Huquqiy axborot
353K subscribers
6.25K photos
376 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан (392-сон, 17.08.2023 й.) Садоқат Ғаффоровна Сиддиқова Бухоро муҳандислик-технология институтининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини ҳисобга олиш асбобига, шу жумладан унинг пломбасига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичини ўзгартириш мақсадида унга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.

▶️ Мазкур жиноят учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: Мен олти ойлик ҳомиладорман ва шу вақтгача хусусий дўконда сотувчи бўлиб ишлаб келяпман. Дўкон эгасидан менга “декрет” беришини сўрамоқчиман. Хусусий дўконда ҳам қонуний тарзда “декрет” олсам бўладими? (Навоий вилояти Нурота туманидан З. Асадова)

Жавоб: Агар сиз қонуний тарзда охирги 6 ойдан бери ушбу дўконда ишлаб келаётган бўлсангиз, бу ҳолда сизга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилади ва 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғуруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади.

Бу эса сизга 4 ойлик нафақа тайинланишини таъминлайди. Нафақа ходимнинг фарзанди туғулгунига қадар минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Oнлайн харидларда алданиб қолмаслик учун билиш лозим бўлган 5 муҳим қоида

Интернет орқали маҳсулот сотиб олишда харидор маҳсулотнинг ўзи ёки унинг намунаси билан бевосита танишиш имконига эга бўлмасдан, фақат сайтда жойлаштирилган маълумотларга таянади. Шу сабабли ҳам оадмларнинг турли шаклларда алданиб қолиш ҳолатдари тез-тез учраб туради. Қуйидаги мақолада интернет орқали онлайн харидларни амалга ошириш вақтида билиш лозим бўлган энг муҳим қоидалар ҳақида сўз боради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18228

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

🔰 Ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ходимга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин.

🚫 Аммо, Меҳнат шартномасига ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирувчи шартларни киритиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

‼️Юридик техникумларга қабул тугашига 3 кун қолди

🗓 Адлия вазирлиги юридик техникумларига ҳужжат топшириш давом этмоқда. Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати – 20 август (шу куни ҳам).

⚠️ Маълумот учун: Юридик техникумларга 2023/2024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги веб-сайти (my.uzbmb.uz) орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 18 ёшга тўлмаган шахсларни қурилиш ишларида бетончи, ер қазувчи, қурилиш бўёқчиси, оҳак сўндирувчи сифатида ишлатиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Никоҳ ёшига етмаган фарзандини турмушга берган ота-она жавобгарликка тортилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни икки ойдан ортиқ тўламаслик қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

▫️15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш;

▫️120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб этиш;

▫️маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари (6 млн 600 минг сўм) миқдорида жарима солиш.

➡️ Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун гаровсиз кредит берилади

“Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–281-сон, 18.08.2023 й.) қабул қилинди

🌐 Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:

🔸давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

🔸табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

🔰Қарорга кўра, 2024 йилда республикада:

900 минг тонна балиқ етиштириш;

35 240 гектар сунъий сув ҳавзаларини интенсивлаштириб, 513 600 тонна балиқ етиштириш;

9 000 хонадонда интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш назарда тутилган.

💰2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
ЙПХ ходими ва ҳайдовчиларнинг ўзаро муносабати: муҳим 5 саволга жавоб

“ЙПХ ходими ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда “Сиз” деб мурожаат қилиш, муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиши керак”. Ҳайдовчилар ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатда нималарни билиши керак? Қуйидаги мақолада мавзуга оид айрим ҳуқуқий нормалар келтирилган.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18322

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Кун_ҳикмати

✍️ Адоват эмас, адолат енгади!

“Темур тузуклари”дан

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–863-сон, 18.08.2023 й.) билан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🏢 Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

🔰 Агентлик, жумладан:

▫️соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
▫️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
▫️қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

➡️ Қонун билан Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Яроқлилик муддати йўқ маҳсулот сотиш тақиқланади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар эквиваленти
100 000 000 (юз миллион) сўмга
тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишлари мумкин.

🚫 Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.

Жисмоний шахслар Ўзбекистонга божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда, чекланмаган миқдорда нақд валюта маблағларини олиб киришлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Йўналишсиз таксилар автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши ҳамда “Тўхташ тақиқланади” белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_ҳикмати

Нафъинг агар халққа бешакдурур,
Билки бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

Алишер Навоий

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизларни 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан самимий қутлаймиз.

Таъкидлаш жоиз, соҳада ташаббускорлигингиз, билим ва тажрибангиз аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш билан бир қаторда, мамлакатимиз иқтисодий қудрати ва салоҳиятини оширишда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мана шундай масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ҳамиша ёр бўлсин. Хонадонингиздан тинчлик, қут-барака аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қонунчиликда тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар

🔹Конституция: тадбиркорларга берилган энг муҳим 9 та кафолат БАТАФСИЛ

🔹Айрим тадбиркорлар давлат мулки ижара тўловидан озод этилади БАТАФСИЛ

🔹“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди БАТАФСИЛ

🔹Айрим тадбиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилади БАТАФСИЛ

🔹Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилади БАТАФСИЛ

🔹ЯТТлар ходимлари учун ижтимоий солиқни йилига БҲМнинг бир бараварида тўлайди БАТАФСИЛ

🔹Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади БАТАФСИЛ

🔹Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади БАТАФСИЛ

🔹Айрим туманларда тадбиркорлар учун фойда солиғи 1 фоиз этиб белгиланади БАТАФСИЛ

🔹Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади БАТАФСИЛ

🔹“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилган БАТАФСИЛ

🔹Мўйноқдаги тадбиркорлар фойда солиғини 1 фоиз тўлайди БАТАФСИЛ

🔹Қорақалпоғистондаги тадбиркорлар бир қатор солиқлардан озод қилинган БАТАФСИЛ

🔹Тадбиркорларнинг электр тармоғига уланиш харажатларида имтиёз берилади БАТАФСИЛ

🔹Тадбиркорлар судларда давлат божидан озод қилинади БАТАФСИЛ

🔹Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади БАТАФСИЛ

🔹Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади БАТАФСИЛ

🔹Тадбиркорларга кредитлари учун кафиллик берилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot