#Ўқувчилардан
Ҳикояларни ўқиб айримлари ўтмишимни эслатади. 17 ёш эдим. Ўшанда катта-катта тадбирлар, танловларда қатнашар, ҳар доим фахрли ўринларни олиб юрардим. Тошкентга танлов учун келгандим. У пайтлар танловдан кейин вилоятга таксида йўлга чиқдик. Машинада ҳамма бир бири билан танишиб гаплашиб кетарди.
Ёнимда битта бола ўтирди, бемалол самимий гаплашдик, умуман ёмон нарсаларни ҳаёлимизга ҳам келтирмасдан. Уйга келдик, қиш кунлари вақтли кун қораярди. Репетиторга қатнардим, ундан чиқиб холамникига бориш учун рухсат олгандим.
Такси кутиб турганимда яна ўша болани учратдим. Машинасида келди, юр, обориб қўяман деди. Такси кутаётганимни, узоқроққа кетишимни айтдим. Майли, йўлим экан, ўтир, деди. Ўтирдим. Холамникига олиб бориб қўйди.
Эртаси куни ундан кейинги кун ҳар куни репититордан чиқишимга ўқишни олдида турадиган одат чиқарди. Бир куни яна холамникига борадиган бўлдим. Яна келди, ўтирдим. Энди дўстдек бўлиб қолгандик. Мени бу йўлда битта ишим бор, шуни ҳал қилиб олайлик, деди. Кеч қолаётганимни айтсам ҳам, иши тез битишини айтди.
Ички йўллардан юриб, узоқ бир жойга келиб қолдик. У машинадан тушиб, орқасига ўтирди. Қўрқиб кетдим. Машинадан тушишга ҳаракат қилдим, қанчалик қаршилик қилмай, бақирмай хеч ким йўқ эди ва у мени зўрлади.
Нима бўлаётганини умуман тушунмадим, лекин бутун баданим оғрирди... Мени холамникига олиб бориб қўйди, уйга кирдим-у, симкартамни синдириб ташладим. Кейин уни умуман кўрмадим. Лекин ҳали бугунги кунгача бу гапларни ҳеч кимга айтмадим, айтолмадим.
Ҳамма мени айблар ва мени гуноҳкор деб аташларидан қўрқардим, ҳалигача қўрқаман. Турмушга чиқиш, оила қуриш эса энди менга армон... Олий маълумотли бўлдим, яхши жойда ишлайман, лекин йигитларни ўзимга умуман яқинлаштира олмадим ўша воқеадан сўнг.
Совчиларни нега қайтараётганим ҳақида уйдагилар тинмасдан сўроқ қилишади, уларга ҳақиқатни айтолмайман, мени айбдор қилишади. Ўзлари ҳам бу иснодни кўтара олишмайди. Лекин ҳеч қачон ўзимга нимадир қилишга уринмадим, чунки бу жон Аллоҳдан менга омонат, уни ўзим билган куйга сололмасдим...
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
❗️Диққат: Шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ёзиш ман этилади. Агар сиз тасодифан шундай мазмунда шарҳ қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда, ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
_______________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан #кўмак

#Фикр
Шу депутатнинг олдинги бирорта фикрини оқламаганман. Болага фақат она эмас, ота ҳам жавобгардир. Аёлнинг ўзи ожиза бўлса, яна психологик шифохоналарда рўйхатда турса, қандай қилиб иккита болани унга ишониб қолдириб кетиш мумкин?
Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳар қадамда поймол бўлаётган бир вазиятда яна оломон аёлни қоралаш билан банд, аммо ота ҳақида кимдир ўзига савол бердими? Отанинг роли қани? Фарзандларнинг отаси виждони сал қийналиб, бирор муносабат билдирдими?
Аёл бу вазиятга келгунча жамият, ёнидаги инсонлар нега жим қараб турди?
Хуллас, аввало Аллоҳнинг асрагани билан қизалоқ омон қолди. Жабрини эса яна она чекади. Руҳан ўзига келган пайти, ишонаман, у жудаям бу ишидан эзилади. Аллоҳга аён, балки ўзига келиб қон йиғлаб ўтиргандир...
Feruza Rahimova
_______________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Фикр #Аёллар #кўмак

Мадина Рузматова, PR-adviser ва блогер, Nemolchi.uz лойиҳасига Ўзбекистондаги бодипозитив, ўзини борича қабул қилиш йўли ҳақида гапириб берди.
- Афсуски, Ўзбекистонда бодипозитив бир ҳаракат сифатида шаклланмаган. У тизимли эмас, давлат томонидан тан олинмаган ва қандайдир муаммоларни хал қилиш қаратилмаган.
Бодипозитив пайдо бўлганига кўп бўлса-да, Ўзбекистонда у ҳақида энди гапиришмоқда. Мен бу мавзуни кўтарган биринчи одам эмасман. У четда қолаётгани ачинарли.
Мен баландпарвоз манифестлардан бошладим, кейин бундай ишлаш ярамаслигини англадим ва soft influence техникасида ишлашга қарор қилдим, сиз тазъйиқсиз ўз намунангизда роль моделини кўрсатасиз. Мен учун бодипозитив - бу ҳар қандай ташқи кўриниш ва физикани тан олишни англатувчи очиқ фикрлаш тури ва қадриятлар мажмуидир. Мен ташқи кўринишни танқид қилиш ҳақидаги фикрларни ифодалашнинг тажовузкор услубидан ҳам воз кечдим.
Мактабдаги буллингда кичик қизлар албатта катталарга хабар беришлари шарт. Негаки шахсий чегараларни бузаётган одамларни жазолаш шарт. Вояга етганлар ўзларини қулай хис қилишлари муҳимлиги ва ўзларига ёқиши биринчи ўринда туриши кераклигини англашлари шарт. Қийин вазиятга тушган қизларга маслаҳат беришдан йироқман, лекин менга ўз пайтида психотерапевт маслаҳати ёрдам берди.
Бу мавзуни кўтаришдан олдин катта қўрқув бор эди. Фейсбукда жамият ортиқча вазни бор одамлардан қанчалик нафратланиши ҳақидаги илк постимни ёзгандан кейин йиғлаганим эсимда.
Дунёдаги ҳар бир қизга мурожаат қилиш имконияти бўлса, у нақадар гўзаллигини айтардим. У ҳаммасини уддалайди ва кўз ёшлари ортда қолади. Кичиклигингда бирон муаммога дуч келсанг, сени қўллаб-қувватлайдиган инсонга муҳтожлик сезасан. Ҳар бир қизга айтар гапим - ўша инсон ўзингиздир. Муҳаббатингизни бировга исботлашга мажбур эмассиз. Айнан сенга мурожаат қилмоқчиман: ҳаёт жуда гўзал, у қандай бўлишини хоҳласанг, шундай бўлади. Қандайдир журнал/Инстаграм сенга яшашни ўргатгани учун бахтли бўлиш имкониятини қўлдан бой берма. Сен - бетакрорсан!
#СукутСақлама #бодипозитив #кўмак #психология

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар биримиз зўравонликни тўхтатишимиз мумкин.
#biztegajogʻlikkaqarshimiz
#stopstreetharassment
#мыпротивуличныхдомогательств
@UNDPUzbekistan
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #кўмак #таъқиблар #хавфсизҳудуд

«Қўллаб-қувватла ёки индамай ўтиб кет»
Яқинларингиз бирон воқеадан ҳафа, сизга эса у арзимас нарсадай туюлади. Ва яқинингиз нега кўз еш қилаетгани сизга ғалати туюлиши мумкин. Лекин ичимиздаги ғуборлардан қутулишнинг энг тўғри йўли - кўз ёши бўлиши мумкин. Агрессияга қараганда улар атрофдагиларга озор бермайди.
Яқинингиз ўини ёмон хис қилаетганини айтса, нима дейиш мумкин:
✅ «Шундай бўлганидан афсусдаман»
✅ «Сенга адолатсизлик қилишди»
✅ «Бу жирканч ҳолат, сенга қўшиламан»
✅ «Улар.... (исталган сўкиниш сўзи»!»
✅ «Мен ҳам бу ҳолатдан шокдаман»
Яқинингизни унинг розилиги билан қучоқлашингиз мумкин. Қўллаб-қувватлай олмасангиз (эҳтимол, унинг фикрига қўшилолмаетгандирсиз)– шунчаки индаманг. Унинг хис-туйғуларини қадрсизлантиргандан кўра шуниси тузук. Ҳаяжондан тушгач, вазиятга ўзи тўғри баҳо бера олади.
#СукутСақлама #Кўмак #SukutSaqlama

Ғийбат, миш-мишлар, аёллар жамоаси - илон уяси. Бизнинг маданиятимиз шундай устунларга қурилганки, аёл аёлга рақибдир. Аммо аёллар рақобат ҳақидаги юқоридаги барча стереотиплардан воз кечиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари керакми?
Интернет маконида ҳам, реал ҳаётда ҳам бизни патриархат меъёрларидан келиб чиқиб, бир-биримизни қоралашга ундаётгандек. Биз ҳамжиҳатликда бўлишимиз керак.
Бир-биримизга ёрдам беришнинг кўплаб усуллари мавжуд. Улардан айримларини келтириб ўтамиз.
Бир-бирингизнинг ютуқларингиз ва ғалабаларингиздан хурсанд бўлинг
Бир-бирингиз учун хурсанд бўлиш мутлақо нормалдир. Агар кимдир сизни ҳайратда қолдирса, буни яширманг, бегона бўлса ҳам ўзига айтинг. Кутилмаган бўлса ҳам, илтифот ҳар доим қимматлидир. Биз аёллармиз, бизни эшитинг, эътиборсиз қолдирманг!
Қизларингизга спортчи, олима ва муҳандислар ҳақида гапиринг. Режиссёрлар, ёзувчилар ва мусиқачиларнинг ишларини кузатиб боринг. Бир-бирингизни қувонтиринг. Биз бирга бўлсак, мағлуб бўлмаймиз!
Ўз ҳикоянгизни бўлишинг
Биз, аёллар, воқеаларимизни бўлишиш билан яқинроқ бўлишимиз мумкин. Ҳаётимиз ҳақидаги номаълум ҳақиқатни баҳам кўриш ажойиб, ҳатто ҳикоялар баъзан аччиқ бўлса ҳам.
Устоз бўлинг
“Баъзи одамлар вақти, айримлар нақдини беради. Кимдир ўз қобилиятларини улашади, бошқалари том маънода жонини беради. Гап шундаки, ҳар кимнинг берадиган нарсаси бор”, - деган эди Барбара Буш.
Ҳар биримизда баҳам кўришимиз мумкин бўлган кучли томонларимиз бор. Шу билан бирга, шуни ёдда тутишимиз керакки, бир аёлнинг муваффақияти бошқасининг муваффақиятсизлигига тенг эмас. Барчанинг ғалабаларига етарли жой бор, чунки биз кейинги босқичга бир-биримизга ёрдам берамиз.
Эркакларга тушунтиринг
Ҳа, аёлларда ҳокимият бор. Лекин биз ҳали ҳам патриархал жамиятда яшаяпмиз. Муаммони ҳал қилиш учун унинг илдизларини топиш керак. Эркаклар бошқа аёлларга нисбатан камситувчи/таҳқирловчи изоҳлар берганда ҳимояга туринг.
Аёллар эркакларга феминизм ва гендер тенгсизлик нима эканлигини тушунтирганда, бизнинг ижтимоий доирамиздаги аёллардан бу доирадан узоқроқда бўлган аёлларга тарқаладиган тўлқин бошланади. Бу бизнинг мақсадимиз ва бу мақсадга эришиш аллақачон бизнинг кичик ғалабамиз бўлади!
Ўз аёлларингизни топинг
Мақсадлари ўхшаш бўлган бир ёки иккита ҳамфикр аёлни топинг; бир-бирингизнинг муваффақиятларингизни қўллаб-қувватлаш учун ёнма-ён туринг. Қийин пайтларда бир-бирингизга далда бера оласиз, орзу қилган орзуингизга эришиш йўлида давом этишга ёрдам берасиз.
Айтганча, бизнинг жамиятимизда ажойиб анъана бор - гап-гаштаклар. Ҳар бир аёл гап шунчаки йиғилиш эмас, балки бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳам эканлигини билади.
Сиз аёлларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлашини қандай тушунасиз?
Елена Ковергина материали
#сенёлғизэмассан #аёллар #кўмак #womenempowerment #СукутСақлама #тавсиялар

Болаликдан бизни турли хавфли вазиятларда ўзимизни қандай тутиш, қаерда жим туриш-у, қаерда ёрдамга чақиришни ўргатишади. Аммо биз стресс ҳолатига тушганимизда барча ўрганган кўникмаларимиз эсдан чиқиб, ички инсоний инстинктларимиз ишлаб кетади.
Масалан, бир безори қоронғу кўчада аёлларга ҳужум қилади. Нега улардан бири ҳеч бир ҳаракатсиз қотиб қолса, бошқаси қочишга ҳаракат қилади, яна бири сумкасидан тўғри келган нарсани чиқарса, бошқаси жиноятчига мушт кўтаради.
Мутахассислар кучли стрессга 4 та асосий жавоб реакцияси мавжудлигини таъкидлашади.
"Ур" реакцияси - энг агрессив ва нафақат атрофдагилар, балки инсоннинг ўзи учун ҳам хавфлидир. У нафақат жисмоний тажовуз, балки айблов ва таҳдидлар билан ҳам ифодаланади. ("Ўзинг айбдорсан!", "Ўзингга қара!", "Менга яна гапириб кўр-чи!").
Агар инсон" қоч" реакцияси билан жавоб қайтарса, у тўғри маънода вазиятдан қочишга уринади. Триггерга учраб, автомат тарзда нарсаларини йиғиштириб уйдан кетиб қолиши ёки иш юзасидан чиқиб кетиши мумкин.
"Музла" типи - бу ҳам қочиш, аммо психологик қочиш турига киради. Бунда одам ўзини йўқотиб қўяди ёки диванда ўтириб ҳеч бир ўй хаёлларсиз телевизор каналларини айлантириб ўтириши мумкин. Муҳими, ташқи оламдан қочиш.
"Таслим бўл" реакцияси қутулиб қолиш учун максимал даражада "яхши" бўлиш, вазиятга тез мослашиш, кўникиш. Аслида реакциялар кетма кет рўй бериши керак - олдин биз музлаймиз, вазиятни баҳолаб, сўнг қочишга, уришга ёки таслим бўлишга қарор қиламиз. Бу реакциялар бизга ҳайвонот дунёсидан ўтган.
Аммо инсонда ҳар қандай стресс ҳолатида юзага келадиган фақат битта реакция устунлик қилиши мумкин. Мутахассислар у ёки бу реакциянинг юзага келиши нимага боғлиқлиги ҳақида аниқ фикрга эга эмаслар. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, бу тана тузилиши ва гормонал фонга боғлиқ. Бошқалари эса бу маълум инсоннинг характер хусусиятларига боғлиқ деб ҳисоблашади.
Психолог шарҳини кейинги постларимизда берамиз.
Нигина Худайбергенова тайёрлади
Мадина таржимаси
#аёллар #тавсиялар #зўравонликқурбонлари #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #кўмак #хавфсизлик

Профеминизм – феминизм қарашларини қўллаб-қувватловчи ҳаракат, лекин унинг давомчилари ўзини феминист деб ҳисобламайди. Профеминист атамаси кўпинча эркаклар учун қўлланилади, негаки улар феминист бўла олмайди, деб ҳисоблашади.
⠀
Таррант Шира ўзининг "Эркаклар ва феминизм" китобида бунинг уч сабабини келтириб ўтади:
Феминизм - бу аёллар томонидан ишлаб чиқилган, аёллар ҳақида ва аёллар учун ғоялар ҳаракати ва йиғмаси.
“Эркаклар ҳеч қачон аёл бўлиш нималигини тўлиқ англай олмайди.
“Ўзларини феминистлар деб атаган ҳолда, эркаклар феминистик ҳаракатнинг олдини олиши ва уни эгаллаши мумкин, бу эса аёллар муаммолари ва овозларини бостириши мумкин.
⠀
У ёки бу даражада, феминистик ҳаракатни қўллаб-қувватловчи кўплаб эркаклар бор. Уларнинг сони кўпайиб, тенглик учун ва жинсий тажовузга қарши туришади, шунингдек, эркак ўзини феминист деб билишдан уялмаслиги ва аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўз мисолларида жасоратли эканини исботламоқда. Келинг, феминизмни очиқ қўллаб-қувватловчи баъзи Ғарб машҳур эркаклари ҳақида гапирайлик.
⠀
1.Барак Обама
⠀
2016 йилда Барак Обаманинг "Glamour" журналида "This Is What a Feminist Looks Like" - "Феминист шундай кўринади" мақоласи нашр этилди, унда АҚШнинг 44-президенти ўзининг феминистик қарашлари ҳақида гапирди.
⠀
«Сексизмга қарши курашиш - эркакларнинг мажбурияти. Турмуш ўртоқ, дўст, ҳамкор сифатида ҳақиқатда тенг муносабатларни қуриш ҳақида ўйлашимиз керак», - деб ёзди у.
⠀
2.Иэн Сомерхолдер
⠀
“Вампир кундаликлари” филми юлдузи ва унинг рафиқаси Никки Рид Гарвард университетидаги “Girls Impact the World Film Festival” кинофестивалининг фаол тарафдорлари. Унда намойиш этилаётган филмларнинг асосий мавзуси аёллар муаммоларига қаратилган.
⠀
У шунингдек, 2011 йилда Буюк Британиядаги маиший ва жинсий зўравонликка қарши Women's Aid UK's 2011 "The Real Man" кампаниясида иштирок этган.
⠀
3.Бенедикт Камбербэтч
⠀
Британиялик актёр жозибали аёллар журнали учун “Феминист шундай кўринади” ахборот кампаниясида иштирок этди.
⠀
Бундан ташқари, Камбербэтч актрисалар фақат жинси туфайли камроқ ҳақ оладиган фильмларда рол ўйнамаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, “бир хил маош ва дастурхонда тенг жой – феминизмнинг асосий тамойиллари”.
⠀
4.Дэниел Рэдклифф
⠀
"Мен феминистман ва ҳамма нарсада тенгликка ишонаман. Менимча, ҳар ким ўз қобилиятига яраша олади. Мен ажойиб кинематограф ва режиссёр Рид Морано билан ишлаганман ва унинг “Севганларингни ўлдир” филмида қилган ишидан ҳайратдаман!”
⠀
Дунёга машҳур актёр кино саноатида аёлларга нисбатан камситиш ҳолатларини тез-тез тилга олади. У кўпчилик аёллар ролларини эркак сценарий муаллифлари ёзишини нотўғри деб ҳисоблайди, шунинг учун уларнинг образлари кўпинча ҳақиқатга тўғри келмайди, шунингдек, Голливуддаги раҳбарлик лавозимларига кўпроқ аёлларни тайинлашга чақиради.
⠀
5.Джон Ледженд
⠀
Хонанда аёлларни ҳимоя қилишга қаратилган турли ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этади. 2017 йилда GQ нашри учун феминизм ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди: мен ўзимни 100% феминист деб ҳисоблайман. Аёлларнинг аҳволи яхшиланса, бу эркаклар ҳуқуқларини бузмайди. Кўпроқ аёллар раҳбарлик лавозимларида бўлсалар, етакчи бўлишса, биз “мағлуб бўлмаймиз”. Бу дунёмизни яхшироқ жойга айлантиради."
⠀
У шунингдек, нафақат хотини ва қизларини, балки барча аёлларни, улар оилангиз бўладими ёки йўқ, ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлади. – Эркакларнинг “Оҳ, энди қизим бор, мен аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқи ҳақида қайғураман” дейишлари менга ёқмайди. Албатта, ҳозирданоқ аёллар ҳуқуқлари ҳақида ўйлашни бошлаганингиз маъқул, лекин буни эрта қилмаганингиз жуда ачинарли”, — дейди мусиқачи.
⠀
Давоми эртага
⠀
Зарина Хисматуллина тайёрлади
⠀
#эркаклар #фикр #феминизм #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #кўмак #хавфсизлик

Кўплаб машҳур эркаклар ўз мисолларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини кўрсатиб, уй зўравонлиги, номутаносиб ҳақ тўлаш каби масалаларни ўз эътиборини қаратади. Бугун сукут сақламайдиган ана шундай эркаклар ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз.
1.Шаҳзода Гарри
Елизавета II нинг набираси Gucci 2013 йилда хотин-қизларнинг овозини ифолалаш учун асос солган CHIME FOR CHANGE лойиҳасида иштирок этган. Бу кампания учун ижтимоий роликда шаҳзода Гарри эркакларни гендер тенглигига кўпроқ эътибор беришга чақирди. "Ҳақиқий эркак аёлнинг қадр-қиммати, унинг эҳтиёжлари ва ҳуқуқларини ҳурмат қилади", дейди қироллик оиласи аъзоси.
Унинг феминистик қарашлари рафиқаси Меган Марклнинг интервьюларида ҳам қайд этилган. “Ҳамма учун, хусусан хотин-қизлар учун ҳам асосий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган одам бўлиш уятли эмас", - дейди герцогиня.
2.Дэниел Крейг
Машҳур "Жеймс Бонд" ни онаси ёлғиз тарбиялаган, шунинг учун Крейг болалигиданоқ аёллар учун қайғурган. Интервьюларидан бирида у: “Биз тенгмиз дейсизми? Аёллар дунё бўйлаб бажарилган ишларнинг учдан икки қисми учун масъулдирлар ва умумий даромаднинг атиги 10 фоизини оладилар. Аёллар мулкнинг атиги 1 фоизига эгалик қилади. Биз буни қайта-қайта эслашимиз керак”.
Актёр Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган ижтимоий роликда бир вақтнинг ўзида иккита ролда чиқади - шафқатсиз айғоқчи (сексизм ва аёлларга истеъмолчилик муносабатини кўрсатиш учун) ва парик ва кўйлакда аёл образини кўрсатади.
3.Патрик Стюарт
Актёр, режиссёр ва продюсер зўравон ота қўлида катта бўлган. Бу унинг келажакдаги ҳаётига таъсир қилди. У инсон ҳуқуқлари ташкилоти Amnesty International томонидан уюштирилган тадбирда оиладаги зўравонлик ҳақида сўзлаган: Онамга "Миссис Стюарт, қарс икки қўлдан чиқади. Ундай эмас! Онам зўравонликни қўзғатадиган ҳеч нарса қилмаган, агар шундай қилган бўлса ҳам, эркак ҳеч қачон зўравонликни танламаслиги керак. Ҳеч қачон!"
Стюарт, шунингдек, Лондондаги Refuge шелтери ва уруш фахрийлари учун Combat Stress хайрия ташкилотини қўллаб-қувватлайди.
4.Марк Руффало
Руффало бир неча йил олдин аёлларнинг репродуктив ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун очиқ хат билан чиқди. Актёр бир пайтлар ноқонуний аборт қилишга мажбур бўлган онасининг тажрибаси билан ўртоқлашди. "Мен сизни сукут сақламасликка чақираман ва ҳамма сиз ўз танангизнинг ёлғиз эгаси бўлишга лойиқлигингизни билишига ишонч ҳосил қилинг."
Актёр, шунингдек, Репродуктив ҳуқуқлар маркази томонидан олинган видеороликда шундай деди: “Аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларни 30 йил давомида аборт қилиш ҳуқуқи учун кураш олиб борган даҳшатли тушга қайтармасликда соғлом фикр бор. Эркак сифатида орқага қайтишда ҳеч қандай яхшилик кўрмаяпман”.
5. Антонио Бандерас
Бандерас нафақат актёр сифатида, балки хайрия ишлари билан ҳам машҳур. Халқаро хотин-қизлар кунларининг бирида у аёлларнинг қанчалик тез-тез зўравонликка дучор бўлиши ҳақида баёнот берди. Goodwill ташаббуси элчиси сифатида Бандерас аёлларнинг 60 фоизи ҳаётида камида бир марта жинсий зўравонликка дучор бўлганини айтди.
“Ҳар йили икки миллион аёл ва қиз фоҳишаликка жалб қилинади, туғишга, қулликка мажбурланади... Бу аёллар бизнинг опа-сингилларимиз, қизларимиз, бувиларимиз ва оналаримиздир. Буни дарҳол тўхтатиш керак."
У хотин-қизларга нисбатан зўравонликни тўхтатишда эркаклар муҳим роль ўйнашига ишонади ва ўз мисолида кўпроқ эркакларни ўз одатлари ва муносабатларини ўзгартиришга, феминизмни қўллаб-қувватлашга ундайди.
Зарина Хисматуллина тайёрлади
⠀
#эркаклар #фикр #феминизм #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #кўмак

Ечимсиз муаммолар бўлмайди!
Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази ҳамда ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан биргаликда бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар бўйича лойиҳани бошлади.
Кўрсатиладиган хизматлар:
⚜️ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам бериш
⚜️давлат органида мижозларнинг манфаатларини ифода этиш;
⚜️тегишли органларга мурожаат қилиш.
Заиф қатлам учун адолатли имконият.
Барча хизматлар бепул ва махфий.
Тошкент шаҳри: +998 95 087 94 94
Тошкент вилояти: + 998 95 078 94 94
Сурхондарё вилояти: + 998 95 072 94 94
#СукутСақлама #кўмак #қонунлар

Бу аёлларни ҳамма жойда кўриш мумкин — ташқи кўринишидан фарқланса-да, улар бир хил бақиради, қўрқади, сезади. Мини-маркет сотувчи аёллари, кондуктор аёллар, бошланғич синф ўқитувчилари, юқори мартабали раҳбар аёллар, менинг қариндошларим ва дугоналарим...
⠀
Суҳбатни нимадан бошлаш керак:
✅ аёл билан ҳоли гаплашинг, ҳаётида у бўлишмоқчи бўлган бирон муаммо бор ёки йўқлигини сўранг. Суҳбатни гўё ғийбат қилиш учун баҳона излаётгандек бошламанг;
✅ айтилган гаплар фақат иккингиз орангизда қолишига ваъда беринг. Сўзингизда туринг, орқасидан гап қилманг;
✅ ёрдам бермоқчи эканлигингизни ва керак бўлса, ҳар қандай қийин ҳаётий вазиятда унинг ёнида бўлишга тайёр эканлигингизни айтинг. Сиз қандай ёрдам кўрсатишингиз мумкинлигини аниқ тасвирлаб беринг.
⠀
Нима қилиш мумкин эмас:
❌ уй зўравонлиги қурбони сизга биринчи бўлиб мурожаат қилишини кутиш;
❌ вазиятга айблов рухида баҳо бериш, ўзини ёки дугоналарини эркаклар билан муносабатда намунавий қилиб кўрсатиш;
❌ қурбонга босим қилиш, қарор қабул қилишда шошилтириш;
❌ зўравонни оқлаш ва қурбон ўзи айбдор эканини айтиш;
❌ ваҳима қилиш.
⠀
Forbes
⠀
#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #ХотинҚизлар #кўмак

Бизга зўравонлик қурбонлари кўп мурожаат қилади. Аксарияти ҳатто аноним тарзда уларнинг ҳикояси ҳақида ёзишимизга рухсат бермайди. Биринчи сўрайдиган ёрдамлари - менга амалий ва ҳукуқий ёрдам беринг.
Nemolchi.uz — 2017 йилда ташкил этилган Ўзбекистонда зўравонликка қарши мустақил ахборот лойиҳаси. Аёлларга нисбатан зўравонликка жамоатчилик эътиборни жалб қилиш ва бу масалага жамиятнинг муносабатини ўзгартириш мақсадида яратилган.
Бизга жинсий, руҳий, иқтисодий - ҳар қандай турдаги зўравонлик қурбонлари ўз ҳикояларини аноним тарзда юборишлари ва психологик ёрдам олишлари мумкин: https://t.me/nemolchibot
Бизда шунингдек хотин-қизларга юридик ёрдам бериш мақсадида Telegram бот ишга туширилган: @Nemolchilaw_bot.
ИИВ дан оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича 24 соат ишлайдиган колл-марказга “1259” қисқа рақами орқали қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Унутманг, сизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Зўравонликдан азият чекяпсизми, ички ишлар органларига мурожаат қилинг. Калтакландингизми, суд-тиббиёт экспертизаси қилдиринг. Сизга таҳдид қилишяптими, барча овозларни диктофонга, тасвирларни эса расм ёки видеога олинг.
Ҳикояингизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #кўмак

Одамлар кўпинча депрессияни ёмон кайфият билан адаштиришади, асло руҳий касаллик деб ўйлашмайди. Аммо депрессия барқарор касаллик бўлиб, белгиланган муддатда давом этади. Унинг учун дам олиш кунлари, байрам саналари мавжуд эмас. Бугун депрессиянинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қиламиз.
ДЕПРЕССИЯНИНГ КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ
Муҳим симптомлар: ёмон кайфият узоқ давом этади, иштаҳа йўқолади, инсон ўзини кераксиз деб ҳисоблайди, мулоқотдан қочади, ўз ҳолатидан уялади, гоҳида қувноқ бўлиб кўринишга ҳаракат қилади. Шу тариқа ўзини алдашнинг кераги йўқ. Депрессияни бўш қўйиб бўлмайди. Худди бошқа касаллик каби вақт сизга қарши ишлайди. Шунинг учун зудлик билан малакали мутахассисга мурожаат қилиш керак.
ДЕПРЕССИЯ ТРИГГЕРЛАРИ
Депрессиянинг муҳим ва ягона триггери, бу стресс. Руҳий ва тана учун стресс. Бугунги кунда ушбу ҳолатни аниқлашда ёрдам берадиган уч гуруҳ омил мавжуд:
биологик,
психологик,
ижтимоий.
Стресснинг биологик омилларига организмга нисбатан жамики ташқи таъсирлар киради, масалан, инфекциялар, интоксикациялар, спиртли ичимликлар, соматик ва аутоиммун касалликлар, онкология, турли эндокрин бузилишлар.
Психологик триггерлар ҳам депрессив ҳолатнинг бошланишида катта ўрин эгаллайди. Булар ишдан бўшаш, яқин инсоннинг ўлими, ажралиш, молявий қийинчиликлар бўлиши мумкин.
Ижтимоий омилларга ҳамма бирдек дуч келади. Пандемия, беқарор иқтисодий вазият, дунёдаги таҳликали ҳодисалар ҳеч кимни четлаб ўтмайди.
COVID ОҚИБАТИДАГИ ДЕПРЕССИЯ
Статистикага кўра, Ковидга чалинган ҳар тўртинчи одам тушкунлик ҳолатидан азият чекади. Кўп ҳолларда бу каби депрессияни фақат малакали шифокорлар аниқлаши мумкин. Бу бевосита касаллик вақтида бош миядаги интоксикация билан боғлиқ. Яъни ушбу вазиятда асосан асаб ҳужайралари азият чекади. Улар ишлашдан чарчайди, тикланиш учун эса вақт керак.
ИЖОДКОР ИНСОНЛАРДАГИ ДЕПРЕССИЯ
Ижод одами албатта депрессияга тез берилувчан бўлади. Чунки у ҳамма нарсани юрагига яқин олади, тез таъсирланади. Шу сабабдан ўз оламига шўнғиб тушкунликка тушиб қолиши осон. Аммо олимлар орасида бир ибора ҳам бор: “Айнан депрессия дунёга даҳоларни ҳадя этган. Агар Шекспирга психиатр шифокор бошчилик қилганда, унинг бетакрор пьесалари дунёга келмаган бўларди”.
ДЕПРЕССИЯ НАСЛ СУРАДИМИ?
Ушбу касалликнинг пайдо бўлиши тиббиёт нуқтаи назаридан жуда мураккаб жараён. Аммо наслдан наслга ўтиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Гап шундаки, тушкунлик серотонин, норадреналин, дофамин, гистамин каби молекулалар синтези ва метаболизмига бевосита боғлиқ. Ушбу барча молекулалар жигарда синтезланади. Уларнинг синтези учун етарли миқдорда аминокислоталар зарур. Ирсий белгилар туфайли эса 15-20% одамда зарур вақтда ушбу моддалар етарли ишлаб чиқарилмайди.
Давоми: https://nemolchi.uz/uz/izhodij-irsij-joki-kovid-o-ibatida-depressijalar-andaj-b-ladi-va-ulardan-sa-lanish-mumkinmi/
#СукутСақлама #психология #кўмак

Бизларни менсишмаса, хафа бўламиз. Фикримизни маъқуллашмаса, жаҳлимиз чиқади. Бунинг учун яқин инсонимиз билан уришамиз. Ваҳоланки, айнан мана шу инсон билан муроса қилиб яшашимиз шарт. Шунинг учун бундай вазиятларда хотиржамликни қайтаришни ўрганиш керак.
Нима учун дугонамиз «Совқотдингми?» деб сўраса, тинчгина жавоб берамизу, бу саволни онамиздан эшитсак, дарров тутоқиб кетамиз? Чунки дугонамиз учун шунчаки маълумот берамиз, онамизнинг сўроғини дакки ёки назоратдай қабул қиламиз.
Қайси вазиятга тушганимизни ҳар доим ҳам сезавермаймиз. Лекин уларни ажратиб олишни ўргансак, янада хотиржам ва эгилувчан бўлишга эришамиз.
Тайёргарликдан ўтамиз
Психолог Эрик Берн ичимиздаги «мен»нинг учта асосий қисмларини белгилаб берган: Ота-она, Улғайган инсон ва Бола. Схема тарзида уларни “қорболаси” кўринишида тасвирлайди, яъни О, У, Б ҳарфли учта думалоқча.
Масалан, биз ишхонамизга кирганимизда, ҳамкасбимиз биздан: «Соат неча бўлди?» деб сўрайди. Қуйидаги учта жавоб вариантини ўқиб чиқинг. Нима деб ўйлайсиз, уларнинг қайси бирида “Мен” ҳолати жавоб берувчи шахс мақомини билдиради?
«Менимча, соат сотиб оладиган вақтингиз келдиёв!»
«Ўн бир ярим бўлди».
«Мажлисга кеч қолдимми?»
Ҳар бир вазиятга маълум бир ҳис-туйғулар хос. Бола ҳолатида кеч қолганимиздан уялиб, қўрқув ҳис этамиз. Ота-она ҳолатида асабийлик, норозилик кайфиятини “ёқиб оламиз”.
Кўпинча ушбу вазиятларда жисмонан белгилар намоён бўлади. Масалан, қўрқсак, юрак тезроқ уради, тер ажралади, овоз ўзгаради. Асабийлик эса тана учун қўшимча юклама, қўлларимиз муштга келади, қон юзимизга қуйилади ва ҳоказо.
Улғайган шахс ҳолатида хотиржамликни сақлаймиз, ҳақиқий вазиятни таҳлил қиламиз ва сўралган саволга жавоб берамиз.
Нима учун?
Бола ҳолатида болаликдаги хатоларимизни такрорлаймиз.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/ichki-men-imizni-tushunish-uchun-nima-ilish-kerak/

Бизларни саросимага тушишдан сақлайдиган 5 усул
Бу каби ҳуруж инсонни доим ёмон аҳволга солади. Худди бошқа йўл йўқдай, чора топилмасдай туюлади. Аммо айнан саросима ҳуружига қарши кураш чоралари психологлар томонидан ишлаб чиқилган. Бугун сизларга уларни ҳавола этамиз. Ўқинг, фикрланг, зарур вақтда фойдаланинг ва фойдаси тегса эслаб қолинг.
Ер сайёрасининг деярли ярим аҳолиси умрида бир марта бўлса ҳам саросима ҳуружига учраган бўлиши керак. Юракнинг тез уриши, нафас етишмовчилиги ва кўкракдаги оғриқлар, бош айланиши, кўнгил айниши — ваҳимага тушишнинг жисмоний белгилари саналади. Организм ўзини хавфда ҳис қилади ва кучли қўрқувга тушади.
Кўп ҳолларда бу кутилмаганда пайдо бўлади ва аниқ сабаблари билинмайди. Лекин вазият чуқур таҳлил қилиб кўрилса, сабаблар албатта, бўлади, фақат одамнинг ўзи буни сезмаслиги мумкин. Ушбу салбий ҳолатга қарши когнитив-хулқ-атвор психотерапияси ва бошқа усуллар ёрдамида курашиш керак.
Мутахассисга боришни истамаган ёки атрофида маслаҳат берадиган инсони бўлмаганлар ўзларига ёрдам беришига тўғри келади. Бу борада қуйидаги бешта усул қўл келади.
Саросима ҳуружи вақтида нима қилмоқ керак?
1️⃣ Аввалига 100-150 г совуқ сув ичинг.
2️⃣ Сўнг фикрларингизни овоз чиқариб такрорланг, тинчлантирувчи сўзлардан фойдаланинг, ўзингиз билан суҳбат қуринг (албатта, ёлғиз бўлсангиз).
3️⃣ Қўлларни силкитинг ва кафтларингизни бир-бирига ишқаланг. Иссиқлик тафтини ҳис қилинг.
4️⃣ Таркибида ментол бор сақич чайнашингиз мумкин (ёнингизда доим олиб юришга ҳаракат қилинг).
Миянгизни банд қилинг: масала ечинг, ишдан уйингизга қадар янги маршрут йўлини чизиб кўринг; қўл телефонингизда бирон ўйинни очинг. Кроссворд ечинг ёки диққатни жалб қилувчи турли иловаларни юклаб олинг.
Унутманг, хавотирли ҳуружлар — организмнинг кучли стрессда эканлиги ҳақидаги огоҳлантирув белгиси. Танамиз куч-қуввати қолмаганини хабар қилади. Саросимани енгиб бўлгач, вазиятни таҳлил қилинг ва стресс даражасини пасайтириш усулларини излаб кўринг.

«Болага ялқовлик учун изн бериб туринг»: бахтли инсонни тарбиялашнинг 7 қоидаси
Шубҳасиз, ҳар бир ота-она фарзандига фақат яхшиликни тилайди. Аммо болалар психологиясини тушунмаслик ёки эски анъаналар фарзанд тарбиясида фақат зиёнга ишлайди. Бугун бахтиёр инсонни вояга етказиш учун қандай қоидаларга амал қилиш ҳақида гаплашамиз.
1️⃣ БОЛАНИНГ ИСТАКЛАРИГА ҚУЛОҚ ТУТИНГ
Бахтга фақатгина ота-онанинг истаги билан эмас, балки болаларнинг ҳам орзуси ёрдамида эришиш мумкин. Айниқса, болага ота-онанинг мақсадларини мажбурлаб сингдиришдан қочиш керак.
2️⃣ ЎЗИГА ТЎҒРИ БАҲО БЕРА ОЛСИН
Айнан ушбу омил инсон улғайганда муваффақиятга эришишнинг асосий калити. Ўз имкониятлари ва вазиятни тўғри баҳолай олган одамлар шахсий ҳаётда ва касбида ҳам яхши натижалар кўрсата олади. Психологларнинг айтишича, боланинг ўзига баҳо бера олиши асосини ота-она шакллантиради. Бунинг учун қуйидаги жиҳатларга эътибор бериш керак:
📌Рағбатлантиринг
Истеъдодсиз боланинг ўзи йўқ. Фарзандларингизнинг ҳар бир ютуғини эътироф этинг. Майли жуда кичик бўлса ҳам. Ишининг натижасини таъкидлаб кўрсатинг. Ҳатто омадсизлик рўй берганда ҳам, болангизни руҳлантириб қўйинг. “Қара, болам, ўзингдан кучлилар билан беллашдинг-а. Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди”, - деган гаплар билан кўнглини кўтариш зарур. Ота-она фарзандига ниманидир синаб кўриш қизиқарли эканини уқтириши керак.
📌Таққосламанг
Ҳар бир боланинг ривожланиши ўзгача, кимдир ўқишни эрта ўрганади, кимдир эса кеч. Аммо кеч ўрганган боланинг жисмоний фаоллиги аъло даражада бўлиши мумкин. Шундай экан, таққослаш хатосига йўл қўйманг.
📌Танқид қилманг
Ҳаётий муҳим қобилиятларни эгаллаш учун вақт керак. Болангизни шоширманг, сабрли бўлинг. Ниманидир уддалай олмаяпти, дарров эпсизга чиқарманг.
3️⃣ НАМУНА БЎЛИНГ
Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин, деган саволга фақат ўзингиз намуна бўлиш орқали тўлақонли жавоб бера оласиз. Агар яхши кайфиятда уйғонсангиз, ишингизни яхши кўрсангиз, барча ишларни чин дилдан бажарсангиз, ўз устингизда ишлашга тайёр бўлсангиз, фарзандингизни бахтли ҳаёт сари етаклаб бораверасиз.
4️⃣ БОЛАЛИКНИ АСРАНГ
Болалик ўз номи билан ўйин ичида ўтиши керак. Фарзандингизни бу имкониятдан маҳрум қилманг. Агар унга аралашиб, бошқа томонга буриб юборсангиз, нафақат болаликни асрай олмаган бўласиз, балки келгусида муаммоларни келтириб чиқарасиз.
5️⃣ ЯХШИЛИК ИЗЛАНГ
Болага умумий гаплар билан мурожаат қилманг. Унинг ҳар бир қобилиятида яхшилик кўра олинг. Кўзлари чиройлими айтинг, велосипедни яхши ҳайдайдими, бу маҳоратига беш баҳо беринг.
6️⃣ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРДАН ЧЕТГА ЧИҚМАНГ
Оиладаги ота-она, бобо-бувилар умумий қоидаларга риоя этишгани маъқул. Биттаси тақиқлаб, иккинчиси рухсат берса, бола адашади. Кимга ишониш кераклигини билмай қолади. Қолаверса, боланинг тарбиясига хос қоидаларни боланинг олдида муҳокама қилманг.
7️⃣ ЯЛҚОВЛИККА ИЗН БЕРИБ ТУРИНГ
Бола зерикиб қолса, унга дарров машғулот топишга шошилманг. Чунки зерикиш — бу болани ўйлашга, ишлашга, ўз устида мустақил ишлашга ундовчи омил. Ҳар кунлик вазифаларнинг кўплиги эса болани фақат бажарувчи қилиб қўяди. Бу кетишда унда креативлик пайдо бўлмайди ва бахтли бўлиш имкониятлари камайиб бораверади.

🔟 Шеригингизга нисбатан жинсий майлнинг сусайиши. Бу аёлларга хос ҳолат. Улар эмоционал ва жисмоний майлни ҳис қилишлари учун партнёрига нисбатан ишонч ҳиссини ўзларида ҳосил қилишлари керак. Агар аёл шеригига нисбатан қўрқув ва жаҳлда бўлса, ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди, тана эса шунга мос жавоб қайтаради.
#СукутСақлама #психология #кўмак
#СукутСақлама #психология #кўмак
ОИВ ҳукм эмас. Тест мусбат чиққанда, инсонни қандай қилиб қўллаб-қувватлаш керак?
ОИВ/ОИТС – бутун дунёнинг катта муаммоси, у миллионлаб инсонларга нормал ҳаёт кечиришга бермайди. Хўш, бу дард бошига тушган инсонга қандай далда бериш керак ва унга нималарни айтиб бўлмайди.
БМТ маълумотларига кўра, 2020-йили жаҳонда ОИВ билан яшаётган инсонлар сони 38 миллионни ташкил этган. Улардан 25,4 млн нафари антиретровирус терапиясини олган. Бунда ОИВга янги чалинган инсонлар сони 1,7 млнга етган. 690 минг нафар одам ОИТСга боғлиқ касалликдан вафот этган.
2020 йилда ОИВ/ОИТС касаллигига асосан ҳимояланмаган жинсий алоқа ва парентерал йўл орқали юқиш сабаб бўлган.
ОИВ юқтирган инсон билан мулоқот қилганда, энг аввало уни ҳақиқий ҳаётга қайтариш керак. Чунки бу касалликка қадар у тўлақонли ҳаёт кечирган: эри, хотини, фарзандлари, иши, дўстлари, қизиқишлари бўлган. Дунё тўхтаб қолган эмас, фақат энди организмдаги вирусга қарши курашиш керак.
Бундай инсонларни қўлламоқчи бўлганларнинг энг асосий вазифаси, бу ташхис ва унинг чекловларида тўхтаб қолмаслик. Яшаш учун мотивация бериш.
Сизни тўғри тушунишлари учун нима дейиш керак?
Инсонларга қуруқ ваъда берманг.
❌Қуйидаги сўзларни айта кўрманг:
"ҳаммаси яхши бўлади";
"ташвишланма";
"асабийлашма, ҳаммаси яхши";
"ҳаёт тўхтаб қолмади-ку";
"ҳаммаси яхши бўлиб кетади".
Айтилиши зарур бўлган сўзлар:
"нимани ҳис қилаётганингни билмайману, лекин доим ёнингда бўламан";
"дардингга шерикман".
Мабодо нима дейишни билмаётган бўлсангиз, яхшиси сукут сақланг ва шунчаки ушбу инсон олдида бўлинг. Қолаверса, беморга йиғи орқали дардларини тўкиб солишга қўйиб беринг.
Бировнинг ҳиссиётларини босиш эмас, балки уларни қабул қилиш тўғри йўлдир. Сабаби жиловланган ҳиссиётлар кўпроқ муаммоларни келтириб чиқаради.
❌Асло қуйидаги сўзларни такрорламанг:
"йиғлама";
"фарзандларинг бор, ўзингни қўлга ол";
"тинчлан";
"ҳаёт давом этади".
Инсон қадрини туширмасликка ҳаракат қилиш керак. Яъни, қадрсизлантириш, бу ҳиссий зўравонлик дегани. ОИВга чалинган одамга кўпроқ қулоқ тутинг. Шу йўл орқали унинг истакларини билиб оласиз. Юмушларини енгиллаштиринг. Фақат сўзларда эмас, балки амалда кўпроқ ёрдам беринг. Инсон ҳаракатларини баҳоламанг.
Меҳр кўрсатинг, атрофдагиларга зарар етказмасдан ёрдам қўлини чўзинг. Даволашнинг самарали йўлларидан бири, бу қучоқлаш орқали далда беришдир.
#СукутСақлама #кўмак #психология

Лойиҳамиз таҳририятига қуйидаги мазмундаги аноним мурожаат келиб тушди: «Мен Фарғонаданман. Шаръий никоҳда эрим билан 2 йил яшадик. У менга қўл кўтара бошлади. Илк калтаклаганида мен уни кечирдим. Кейинчалик бу ҳолат тез-тез такрорланадиган бўлди, мен уйдан чиқиб, милицияга ариза бердим, менга судга оид тиббий экспертиза қилишди. Унга иш очилиб, суд бўлди, судья унга атиги 15 сутка қамоқ жазоси тайинлади. У қамоқда ўтириб чиқди ва чиққач, мендан ўч ола бошлади, гўёки мен фақат унга тегишлиман ва у билан яшашим керак. Кунлардан бир куни туғилган кундан қайтаётсам мен уйим олдида маст ҳолатда кутиб турган экан, мени тутиб олиб, ўлакса ҳолатгача калтаклади. Кейин ўз уйига олиб кетиб, мени 2 кун куч билан ушлаб турди, уни алдаб уйимга олиб боришига кўндирдим. Уйимдан эса ўғлим билан Тошкентга қочишга муваффақ бўлдим. Биз Тошкентга ҳеч нарсасиз устимизда нима бўлса, шундай келганмиз, на пул, на бошқа нарсамиз бор эди. Илтимос, бизга ёрдам беринг. Ҳозир яшашга жойимиз ҳам йўқ».
Ҳурматли аноним, бундай ҳолатга тушганингиздан афсусдамиз. Хабарни аноним йўллаганингиз учун сиз билан боғланиш имкони бўлмади, лекин жавобимиз сизга ўхшаш ҳолатга тушганлар учун фойдали бўлади, деб ўйлаймиз.
1️⃣ Сизга энг яқин бўлган "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилинг. Тошкент шаҳрида бундай марказлар иккита: бири Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 38-уй, иккинчиси – Тошкент ш., Олмазор тумани, Чимбой МФЙ, Кичик ҳалқа йўли, 1-уйда жойлашган. Бошқа вилоятда бўлсангиз, сизга энг яқин марказни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги сайти орқали билиб олишингиз мумкин: https://ihma.uz/
2️⃣ 1146 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг. Бу Республика Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази рақами. Ушбу марказ вазиятни ўргангач, зўравонликдан жабр кўрган аёлларга вақтинчалик бошпана бериши мумкин (барча вилоятларда бўлимлари мавжуд)
3️⃣ Сизнинг ҳикоянгиздан келиб чиққан ҳолда, бирга яшовчи эркакка нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси 2-қисми (Оилавий зўравонлик) билан маъмурий жазо қўлланилган. Бу жазо жиноий эмас, чунки давлатимиз бундай хатти-ҳаракатларни жиноят эмас, балки маъмурий ҳуқуқбузарлик деб билади. У яна зўравонлик қилгани учун, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига яна мурожаат қилсангиз, унга нисбатан ҳеч бўлмаганда 126-1-модданинг 2-қисми "Оиладаги зўравонлик" бўйича жиноий иш қўзғатишлари керак. Бундан ташқари, Жиноят кодексида зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш учун жазо ҳам назарда тутилган (138-модда). Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Хотин-қизлар билан ишлаш департаментининг “Ишонч телефони” 1259 рақамига қўнғироқ қилиб ёки шахсан бошқарма бошлиғи Абдуллаева Умида Ҳазратовнага (иш вақтида): +998 71 2561418 мурожаат қилишингиз мумкин.
4️⃣ Гендер зўравонликдан жабр кўрган инсон сифатида телеграм бот орқали бепул юридик маслаҳат олиш учун юристларимизга мурожаат қилишингиз мумкин: https://t.me/nemolchilaw_bot
5️⃣ Масалангиз гендер зўравонлиги билан боғлиқ бўлмаса, бепул юридик кўмак берувчи Мадад марказига мурожаат қилишингиз мумкин: advice.uz. Сиз, шунингдек, Тошкент давлат юридик университети қошидаги “Юридик клиника”га мурожаат қилиб, бепул оғзаки ёки ёзма маслаҳат олишингиз ҳамда ваколатли органларга ариза ёзишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент ш., Сайлгоҳ кўчаси, 35. Мўлжал: Амир Темур ҳиёбони.
Телефон: 71 236-28-55, 71 233-66-36 (ички рақам 11-14)
#СукутСақлама #Маслаҳат #Кўмак

Nemolchi.uz жамоаси Бибисора Ориповани туғилган куни билан чин дилдан муборакбод этади🥳🥳🥳
Аёл-қизларга бўлган меҳрибонлигингиз ва ғамхўрлигингиз, уларга кўрсатаётган ёрдамингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур.
Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ ва қувончли йиллар тилаймиз.
Биз сизни яхши кўрамиз ❤️
Сиз "Раҳмдиллик" марказига Payme ва Click иловаларида "Хайрия" ёки Uzum иловаси орқали исталган суммани ўтказиб, ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.
#СукутСақлама #аёллар #шелтер #кўмак