаш мақсадида жорий этилган:

👉 мобил қурилмалардаги ўзига хос идентификация кодлари тўғрилигини текшириш орқали уларнинг мулкдорлари (эгалари) ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

👉 мобил қурилмалардан уларнинг мулкдорларини (эгаларини) огоҳлантирмасдан ноқонуний ва рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймаслик;

👉 халқаро стандартларга мос келмайдиган сифатсиз мобил қурилмалар сотилишининг олдини олиш.

Рўйхатга олиш 2019 йил 1 декабрига қадар мазкур тизимга мурожаат қилиш орқали бепул, 2019 йил 1 декабридан бошлаб эса пулли асосда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:
👉 нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);
👉 эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);
👉 кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);
👉 таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолати; бўйин, кўкрак қафаси, умуртқанинг идиапатик деформациялари; кифоз; лордоз; кифосколиоз; оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалиялари; артрозоартритлар; остехондропатия; хондродистрофия; болалар церебрал фалажи; менингоэнцефалитга чалингандан кейин ҳамда туғруқ асоратларидан кейинги таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари (гемипарез, парапарез, монопарез ва шу турдаги плегиялар); полирадикулоневритлар ва уларнинг асоратлари);
👉 психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);
👉 мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);
👉 сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Автоёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) бадиий жиҳатдан безатилган пешлавҳалар, рекламалар, кўргазмали ташвиқот воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

АЁҚШнинг теварак-атрофи ва катта автойўллардан кириш қисмининг бетон ҳамда асфальт қопламаларида нуқсонлар бўлмаслиги керак, АЁҚШ эгаллаб турган майдончалар текис бўлиши ҳамда автомашиналарнинг колонкалар ва қуйиш қурилмаларига эркин келишини таъминлаши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади.

Номзодлар рўйхатга олинганидан кейин 5 кунлик муддатда рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабар номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, партияга мансублиги, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, шунингдек уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда эълон қилинади.

Шунга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 15 ноябрдаги 984-сон қарори қабул қилиниб, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар рўйхати эълон қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахслар давлат ҳимоясида бўлади ҳамда уларни таъқиб этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Транспорт воситалари қайси асосларга кўра тўхтатилади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Атторлик-пардоз товарларини сотишда товарлар целлофан ёки фирма лентаси билан ўралган ҳолда берилган тақдирда харидорга ўрамдаги буюмни целлофан ёки фирма лентасини ечиш йўли билан текшириб кўриш тавсия қилиниши керак.

Товарнинг аэрозоль идишининг соз ҳолатдалиги товар сотувчи томонидан харидор иштирокида текширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot