Huquqiy axborot
306K subscribers
6.16K photos
336 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Республикадаги 10 та ОТМ халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги ОТМлар рўйхатига киритилади

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга мувофиқ, олий таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик ривожлантирилади, ҳудудларда олий таълим билан қамров даражаси 50 фоиздан оширилади.

Шунингдек, республикадаги камида 10 та ОТМ халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги ОТМлар рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети биринчи 500 та ўриндаги ОТМ рўйхатига киритилади.

Бундан ташқари ОТМларда ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади.

Фармон билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида ННТ шаклидаги Республика олий таълим кенгаши ташкил этилди.

Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири сўровлар ўтказиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали олий таълим сифатини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Шунингдек, Фармонга кўра, республика ОТМлари раҳбар ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқишини бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идорани хабардор қилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Округ ва участка сайлов комиссияларини тузиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарори (846-сон, 04.10.2019 й.) билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, республика бўйича жами 8208 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, шундан 4748 таси археология ёдгорликлари 2250 таси архитектура ёдгорликлари, 678 таси монументал санъат ёдгорликлари, 532 таси диққатга сазовор жойлардир.

Қарор билан маданият вазирига зарурат бўлганда тегишли буйруқ билан, объектнинг номи, даври ва манзилига аниқлик киритиш (тушунтириш бериш) ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, Маданият вазирлиги асосли зарурат пайдо бўлганида миллий рўйхатга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида Ҳукуматга таклиф киритиб боради.

Миллий рўйхатга киритилган объектларга тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмас, хусусий мулк ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёши 100 дан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (853-сон, 08.10.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, “Урунғоч” кўли ва унга туташ ҳудудлар давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди.

Мазкур ёдгорлик Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг бир қисми ҳисобланади ва ушбу хўжалик томонидан ерлари олиб қўйилмасдан ва объектга салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай фаолиятни тақиқлаган ҳолда бошқарилади.

Қарорга кўра, “Урунғоч” табиий кўли ва унга туташ ҳудудларни ўзгартиришларсиз сақлаш, тоғ экотизими ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш “Урунғоч” давлат гидрологик табиат ёдгорлигининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Ушбу вазифаларни бажариш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси масъул орган этиб белгиланди.

2020 йил 1 мартгача табиий объектлар ва комплекслар, шу жумладан, ёши 100 ва ундан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди

Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ-4486-сон, 09.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилдан бошлаб сув етказиб бериш бўйича харажатларнинг бир қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш механизмлари жорий этилади.

Шунингдек, сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатларидаги бюджет маблағлари улуши босқичма-босқич камайтирилади.

Шу билан бирга:
👉 сув хўжалиги соҳасидаги долзарб йўналишлар бўйича камида 10 та илмий ва инновацион ишланма амалиётга жорий этилади;
👉 сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмоли камида 10 фоизга қисқартирилади;
👉 300 та сув хўжалиги иншооти ва гидроузелда сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизими автоматлаштирилади;
👉 шўрланган ер майдонлари улуши 45 фоизгача камайтирилади.

Қарорга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди.

Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни шакллантириш ва ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга масъул ҳисобланади.

Шунингдек, қарорга кўра, сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкаларига 2019 йил 1 ноябрдан 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдорда тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига уларнинг иш ҳақи оширилади.

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ҳар чоракда тегишли туман халқ депутатлари Кенгашига сув ресурсларини бошқариш ҳолати тўғрисида ҳисобот киритади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4485-сон, 09.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг музей соҳасида ҳамкорлиги тўғрисидаги битим (31.05.2019 й. Ашхабод шаҳрида имзоланган) тасдиқланди.

Маданият вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим тайёр маҳсулотларнинг импорт божи ставкалари кўтарилди

Қабул қилинган Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб қатор тайёр маҳсулотларнинг импорт божи ставкалари кўтарилади.

Шу билан бирга, божхона божи ва акциз солиғи бўйича имтиёзлар уларнинг самарадорлиги ва импорт қилинадиган товарлар турини ишлаб чиқариш бўйича қувватларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда бекор қилиниши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (856-сон, 09.10.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Апелляция кенгаши интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи коллегиал органдир.

Апелляция кенгаши раис, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари ва котибдан иборат таркибда фаолият юритади. Адлия вазири Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади.

Кенгаш таркибига Вазирлик ва Агентликнинг малакали ходимлари, мустақил олимлар ва мутахассислар киритилади. Интеллектуал мулк агентлиги – Апелляция кенгашининг ишчи органидир.

Кенгаш мажлислари заруриятга кўра раис томонидан, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосари томонидан чақирилади.

Апелляция ёки ариза берган шахс ва иш бўйича томонлар ҳисобланган бошқа шахслар мажлис бўлишидан камида 10 кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт тўғрисида ёзма равишда Агентлик томонидан хабардор қилинади.

Кенгаш апелляция ёки аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича аризани қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарорлардан бирини қабул қилади.

Қарор юзасидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб 6 ой мобайнида судга шикоят қилиниши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Cайлов_2019

Сайлов кунига қадар мамлакатимизда овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг умумий сони тахминан йигирма миллион олти юз минг нафар атрофида бўлишидан келиб чиқиб, ҳар бир сайлов округидаги ўртача сайловчилар сони 137 минг 279 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (859-сон, 10.10.2019 й.) билан Элмурат Сидикматович Хаитметов Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармонига асосан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тезликка риоя қилинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.

Шунингдек, қонунга мувофиқ, резидент юридик шахслар валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида:
👉 ўз мулкида валюта қимматликларига эга бўлишга;
👉 чет эл валютасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига ўтказишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ўтказишга ҳақли.

Шу билан бирга, фаолиятни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш норезидент юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида банк ҳисобварақларини очиши ва улардан фойдаланиши учун мажбурий талабдир.

Қонунга, халқаро амалиётдан келиб чиқиб, ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишга оид нормалар киритилди.

❗️Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди

Қонунга мувофиқ, банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати бир қатор янги операциялар билан тўлдирилди.

Хусусан, қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш, электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш каби операциялар шулар жумласидандир.

Қонун билан, шунингдек, кредиторлар ва омонатчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар учун тақиқланган ёки чекланган фаолиятга оид нормалар белгиланди.

❗️Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Мудофаа тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун маъқулланди

Ушбу Қонуннинг мақсади мудофаа соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонуннинг асосий вазифалари мудофаани ташкил этишнинг ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилашдан, мамлакат мудофаасини таъминлашда давлат органларининг ваколатларини, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, ташкилотлар ва фуқароларнинг иштирок этишини аниқлашдан иборат этиб белгиланмоқда.

Маъқулланган Қонунга кўра, мудофаа – бу Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш борасидаги сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборотга оид, ташкилий ва бошқа тусдаги чора-тадбирлар тизимидир.

Мустақилликни, суверенитетни, ҳудудий яхлитликни ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, Марказий Осиёда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни, хавфсизликни, барқарорликни ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, давлатнинг ҳарбий ташкилотини мунтазам равишда ривожлантириш, уни Ўзбекистон Республикасини қуролли ҳимоя қилишга шай ҳолатда сақлаб туриш мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсадлари сифатида белгиланмоқда.

Қонунда, шунингдек, Қуролли Кучларнинг асосий вазифалари, Қуролли Кучларни қўллаш ҳамда мудофаани ҳарбий-иқтисодий жиҳатдан таъминлаш масалалари ҳам белгиланмоқда.

❗️Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Меценатлик тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди

Қонун маданият ва санъатни, шунингдек маданият ва санъат соҳасидаги илм-фанни, таълимни, маърифатни ҳамда бошқа фаолиятни ривожлантириш мақсадида ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Қонунга таянч тушунчалар киритилиб, унда меценат, меценатлик (меценатлик фаолияти), меценатлик кўмаги, меценатлик кўмагини олувчи тушунчалари очиб берилган.

Қонунга кўра меценатлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг маданий мерос объектларини сақлаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадларида амалга оширилади.

Шунингдек, қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар меценатлик фаолиятини ихтиёрийлик ҳамда бу фаолиятнинг мақсадларини эркин танлаш асосида монеликсиз амалга оширишга ҳақлидир.

❗️Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди

Қонунга мувофиқ, 21 май – Ўзбекистон Республикасининг ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни, яъни касб байрами сифатида белгиланмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Олий даражали “Дўстлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди

Қонунга мувофиқ, Олий даражали “Дўстлик” ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва айрим ҳолатларда фуқароси бўлмаган шахслар қардош халқлар ўртасида кўп асрлик дўстлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, жамият ва халқларнинг бирдамлигини уйғунлаштиришдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.

Шунингдек, орден ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлараро келишувларга эришишдаги сермаҳсул фаолияти ҳамда халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишончни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун ҳам берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Грант маблағларини жалб қилишда қатнашган ходимлар рағбатлантирилади

Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек, Фармонга кўра, давлат органлари қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган грантларни ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш ва донорлар билан ҳамкорлик қилиш дастурларига киритган ҳолда жалб этади.

Фармон билан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Комиссиясининг техник кўмагини мувофиқлаштириш бюроси (ЎзБюроКЕС) тугатилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Ташқи беғараз кўмакни мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.

Фармонга кўра, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб:
👉 Ўзбекистон Республикасига донорлар делегациялари ташрифларини ва уларнинг расмий шахслар билан учрашувларини ташкил этиш бўйича сўровларни Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан юбориш муддати 30 иш кунидан 15 иш кунигача қисқартирилади;
👉 грант олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмаларни, шунингдек, техник кўмак маблағлари тўғрисида ахборот ва идоравий ҳисоботни Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
👉 грант олувчилар ҳар чоракда олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этади;
👉 давлат органлари раҳбарлари грант маблағларини жалб қилишда бевосита қатнашган ҳодимларни меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг 15 бараваригача бир йўла мукофотлаш тарзидаги рағбатлантиришга ҳақли бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (863-сон, 11.10.2019 й.) билан Равшан Эрбекович Умаров Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Президентнинг 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонига асосан Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot