Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#Фикр

Рамазон ойи бошланиши билан, негадир, аёллар ва болаларни масхаралаш, улардан нималардир талаб қилиш ҳолатлари кўпайиб қолади. Масалан, устозидан нималар еса, рўзаси очилмаслигини сўраган болага устози калтак еса, рўзаси очилмаслигини айтади. Яна, рўзадор аёл эрини(нг) миясини ва калтагини еса ҳам, рўзаси очилмаслиги ҳақидаги #Пурмаъно_Пикр билан зўравонлик тарғиботи авж олади. Энг ғашимга тегадигани - рўзадорлик боисидан ўзини бошқаролмай қолишидан қўрққан эркак-йигитлар хотин-қизлардан бу ойда сипо кийинишни илтимос-талаб қилиб, уларнинг «кўнгли покиза эканини яхши билишлари»ни писанда қиладиган эълонлари.

Рамазон - сабр, марҳамат, диёнат, покланиш, тузалиш ойи эмасми? Ислом ожизларга шафқатли бўлишга тарғиб қилмайдими? Эътиқод инсонлар ўртасида, бўлиб ҳам, унга амалдор кишиларга масхара бўлдими? Одамларнинг нима сабабдан оч қолса-да, сабр билан бир ой рўза тутаётганига ҳайрон бўлган БОЛА УСТОЗдан сўраган саволига бундай жавоб олиши қайси ақлга сиғади? Тўғри, бола савол беравериб, хит қилиб юборди, дерсиз, лекин у бола-ку? Албатта зўравонлик билан қўрқитишга ўтмай, бирорта истеъмол маҳсулотини ейиш, ҳеч қанақа суюқлик ичиш мумкин эмаслигини айтса бўлади-ку?!

Рўзадор аёлни Рамазон ойида эри томонидан калтакланишини тарғиб қилаётганлар, буни одатий ҳолдек қабул қилаётганлар, шифокорга учрашинг - саломатлигингиз жойида эканига шубҳам бор. Рўзадор инсон бировга қўл кўтариш тугул, овозини кўтариб гапирса, сўкинса - рўзаси бузилишини билмайсизми? Ахир, дин пешволари бу ойда зўравонлик қилиб бўлмаслигини таъкидлайвериб, сочи оқарди-ку? Рамазон фақат еб-ичардан эмас, ёмонликдан ҳам тийилиш ойи-ку?! Исломни шундай йўллар билан «чиройли» кўрсатяпсизми? Шундай масхара бўлдими сизга?!

Илтимос-талабчилар, сиз ҳам рўза нима учун тутилишини ўрганиб олинг. Намоз ва рўза айнан уйланишга имкони бўлмай, ўз «гормон»ларини ҳам бошқаролмай қолганлар учун нажот сифатида ҳам берилган! «Ким ўз шаҳватини бошқара олмаса, ўзини фаҳш хаёллардан тия олмаса, намоз ва рўза тутишда қоим бўлсин, улар шаҳватни бостирувчилардир,» - дейилган. Зотан, Қуръони Каримда ҳам нафақат Рамазон ойида, балки, бутун умри давомида «Мўминлар кўзларини номаҳрам аёлга тикишдан тийиш»лари буюрилган. Қолаверса, «Аёлларингиз билан яхшиликда яшанг!» «Ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманг!» «...Ва тажовузкорлик қилманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкорларни севмас!» - каби кўрсатмалар ҳам келган.

Шундай экан, зўравонликни дин билан ниқоблаб, динга елимлаб-боғлаб ёпиштириб, ҳаётга татбиқ қилишга уриниш - ғирт аҳмоқлик! Рўзадор аёл эридан калтак еса, рўзаси очиладими-йўқми, билмадим, лекин бундай вазиятда муштумзўр эрнинг нафақат рўзаси синади, балки, энди жиноий жавобгарликка ҳам тортилади! Шуниям ёдда тутишса, нур устига аъло нур бўларди. Аллоҳдан-ку, қўрқмай қўйишганига анча бўлган, ҳеч йўқса, қамалишдан, жиноий жавобгарликка тортилишдан қўрқишар...

#СукутСақлама #Фикр #Аёллар
Радиобошловчи Ширин Гафурова ўз Фейсбук саҳифасида ёзмоқда:

"Хотинини пичоқлаб ўлдириб қўйган ашулачининг онаси интервью берибди🤦‍♀️😒
Туппа-тузук, маданиятли, юввошгина ўғлининг айби йўқ эмиш, ҳамма айб ўлган келинда эмиш.

Изоҳларни ўқисам, йигитнинг гулини ёнини олиб, ёш умри ёмон хотинни деб жувонмарг бўлди деб қарғаб ўтиришибди. Келин ҳомиладор чоғида ўлдирилгани билан ишлари йўқ, 2 та бола онасиз қолгани муҳиммас. Муҳими қотил қамоқдан эсон-омон чиқиб келсинмуш🤦‍♀️🤦‍♀️🤦‍♀️🤦‍♀️

Эээ, аёлни қадрсиз қилган жамиятдан ўргилай!
Аёлнинг ўлимини эмас, қотилнинг қамалишини фожеа диб билганлардан ўргилай!
Тилидан топибди деб ёзган ақллилардан ўргилай!
Қизингиз ёки опа-синглингиз бошига тушгандаям шунақа сайрайсизми?"

#СукутСақлама #Фикр #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Мен феминист эркакман

Ия, шунақасиям бўларканми, деяпсизми? Бўлганда қандоқ? Ёки сиз феминизмни фақат ва фақат хотин-қизлар байроқ кўтариб чопадиган ҳаракат деб ўйлайсизми ҳали ҳам?

Умуман олганда, феминизм — жамиятда иккала жинс вакилларининг тенг ҳуқуқли бўлишини талаб қилувчи, ва хусусан, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилишига, сексизмга (жинсий дискриминация) қарши турувчи оқим. Энг муҳими, бу бир жинс вакилларидан ташкил топган ҳаракат эмас. Қайтанга, эркаклар феминистроқ бўлиши керак. Ҳар қалай мен шундай тушунаман.

Сабаби, мен бугун эркак сифатида онам жамиятда кимдандир паст кўрилишини, бўлғуси умр йўлдошим аёл жинсидан бўлгани учунгина камситилишга учрашини, Худо сийлайдиган бўлса, фарзандим “қиз болага пишириб қўйибдими” деган тамға таъсирида истеъдодини, илмини, салоҳиятини юзага чиқаролмай армонда қолишини истамайман. Учала ҳолатни ҳам ҳазм қилолмайман.

Йўқ, сира фикримни янглиш тушунманг. Мутаассиб кишилардек калта ўйламанг. “Аёл кишига ҳамма нарса мумкин бўлиши керакми?”, “Хотин-қизлар фалон-пистон чегараларни билиши керак!” деган хитобларингизга келсак. Биринчидан, ҳеч қайси феминист мумкин бўлмаган нарсани талаб қилмайди. Аксинча, ўз ҳуқуқига, яъни мумкин бўлган нарсага тўсиқ қўймасликларини сўрайди. Иккинчидан, аёллар билиши зарур бўлган чегараларни, аслида, эркаклар ҳам билиши керак. Зотан, ҳалигача ҳеч қайси “чегара”да фақат эркакларга “ҳатлаб ўтиш” мумкин дейилганига дуч келмаганман.

Аёл ҳеч қачон эркак бўлишга ё ундан баланд бўлишга даъво қилмайди. Инсоний ҳуқуқларинигина эркин истифода этишни хоҳлайди. Агар онам, бўлғуси рафиқам ва қизимнинг тарафида туриб, уларнинг инсоний ҳақларини ҳимоя қилиш феминизм ҳисобланса, мен бундан мамнунман.

Shohrux Usmonov

Манба.

#СукутСақлама #Фикр #Феминизм
Рамазон - покланиш ва раҳмат ойидир. Шу боисдан бу ойда барча мусулмонлар яхшиликлар қилишга, покланишга шошадилар. Ислом динида барча яхшиликларни энг аввал аҳли-аёлига қилишдан бошлаш тавсия қилинади. Рўза тутиш боисидан юзага келадиган маълум вазиятларда, айниқса, аёлларга амалий ва маънавий жиҳатдан кўмак бериш бу ой хосиятларини янада ошириши шубҳасиз.

Жумладан:

• Маълумки, уй-рўзғор юмушлари, бола парвариши, тарбияси, айрим ҳолларда, маош/пул тўланадиган ишларда меҳнат қилиш ҳаммаси аёлнинг зиммасида ва улар буни жуда яхши уддалаб келишмоқда. Рамазон ойида бу юмушлар бироз қийинлашади: аёллар - онангиз, опа-синглингиз, аёлингиз, қизларингиз тунда туриб, саҳарлик учун дастурхон тайёрлашади. Ёки кундузи рўзадор ҳолида иссиқ газ печи ёнида туриб, пишир-куйдир қилишади. Уларни бу ишлари учун миннатдорлик билдириб, раҳмат айтиб қўйиш ҳам кўнгилларини тоғдек кўтаради.

• Дастурхон атрофида ҳеч нимани муҳокама қилманг. Бу, аслида, этика қоидаларига ҳам тўғри келмаслиги - алоҳида масала, лекин айримлар этика қоидаларига тупуриб қўйганига ҳам кўп гувоҳ бўламиз. Худо хайрингизни берсин, шу ойда бундай муҳокамалардан тийилинг. Чунки, кўпинча муҳокама пайти гап калтаги айланиб келиб аёлнинг бошида синади. У хоҳ синглингиз, хоҳ аёлингиз, хоҳ қизингиз бўлсин, танқиддан, уришиш ё насиҳатдан иштаҳаси карнай бўпкетмайди, аксинча, ё таомдан қўл тортади ё нима еганини билмай ўтираверади. Натижада, саҳар вақти бўлса - кун бўйи қувват еткизиб беришга егулик ғамлай олишмайди, ифторликда - кун бўйи сарфланган қувват ўрни тўлмай, кейинги кун рўзаси учун куч қолмайди.

• Уйингиздаги аёлларга уй юмушларида ёрдамлашинг. Маълумки, пайғамбаримиз нафақат Рамазон ойида, балки, ҳамиша уй ишларида аёлларига ёрдам берганлар, шунингдек, ўзларига тааллуқли кийимларининг йиртиқларини тикиш-ямаш каби кўп ишларни ҳам ўзлари бажарганлар.

• Аёллардан нега рўза тутмаётгани ҳақида сўраманг. Ҳоиза аёллар бор, эмизикли аёллар бор, шунингдек, эркаг-у аёлга бирдек рўза тутишга имкон бермайдиган меъда-ичак хасталиклари, қанд касаллиги, умуман, турли оғир беморлик ҳолатлари бор. Шуларни инобатга олган ҳолда, ўзингизни ҳам, суҳбатдошингизни ҳам ноқулай аҳволда қолдирманг. Кимнингдир нима сабабдан рўза тутмаётгани боисини билмасангиз, осмон узилиб ерга тушмайди. Шунингдек, эътиқод ва виждон эркинлиги Бош Қомус томонидан белгилаб қўйилган.

• Рамазон - мусулмонлар учун муқаддас ой. Сиз ҳам ўзингизни мусулмон санасангиз, бу ойда зарарли одатлардан воз кечинг. Сўкиниш, қўл кўтариш, чекиш каби зарарли одатларнинг жабрини уйингиздаги аёллар ва сиздан ожизлар кўради. Ифтордан сўнг чекадиганлар бор - заҳрини уйдагиларга «пуф»лашади; вақтидан қатъий назар, аёлига сўкиниб-бақирадиган, ҳатто, қўл кўтарадиган эркаклар бор - ҳеч йўқса, Рамазон ойида ўзингизни тийинг, аёлингизга яхши муносабатда бўлинг. Ахир, пайғамбаримиз, «Сизлардан яхшиларингиз аёлига яхши муносабатда бўлганингиздир. Бу борада мен энг аввали (биринчи ўриндагиси)дирман!» - деганлар.

Рамазон ойида уйингизга қут-барака ёғилсин, Рамазон ойи барчангизга муборак бўлсин!

#СукутСақлама #Фикр
#экрандаги_зўравонлик #фикр

Ситора Алихонзода ўзининг Фейсбук саҳифасида ёзмоқда:

- Ким қандай фикрда билмадим-у, мен Туркияда жамоатчиликнинг болалар, аёллар, қариялар, ҳайвонлар, умуман, жамиятнинг заиф қатламига нисбатан адолатсизликка "сон дeрeжe"да "тепки" беришига қойил қоламан.

Айниқса, бу "sosyal" танқидлар ва муҳокамаларнинг бўш кетмаслиги, аксинча, қисқа вақт ичида ўз натижасини кўрсатиши ҳақиқатан таҳсинга лойиқ.
Қизиғи, турклар нафақат ҳаётда, балки телеэкранлар-у, бадиий адабиётда учрайдиган зўравонлик саҳналарига ҳам бир овоздан қарши чиқишади.

Масалан, икки кун олдин Show TV каналида эфирга узатилаётган "Kızılcık Şerbeti" сериалининг намойиши айнан шундай реакциялар оқибатида RTUK (Radyo ve Televizyon Üst Kurulu) томонидан эфир вақтида тўхтатиб қўйилди.

Шундан сўнг, мазкур сериал "аёл кишига нисбатан зўравонлик, шиддат ҳаракатлари" акс этган саҳналари учун беш ҳафта "танаффус қилишга" ва 1,5 миллион лира жарима тўлашга мажбур бўлди. Сериалнинг аёвсиз "жазоланишига" бош қаҳрамон қиз Нурсеманинг оиласи тарафидан мажбуран турмушга берилиши ва никоҳ кечасида куёв томонидан деразадан отилиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Қизиғ-а, бу ерда аёлга қарши ҳатто, фильмларда учрайдиган зўравонликлар устидан масъуллар жазога тортилмоқда.

Бизда эса бундай зўравонлик, тажовузкорликка масъулларимиз ўзи бош бўлмоқда.
Камига зўравонликка қарши янги қонундан норози бўлиб, ҳалиям ўзига келолмаётганлар бор.
Ажойиб парадокс 🙄

Айтганча, айни пайтда турк сериаллари орасида рейтинги "учаётган" "Yalı Çapkını" сериалининг охирги бўлимидаги саҳналар - отанинг қизларига ҳаддан ташқари руҳий ва жисмоний тазйиқ кўрсатиши ҳам ижтимоий тармоқда оммавий танқидларга сабаб бўлмоқда.

Жараённи кузатишда давом этамиз...

#СукутСақлама #Фикр #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Тадбиркор Фируз Аллаев ёзмоқда:

"Саудия Арабистонида ўзгаришларни кузатиб боряпман. Ўта консерватор мамлакат дунёга очилиб, ўзгаришларни жуда катта тезликда қилмоқда. Мамлакатда аёллар машина ҳайдашига рухсат берилганига ҳали ўн йил бўлмади.

Кеча илк икки Саудия Арабистони фуқароси космосга чиқди, эътиборлиси бири аёл. Илк икки саудиялик астронавт Раяна Барнави ва Али Ал Қарнилар халқаро космик станцияга АҚШнинг Axiom Space компанияси томондан етказилди".

#СукутСақлама #Аёллар #Фикр
#Фикр

«Ўзбекистонда хотин-қизларнинг 85 фоизи ўзини бахтли деб ҳисоблайди»

819 нафар аёл иштирокида сўровнома ўтказган Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти шундай хулосага кепти. Тасаввур қилинг-а, 819 нафар аёлнинг нақ 85 фоизи! Тадқиқотни бир четга суриб турамиз-да, бахт тушунчасига кенгроқ ёндашишга, бахт ўзи нима экани, қандай аҳамият касб этиши борасида фикр юритишга уриниб кўрамиз.

Бугун эрталаб совчилар каналида бир эълон кўриб қолдим, унда бир ажрашган аёл «боласи отасиз ўсмаслиги учун иккинчи хотин бўлишга тайёрлиги, «бошида эри» бўлиши энг катта орзуси» эканини ёзибди. Бу менга рус сайтларидан бирида ўқиганим - парчани эслатиб юборди.

Унда сеҳргар парига учраб қолган бир аёл тилак қилади:

- қанақа бўлсаям фарқи йўқ, машинам бўлса эди;
- шаҳарнинг бир бурчидан бошпанам бўлса эди;
- эр номида қора тортиб турадиган турмуш ўртоғим, бир-иккита болам бўлса эди...

Пари унга сўраганларини аввал кўрсатади - Запорожец машинаси, шаҳарнинг энг чеккасидаги кўпқаватли уйлардан бирининг ертўласи, пиёниста эр ва тарбиясиз болалар. Аёл ҳайрон бўлади - мен орзуларим бу алфозда ушалишини истамайман, дейди. Унда тўғри орзу қилишни ўрган, дейди пари унга жавобан.

Юқоридаги эълонни берган аёл ҳам «боласи отасиз ўсмаслиги учун»гина бировнинг эрига тегиб олса, ўзини бахтли ҳисоблайди-да, а? Ҳолбуки, бировнинг бахтига паншаха чўзмасдан ҳам бахтли бўлиш мумкин, бировнинг эри бўлган инсон билан яшаш эса, бир умрлик ҳадик-таҳлика ичида яшаш дегани. Бахт эса, шунчаки қувонч, хурсандчилик эмас, айнан руҳан хотиржамлик бардавомлиги эмасми?

Тасаввур қилинг, ўша аёлга номига кредит расмийлаштириб, тўлашдан қочиб юрадиган, бегона эркакларга танасини сотиб, пул ишлашга мажбур қиладиган эр учраб қолса-чи? «Бахти очилиб кетгани» шу бўладими? Ҳатто, тўғри орзу қилишни билмайдиган аёллар бахт ҳақида тўғри тушунчага эга эканига менинг шубҳам бор. Ва бундай аёллар атрофда минглаб, миллионлаб топилади...

Қай бир аёлга юрадиган эрни уйга қайтариб келиш бахт, яна бири учун бировларга бахтли кўриниш муҳим. Кимдир биров уни эшитганидан, яна биров кимдандир нима учундир пул ундирганидан шод, бошқаси эри ичмаганидан, урмагани, кўчага ҳайдамагани учун шукр қилиб яшаяпти. Қулоқларимизга қўрғошин бўлиб кетган гап - «эринг ичмаса, чекмаса, урмаса, нимага аразлаб ота уйингга кеволдинг?»

Янаям ачинарлиси, баъзи аёллар эри эмизикли боласини 5-10 дақиқа кўтариб тургани, «бола парвариши ва тарбиясида ёрдам бераётгани» учун еттинчи осмонларда учади! Буниси, энди, фожиадан бошқа нарсамас! Аслида, оталар оналарга бола парвариши ва тарбиясида ёрдам бериши эмас, баб-баравар иштирок этиши шарт!

Хуллас, айтаверса гап кўп. Сиз ҳам айтишингиз мумкин - бахт нисбий тушунча, ҳамма учун бир қолипда қабул қилиб бўлмайди! Аммо, ҳамманинг қарашлари ҳар хил бўлгани билан, бахт тушунчасининг моҳияти ўзгариб қолмайди-ку? Асосида кўнгил хотиржамлиги ётади-ку?

Бош мавзуга қайтсак - Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти фақат бахт борасида сўровномалар ўтказиш билан чекланиб қолмасдан, аёлларни қандай муаммолар қийнаётгани, бу муаммоларга қандай ечимлар бериш мумкинлиги борасида ҳам савол-жавоблар ўтказса, янаям фойдалироқ иш қилган бўлишарди, назаримда. Тағинам билмадим...

© Гапира ҚОЧДИЕВА
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Нурбек Алимов ёзмоқда:

"Бу опани кимлигини танимайман, шахсиятига ишим йўқ.

Фикрларига келадиган бўлсак буни деструктив
фикрлар деб биламан. Да бир қарашда ажрашманглар там мурод мақсадга етиб яхши яшанглар демоқчи. Сабр қилинглар, калтак есаларинг аламни ишдан олинглар... Жа бўмаса болаларини уриб-уриб аламини олган аёл деб қўшиб кетмапти яхши.

Эридан тинимсиз калтак ейдиган ва у билан яшашда давом этадиган аёлларда ғурур деган нарса қолмайди. Ғурур бу фақат эркакка хос фазилат эмас. Опа айтган 90 фоизли статистика рост бўлса, айнан аёлларнинг мутелиги сабабли ҳам, оналарнинг мутелиги сабали ҳам бугунги кунда биз ҳам жуда қўрқоқ авлодлармиз.

Консерватор кўпчиликка ёқиш учун популизмга берилиб кетаверманглар. Ўша "калтакхўр аёл" образига ўз қизларингизни солиб кўринглар. Бўмапти гаплариз опа. Қуллардан қуллар туғилиб тарбия кўради. Маликалар тарбиялайди достойный одамларни
".

@nurbekalimov

#СукутСақлама #Фикр
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Умид Гафуров ёзяпти:

Бу қачондан бери нормага айланди? 4-5 та видео кўрдим ҳар хил машиналар билан.

Бу ҳазиллигига ишонмайман-у, лекин ҳазил тариқасида бўлса ҳам, жуда аҳмоқона ҳазил. Қўшхотинликни тарғиб қилишдан бошқаси эмас. Бу қонун билан тақиқланган. Динни баҳона қилманг. Кўз-кўз қилиш ва мақтаниш динга хос эмас.

Ёш-ёш “вайнер” йигит-қизлар бемалол иккинчиси, учинчиси деб “ҳазиллар” оляпти.

Буни кўрган қиз-аёллар иккинчи бўлсам ҳаётим зўр бўлади деган хаёлга бориши табиий. Нормал оилавий муносабатлар бузилиб кетмаяптими? Етиб келганимизга-ку анча бўлган, лекин чегара ҳам бўлиши керакдир?

P.S. Қизлар, битта оила рўзғорини тебрата оладиганини учратсангиз хурсанд бўлаверинг. Ҳаёт бу расмлардагидек чиройли эмас. Бойлик орттириш учун биргаликда ҳаракат қилиш керак.

#СукутСақлама #Фикр
Дониёр Рўзметов ёзмоқда:

ФУТБОЛДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ

Тан олиб айтингчи, қайси бирингизнинг хабарингиз бор, ҳозирги кунларда, 20 июлдан бери 20 августгача Австралия ва Янги Зеландияда футбол бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мен ҳали ўйинларни диққат билан кўриб бораётганларни айтмаяпман. Менимча, кўпчилик эмас.

Кўплаб соҳаларда бўлгани каби футболда ҳам аёлларга эътибор эркаклардан кўра анча паст эканлиги ҳақиқат. Буни эркак ва аёл футболчилар маошлари ўртасидаги фарқларда ҳам кўриш мумкин. Мисол учун энг кўп маош оладиган эркак футболчининг даромади шу мавқедаги аёл ҳамкасбиникидан қарийб 30 марта кўпдир. Камроқ ва энг кам ойлик оладиган футболчилар ўртасидаги фарқ ҳам шундайлигидан паст лигалардаги аёл футболчилар кўпинча маошсиз, беғараз ўйнайдилар ва кун кўриш учун бошқа жойларда ишлайдилар.

@uchzamon

#СукутСақлама #ГендерТенглиги #Фикр
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Мен ўзбек аёллари қулоғига шунча лағмон илишнинг чегараси борми деган саволни ўзимга кўп бераман.

Ҳа, улар психология бўйича китоблар ўқимагандир, ахборот олиш, врачга бориш имкониятлари йўқдир. Лекин мана бу "коуч-психологлар" нафақат аҳлат маълумот тарқатмоқда. Улар бузғунчи ғояларни тарғиб қилишмоқда.

Ҳар кунлик камситиш, босим, зўравонликка учраётган ҳар қандай шахс бунга қарши туришга ҳаракат қилади. Ва бу табиий ҳолат. Мана бу чала психолог эса ўз муаммоларини қайнонанинг танқиди орқали ечишни таклиф қилмоқдами?

У нафақат стокгольм синдромига чақирмоқда, балки тақдир билан ҳам қўрқитмоқда.

Аёл танқид ва босимга бардош бермаса болалари қийналади, демоқчими?

У аниқ психологми?

Карма, туғруқ билан боғлиқ дастурлар, блоклар - норационал бузғунчи терапиянинг бир қисмидир.

Реалликдаги муаммоларга ечим қидириш ўрнига мавжуд бўлмаган нарсалардан қўрқишга чақирмоқда.

Шляпали зарарли ғояларни тарғиб қилувчи хоним 🐛

Манба

#СукутСақлама #Фикр
#Фикр

Аёллар гуруҳларидан бирида бир аёл аноним тарзда пост ёзяпти:

«4 ой аввал жарроҳлик йўли билан фарзандли бўлдим. Биринчи қизимни ўзим туққанман, иккинчисида йиқилганим сабаб, операция қилиб, болани кесиб олишди. Муддати етгунча шифокорлар назоратида бўлдик, эрим болам қиз туғилганига норози бўлиб юрганди, иккинчиси бу аҳвол бўлиб туғилгач, туғруқхонада, ношукрлиги учун тавба қилиб, ҳатто мендан ҳам кечирим сўраганди. Энди ўғлим туғилгач эса...

Гап шундаки, кесареводан кейин 6 ойгача спирал қўйдириш мумкин эмас экан, эрим эса ОК ичишимга қаршилик қиляпти, ажрим шарти билан. Ўзи ҳам эҳтиётини қилишни истамайди, мен эса яна ҳомиладор бўлишни истамайман. Шу учун бир-икки марта баҳона билан рад қилдим, шундан муаммолар бошланди. Оилавий ҳаётимиз номигагина бўпқолган, эрим жаҳлдор, ҳар нарсадан жанжал чиқарадиган инсонга айланган. Баъзан, кечалари уйга келмайди. Кўчадан кимнидир топгангаям ўхшайди, ҳозир борманми-йўқми - ишиям йўқ. Эримни қандай қилиб аввалги ҳолига қайтарсам бўлади? Қўлимда учта ёш бола, ўзим билан оввора бўлиб қолдим, оиламни қандай сақлаб қолсам бўлади? Бирор маслаҳат беринглар...»

Кўпчиликнинг жавоби, асосан, болалар билан оввора бўлиб қолиш керакмас, сал ўзига қараб, ширин гаплар билан эрнинг кўнглини олиш керак, эрингизга беэътибор бўлиб қолгансиз, шунинг учун меҳрни кўчадан қидиради. Сиз унга билдирмасдан ўзингиз сақланиб юраверинг, мен 4 ойда қўйдирганман, ҳеч нима қилмайди, деган мазмунда. Ҳатто, нега бунақа одамдан қаторлаштириб туғасиз, деганларам йўқ эмас.

Уларни ўқирканман, жавобсиз саволлар миямда айланаверади:

⁉️Жамиятимиз нега бунақа?
⁉️Нега аёл ҳамиша ўзини фидо қилиши, тўкилиб тамом бўлиши керак? Нега ўз ҳаётини ўзи истаган тарзда яшаб ўтиши мумкин эмас?
⁉️Нега эркаклар билан бир сафда, бошқа аёллар ҳам худди шундай бўлиши керак, деб ҳисоблашади? Ўша оловдан ҳар бир аёл ўтиши керак, деб ҳисоблашади?!
⁉️Нега аёл ҳамиша эркакка қуллуқ қилиб яшаши керак?!

Бечора аёлга раҳмим келди. Ўзи яқиндагина кесилиб-тикилиб, яримжон бўлиб, бола туққани, кечани кеча, кундузни кундуз демай, болага қараши ва бола битта эмаслиги, уй-рўзғор юмушлари, келинлик «хизмат»лари, бу ҳам етмагандек, эрнинг «юргич»лиги...

«Ҳой, номард, хотининг болаларингни кўчадан топиб опкелгани йўқ, ота уйидан эргаштириб келгани йўқ, жони оғриб, ўлим билан олишиб, сенинг наслингни давом эттиряпти! Бола ясашни билдингми, унинг парвариши, тарбияси, таъминоти масъулиятиниям бўйнингга олгин-да! Хотининг бола туққунча, бутун соғлиғини тўкиб-сочиб, харжлаб бўлди, ҳали эмизгунча яна қанча куч-қувватини сарфлаши керак! Қўй, у ҳам бироз ўзини тикласин, «тирилиб» олсин! Боланинг ҳаётида онадан кўпроқ иштирок эт, бу борада ундан ўзиб кетолмасанг ҳам. Бу билан ҳам оталик бурчингни бажарасан, ҳам «кўчадан меҳр излаш»га вақтингам, хоҳишингам қолмайди!»

Ўша анонимканинг эргинасига нисбатан шу гапларни айтгим/ёзгим келди. Бўралатиб сўкким келди, сўкинишни билмаганим учун, «Эрингизни оиладан ҳайдаб юборинг!» - деган саркастик изоҳ ёзиб қўяқолдим. Ахир аёл меҳр истамайдими? Эътибор истамайдими? Ҳордиқ истамайдими?!

Қисқаси, ўша аёл нима қилади, билмайман. Нима маслаҳат беришниям билолмадим. Оила қуришга тайёр бўлмаган одамлар ота бўлиш масъулиятини, аёлга қандай муносабатда бўлишни билармиди? Унақаларга Худодан инсоф сўрашдан бошқа чора йўқ, афсуски...

#СукутСақлама #Фикр
«Фалон туманда оилавий ажримларни(НГ) олдини олиш...га бағишланган семинар бўлиб ўтди...» «ажримлари кўп маҳаллалар танқид қилинди...» «Хотин-қизлар фаоллари ва «Оқила аёл» ҳаракати аъзолари иштирок этишди...»

«Оқила аёл», «Иффатли келин», «Тажрибали она»... Кечирасиз, мабодо «Оқил эркак», «Ҳамиятли куёв», «Масъулиятли ота»ларни кўрмадингизми? Бирор жойда эшитганмисиз ўзи? Эркак-йигитлар фаоллари-чи? Қаерда улар?

Оилавий ажримлар кўпайган маҳаллалар танқид қилинишига сабаб нима? Нега эр-хотиннинг ўртасига маҳалла тушиши керак? Айнан ажрим масаласи уларга қай тартибда боғлиқ? Қачонгача шундай бировнинг қўли билан бўлмайдиган иш учун одамлар умрини ҳавога совуриб юришади?

Ҳар гал шу мавзуда ёзиб/гапириб, томоқ йиртганча қолаверамиз. Ғилдиракдаги олмахондек бир мавзу атрофида югураверамиз, югураверамиз, «йўл»имиз тугамайди. Бир ёқда эса, «фалондақа аёл», «писмадондақа она», «пакиндақа келин» ҳаракатлари пақиллатиб тузиб ташланаверади.

Пост тугади. Қачон шу саволларга нормал жавоб топилса, давомини ёзаман.

Гапира Қочдиева

#СукутСақлама #Фикр
#Фикр

«Папаша»

Боламни эмлатиш учун поликлиникага чиқдим. Эмлаш олди кўрикка кириш учун «Шифокор олди кўрик хонаси»га кирганимда, ҳамшира бошқа бир қизалоқнинг вазни, бўйи ва ҳ.к.ларни ўлчаш билан банд эди. Қизалоқни отаси олиб келган, ва табиийки, мен бунга эътибор бермаган бўлардим, токи, бу «Йил отаси» ўзига ўзи салкам «медаль тақиб» қўймаганида.))

Хуллас, унинг айтишича, хотини эрталаб айёрлик қилиб, ишга жўнаворган, «дадаси»га эса, «болани эмлатишга олиб боринг,» - деган мазмунда смс юборган экан.
- Болага қараш ўзимга қопкетди, - деди у бечораҳол овоз билан.
Ҳамшира ундан:
- Хотинингиз ишлайдими? - деб сўраганди, «ота» ғурурланиб, хотинини ишга чиқарганини гапира кетди. Эмлаш хонаси олдида навбат бўйича тушунмовчилик юзага келганда эса, бу «ота» хотини касал экани, шу боис боласига ўзи қарашга мажбур бўпқолганини айтиб, бошқаларнинг раҳмини келтирмоқчи бўлди-ёв...

Мен эса, ҳам асабим бузилди, ҳам ғашим келди: Нега оталар ўз боласига қарашиниям миннат қиладиган, бола билан ўзини бечораҳол қилиб кўрсатадиган бўпкетишган? Қўшнининг боласини эмлатишга опкелаётгани йўқ, ўзининг зурриёди, ўзининг бир парчаси-ку?

Менга қолса, шундай оталарни саволларга кўмиб ташлардим:

🔘 Кунига неча марта болангизнинг таглигини алмаштирасиз? Бирон марта алмаштирганмисиз ўзи?
🔘 Болани ҳаво ҳароратига кўра кийинтиришни, йўқ, умуман, кийинтиришни биласизми?
🔘 Болангиз қанақа сут
аралашмаси (молочная смесь) ичади, бир кунда неча марта овқатлантирасиз, неча ойлик бўлганида қанақа қўшимча овқатни бола рационига қўшиш кераклигини биласизми?
🔘 Нималар ейиши мумкин эмас?
🔘 Қандай тана ҳарорати бола учун нормал ҳисобланади?


Ва яна кўп-кўп саволлар. Қўрқиб кетманг - оналар буларни ёддан билишади, ҳаммасини индамай бажаришади. Буларни ҳеч ким ўргатмаган бўлсаям. Керак бўлса, сўраб-суриштириб ўрганишади. Лекин сиз-чи? Оналик сезгиси (материнский инстинкт) нега она бўлганданоқ пайдо бўлади-ю, оталик сезгиси пайдо бўлмайди? Нега ўз фарзандингиз учун масъулиятни бўйнингизга олишдан бунчалар қўрқасиз? Мен, «қўлга олишга қўрқаман,» - деб, боласини кўтариб кўрмаган оталарни биламан... Уларга нима бўлган ўзи?!

Ҳудудий ҳамширамиз ёш болали оналарни «Мамаша»лар деб атайди. (Бу менга ёқмайди.) Ўз боласига ғамхўрлик қилишниям ўзи томонидан хотинига кўрсатилган буюк марҳамат деб билгувчи оталар, сиз шундай «Папаша» деган номга ҳам арзимаслигингизни биласизми? Тузалинг, ўзгаринг, ҳозироқ «асранди» болангизни оилангизга қабул қилинг, унга ғамхўрлик қилинг, парвариш қилинг, тарбия беринг. Ҳақиқий отага айланинг!

© Жайра

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Оталар #Қизлар
#Фикр

Айтишларича, Наманганлик бир қиз оқ кўйлак кийиб, «Эр керак» деб ёзилган ёрлиқ кўтариб, видеотасвирга тушгани учун маҳалла фаоллари томонидан «тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштириб, ҳолат ўрганилаётган» экан.

Ғалати парадокс.
Қиз бола эсини таниганидан унинг ҳаётидаги барча одамлар, барча тизимлар уни қанақадир (қанақа бўлса ҳам!) эрга тегишга тайёрлашга ихтисослашган эмасми аслида?

«Қиз бола деган уй ишларини чаққон-чаққон қилиши керак!»
«Қиз бола эрта туриши/сипо кийиниши/ўзини асраши/ҳамма рўзғор ишларини билиши/ҳамманинг кўнглига қараши/ортиқча гапирмаслиги/кўп кулмаслиги керак. Бу(лар)ни билмаса, эртага ким уни келин қилади?
«Қанча эрта эгасини топиб узатсам/қутулсам, шунча яхши! (Кошки, қутулсанг!)

Ҳатто, маҳаллаларда, туманларда қизларни турмушга тайёрлаш борасида дастурлар ишлаб чиқилган, учрашувлар, тадбирлар ўтказилади, очилган ранг-баранг курсларни айтмайсизми!

(Қиз) боланинг миясига эр деган «қатиқ» қуйилгандан кейин, нима натижа кутасизлар ахир?! «Эр керак!» - демай, «Эр нимага керак?» - десинми?

Кўпчилик оилаларни-ку, Худо уриб бўлган, лекин шу маҳалла фаоллари нега қизларни турмушга тайёрлайдиган курслар ўрнига илм-фанга етаклайдиган, аниқ фанларни ўргатишга ихтисослашган ўқув курслари очиш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди? Пишир-куйдир, тик-яма ишларини уйдаям ўрганса бўлади, борингки, интернет тўла маълумот. Лекин илм-фан - бошқа масала. Имкон беринг, қизларни шу эр, қозон-товоқ, қайнона, деган «ўйлаб топилган душман» билан бўладиган «жанг»га тайёрламанг! (Онамнинг «Қайнонанг ҳайдаб юборади, қайнонанг кетингга тепиб, кўчага чиқариб қўяди!» - каби дашномларини эшитавериб, ҳали турмушга чиқмай, биров билан танишмай туриб, қачондир бўладиган нотаниш қайнонамни шунчалар ёмон кўриб қолганманки, деган иқрорларни кўп ўқиганмиз!)

Ҳаёт фақат эрдан иборат эмаслигини, илм-фан деган қизиқарли олам борлигини кўрган қизлар асло «эр керак» деган ёрлиқ кўтариб, ҳазил видеолар олишмайди шунда. Сиз шунчаки уриниб кўринг!

Гапира ҚОЧДИЕВА
#СукутСақлама #Фикр #ЭрНимагаКерак
#Фикр

Аксарият кишилар, «Эркак - оила боқувчиси, у кўча одами,» «Аёл - миллат тарбиячиси,» «Тарбияли она тарбияли болани вояга етказади,» - деган жимжимадор гаплар билан секингина фарзанд тарбияси борасидаги бор масъулиятни онанинг зиммасига юклаб қўйишади.

Ваҳоланки, биргина аёлнинг ҳаракати туфайли бола тарбияли, илмли бўлиб қолмайди. Қолаверса, инсоннинг ўз ҳаётидан мамнун яшаши учун илмнинг, тарбиянинг ўзигина кифоя эмас.

Мааааайли, она бор меҳрини, эътиборини бериб, буни уддалаган тақдирда ҳам, барибир бир ўзи фарзандига тўкис бахтли болаликни бера олмайди. Бунинг учун отанинг ҳам яхшигина ҳаракати, меҳри керак.

Иккита мисол келтираман: Бир болакай онаси билан ҳар куни овқат пишираркан, уй ишларига ёрдам бераркан. Яъни, асосий вақти онаси билан ўтаркан. Бир куни онасига «Она, катта бўлсам мен ҳам сизга ўхшаган зўр уй бекаси бўламан!» - деган экан.

Иккинчиси, лицейда ўқиб юрган пайтларимда бир дугонам бўларди. Отаси хорижда ишларди. Қизнинг ўқиши, эҳтиёжлари учун яхшигина пул жўнатарди. Лекин, қиз ким яхши гапирса, ўшанга ишониб кетаверарди. Ўсмирлик пайти бир йигитни яхши кўриб қолиб, «гаплашиб» юрди. Билсак, дадаси юборган пуллларни унга бераркан.

Бир неча бор, «Қиз боладан пул оладиган бола яхши бола бўлмайди, сизни алдаяпти, сиз билан фақат пул учун гаплашиб юрибти,» - деб роса тушунтирсак ҳам у, «Майли, шу бола менга отам бермаган меҳрни беряпти,» - деб «йигит»и билан алоқаларини узмасди. Ўшанда отанинг нафақат ўғил болани эркак қилиб тарбиялашда, балки қизнинг руҳияти шаклланишида ҳам ўрни катталигини тушунганман.

Яна бир маълумот: дугонамнинг айтишича, йигитни онаси ёлғиз бошига бир ўзи катта қилган. Ўғлининг бу ишларидан хабари бор ва бунга табиий қарар экан.

(Бу тақдир, ҳар отасиз ўсган йигит шунақа бўлади демоқчи эмасман, бироқ, аёл эркак кишининг иштирокисиз ўғил болани ҳақиқий эркак қилиб тарбиялашга ожизлик қилади. Албатта, бу менинг шахсий фикрим.)

Бу билан мен оталарни айблашдан йироқман. Тўғри, бугунги кунда рўзғорнинг камини тўлдириб, ҳалол ризқ топиш масаласи кишини толиқтириши, бор вақтини олиши мумкин. Бироқ, иродали, қатъиятли, тарбияли, меҳрибон, энг муҳими, боласи бахтли бўлишини истаган ҳар бир дада фарзанди улғайгунича бунга имкон топиши шарт!

Хонзодабегим Аъзамова

#СукутСақлама #Қизлар #Оталар
Алимжановнинг Parda Podcast'даги чиқиши бўйича Сукут сақлама лойиҳасини турли ижтимоий тармоқларда белгилашибди, муносабат билдиринглар деб ёзишибди. Элдор Асанов ҳолат бўйича жуда зўр пост берибди. Уни шундоқ улашишни маъқул кўрдик.

"...Гап шундаки, бир оми маънавиятчи учун жинсий ҳаёт ҳақида ахлоқий қарашларига мос келмайдиган ҳар қанақа гап — "чириган" Ғарб таъсири/фитнаси ва феминизмнинг салбий оқибати. Аслида эса Алимжановнинг гапларида уни феминист қиладиган бирор нарса кўрмадим. Феминистлар айтяпти ва тўғри айтяпти — ака патриархал, сексист гапларни кўп гапирди, аёлларга секс объекти сифатида қарашини кўрсатди (бу нарса "аёлларни объективация қилиш" дейилади ва феминизмда қаттиқ қораланади).

Феминизм ким ким билан ётиб-туриши ҳақида эмас. У ижтимоий ҳаётда аёлларга бўлган муносабат ҳақида. Бир эркак аёлни уйга қамаб қўйиши мумкин, бошқа бири эса қизларни пайпоқдай алмаштириши мумкин. Феминизм нуқтаи назаридан иккиси ҳам сексист — аёлларни ўзига тенг кўрмайдиган нафс қули, фақат бири никоҳ ёрдамида муносабатини қонунийлаштиради, ахлоқийлаштиради, маълум ижтимоий мажбуриятларни зиммасига олади, бошқа бири эса бу нарсалардан қочади.

50—60-йилларда, жинсий инқилоб замонида бир муддат бетартиб жинсий ҳаёт эркинлик рамзига айланган. Бу радикал консерватизмга қарши бир радикал жавоб эди — "тана меники, билганимни қиламан" дегандай протест эди. Бунга "билганингни қил унда" деган жавоб олинди, натижага эришилди, ҳамма шахсий ҳаётини ўз билганича қуряпти, осмон узилиб ерга тушгани йўқ. Бугунги муаммолар бошқа.

Хуллас, айтмоқчи бўлганим — Алимжанов биз — ғарбпараст байденқул масонларнинг проектимиз эмас. У на сиёсий, на ижтимоий қарашларда бизга ҳаммаслак эмас, аммо унинг касрига биз гап эшитяпмиз.

"Замонавий" ғарбона/либерал ахлоқ (аслида ахлоқ жуда кенг тушунча, майли шахсий ҳаётга оид қисми дейлик) ўнта билан, юзта билан юр, оила қур/қурма демайди, унинг принциплари универсалроқ: биринчидан, муносабатлар ота-она, маҳалла, жамият босими билан эмас, севги ва ўзаро симпатия асосида қурилиши керак, ирқ ёки бошқа жиҳатларга кўра одам ажратмай, инсон сифатида севиш ва севилишни ўрганиш керак; иккинчидан, муносабат хоҳ қисқа муддатли бўлсин, хоҳ бир умрлик бўлсин, зўравонликсиз, мажбурловсиз, эркин, ихтиёрий, жуфтнинг ўз хоҳишига кўра қурилиши лозим; учинчидан, муносабатда ўзаро тенглик муҳим, қайси бир жуфтликда тенглик бўлмаса, бу ўзаро келишув ва розилик билан бўлиши керак, нотенглик зўравонликка айланиб кетмаслиги керак; ниҳоят, бировнинг ҳаётига аралашмаслик керак — кимдир диний оила қурар, кимдир ҳар ҳафта жуфтини алмаштирар, кимдир ёлғиз яшар, сенга ва жамиятга зарари тегмаса, мажбурлов, зўравонлик бўлмаса бўлди. Бундан универсалроқ, соғломроқ қарашни кўрмадим ҳали".

#СукутСақлама #Фикр
Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов саҳифасидан:

"Voilà – консерватив жамиятга қилинган аёллар исёни

Barbara Pravi'нинг Voilà қўшиғи билан Eurovision'даги чиқишини такрор ва такрор кўрдим. Бу қўшиқ эмас Barbara ижросидаги бутун дунё аёллари номидан қилинган мурожаатнома-манифестдек қабул қилдим. Асли келиб чиқиши серб-эронлик бу қиз қўшиқда жамиятга нисбатан исён қилган деган ҳулосага келдим. Voilà, яъни мана мен дея барчага мурожаат қилмоқда у. Мен суюкли бўлишни хоҳлайман, чунки ўзимни севишни билмайман. Мана мен, мана менинг ҳайқириғим демоқда. Қўшиққа бунтарлик жо қилмоқда у.

Бу қўшиқни 15 ёшли ошқозони бутунлай ишламайдиган Emma Kok ижросига ҳам қизиқиб кўринг. Концертда барчани йиғлатган бу қиз қўшиқни куйлаётганда кўз ёшларингизни тийишга уринасиз, лекин Эмма мана мен, камёб касалликка учраган бўлсам ҳам минглаб одам олдида қўшиғимни, ҳайқириғимни баралла куйлаяпман. Мен кучлиман деб яна сизни эмоциялар қаърига судрайверади. Қўшиққа болаларча меҳр ҳамда қатъият қўшмоқда у.

Мен бу қўшиққа OVOZ лойиҳасида Ҳадича Имомназарованинг ижросидан сўнг қизиқиб қолдим. Ижро том маънода OVOZ'нинг биринчи босқичига рамзий якун бўлди. Бу ўзбек қизи ҳам ҳаммага, ўзбек жамиятига, бутун дунёга ўз сўзини айтиш учун саҳнага чиққандек гўё. Мен шундайман, нима қилибди бизни ўзингиздек кўринг, бизни севинг, биздан узоқ кетманг (Ne partez pas, j'vous en supplie restez longtemps) деб баралла айтмоқда. Voilà, Voilà (мана, мана мен, мана мен қандайман) демоқда. Қўрқмаяпти. Ички овозини ташқарига чиқармоқда. Қўшиққа ўзбекона ибо ва ирода қўшмоқда у.

Аёл қизларимизни севишимиз, тенг кўришимиз, муносабатларимизни горизонтал ўрнатишимиз лозим. Табиатда икки юз бор. Фақат эркак эмас аёл юз ҳам бор ва улар тенг!"

👉@bahodirahmedoff

#СукутСақлама #Фикр
#Фикр

Кимга қанақа, билмадим-у, лекин менимча, шу Бобур Мансуров атайлабдан қиз-аёлларни ерга уриб, шов-шув кўтаришга уринадигандек туюлаверади. Қизлар мавзуси кўтарилган деярли ҳар бир видеоролигида, хоҳ у реклама бўлсин, хоҳ шунчаки вайн - доим қизларни ерга урган, масхара қилган, ўрни келса, ҳақоратли терминларни ишлатган бўлиб чиқаверади. «Овқатини еб кўраман, ёқса уйланаман!» - деб иддао қилаётган Бобур талабчан куёв ролини ўхшатолдим, деб ўйлагани аниқ. Аслида эса, эскириб, сийқаси чиққан сақични қайта чайнаб, қизларни ерга ургани қолган холос.

Шу жойда бир нарсани айтиб ўтишим шарт: фақат Бобур Мансуровнинг лойиҳаларида эмас, жуда кўплаб контентларда, озиқ-овқат маҳсулотлари, тозалаш воситалари саноати билан боғлиқ рекламаларда қизлар эрга тегиш учун ўлиб турган ва рекламадаги маҳсулот ёрдами эвазига тенгини топган, шу маҳсулотдан фойдаланмайдиганлари эса бир чақалик қадри йўқ қилиб тасвирланади. «Харидор» томон эса қорин ғамидан бўлак дарди йўқ, уйига келин келмагунча умрида қўлига латта олиб, чангниям артиб кўрмаган бўлиб чиқади!

Хуллас, роликка қайтсак. Масхара объекти «бемаъза» овқатлардан учинчи номзод қизга кўчади. Парадоксал тарзда «Нози(к)» деб исм (тан)ланган номзод қизнинг ортиқча вазни устидан очиқчасига кулиш бачкана кўриниб, реклама берувчига нисбатан ишончни сусайтиради. Балки, реклама сценарийнависларини танлаётганда, уларнинг сўз бойлиги, фантазияси, маълумотига ҳам эътибор бериш кераклигини билишмас?

«Нози(к)»хоннинг тайёрлаган овқатларини татиб кўрган Бобур (гўёки, бўлажак «келин»нинг ортиқча вазни борлигига қарамай, марҳамат кўрсатиб!) шу қизга уйланишини айтади. Она эса, ўз ўрнида, «буни қанақа қилиб боқасан?» - деб сўрайди. Жавобан - қизни буқага тенглаштирилгани ҳақидаги «юмор» бўлиб қолади. (Узр-да, Бобур, агар шу ролик ғояси ўзингизга тегишли бўлса, савол-да, тафаккурингиз тўғри ишлаётганига ишончингиз комилми? Ўзингизнинг «услубингиз»да айтганда, с мышлением у вас все в порядке?»)

Қонун кўзи билан қаралганда, бу шахсга нисбатан очиқ-ошкора ҳақорат бўлиб қолади. Ортиқча вазндан азият чекаётган бошқп кўплаб қизлар ҳам шу рекламани кўрганлар тилидан худди шундай ҳақорат эшитмаслигига, буқага тенглаштирилмаслиги ким кафолат беради? Реклама берувчими? Бобур Мансуровми? Ким?
Ҳолбуки, шу ерда ракурсни ортиқча вазнга қаратиб, қизни ҳақоратлашдан кўра, реклама маҳсулотига урғу берган ҳолда, бошқа бирон нима ўйлаб топиш ҳам мумкин эди.
Энг аҳмоқона томоша реклама якунида. Доимгидек, янги нимадир ўйлаб топиш ҳеч кимнинг хаёлида йўқ.

Менга қолса, якунда аввалги номзод қизларнинг «ўчи»ни олган ҳолда, куёв бўлмишга ошхонада ўша реклама маҳсулотидан овқат пиширтираётган «Нози(к)»хонни тасвирлаган бўлардим. Айтишади-ку, ҳар ким ўзининг бузилиш даражасига кўра фикрлайди, деб. Янаям ким билсин...

© Жайра

#СукутСақлама #Фикр
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Youtube да ушбу қисқа видео (shorts)ни кўриб, Расул Кушербаевнинг «хотинлар ва қариялар уйи» ҳақидаги «оташин» фикри эсимга тушиб қолди.

Ўзимизнинг тилда «Бировнинг таҳоратига намоз ўқиш» деб айтиладиган бу ҳолат кўплаб оилаларда учрайди, ҳатто, доим шунақа бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Яъни, «роппа-родной» ўғиллар уйланиши биланоқ хотинидан ўз фарзандлик бурчини бир четга суриб қўйиб, эрнинг зиммасидаги фарзандлик бурчини адо этишни талаб қилишлари, уйланиш олдидан очиқдан-очиқ, «ота-онасининг хизматини қилиб, кўнглини топиб юрса бўлди» эканини айтишлари ўта нормал бўлиб улгурган. Лекин, мана бу ерда ёзилишича, «шариат аёллар зиммасига ҳатто ўз эрини таомини пиширишни ҳам вожиб қилган эмас. Қайнона, қайнота, эрнинг ака-ука ва опа-сингилларининг хизмати у ёқда турсин. Аллоҳ таоло аёл кишига фарзанд тарбиясини вожиб қилган» холос.

Кушербаевнинг иддаоси бўйича эса, гўёки, аёл келин эканини унутиб, «келинлик бурчи»ни бажаришни истамай, эридан ота-онасини қариялар уйига олиб боришни талаб қилади ва эркаклигини унутган ўғил хотинининг талабига «лаббай» деб жавоб бериб, ота-онасининг «оёғини ерга теккизмай» қариялар уйига олиб бориб ташлайди экан.

Шу жойига, «Эй, эркакмисан? Ота-онанг сени болаликдан боқиб катта қилди, едириб-ичирди, кийинтирди. Таълим-тарбия берди, касал бўлсанг, даволатди, ишқилиб, сени сен қилган одамлар шулар! Шуларни қайтарадиган вақтинг келганда, нега бўйин товлаб, юкингни беш-бегона хотинингни зиммасига юклашинг керак? Тур, бор, ота-онангни хизматини қил, фарзандлик бурчингни бажар! Хотининг қарашни истамаса, нима қипти? Сен хотинингни ота-онасига ўтказиб қўйган жойинг бормидики, хотинингдан ота-онангга қарашни талаб қиласан? Хотининг қилгиси келмаса, ўзинг қил! Ногиронмисан, ёш боламисан, майиб-мажруҳмисан? Ҳеч бўлмаса, ўзингни фикринг йўқми, ким нима буюрса қилиб кетаверадиган югурдакмисан? Ёки сенга меҳнати кетганларнинг, умри кетганларнинг ҳақидан қўрқмайдиган аблаҳмисан?» - деб ташлайдиган одам йўқ-да!

Эй, ёмон ўргандиларинг-а, ота-оналарингга то умрини охиригача хотинларинг қараса, ҳатто опа-сингил, ака-укаларинггаям «Ота-онамга фақат мен қарадим!» - деб кекирдак чўзасизлар, қариялар уйига обориб ташлашга бўлса, «Хотиним айтди (буюрди)» бўладими? Кимни алдамоқчи бўляпсизлар? Бандасиними, Худоними?

Мен масаланинг ҳуқуқий жиҳатдан «ляп»ларига тўхталишни истамайман. Мен отасини хотинининг гапига кўра саҳрога опчиқиб ташлаган ўғил ҳақида шеър ўқиганман, онасини қариялар уйига обориб ташлагани ҳақида фильмлар, новеллалар кўрганман, лекин реал ҳаётда кўпинча хотинини урадиган, бирорта гапини эътиборга олмайдиган, одамлар олдидаям бир тийин қилиб ташлайдиган эрларни учратаман. Соғ пайти келинига кун бермай, ўлигигача шу «ёмон келин»нинг виждонига қолиб кетган қайнона-қайноталарни биламан. Кушербаев танийдиган «лаббайчи» эрларнинг макони қаерда? Қайси Ўзбекистонда, локация ташлаб беришсин?

Жиддийчасига айтадиган бўлсак, хотинингиз ота-онангизга ғамхўрлик қилишни истамаса, ўзингиз ғамхўрлик қилинг. Ота-онангизни қариялар уйига обориб ташлаётган бўлсангиз - буни хотинингиз айтгани учунмас, ўзингиз уларга қарагингиз келмагани учунгина қиляпсиз. Ўз эгоистлигингизни аёлларни қадрсизлантириш ва ёмонотлиқ қилиш орқали ниқоблашга уринманг!

© Гапира ҚОЧДИЕВА
#СукутСақлама #ЭркакчаЭго #ЖаннатиАёл