#ЎқувчиларҲикоялари
Мен ўз ота-онамни қабул қила олмаяпман. Ҳаммага онам шифокор, отам эса салмоқли органларда ишлайди (йигитлар қўрқиши учун), деб айтаман. Мен ёлғон гапираман. Негаки отам алкогол ичимликларга муккасидан кетган, бобом ҳам шунақа бўлганларидан уяламан. Онам умр бўйи арзимаган ойликка ишлаб, ҳаммамизни боқади, бувим ҳам шунақа эдилар. Улар доим биз учун чидашаётганини пеш қилишади. Ойи, етар, биз учун чидаманг.
Яқинда интернетда болалар тақдири учун ота-оналар масъул экани ҳақида ўқидим. Болалар кўз олдиларидаги намунага қараб муайян хаётий дастур билан улғаяди. Онани қабул қилмасангиз, унда севги ва шахсий ҳаётда бахтли бўлмайсиз. Агар отани қабул қилмасангиз, унда молиявий фаровонлик ҳақида ҳам унутинг.
Мен 19 ёшдаман ва бу нарсаларга ишонгим келмайди. Онам акам иккимиз устидан золимлик қилса, уни қандай қабул қилишим мумкин? Нуқул биз учун сабр этаётганини пеш қилади. Отам эса умр бўйи фақат ўзи учун яшаётган бўлса, уни қандай қабул қилай.
Яқинда бир йигит билан танишдим ва у мени ўз уйига таклиф этди. Уларникига келгач, нима бўлаётганини англолмай қолдим. Оддий оила қандай бўлишини кўрдим. Унинг ота-онаси урушмас, бир-бири билан ҳушмуомала, ўғиллари билан ҳам яхши суҳбатлашишди. Тушлик пайтида ҳазил қилишар, бир кинони муҳокама қилишаётганди. Менинг ота-онам эса бир-бирини айблашдан нарига ўтмайди. Отам доим онамни, бизни, ҳаммамизни сўкади. Отам наздида бутун олам унинг омадсизлигида айбдор.
Мен оддий оилада яшашни хоҳлайман. Шунақа оилалар ҳам бўлар экан, буни энди билдим. Мени яхши йигит ҳеч қачон хотинликка олмаса керак. Тушуняпсизми? Негаки у ота-онамни кўриб, шокка тушиши аниқ. Билим олишга ҳам пулим йўқ. Мана менинг ҳақиқатим.
================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Аёллар #ТоксикОтаОналар #фарзандлар #маслаҳат #кўмак

#тақдир
"Repost.uz" нашри ўзбекистонлик қизнинг дардларини чоп этди. Хатнинг анонимлиги сақлаб қолинган ва исм-шариф ошкор қилинмаган.
Отам вафот этганида мен олти ёшда эдим. Бир неча йил ўтгач, онам бошқа бир эркакка турмушга чиқди. Аввалига ҳаммаси яхши эди: у ўйинчоқлар берди, ширинликлар олиб келиб, ғамхўрлик қилди. Ўн ёшимда эса ўгай отам мени биринчи марта зўрлади.
Биринчи марта
Ўша куни онам тунги сменада ишлаш учун жўнаб кетди. У шифокор бўлиб ишларди, шунинг учун у кўпинча уйда бўлмаган.
Мен аллақачон ухлаб қолгандим, ўгай отам эса хонамга кириб, адёлни торта бошлаганида уйғониб кетдим. Кейин у ички кийимимни ечиб, менга тегажоғлик қила бошлади. Аввалига у шунчаки менга ёпишиб олди, кейин эса шу қадар қаттиқ оғриқ сездимки, ҳушимдан кетдим.
Мен уйғонганимда, ҳаммаси тугаган эди, у ҳаммаси яхши эканлигини такрорлай бошлади. Мен ҳали ҳам кичкина эдим ва ҳеч нарсани тушунмадим. У агар мен бу ҳақда кимгадир айтсам, онанг муаммоларга дуч келади, деб қўрқитди.
Онам ишонмади
Бу бир неча ой давом этди, у ҳар доим маст бўларди. У шунчаки келарди, кийимларимни ечиб, мени зўрларди. Оғриқли эди, мен қичқирардим, лекин ҳеч ким эшитмасди. Мен ҳеч нарса қилолмадим. Ва ҳар сафар мени қўрқитиб, у мени ва онамни қувиб чиқаришини айтарди, онам муаммоларга дуч келишини ёки ҳатто уни ўлдиришини айтиб таҳдид соларди. Мен жуда қўрқардим ва шунинг учун жим бўлдим.
Аммо бир куни барибир онамга айтишга қарор қилдим. Ўшанда мен 15 ёшда эдим. У менга ишонмади, жанжал қилди ва "ёлғон гапирганим" учун урди. Ўгай отам эса мен уларни ажратишга уринаётганимни айтди. Мен бу воқеаларни узоқ вақт бошдан кечирдим ва руҳан эзилдим. Уйда бўлганимда ундан узоқроқ юришга ҳаракат қилардим.
Кейинги ҳаёт
18 ёшга тўлганимда уйдан кетдим. Ҳозир мен руҳшуносга қатнайман, чунки бир неча бор ўз жонимга қасд қилишга уриндим. Дўстларим мени қўллаб-қувватлашади, уларсиз мен узоқ вақт яшолмасдим. Аммо бу ҳолатдан қандай халос бўлишни, буларнинг барчасини қандай ҳал қилишни ҳали ҳам тушунмаяпман.
================
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Аёллар #ЎгайОта #фарзандлар #маслаҳат #кўмак

#МутахассисМинбари
Зўравонни эрта аниқлаб олишнинг энг оддий усуллари
1. Улар муносабатларни бошланишида жудаям романтик, 1 кўришдаёқ севиб қолувчи, дарров уйланиш истагини билдиришади. Жуда катта гуллар, совқалар, ўйинчоқларга кўмиб ташлайди. Буни ёмон томони йўқдек гўё, аммо дарди сизни ром қилиш бўлиб қолади. Бундай эркаклар тўйдан кейин дарров совийди, таъсирчан ва совуқ бўлиб қолади.
2. Тўлиқ (тотал) назорат қилади
«Нега кеч қолдинг? Ким билан бординг? Ва х.к майда саволлар билан чарчатиб юборишади. Кўпинча савол беришдан тазйиқ ўтказишга ва куч ишлатишга осон ўтишади.
3. Сизни танишларингиздан ҳеч кимни ёқтиришмайди
Тотал назоратнинг яна бир кўриниши – сизни қариндошларингиз, танишларингиз, қўшниларингиз билан мулоқотда бўлишингизни исташмайди. Бундай эркакларга биронта танишингиз ёқмайди. Фақатгина у билан мулоқотда бўлишингизни истайди. Бу иши билан сизни сўзларингиз ва ишларингизни хам назорат қилишдек потенциал шавқатсизлик яширинган бўлади.
4. Партнерига шахсий бўш жой қолдирмайди
Сизни қадамингизни текшириш (телефон қўнғироқлари, смс ва б.қ.) орқали ғамхўрлик қилаяпман деб ўйлайди. Аслида эса партнерига шахсий ҳаётига имкон қолдирмайди. Улар кўрмаган , билмаган маълумотлари ҳақида “сир” деб ўйлаб, паранойя шакллантиради ва сизни сабабсиз айблай бошлайди.
5. Сизни худбинликда айблайди
Бу ҳаракати билан қулай пайт туғилди дегунча, сизни камситиш орқали ўзини бахосини кўтариб олмоқчи бўлади. Бу психологик химоя усулидир.
6. Ўзини жабрдийда қилиб кўрсатади
…кейин эса ролини яна ўзгартиради. Ўзи жанжал чиқариб, барига сиз айбдор эканингизни, аввал сиз бошлаганингизни айтади. Сизни барча кўнгилсизликларида айблайди. Ўз қилмишларига ва айтганларига масъул бўлишмайди.
Гавҳар Тешабоева
@Psixoterapevtuz
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Маслаҳат #Эркаклар

Аёл кишини сексизм*сиз 8 Март билан табриклаш бўйича йўриқнома
(Сексизм – жинс омили асосида амалга оширилаётган камситишнинг амалиётдаги шакли)
Замонавий одамларга Халқаро хотин-қизлар куни "баҳор ва гўзаллик" байрами эмас, балки аёллар учун ўта муҳим ва жиддий кун эканлигини тобора эслатиб туришади. 8 март хотин-қизлар ўз муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратиб, намойишлар ўтказадиган кун сифатида ташкил этилган. Фаол Ирина Захарова нима учун анъанавий билдириладиган тилаклардан воз кечиш кераклиги ва уларнинг ўрнини қандай тўғри аналоглар эгаллаши мумкинлигини айтиб ўтди.
❌ Бугун сизнинг кунингиз.
Гўёки фақат 8 март куни аёллар ҳаётдан завқланиш ҳуқуқ ва имкониятларига эга. Йилнинг бошқа кунлари улар фақат тозалаш, овқат тайёрлаш, бола тарбияси билан шуғулланиши, пул топиши ва шу билан бирга ўзига умуман вақт ажратмаслиги керак. Уй вазифалари ва болаларни тарбиялаш, албатта, кўп вақт талаб қилади ва бу шаклдаги меҳнат учун ҳеч қандай ҳақ тўланмайди.
✅Муқобил тилагимиз - "Хар бир кун - сизнинг кунингиз". У юмушларни адолатли тақсимлаган ҳолда аёл 8 мартдан бошқа кунлари ҳам ўзига вақт ажратиши мумкинлигини англатади.
❌ Мулойим бўл.
Аёлни мулойим бўлишга буюриб, жамият унинг кўнгилчан бўлишини, ўз фикрига эга бўлмаслигини кутади. Бу хайрихоҳ сексизм деб аталади, яъни аёлларни юмшоқ ва соф қалбли сифатида тавсифлаш, уларга муайян роллар, хулқ ва кўринишни тақозо этади. Аёлларни мулойим, нозик кўришни исташади, негаки бу бошқалар учун қулай, лекин аёлнинг ўзи учун мураккаб ва кўп ҳолларда кераги ҳам йўқ.
✅Муқобил тилагимиз "Ўзлигингни йўқотма ". Хоҳлаганини қилиш, самимий бўлиш демакдир.
❌ Жамоанинг безаги бўлиш.
Бундай ҳолда, гап гўёки аёл эмас, бир буюм устида кетаётгандек. Безак гулдон бўлиши мумкин, аёл эмас. Аёл киши зийнат бўлиши шарт эмас, ўзи истаганча кўриниши мумкин.
✅ Муқобил тилагимиз - "Сен борлигингча гўзалсан ".
❌ Тез-тез табассум қил.
Аёл кишини юзида қотиб қолган табассумли қўғирчоққа тенглаштириш керак эмас. Ҳеч ким доимо бахтли бўла олмайди. Турли ҳис-туйғуларни бошдан кечириш одатий ҳол. Ҳиссиётларни тийиш тескари таъсир ҳавфини туғдиради: руҳий тушкунлик, таомланишда бузилишлар, қарамлилик.
✅Муқобил тилагимиз - "Ўзингга ҳар қандай ҳис-туйғуларни рухсат бер. Ҳафа бўлиш, ғазабланиш, қўрқиш – табиий туйғулар.
❌ Оддий аёллик бахти.
“Аёллик бахти” деганда турмуш ўртоғи ва фарзандларнинг борлиги назарда тутилади. Гўёки аёл кишининг бахти фақат болали бўлишида. Аслида ҳамма ҳам оила қуришни истамайди ва бу табиий. Улар ўз вақтларини бошқа нарсаларга сарфлашлари мумкин ва бу уларнинг танловидир.
✅ Муқобил тилагимиз - «Ўз йўлингда собит бўл».
❌ Керакли бўлиш.
Бу тилак нафақат ўз жуфтини учратиш, балки завқланиш объекти бўлган ҳолда уни хурсанд қилишни ҳам белгилайди. "Керакли бўлиш" – пассив бўлиш демак. Қандай қилиб кимдир сизни исташига мажбурлаш мумкин? Бу аёлни жинсий лаззатланиш объектига айлантиради, бошқа бировнинг фикрига қарамликка олиб келади ва инсонга ҳалокатли таъсир кўрсатади.
✅Муқобил тилагимиз - "Ўзинг ҳақингда қайғуриш". Бу тилак бировнинг эмас, ўз хоҳишларингни қондираётганингни билдиради.
Манба: https://vsluh.ru/news/review/352170
#СукутСақлама #SukutSaqlama #8Март #Маслаҳат #WomenRIghts

#Маслаҳат
Сенинг рақамли хавфсизлигинг
Ўн минглаб хотин-қизлар ҳар куни ижтимоий тармоқларда салбий, камситувчи ва тажовузкор шарҳлар, таҳдидларга дуч келади.Шунинг учун бундай ҳолатларда қандай йўл тутмоқликни билиш муҳим.
Аввало, ижтимоий тармоқ маъмуриятига шикоят қилишингиз керак, бу ерда зўравонлик, камситувчи шарҳлар, шахсий ҳақорат ва таҳдидларнинг ҳар бир кўриниши учун шикоят қилинг. "Шикоят қилиш" функцияси деярли барча ижтимоий тармоқларида мавжуд - Facebook, Instagram, Twitter, Одноклассники, Вконтакте. Сиз шунингдек дўстларингиз ёки қариндошларингиздан ижтимоий тармоқ маъмуриятининг эътиборини қаратмоқчи бўлган шарҳлар, нашрлар ёки хабарлар ҳақида ҳам шикоят қилишларини сўрашингиз мумкин.
Иккинчидан, сизга исталмаган хабарларни юборадиган фойдаланувчиларни блокланг. Барча ижтимоий тармоқлар сизга маълум фойдаланувчиларни блоклаш ва сизга хабар юбора оладиган, нашрларингизни ўқий оладиган, ўз нашрларини сизнинг саҳифангизда жойлаштирадиган одамлар сонини чеклаш имкониятини беради.Ҳеч қачон тажовузкор изоҳ ёки таҳдидларга жавоб берманг, чунки сизнинг эътиборингиз агрессив фойдаланувчининг сизни тинч қўймаслик истагини янада кучайтиради.
Учинчидан, кимдир астойдил сизни ҳақорат қилишда ёки жисмоний зўравонлик билан сизга таҳдид қилишда давом этса, ҳақоратли изоҳ ва таҳдидларни далил сифатида тўпланг (мисол учун, компьютер ёки смартфон экранидан скриншот сақлаш мумкин) ва ички ишлар органлари ёки прокуратурага мурожаат қилинг.
Агар кимдир ҳақорат, камситиш ёки ижтимоий тармоқларда таҳдидларга дуч келаётганини билсангиз, четда томошабин бўлиб қолманг. Энг камида юқорида келтирилган маслаҳатларни ўша одам билан бўлишинг.
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СенингХавфсизлигинг #РақамлиХавфсизлик

Турмуш ўртоғингиз урса ва камситса, қаерга қўнғироқ қилиш керак?
📞1169 - Зўравонликдан жабрланганларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази.
📞102 – ички ишлар органлари. Сизга хотин-қизлар иши бўйича туман инспектори юборилишини сўранг (ҳар бир туманда шундай мутахассислар бундай ҳолатлар билан шуғулланиш учун ўқитилган) ва ҳимоя ордерини сўранг. Агар уни бериш учун асослар мавжуд бўлса, мурожаат қилганингиздан сўнг 24 соати ичида ҳимоя ордери берилиши керак.
📞712323040, 712324050 – Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси (фақат Тошкент бўйича). Суратда Тошкент шаҳар ИИББ бўлимларининг рақамлари кўрсатилган. Ходимлар сизга қайси туман ички ишлар бўлими билан боғланиш кераклигини айтади.
Сизга асоссиз равишда ҳимоя ордерини берилишини рад этишган бўлса, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг (иш пайтида):
📞1102 – Ўзбекистон ИИВ ишонч телефони (республика бўйича).
📞712561418 – Ўзбекистон ИИВ хотин-қизлар бўйича бўлими, бўлим бошлиғи Умида Хазратовна Абдуллаева (республика бўйича).
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Хотин-қизлар #Кўмак

#маслаҳат
👉Республика ихтисослашган АКУШЕРЛИК ва ГИНЕКОЛОГИЯ илмий-амалий тиббиёт маркази расмий веб-сайтида жорий йилнинг 27 мартидан бошлаб ҳар куни (якшанба кунидан ташқари) соат 9.00 дан 18.00 гача аҳолига бепул онлайн-консультациялар бериб борилмоқда.
➡️Бунда малакали акушер-гинеколог шифокорлар ҳомиладорлик, хотин-қизларда гинекология билан боғлиқ масалалар бўйича саволларга жавоб беришади.
http://uzakusherstvo.uz/index.php/ru/

Уй зўравонлигининг қандай турлари мавжуд
Aprel 13, 2020
Биз уй зўравонлиги маиший низолардан нима билан фарқланишини кўриб чиққанмиз.. Низо локал кўринишга эга бўлиб, у ҳал қилинадиган аниқ бир муаммога асосланади, ундан кейин такрорланмайди. Зўравонлик эса зиддиятлар тизимлидир. Зўравонлик ҳолатида бир киши доимо бошқасини назорат қилади ёки назорат қилишга уринади ва унинг хатти-ҳаракатлари ва ҳис-туйғуларини куч ва манипуляция орқали назорат қилади.
Уй зўравонлиги бирга яшаётган ёки яқин муносабатда бўлган яқин кишилар ўртасидаги муносабатларда юз беради. Кўпинча аёллар бу жиноятдан азият чекади ― БМТ маълумотларига кўра, дунёда уч аёлдан бири зўравонликни бошидан кечирган.
Лекин уй зўравонлигида нафақат аёллар азият чекади. Зўравонлик бир шахсга қаратилган бўлса ҳам, бошқа барча оила аъзолари ҳам "иккиламчи жабрланувчилар" бўладилар. Гап шундаки, зўравонликка гувоҳ бўлган одамлар зўравонликка бевосита дучор бўлган одамлар билан бир хил рухий жароҳат олишади. Мисол учун, отаси оналарига ҳақсизлик қилган фарзандлар қаттиқ азият чекади.
Уйдаги зўравонлик ўз қурбонларини маълум ижтимоий ёки этник гуруҳлардан танлаб олмайди; у аҳолининг турли қатламларидаги оилаларда мавжуд. Уни қандай аниқлаш мумкин?
Уй зўравонлиги кўринишлари
Руҳий зўравонлик асосий стратегиялардан бири - бу аёлни унинг яқинларидан яккалаш. Аёлга "дугоналаринг ақлли эмас, улар сенга ҳасад қилади" деган гаплар уқтирилади. Бундай эркаклар тўйгача ўзларини буткул бошқача тутадилар, гўёки Ерда улардан яхши эркаклар йўқдек. Шу билан бирга, психологик қарамлик юзага келади, у аёлни қўлида олиб юриши билан бирга ҳар куни оз-оздан аёлда айб топади: "буни нотўғри қилдинг, бунда ақлингни ишлатмабсан" ва ҳоказо. Аёл ота-онасига ёки дўстларига бўлганлар ҳақида гапирса, улар бу муносабатга йўл қўймаслик кераклигини айтишади. Аёл хафа бўлади, эр эса "Мен сени жуда яхши кўраман. Сени огоҳлантирганман: улар бизнинг севгимизга қарши." деган гапларни айтади. У аёлни жамиятдан яккалайди, гўёки улар ҳаммаси ёмон. Фақат у яхши. Бу ҳолат газлайтинг дейилади. Бунда инсон ёлғиз қолганда, унга ҳар куни оз-оздан унинг айблари кўрсатилади - сен нотўғри тушундинг, мен ундай демаганман, бўлмаган гаплар! Бунда аёл ўйлайди: "наҳотки, чиндан ҳам шундай бўлса?", "Ҳақиқатдан ҳам бунинг ёмон жойи йўқ", "Бу менинг айбим". Тажовузкорликдан сўнг доим асал ойи бошланади, аёл эса ёмон вазиятларда ҳам ўша асал ойини эслайди - у жуда меҳрибон эди-ку, у дунёдаги энг яхши эркак" деб ўзини ишонтиради. Бу аёлларнинг тажовузкорларни ташлаб кетмаслиги сабабларидан биридир..
Иқтисодий зўравонлик — бир киши оилада пул сарфлаш ҳақида қарор қабул қилади, ҳаражатларни назорат қилади, ишга боришга рухсат бермайди ёки қандай иш бўлиши кераклигини, пулни нималарга сарфланиши кераклигини назорат қилади.
Жинсий зўравонлик — жамиятимизда ҳали никоҳдаги зўрлаш каби ҳодиса ҳақида тушунча йўқ. Биз оилавий бурч бор деб ҳисоблаймих. Бир инсон ўз иродасига кўра ФҲДЁ органларига бориб, никоҳдан ўтган бўлса, ҳуқуқий турмуш ўртоғи у билан истаганини қилиши мумкин, аёл унга буткул итоат қилиши ва ўз истаклари ҳақида жим туриши керак дегани эмас.
Жисмоний зўравонлик — хотинларини уришни яхши кўрадиган эркаклар тоифаси мавжуд бўлиб, улар айниқса ўзларига қарам бўлган аёлларни баттар эзади. Масалан, у ишдан кетишга мажбур бўлади. Аёл ўз пулларига эга бўлмайди, у ҳеч кимга мурожаат қилолмайди. Жисмоний зўравонлик фақат уриш эмас. Бунга, шунингдек, итариш, назорат қилиш ҳам киради: деворга тираш, ўтишига қўймаслик ҳам шулар туркумидан.
Ўзбекистонда ҳам аёллар уй зўравонлигига дуч келади. Агар сиз шундай даврни кечираётган бўлсангиз ва ўз ҳикоянгизни бўлишмоқчи бўлсангиз, бизга аноним тарзда ёзишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Маслаҳат

TikTok да янги тренд — қизлар (аниқроғи, асосан қизлар) ўзларининг зўравонлик ва жинсий зўравонликка учраганлари ҳақида гапиришади. Мен юзлаб тиктокларни кўриб чиқдим, ҳикоялар ҳар хил, лекин уларни бирлаштирувчи жиҳат — деярли барчаси қизларнинг 4-16 ёшида содир бўлган, энг кўп айтилган ёш - 10-13, иккинчи ўринда - 6 ёш. Қариндошлар, дўстлар ва йигитлари томонидан зўрланиш, кўчада ва транспортда таъқиб қилиш, синфдошлар томонидан шилқимликлар, ҳақорат ва шантаж, миш-мишлар тарқатиш ва безорилик, боболари, ўгай оталари ва ўқитувчилар томонидан шилқимлик, - уларни ўқиб, ёқангизни ушлаб қоласиз.
Эсимда, 2016 йилда бир флешмобд олиб борилди - АйтишданҚўрқмайман.Унда асосан ёши катта аёллар ўз воқеалари билан бўлишарди, албатта улар орасида ҳам ёш қизлар учрарди, лекин мактаб ёшидаги қизларнинг воқеаларини ҳеч кўрмагандим. Энди эса жуда ёш қизлар уларнинг хаётида яқинда содир бўлган зўравонлик ҳақида ҳикоя қилмоқдалар. Муносабат эса ўша-ўша - ўзинг айбдорсан.
"Сенга ишонишади" лойиҳаси маълумотларига кўраhttps://verimtebe.ru/болалар зўравонлигига 30 % яқин болалар дуч келади. Менимча (статистик рақамларга эга эмасман, дўстларимнинг ҳикоялари, обуначиларнинг мактубларига таяниб ҳулоса чиқаряпман), қизлар орасида бу деярли ҳар иккинчи қиз билан содир бўлади. Лекин биз бўлган воқеаларни гапирсак, ҳеч ким бизга ишонмайди. Ёш болалар масаласида бу янада мушкул - улар нафақат ишонишмайди, балки бундай ҳолатларда ўзини қандай тутиш кераклигини ҳам ўргатишмайди. Шунинг учун болалар кўпинча содир бўлган воқеаларни тасвирлаб бера олмайдилар.
Жамиятдаги ўзгаришлар тарафдори сифатида, мен, албатта, жинсий таълимни жорий қилиш, зўравонлар учун психотерапия таълим дастурларини ташкиллаштириш муҳим, деб ҳисоблайман.
Янги флешмоб иштирокчиларига айтмоқчиманки: мен сиз биланман, сиз ҳеч нарса учун айбдор эмассиз, мен сизга ишонаман, сиз айбдор эмассиз.
Татьяна Никонова

👉Таксида хавфсиз юриш қоидалари. Фойдали йўриқнома
1️⃣ Такси хизматларидан фойдаланинг. Машинани мобил илова орқали буюртма қилинг.
2️⃣ Иловада кўрсатилганидан бошқа машина келса, уни рад этинг.
3️⃣ Ҳайдовчига эътибор қаратинг. У қўпол муомала қилса, жиззаки бўлиб, сизда шубҳа уйғотса, у билан кетишдан воз кечинг.
4️⃣ Машинага ўтиришдан аввал унинг давлат рақамини расмга олинг ёки ёзиб олинг. Ҳайдовчи иложи бўлса буни кўрсин.
5️⃣ Кимгадир қўнғироқ қилиб, овоз чиқариб машина давлат рақамини ва керакли жойга етиб боришингиз керак бўлган тахминий вақтни айтинг.
6️⃣ Машинанинг орқа ўриндиғига ўтиринг.
7️⃣ Илова орқали машина ҳаракатини кузатинг.
8️⃣ Йўлда ҳайдовчи гараж, танишиникига ёки йўловчи олиш учун йўналишни ўзгартирмоқчи бўлса, буни рад этинг.
9️⃣ Ҳайдовчи сизга бирон егулик ёки ичимлик таклиф қилса, қабул қилманг. Унга ухлатувчи дори қўшилган бўлиши мумкин.
🔟 Яқинларингизни машинага солаётганда ҳайдовчига машина рақами ва уни суратга олганингиз ва маълум вақтда у манзилига етиб бормаса, милицияга хабар беришингизни айтишдан қўрқманг.
#СукутСақлама #ХавфсизликРежаси #такси #маслаҳат

Нега отани ҳам онага пардозли кўрсатиш керак эмас? Кўнгил қурғур эркакда бору, аёлда йўқми? Бузилган оилада эркакни ўзига қарамади, хотиннинг кўнглини олмади деб айбловчиларни ҳали ҳеч кўрмадим.
Бир гуруҳда бир шўрпешона аёлгина дардини ёзибди. Касаллик туфайли 2 гуруҳ ногирони бўлиб қолган эрини боқиб, оёққа қўйиб, рўзғор ташвишини бўйнига олиб яшаб юрса, уйда ўтирган эр эри
Россияга ишлагани кетган аёл билан дон олишиб, аёл эридан ажрашгандан кейин уйининг яримига олиб келиб яшашини айтаётган экан. Эркаклардан ва баъзи аёллардан келаётган коментлар бечора аёлни айблаш билан овора. Ўзингга қарамагансан, эрни кўнглини олмагансан, пул топиб менсимагансандан нарига ўтмаяпти. Сўкинишни билмаган одамниям сўкинворишга мажбур қилишадида...
“Эрингизга кам эътибор бергансиз. Уй ишлари билан чарчаб эътибор бера олмагансиз. Хар бир одам мехр, эътиборга мухтож. У эътиборни бошка жойда топган, ҳафа булманг”- дейдиган аёллар, чиндан ҳам эримга зўр эътибор бериб қўйганимдан ёнимда ушлаб турибман деб ўйлашармикин? Вот наивные 😂
Feruza Izzat
#SukutSaqlama #Аеллар #маслаҳат #

Мен сизларнинг саҳифада аноним тарзда алданиб зўрланган қиз ҳикоясига аноним маслаҳатимни бермоқчи эдим. Аввало ўқиб ҳаётда ўз ўрнингизга эга бўлаётганингиз бу жуда яхши, лекин оила барибир керак. Мен ҳам бир пайтла шу саҳифага синглим тақдирини ёзган эдим, у ҳам алданган, ҳудди сиз каби зўрланган эди. Биз буни йиллар ўтиб билдик, у болага қўнғироқлар қилдим, қаматаман дедим, уйланиб оила қуриб бўлган экан, айбсиз аёлини ўйладим...
Синглим чеккан азоблар кун келиб унинг гуноҳини жабрини айбсиз оиласи фарзанди тортишини айтдим. Чунки синглим ҳам отамнинг исқиртликлари, ёш қизларга очликлари қайтар дунё қурбони эди. Онам билан 2-4 йилимиз зимистон каби ўтди. Келган совчиларга баҳона топа олмаймиз, шунчалар тўй хоҳлар эдикки, лекин чора ҳам йўқ эди.
Устамон қизлар нима қилар экан деб ҳар куни ўйлардим, синглим содда, ёлғон гапиришни уддалай олмаслигини, тўй куни қўрқувда онам ҳам юраги ёрилишини билардим. Ҳозир ёзадиганларим бошқаларга эриш, лекин бу ҳам мажбурлик, чорасизликда чора экан.
Чет элга турмушга чиқинг деяётганлар, қани алоҳида бюро борми, агентликка бориш керакми. Жуда чиройли, совчиси кўп қиз ўз-ўзидан чет элликни топиш учун ҳам устамон ёки пишиқкина бўлиши керак-ку, синглим буни уддалай олмади. Ўша пайтда шу саҳифа ўқувчилари маслаҳати ҳудди ҳозиргидек эди.
Синглим ҳам чет элга кетиш ягона чора деб миясига қуйиб олди, ҳаммасидан қочиш, унутиш - унинг учун ягона чора эди. Ҳамма яқинлар оила қурсин, қиз бола бошига четда нима бор, деди. Ҳаммасидан беҳабар ота ҳам шу гапни айтди. Эҳҳҳ отамга гапириш учун ичим тўла гаплар бор эди, лекин индай олмадим.
Интернет сарҳадларида гименопластика ҳақида ўқиб қолдим, бир неча ойлар ёрдам берар экан. Бизда бу усул қилинмас экан, Россияда экан, амаллаб юборишга ҳам рози эдик. Лекин тақдирнинг бошқа режалари бор экан, алдашга йўл қўймади, шукр.
Синглим бир инсони учратди. Йигит уни қаттиқ севди, шу жойида яна бир нарсани айтмоқчиман, зўравонликка учраган қизла йиллаб азобланиб юради, агар қайта бошқа ҳеч ким билан бўлмай юрса қўшилганда яна қон келар экан. Шу учун аноним синглим, оила қуришдан қўрқманг. Кимдир албатта сизни борингиз учун севиб қолади. Аллоҳдан шуни сўраб, дуолар қилинг, албатта ижобат бўлади. Бахтли бўлинг, илоҳим!
================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
❗️Диққат: Шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ёзиш ман этилади. Агар сиз тасодифан шундай мазмунда шарҳ қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда, ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
_______________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан #маслаҳат

#Ўқувчилардан
Раҳматли момом йўқолганларида мен 7 ёш эдим. Шундан буён эслайман, бобом лабимдан сўриб ўпарди. Мен буни невара сифатида яхши кўриш шунақа бўлса керак, деб тушунардим. Ёш бўлганман, мендан нима истаётганини ўша вақт ақлим етмасди. Бир кун онамга "лабимдан мажбурлаб ўпяпти" деганимдан кейин онам олдимда юрадиган бўлдилар, лекин бобомга ҳеч нарса деб гапиролмасди.
Вақт ўтган сари ўйлаб қарасам, бобом менга қилган ишларини онамга ҳам қилган, деб билдим. Онам ҳам менга ўхшаб бировга айтишга уялгандир. Бобом мени ҳамма неварасидан яхши кўрарди, нима десам олиб берарди. Бир кун телефон олиб беришини сўрадим. Олиб берди, лекин эвазига "бир кеча мен билан бўл" деди. Ўшанда 16 ёшда эдим, индамай чиқиб кетдим.
Бобомдан қочиб юрадиган бўлдим, мени зўрлаб қўймасин деб. Телефонни шунга деб олиб берганини билганимда олмасдим. Яна ўшанда "бола бўлдирмайдиган дорим бор, ҳавотир олма" деди. Шундан бери кечаси билан онамнинг олдида ёадиган бўлдим.
Бир кун барибир тутиб олди, энди зўрлаётганди, ялиниб ёлвордим унақа қилманг, касалман, деганимга қўйворди. Ота-онам ишга кетганда хона эшигини қулфлайдиган бўлганман. Қўрққанимдан кечаси яхши ухлолмайман, ўша воқеалар тушимга киради. 2 нафар синглим бор олдимда, уларни ҳам олиб ўтираман, бобомнинг олдига йўллатмайман.
Бир кун ҳовлига чиқсам, бир қўшнимизнинг ногирон, гапиролмайдиган ақли пас ўғлини (ёши менимча 7 ларда) бобом зўрлаганини кўриб қолдим. Қўрққанимдан уйга кириб кетдим. У болада нима айб?! Ўшандан кейин кечаси уйғониб кетадиган бўлдим, ҳудди бобом мени олдимга зўрлагани келгандай туюлаверади. Ҳозир ёшим 19 да, 12 йилдан буён қўрқув билан яшайман. Билмадим, яна қанча қўрқиб яшайман. 12 йилдаги ҳамма қўрқувларимни ёзсам, бир китоб бўлади.
Мен бу гапларни ҳеч кимга айта олмаганман, ичимда сақлайман, сизларга илиндим. Кўз ёши билан ёздим. Энг муҳими, мен қизлик иффатимни пок сақладим, тақдиримга ёзилган жуфти ҳалолим учун...

Мен кечки вақт ишлайман. Қандолатчилик цехида эрталабгача буюртмаларни пишириб, кейин пешинга яқин уйга кетамиз. Шом вақти овқатланиб бўлиб, ишга пиёда бораман. Ўзи 20 минутга ҳам бормайдиган йўл, шунга пиёда кетаман.
Бир куни кетаётганимда велосипетда бир одам келаётган экан. Индамай кетётгандим, ёнимда тўхтаб, яхши қиз, танишсак бўладими, деди. Мен "йўқ" дедим-да йўлимда давом этдим. У эса велосипедини секин ерга қўйди-да менга қараб юриб келаверди.
Мен қўрққанимдан югуриб кетдим, у эса тутиб олди. Ўзимни ҳимоя қилиш мақсадида ерга ўтириб олдим. У кўкракларимни ғижимлаб ушлади, юзимни ўпди, мен эса кучим етмаганидан "ёрдам беринглар" деб кучим борича бақирдим. Бақирганимдан велосипедига миниб тез қочиб кетди.
Мен эса йиғлаб ишга кетдим ва бўлган воқеани ҳеч ким айтолмадим уялганимдан. Милицияга айтай десам, унинг ҳатто юзини эслаб қоганим йўқ. Қоронғи, қишлоқ жой бўлса, камера у ерларда нима қилсин. Кўчада одам ҳам йўқ эди...

Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди?
Бизга кўпинча молиявий қарамлик, иши ёки маълумоти йўқлиги сабабли абьюзив муносабатлардан чиқа олмаган аёллар мурожаат қилишади. Бундай вазиятда давлат томонидан ташкил этилган мономарказлар аёлларга ёрдам бериши мумкин. Мономарказ вазифаси бозор талабларидан келиб чиқиб касб эгаллашга ёрдам беришдир. (Мономарказлар эркакларга ҳам ёрдам беради, албатта, мутахассисликлар учун турли вариантлар мавжуд).
Кўпчилик қайта тайёрлаш ва мутахассисликка эга бўлиш имкониятлари ҳақида эшитган, аммо қаерга бориб, нима қилиш кераклигини билмайди. Бизнинг волонтёримиз мономарказлар қандай ишлаши ва уларда ўқиш қанчалик реал эканлигини текширишга рози бўлди.
Виктория 31 ёшда ва ўз мисолида Бандликка кўмаклашиш марказидан йўлланма олиш ва қаерга бориш кераклигини кўрсатиб, ҳикоя қилади.
➡️Батафсил: https://nemolchi.uz/uz/zbekistonda-monomarkazlar-ular-andaj-ishlajdi/
#СукутСақлама #Маслаҳат #Бандлик #SukutSaqlama

#Биласизми
☑️ Ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилган.
➡️ Мазкур фаолиятни ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган шахслар амалга оширади.
@huquqiyaxborot
#СукутСақлама #Аёллар #қонунлар #маслаҳат

“Менга уйим мерос орқали ўтган. Мен, катта ёшли ўғлим ва собиқ эрим унда рўйхатда турамиз. Иккимиз ҳам пенсионермиз. Дарҳақиқат, собиқ эрим бу уйда яшамайди, кўп йиллардан бери коммунал тўловларни тўлашда ҳам қатнашмаган. Уни бир томонлама рўйхатдан чиқаришим мумкинми? Ўғлимга мерос қилиб ўтказмасам, мен вафот этган тақдирда унинг бу мулкни талаб қилишга ҳаққи борми?
Э. Рустамова, Навои ш.
"Даракчи плюс" ўқувчисининг саволига юрист Елена Ермохина жавоб беради.
- Сизнинг уйингиз турмуш ўртоқларнинг умумий мулки бўлмаганлиги сабабли (сизга мерос бўлиб ўтган), сиз мулкдор сифатида турар жойингизда ким яшашини мустақил равишда ҳал қилиш ҳуқуқига эгасиз. Эр, ундан ташқари собиқ эр сизнинг уйингизда фақат сизнинг розилигингиз билан яшаши мумкин. Сиз уни чиқариб юборишга ва уни рўйхатдан чиқишини талаб қилишга ҳақлисиз. Меросга келсак, собиқ турмуш ўртоғингиз сизнинг қонуний меросхўрингиз эмас ва бу вазиятда ҳам кўрсатилган уйдаги никоҳ улушига даъво қила олмайди. Шундай қилиб, сиз мерос қилиб олган мол-мулкингизга нисбатан, у сизнинг ўлимингиздан кейин ҳеч қандай улушни талаб қила олмайди.
Манба: https://darakchi.uz/ru/145911
#аёллар #маслаҳат #СукутСақлама #оила #ажрим

Негативдан ҳалос бўлишнинг тезкор ва самарали йўли
Ҳеч нима қилмай ўтирганимизда ҳам миямиз ишлаб туради. Аммо кўпгина тадқиқотлар мана шу «зарарли фикрлар»нинг салбий таъсирини исботлаб беришган. Бугун эътиборингизга «чалкаш фикрлар» оқимини тўғри йўналтириш учун ажойиб машқни ҳавола этамиз.
👉Руминация — хавотир ва кўнгилсизликларни «чайнаб еб юбориш», салбий фикрларга диққатни қаратиш усули бўлиб, тушкунликни енгишнинг муҳим механизмларидан бири сифатида тан олинган. Биз тинимсиз равишда ўша салбий фикрларга дуч келаверсак, бу имкониятларимизни чеклаб, ишларимизга таъсир кўрсатади.
Аммо яхши янгилик ҳам бор: тадқиқотларнинг кўрсатишича, машқ қилиб, муаммони қайта-қайта такрорлайверсангиз, унинг салбий таъсирини камайтириш мумкин.
📌МАШҚ
Аввалига диққатингизни жамланг ва сизни ташвишга солувчи «Топ-5» муаммоларни танлаб, карточкаларга жойланг.
Уларни рақамлаб, устини чиройли қилиб қоплаб, доим ёнингизда олиб юринг. Кунига «Топ-5» муаммоларни бир неча маротаба ўқинг.
Аввалига бу ҳолат ёқимсиз бўлиши тайин. Лекин вақт ўтган сари сиз бу мавзуларга хотиржамлик билан муносабат кўрсата бошлайсиз. Энг қизиғи, рўйхатдаги муаммоларнинг ўринлари алмашиб қолиши мумкин. Яъни муаммоларнинг аҳамиятлилик даражаси ўзгаради.
Қарабсизки, секин-аста ташвишларингизнинг ўткирлиги сўниб боради ва улар ҳаётингизни заҳарламай қўяди. Энг муҳими, сабрли бўлишга эриша оласиз.
#СукутСақлама #психология #маслаҳат

Фиксация - бу маълум бир реакцияни мустаҳкамлаш, унинг доминантини танлаш. Стрессга реакциялар мавзуси жуда зиддиятли, унинг атрофида турли фикрлар мавжуд.
Донг қотиш реакцияси дистресснинг охирги реакцияси бўлиб, у оғриқсиз ўлишга имкон берадиган реакциядир. Яъни, ҳамма нарса фойдасиз бўлганда ишга тушади.
"Таслим бўл" деб номланувчи тўрттинчи реакциянинг яна бир номи - "хизмат қил". Қоча олмаганда, жавоб қайтара олмаганда душманни тинчлантиришга қўлланилади.
Стрессга реакцияни қандай танлаймиз?
⠀
Бу реакциялар, бошқа ҳар қандай ҳис-туйғулар каби, онг остида пайдо бўлади ва биз бу реакцияни нимага асосланиб танлашимизни айта олмаймиз. Аммо бунда тарбия ва ижтимоий муҳит катта роль ўйнайди, деб тахмин қилишимиз мумкин.
⠀
Бундай реакцияларни назорат қилиш мумкинми?
Ўз реакцияларимизни назорат қила оламиз, албатта. Бунда психотерапия катта ёрдам беради, у бизга у ёки бу ҳолатга қандай реакция қилишни танлаш имкониятини беради.
⠀
Нигина Худайбергенова тайёрлади
⠀
#аёллар #маслаҳат #зўравонликқурбонлари #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама

Лойиҳамиз таҳририятига қуйидаги мазмундаги аноним мурожаат келиб тушди: «Мен Фарғонаданман. Шаръий никоҳда эрим билан 2 йил яшадик. У менга қўл кўтара бошлади. Илк калтаклаганида мен уни кечирдим. Кейинчалик бу ҳолат тез-тез такрорланадиган бўлди, мен уйдан чиқиб, милицияга ариза бердим, менга судга оид тиббий экспертиза қилишди. Унга иш очилиб, суд бўлди, судья унга атиги 15 сутка қамоқ жазоси тайинлади. У қамоқда ўтириб чиқди ва чиққач, мендан ўч ола бошлади, гўёки мен фақат унга тегишлиман ва у билан яшашим керак. Кунлардан бир куни туғилган кундан қайтаётсам мен уйим олдида маст ҳолатда кутиб турган экан, мени тутиб олиб, ўлакса ҳолатгача калтаклади. Кейин ўз уйига олиб кетиб, мени 2 кун куч билан ушлаб турди, уни алдаб уйимга олиб боришига кўндирдим. Уйимдан эса ўғлим билан Тошкентга қочишга муваффақ бўлдим. Биз Тошкентга ҳеч нарсасиз устимизда нима бўлса, шундай келганмиз, на пул, на бошқа нарсамиз бор эди. Илтимос, бизга ёрдам беринг. Ҳозир яшашга жойимиз ҳам йўқ».
Ҳурматли аноним, бундай ҳолатга тушганингиздан афсусдамиз. Хабарни аноним йўллаганингиз учун сиз билан боғланиш имкони бўлмади, лекин жавобимиз сизга ўхшаш ҳолатга тушганлар учун фойдали бўлади, деб ўйлаймиз.
1️⃣ Сизга энг яқин бўлган "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилинг. Тошкент шаҳрида бундай марказлар иккита: бири Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 38-уй, иккинчиси – Тошкент ш., Олмазор тумани, Чимбой МФЙ, Кичик ҳалқа йўли, 1-уйда жойлашган. Бошқа вилоятда бўлсангиз, сизга энг яқин марказни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги сайти орқали билиб олишингиз мумкин: https://ihma.uz/
2️⃣ 1146 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг. Бу Республика Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази рақами. Ушбу марказ вазиятни ўргангач, зўравонликдан жабр кўрган аёлларга вақтинчалик бошпана бериши мумкин (барча вилоятларда бўлимлари мавжуд)
3️⃣ Сизнинг ҳикоянгиздан келиб чиққан ҳолда, бирга яшовчи эркакка нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси 2-қисми (Оилавий зўравонлик) билан маъмурий жазо қўлланилган. Бу жазо жиноий эмас, чунки давлатимиз бундай хатти-ҳаракатларни жиноят эмас, балки маъмурий ҳуқуқбузарлик деб билади. У яна зўравонлик қилгани учун, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига яна мурожаат қилсангиз, унга нисбатан ҳеч бўлмаганда 126-1-модданинг 2-қисми "Оиладаги зўравонлик" бўйича жиноий иш қўзғатишлари керак. Бундан ташқари, Жиноят кодексида зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш учун жазо ҳам назарда тутилган (138-модда). Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Хотин-қизлар билан ишлаш департаментининг “Ишонч телефони” 1259 рақамига қўнғироқ қилиб ёки шахсан бошқарма бошлиғи Абдуллаева Умида Ҳазратовнага (иш вақтида): +998 71 2561418 мурожаат қилишингиз мумкин.
4️⃣ Гендер зўравонликдан жабр кўрган инсон сифатида телеграм бот орқали бепул юридик маслаҳат олиш учун юристларимизга мурожаат қилишингиз мумкин: https://t.me/nemolchilaw_bot
5️⃣ Масалангиз гендер зўравонлиги билан боғлиқ бўлмаса, бепул юридик кўмак берувчи Мадад марказига мурожаат қилишингиз мумкин: advice.uz. Сиз, шунингдек, Тошкент давлат юридик университети қошидаги “Юридик клиника”га мурожаат қилиб, бепул оғзаки ёки ёзма маслаҳат олишингиз ҳамда ваколатли органларга ариза ёзишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент ш., Сайлгоҳ кўчаси, 35. Мўлжал: Амир Темур ҳиёбони.
Телефон: 71 236-28-55, 71 233-66-36 (ички рақам 11-14)
#СукутСақлама #Маслаҳат #Кўмак