“IT'ни қизлар ҳам бемалол ўрганса бўлади” — дастурчи Дурдона Баҳронова билан суҳбат
Дурдона Баҳронова – веб-дастурчи. У АҚШнинг Кремний водийсида малака ошириб қайтган. У Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университетини тамомлаган. Дастурчилик соҳасида 3 йил тажрибага эга.
Дурдона Тошкентдаги Super Dispatch халқаро компаниясида фаолият юритади. IТ'нинг юраги бўлган Кремний водийсида 5 ойлик тажриба орттириш дастурида ғолиб бўлган. “Google Developers of Tashkent” ҳамжамияти аъзоси, “Women techmakers of Tashkent Community” лидери.
“Қизиққан одамга дастурчилик қийин эмас, қизлар ҳам бемалол ўрганса бўлади”
— Тошкентдаги Вестминстер халқаро университетига ҳужжатларимни топшираётганимда факультет танлаш вақтида дастурчилик асосларини ҳам ўргатадиган факультетни танладим. Чунки сайтлар қандай ясалишига жуда қизиққандим. Ўз қўлингиз билан нимадир ярата олишингиз – жуда қизиқ ҳиссиёт. Ўқиган йўналишимда ҳам бизнес, ҳам аналитикани ўргандик. Қўшимча қилиб, дастурчиликни ҳам ўзлаштирдик.
Дастурчилик бир нечта йўналишларга бўлинади. Қайси йўналишда мен ўзимни яхшироқ намоён қила олишимни аниқлашим учун барчасига кириб ўрганишимга тўғри келди, бунга жуда кўп вақтим кетди. Охирида веб-дастурчиликда тўхтадим.
Дастурчилик маълум технологияни ясайдиган муҳандисларнинг ишидан кўра анча осон, деб ўйлайман. Дастурчиликда энг керак бўладигани – вақт ва қизиқувчанлик. Бошқа ҳеч нарса керак эмас.
“Саёҳат қилиш инсонда муаммога бошқача назар билан қарашни шакллантиради”
— Саёҳат қилганингизда жуда хилма-хил нарсаларни кўришингиз мумкин. Сиз ҳар доим еб юрадиган ошни кимдир бошқача ейишига гувоҳ бўларсиз, балки. Хилма-хилликни кўргач, бир муаммога ҳар хил томондан ёндашиш мумкинлигини тушуниб етасиз. Топилган ечимлар ҳаммаси тўғри, ҳеч қайсиси хатомас. Яшаш тарзида ҳам шундай: сиз ўйламаган, қолипингизга сиғмаган кўринишда ҳам яшаш мумкинлигини кўрасиз.
Энг катта оладиган хулосаларимдан бири – одамлар ўзлари истаган кўринишда яшашлари мумкинлигидир. Ҳаёт сизнинг ўз танловларингиздан иборатлигини сезишни бошлайсиз. Мамлакатингизда одамлар қандай яшаса, сиз улар каби ҳаёт кечиришингиз шартмас. Барчасини бошқача қилиш мумкин экан, деб ўйлай бошлайсиз.
➡️Давоми: https://kun.uz/67754567?fbclid=IwAR2V6ns_f46V02OKbO3uOO-YK9DZJJBxPThPgwj4PyqXr_mBUIos3daANk0
________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #GirlEmpowerment #Қизлар

НИМА УЧУН РАШК ҚИЛАМИЗ: 6 АСОСИЙ САБАБ
Агар рашк қилишга сабаб бўлмасада, жуфтингиз шубҳа-гумонлари билан қийнайверса, демак бунинг замирида бошқа сабаблар ётган бўлади. Яъни ички муаммолар бўлиши ҳам мумкин. Ёки рашкчи инсоннинг шахсий манфаатлари устун туради.
1. Бошқариш истаги
«Қаерда эдинг? Ким билан? Нима қилдинг?» каби асоссиз сўроқлар сизни бошқариш истагидан дарак беради. Айб қўйиш орқали у сизда айбдорлик ҳиссини уйғотишни мақсад қилади. Натижада сиз ўзингизни оқлайсиз, иложи борича яхши бўлишга ҳаракат қиласиз, сизни бошқаришга қўйиб берасиз. Аммо бу каби ёлғон бошқарувнинг нима кераги бор? Рашкчи инсон кўп ҳолларда жуфтини ўз мулки деб ҳисоблайди. Шу тариқа золим эрлар пайдо бўлади.
Нима қилиш керак? Асоссиз рашкни сездингизми, уни қўлламанг, тасдиқламанг, айбни ўз бўйнингизга олманг. Хотиржам шароитда жуфтингиз билан гаплашиб кўришга ҳаракат қилинг, вазиятни тушунтиринг.
2. Ўзига ишонмаслик
Ўзига ишонмаган жуфт биров орқали ўша ишончни тиклашни истайди. У умр йўлдошини йўқотишдан қўрққани учун бегоналарга нисбатан рашк қилаверади.
Нима қилиш керак?
Бундай инсонни ёлғиз қолдириш керак. Шунда у ўзига келиб олади.
3. Руҳий бузилиш
Доимий асоссиз шубҳалар, ҳар қандай муносабатдан ишқий ҳиёнат излаш рашкнинг патологик томонларига киради. Бундай шахс мутахассис кўмагига муҳтож.
Нима қилиш керак? Психиатр ёки психотерапевтга боринг. Жуфтингиз бу муаммони тан олмаслиги мумкин, шу сабаб яқинларингиз ёрдами керак.
4. Ўзига паст баҳо бериш
Бошқалар билан солиштирганда хунукроқман ёки омадсизроқман, дея қўрққан ҳолда, ўз жуфтини рашк қиладиган одамлар ўзига паст баҳо беради. “Мени севмайди, бошқаларга яхшироқ гапиради” деган баҳоналар билан телефонини текширади, оқловларга ишонмайди.
Нима қилиш керак? Бундай инсонга ўз кучига ишониши учун кўмаклашиш зарур. Кичик ютуқлари учун мақтанг, мотивацион мулоқотлар ҳам ёрдам беради.
5. Диққат эътиборда бўлишга интилиш
Бу тоифага кирувчи рашкчилар назардан қолишдан жуда қўрқади ва шу сабабли рашки билан эътибор тортаман, деб фикрлайди.
Нима қилиш керак?
Беҳуда рашк қилишнинг ўрнига «Менга эътибор беринг. Мен билан гаплашинг, қучоғингизга олинг» дейиш қийин эмас.
6. Чегараларни бузиш
Баъзида рашкларимиз асосли бўлади. Шунинг учун оилада рашкни келтириб чиқарадиган сабабларни ўртада муҳокама қилиб олиш жоиз.
Нима қилиш керак? Бундай рашкнинг олдини олиш учун, мулоқот ёрдам беради. Ҳақиқат мулоқотда билинади. Рашкнинг ортида нима туришидан қатъий назар, жуфтингизга нисбатан ишончсизликни сездингизми, салбий оқибатини йўқотишдан кўра, унинг олдини олинг.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қизлар

Қиз-аёлларга гап отганлик, тегажоғлик қилганлик учун қонуний жавобгарлик белгиланиши мумкинлиги жуда кўпчилик эркаклар ва йигитларнинг, аксар қиз-аёлларнинг ҳам «чиройли» юзини очиб қўйди. Айниқса, йигитларга, ҳатто кап-катта «ақли расо» эркакларга масхара учун мавзу, чайнаш учун сақич топилди.
Кўча-кўйда ўтган-кетган қизларга гап отиш, ғашига тегиш, асабига ўйнаш, баъзан, уларга тегиниш, қалтис ҳаракатлар билан уларга ёқмайдиган нимадирлар қилиш - қизлар учун қанчалар ёқимсиз ва хунук ҳолат эканини сиз тасаввур қилолмайсиз! Ташқаридан ўз аҳволингизни кузатсангиз, маймунона қилиқлар қилаётганингиздан уялган бўлардингиз! Нега маймунона? Кўриниши одамга ўхшайди-ю, лекин қилиғи ҳайвоний.
Бегонага гап отиш сиз учун завқли қилиқ бўлиб кўринади, кимгадир ўз зўрлигингизни исботламоқчи бўласиз...
Опа-сингилларингиз, қиз бола жиянларингиз борасидаям шундай ҳазиллаша оласизми? Ўзбек эркаклари, йигитларининг орияти қайда қолди? Орият тушунчаси Қонун билан белгилаб кўтариладиган даражага тубанликка тушгани ачинарли эмасми? Ўзингизга қаранг, қанақа аянчли аҳволдасиз...
Алия ТЕМУРИЙЗОДА
@aliya.temuriyzoda
___________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Қизлар #Қонунлар

Ўғил vs қиз фарзандлар
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида республикамизда 69 198 нафар чақалоқ туғилганлиги қайд этилган.
Январь ойида туғилганлар:
Ўғил болалар сони – 35 401 нафар
Қиз болалар сони – 33 797 нафар
2019 йилда АҚШ Миллий Фанлар академияси журналида чоп этилган йирик тадқиқот натижаларига кўра, жами 23 млн қизлар ота-оналари ўғил фарзанд кўришни истагани учун бу хаётга келмаган. Яъни улар она қорнидаёқ исталмаган фарзанд бўлиб, ҳомиладорлик яхши кечаётганига қарамай ҳомила туширилган.
Қиёслаш учун: 23 млн одам - Испания аҳолисининг ярми ёки бутун Австралия аҳолисидир.
Олимлар сўнгги бир неча ўн йиллик бўйича маълумотларни ўрганиб, бу вақтда бир нечта мамлакатда янги туғилган чақалоқлар жинсида номутаносиблик кузатилган. Ўғил болалар кўпроқ туғилиб, қизлар сони камайиб борган.
Бу айниқса 11 мамлакатда ёрқин намоён бўлган, улар сирасида Грузия, Армения ва Озарбайжон. Лекин энг кўп ҳолатлар Ҳиндистон билан Хитойга тўғри келади. Ва бу кўрсаткич Ҳиндистонда ҳалигача сақланиб қолмоқда.
Сизнинг фарзандларингиз қизми ёки ўғил? Ҳомила қиз жинсига мансублиги маълум бўлганда уни қолдириш-қолдирмаслик ҳақида ҳеч ўйланганмисиз? Шарҳларда изоҳ қолдиринг.
#SukutSaqlama #қизлар #гендертенглик

“Ўқимасанг, эрга берамиз дейишган” — нуфузли компанияда ишлаётган дастурчи қиз билан суҳбат
Тошкентга келганимда компютер уёқда турсин, ҳатто телефоним ҳам йўқ эди, дейди дастурлашни ўрганиб, яхши жойдан иш топган 18 ёшли Райҳона Исроилова. Дастурчи қиз билан суҳбат Kun.uz “Микрофон – қизларда” рукнида.
Райҳона Исроилова 2003 йилда туғилган, яқинда 19 ёшга тўлади. У Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Дардоқ қишлоғида туғилган. 18 ёшидаёқ Paynet компаниясида дастурчи сифатида иш топиб, фаолият юритишни бошлаган. Иродали, ўрганиш машаққатидан қочмайдиган Райҳонанинг ўзига хос ҳикояси бор.
Аввал стюардесса, кейин таржимон бўлиш орзуси
Мактабда ёмон ўқимаганман, лекин ўзимни зўр ўқувчи деб ҳисобламасдим. Юқори синфга ўтгач, 5–6-синфда инглиз тили ўқитувчимиз мени тилга йўналтириб, туман, вилоят олимпиадаларига олиб борганди. Шу-шу инглиз тилига қизиқиб қолгандим.
7-синфда пайтим мактабдаги дарслардан қониқмай Қўрғонтепа марказидаги ўқув марказида инглиз тилини ўрганишни давом эттирдим. Дастлаб, орзум стюардесса бўлиш эди, бироқ қариндошларим бошқа касб танлашни маслаҳат беришган. Аммамнинг бир қизи таржимон бўлиб ишлайди, унга ҳавас қилиб, таржимон бўламан деб мақсад қилгандим. Шу сабаб 9-синфни тугатиб, Жаҳон тиллари университети қошидаги лицейга ҳужжатларимни топширдим, лекин киролмадим. Бирор нарсага астойдил ҳаракат қилиб уддалай олмаганлик кайфиятида эдим, қишлоққа қайтиб боргим келмаган.
Нима қилишни, энди ўқишимни қандай давом эттиришни билмаганман. Шунинг учун ўртада Тошкентга қариндошларимизникига келиб, тайёрланиб IELTS'дан 6 балл олдим. Яна менда ноаниқлик пайдо бўлди: асосий мақсадим IELTS олиш эди, ундан кейин қандай ҳаракат қиламан?
Уйдагилар ОТМда ўқишимни хоҳлашди, лекин ич-ичимдан буни негадир хоҳламасдим, бошқачароқ йўналишда ўзимни синаб кўргим келарди. Ўқиган китобларим таъсирида университетда ўқимасдан ҳам ҳаётда инсон ўз йўлини топиши мумкин деган фикрда эдим. Лекин ота-онам истаги билан она тилидан репетиторга бора бошладим.
“Телефонни танласанг, эрга тегасан”
Ота-онам иккови ҳам олий маълумотли, ўқимишли кишилар. Улардан репетиторга бориб юрган пайтларим телефон олиб беришни сўраганимда отам шарт қўйганди: “Сенда 2 та йўл бор: ё телефонли бўлиб, эрга тегасан ёки ўқишни танласанг телефонсиз ўқийсан, ўзинг ҳаракат қиласан”. Шу гапдан сўнг ўқишни танладим ва қайтиб телефон ҳақида оғиз очмадим.
Она тилини ўзим унча хоҳламай ўқиганим учун етарли натижани кўрсата олмадим. Биз ОТМга топширган йили (2020 йилда) карантин бошланиб, фақат 2та фандан имтиҳон олинганди. Менда инглиз тилидан сертификат бор, ўшанда мактабда мендан бошқа ҳеч кимда чет тили сертификати йўқ эди, шунинг учун ҳамма мени ўқишга кирди деб ўйлашган. Лекин она тилидан натижам яхши бўлмагани учун талаба бўла олмадим.
“Пахта теришга чиқариб юборишди”
Отам фермер, пахта далалари бор эди. Олдин ҳеч пахта тер дейишмасди, лекин ўқишга кира олмаганим учун мени пахта теришга чиқариб юборишди. Қарасам, даладаман, ҳаётим бошқа томонга қараб кетяпти. Қишлоқда қолишни эса истамасдим.
Бахтимга тошкентлик аммамнинг Кореяда ўқийдиган ўғли отам билан гаплашиб: “Балки Райҳонани дастурлашга ўқитармиз, яхши соҳа” деган. Шундан сўнг мен учун йўл топилганди: дастурлашни ўрганиш ва бунинг учун Тошкентга кетиш имкони бор. Ота-онамга Бобур Акилхоновнинг (машҳур бизнесмен, АҚШда истиқомат қилади, яқинда намойиш қилинган “Ўзбекистонлик” ҳужжатли фильмининг қаҳрамонларидан бири) IT ҳақидаги видеоларини кўрсатдим, уларга бу йўналиш маъқул бўлди. Ўшандан бери Бобур Акилхоновни кумирим деб биламан.
Давоми: https://kun.uz/43898323?fbclid=IwAR23F6QCHZutT2yf9HRuGiPjLK_3KRTENTqGZwayWFHBvgfCCPZaoEgRUr4
#SukutSaqlama #Қизлар #girlsempowerment

#фикр
Куни-кеча Қашқадарёда мактаб тадбирида чиқиши пайтида хушини йўқолиб, кейин вафот этган қиз ҳақида хабарлар тарқалди.
Қизнинг тутқаноқ касали бўлган экан. Биз қизларнинг тадбирларда эксплуатация қилинишини қоралаймиз, лекин мактаб концерти - одатий ҳолат, унда болалар иштирок этиши табиий. Масала бошқа. Эҳтимол, қизнинг ота-онасини унинг касалини яширгандир. Аммо нега?
Биз, ўзбекларда, "қиз бола бировнинг хасми" деган бор, яъни уни эсон-омон эгаси, яъни бўлажак турмуш ўртоғи қўлига топшириш керак. Шунинг учун унинг касаллари иложи борича оммадан яширилади.
Сурункали касаллиги бор боланинг ота-онаси мактаб раҳбариятини вақтида хабардор қилса, улар бундай болага фавқулодда ҳолатда қандай ёрдам бериш мумкинлигини олдиндан билади.
Бугунги кунда совчилар қизни ўрганишлари шунчаликка борганки, улар ҳатто қиз ўқийдиган таълим муассасасига бориб, унинг жисмоний тарбия машғулотларига қатнаш-қатнамаслигигача суриштиришади. Қатнамаса, демак сифатсиз "товар". Айнан шу сабаб билан оналар қизларини гинеколог, эндокринолог, диспансердаги неврологга (тағин "учетга" қўйишмасин!) олиб боришмайди.
Нега ота-оналар норасиданинг саломатлиги эмас, атрофдагиларнинг нима дейишидан хавфсирайди?! Эсимда, онам болалар гинекологига олиб борганда навбат кутган бир аёл "қизингизни бузиб қўйишади, нега олиб келдингиз" дея урушиб берганди 😏
Ўша қашқадарелик мактаб ўқувчисини ҳам, эҳтимол, одамлар билмасин деб шифокорларга олиб боришмагандир. Касалини биров билиб қолмаса, эрга ҳам берворишади. Унинг саломатлиги билан бировнинг иши йўқ, эгасига эсон-омон топширишса бўлди. Бу барча ота-оналарга тааллуқли эмас, албатта. Лекин улар кўпчиликни ташкил қилиши ўйлантиради...
Нигора А.
#СукутСақлама #Фикр #Қизлар

Сурхондарёлик ўқувчи халқаро кўрик-танловда Гран-Прини қўлга киритди
Жорий йилнинг 25-27 март кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Золотой феникс” халқаро танлови бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани 50-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Садоқат Мирзаева иштирок этиб, танловнинг олий ўрни — Гран-прини қўлга киритди.
20 га яқин давлат вакиллари иштирок этган мазкур танловда Ўзбекистоннинг чекка тоғли қишлоғида қатнашган ўқувчи-қиз ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳамда 25 минг рубль пул мукофотини қўлга киритиб, Ватанимиз санъати ва маданиятини яна бир бор муваффақиятли намойиш этишга муяссар бўлди.
Манба.
#СукутСақлама #қизлар #НеМолчиУз #girlsempowerment

Вирусология илмий-текшириш институтининг инфекционист шифокори Утегенова Соҳиба Комиловна ўз саҳифасида ёзмоқда:
"Бугун дадажоним Комил Рашидовдан шундай гўзал табрик олдим, ўқиб, бизнинг ҳам байрамимиз бор экан, деб жуда хурсанд бўлдим".
- 25 апрель - Халқаро делегатлар куни, Жаҳон Пингвинлар куни экан.
Шу билан бирга Қизлар куни (Daughter's day) ҳам экан. Менимча, ўзбек тилида “Қиз фарзандлар куни” десак тўғрироқ бўлади.
Бу байрам ким томонидан ва қачон таъсис этилгани аниқ эмас. Аммо кўпчилик бу каби байрам зарур деган фикрни айтишади. Биламизки, кўплаб давлатларда ва халқаро миқёсда Оналар куни, Оталар куни, Ўғиллар куни, Ака-ука,опа-сингиллар куни бор. Шу сабабли “Қиз фарзандлар куни” ҳам мақсадга мувоффиқлиги айтилади.
Қи фарзандлар кунидан кўзланган асосий мақсад ўсмир ёшдаги қизлар дуч келаётган муаммоларга жамоатчилик эътиборни қаратишдан ва ёш билан боғлиқ, шунингдек шахсий муаммоларни бартараф этишда қизларга хуқуқий, психологик ёрдам беришдан иборат.
Бу кун биринчи навбатда меҳр-оқибат байрами. Оилавий байрам. Оилада фарзанд туғилишини орзиқиб кутмаган инсон бўлмаса керак. Фарзанд туғилиши бу янги ҳаёт, янги умид, янги ҳиссиётлар деганидир. Пайғамбаримизнинг “Уч қизни тарбиялаган инсон жаннатга тушади”, деган ҳадисларини унутмайлик.
Қизи бор оталар 25 апрель куни қиз(ларингиз)ни табриклашни ҳам унутманг.
"Дадажоним, байрам совғаси учун сизга катта рахмат, бошимизда ҳамиша омон бўлинг!!!"
#SukutSaqlama #Сана #Қизлар #Оталар

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎵Sahar гуруҳи - Аёл
Оиладаги зўравонликка йўл йўқ! Зўравонлик барча оила аъзолари, жумладан болалар учун ҳалокатлидир. Ўз яқинларига нисбатан зўравонликни кўриш бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади.
Муаммога бефарқ қолманг. Четда турманг! Атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши зўравонлик ҳақида гапиришга ва ҳуқуқлар учун курашишга куч беради.
Мусиқий видео UNICEF, ХТВ ҳузуридаги Республика ташҳис маркази, NeMolchi.uz, GGC UNNO ҳамкорлигида тайёрланди.
#SukutSaqlama #Қизлар #Оталар

«Қиз бола ҳам одам! Унинг ҳам орзу, умидлари бор».
Қиз бўлиб туғилгани учун мақсадларидан воз кечишга мажбур бўлган аёллар билан суҳбат. «Дарё» 25 апрель Халқаро қиз фарзандлар кунида қиз фарзанд бўлгани учунгина орзуларидан воз кечишга мажбур бўлган аёллар билан суҳбатлашди.
Биринчи аёл ҳикояси
Қиз бола ҳам одам! Унинг ҳам орзу, умидлари бор
Болалигим бошқа болалардек гоҳ хурсандчилик, гоҳ қайғу билан ўтган. Неча ёшда эдим, эслолмайман, лекин жуда кичкина эдик. Синглим иккимизга калта кўйлак кийиш, кўчада ўғил болалар билан ўйнаш тақиқланганди.
Дадам келгунича уйда бўлишимиз шарт эди. У йўқ пайтлари кўчада маза қилиб ўйнардик, узоқдан кўриниши билан уйга югурардик ва овозимизни чиқармай ўтирардик.
Улғайганим сари қўйиладиган тақиқлар катталашиб борди. Ўқувчилик пайтим бирор тўгарак, қўшимча дарсга қатнашиш мумкин эмасди. Фақат онам билан бувим дадам сафардалигида билдирмай юборарди. Дадам билгач, рухсат бермасди ва «нима учун» деган саволимга фақат битта гап такрорланарди: Қиз болага керак эмас!
Болалигимдан адвокат бўлишни хоҳлардим. Азбаройи ўқишни яхши кўрганимдан китобдан бош кўтармасдим. Дарсликдаги мавзуларни ҳам ўқитувчи ўтишини кутиб ўтирмай ўқиб чиқардим.
Мактабни битирар пайтим дадам ёнига чақириб, қаерга ўқишга топширмоқчилигимни сўради. Адвокат бўлмоқчилигимни, шунинг учун академик лицейда ўқимоқчилигимни айтдим. Дадам: «Ҳамшира, шифокор, юрист бўлмайсан, қиз болага ярашмайди. Бошқа хоҳлаган касбингни танла», деди.
Тарвузим қўлтиғимдан тушиб, ҳафсалам пир бўлди. Ноилож туманимиздаги коллежнинг ҳисобчилик йўналишига ҳужжатларимни топширдим. Имтиҳонга ҳам бормадим, чунки менга фарқи йўқ эди.
Онам билан бувим қиз болага чеварчилик ярашади, дейишаверганидан ўқишимни дизайнер ва тикувчилик бўлимига кўчирдим. Кейин тикувчига шогирдликка тушдим. Лекин қўлимга игна олишга жуда нафратланардим...
Хаёлимда нима бўлганида ҳам коллежни яхши баҳога битириб, юристликка ўқиш фикри айланаверарди. Яхши ўқидим, аълочилар доскасида расмим турарди.
Ҳар куни дарсим 14:00 да тугарди. 14:30 да уйда бўлардим. Лекин «Нега кечикдинг, нимага бу йўлданмас, бошқасидан келдинг?» деган саволлар жонимга тегарди.
Математика ўқитувчимиз репетиторлик қиларди. Бир куни: «Дарсларимга кир, текинга ўқитаман. Коллежимиз номидан олимпиадага юборамиз» деди. Жон деб рози бўлдим.
Ўша куни қўшимча дарсдан чиқиб, соат 16:00 ларда уйга борсам, мени қиёмат кутиб турган экан. Кеч қолганимнинг сабабини айтсам: «Дарсдан келаётганингни қаердан биламан? Балки...». Шу гап ҳаммасига нуқта қўйди.
Онам билан бувим роса ялинишди, қайтиб коллежга бормадим. Яқинларим бир тийинга олмаган орзулар ортидан мен ҳам югурмай қўйдим. Ундан кейин кўп воқеалар бўлди. 2007 йили турмушга чиқдим, ўғилли бўлдим. Бироқ у оилада узоқ яшай олмай, ажрашдим. Менга аччиқ қилиб синглимни 18 ёшида узатишди. Кейин Туркияга ишлагани кетдим. Қўлимда на ҳунар, на дипломим бор, пул топишга жуда қийналдим. Бировларнинг уйида хизматчи, энага бўлиб ишладим. 12 йилдан бери шу ерларда ризқимни териб юрибман.
Худога шукр, вақт ўтиб ҳаётим уйдагиларга дарс бўлди. Икки синглим хоҳлаган ўқишига кирди. Бириси ҳозир ўз соҳаси бўйича ишлаяпти. Бошқаси ҳали 1-курс. Уйдан узоқда ижарада яшайди. Ҳеч ким еб қўйгани, ёмонотлиқ қилгани йўқ.
Ҳозир уйдагиларим менга қилганларидан қаттиқ афсусланади. Аммо сувлар оқиб кетди, энди бу гаплардан нима фойда?
Ҳозир хорижлик фуқаро билан оила қурганман. Бу ерда фарзандларни қиз ёки ўғилга ажратишмайди. Аксинча ўғил йўлини топиши осон, қизларни ўқитайлик, эртага бировнинг қўлига муҳтож бўлмасин, дейди. Шунинг учун бутунлай Туркияда қолишга қарор қилдим. Қизлар қиз болалиги учун камситилмаслигини, у ҳам одам, унинг ҳам орзу ниятлари борлигини тушунадиган жамиятда яшашни истайман.
Манба.
#SukutSaqlama #Қизлар #Жамият

Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши сўнгги вақтларда мен кўрган энг зўр, таъсирли ва бадиий қиймати юқори клип.
Афсонавий "Саҳар" гуруҳи куйлаган қўшиққа жойланган ҳаётий сюжет – бу сафар урғу оиладаги фарзандга қаратилган.
Клип охирида зўравонлик мунтазам содир этиладиган оилада яшайдиган қизалоқнинг чинқириғига тоқат қилолмайсиз: тасаввур қилингки, сизнинг ҳам қулоқ-чаккангизга мушт туширишганда, қулоғингиз ичида шунақа овоз пайдо бўлади. Кейин у овоз ўчмайди, миянгизни доим пармалаб тураверади... Зўравонликка дуч келган ожизлар ўша дақиқаларда шундай ҳисни туядилар.
Қўл кўтарманг аёлга – фарзандларингиз онаси-ку у! Онангизга озор берсалар, ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Наҳотки фарзандингизга шу азобни раво кўрсангиз???
@shahnozxon

Telegram
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
🎵Sahar гуруҳи - Аёл
Оиладаги зўравонликка йўл йўқ! Зўравонлик барча оила аъзолари, жумладан болалар учун ҳалокатлидир. Ўз яқинларига нисбатан зўравонликни кўриш бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади.
Муаммога бефарқ қолманг. Четда турманг! Атрофдагиларнинг…

«Дарё» 25 апрель Халқаро қиз фарзандлар кунида қиз фарзанд бўлгани учунгина орзуларидан воз кечишга мажбур бўлган аёллар билан суҳбатлашди.
Иккинчи аёл ҳикояси
Аёл бўлиб туғилганим учун ҳаётимда кўп қурбонликлар қилишга тўғри келди
Намангандаги қишлоқлардан бирида русийзабон оилада вояга етганман. Ота-онам жуда тартибли, талабчан ва қаттиққўл инсонлар эди. Ҳар бир ишимизни хатосиз бажаришни талаб этишарди.
Икки опам ва акам университетда ўқирди. Оиламизда моддий етишмовчиликлар секин-аста билина бошлади. Саккиз ёшимда кўчага стол чиқариб, майда-чуйда нарсалар сотишни бошладим. Бир йил ўтиб, бу дўконга айланди. Бу орада дадам қўшимча икки гектар ер олди. Опам иккимиз пахта ва ғўза мавсумида даладан чиқмай, тинмай ишлардик.
10 ёшимда дадам вафот этди ва онажоним 48 ёшида олти фарзанд билан бева қолди.
14 ёшга тўлганимда Тошкентга келдим. Бу вақтда акам ишлар, опам талаба эди. Ойим акамга: «Энди синглингга ўзинг бош бўласан! Ўқитасан!» деб қолдириб кетдилар. Ўша кундан бошлаб акам: «Қиз болага у мумкинмас, бу хато» дея кўп ишлардан чеклай бошлади.
Тақиқлар сабаб кўп имкониятлардан воз кечишимга тўғри келди. Масалан, 14 ёшимда стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни эгалладим ва кейинги мусобақаларга рухсат берилмади.
Талабалик пайтим Бирлашган Араб Амирликлари ва Эронга ўқиш учун тўлиқ грант ютдим, лекин яна рухсат берилмади. 21 ёшимда Россияга магистратурага ўқишга кирдим, барибир рози бўлишмади.
23 ёшимда Россиядан йирик лойиҳа, яхши маоши бор ишдан таклиф келди, аммо... Қулоғим остида яна ўша гап жаранглади: «Қиз боласан! Турмушга чиқиб, эринг билан хоҳлаган жойингга бораверасан».
Оила қурдим. Ишга жойлашдим. Ишхонамдан Туркияга хизмат сафарига юборишаётганида эса бу сафар турмуш ўртоғим рухсат бермади. Хуллас, аёл бўлиб туғилганим учун ушалиб турган орзуларимдан воз кечишга, қурбонликлар қилишга тўғри келди...

АКТ да қизлар халқаро куни. Ҳар йили бу кун турли санада ўтказилади. Бу йил 28 апрелга тўғри келади
Байрам мақсади АКТ соҳасида гендер тенглик муаммосига жамият эътиборини қаратиш. 2011 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг тўрттинчи пайшанбаси "АКТ да қизлар халқаро куни" сифатида нишонланади.
Байрам Халқаро электралоқа иттифоқи (ингл. International Telecommunication Union, ITU) ташаббуси билан ўтказилмоқда. Байрам ташкилотчиларининг мақсади АКТ (ахборот-коммуникация технологиялари) соҳасидаги гендер тенглиги муаммоларига эътиборни қаратиш эди. ITU вакиллари маълум психологик гендер хусусиятларига эга бўлган қизлар ва аёллар замонавий дунёда ахборот-коммуникация технологиялари каби илғор ва талаб қилинадиган соҳада эркакларникидан кам бўлмаган даражада муваффақиятга эриша олишига, шу тариқа гендер стереотипларни йўқ қилишига эътибор қаратди.
АКТ аллақачон замонавий ҳаётнинг ажралмас қисми эканлигини инобатга олган ҳолда хотин-қизларнинг ундан фойдаланиш имкониятини чеклаш нафақат уларнинг ҳуқуқларини бузиш, балки АКТ соҳасини янада жадал ва барқарор ривожланиш учун реал имкониятдан маҳрум қилишдир.
Халқаро АКТ соҳасида қизлар кунини нишонлашга бағишланган анъанавий тадбирлар семинарлар, тренинглар, меҳнат ярмаркалари, қатор таълим ва илмий муассасаларда очиқ эшиклар куни, конференциялар, соҳада фаолият юритувчи компания ва корхоналарга ташрифлар тарзида ўтказилмоқда. Уларда АКТ технологиялари замонавий жамиятнинг кўплаб долзарб муаммоларини ҳал қилишга қандай ҳисса қўшиши кўрсатилади.
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва бу борада ЖССТ томонидан эълон қилинган пандемия АКТ инсониятга кўплаб муаммоларни масофадан туриб ҳал қилиш имкониятини бериб, замонавий дунё муаммоларини хавфсизроқ енгиб ўтишга ҳисса қўшишини яна бир бор кўрсатди.
#СукутСақлама #Сана #қизлар

Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди
Ўзбекистонлик ўқувчилар 10-18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашди.
Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.
Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади
#СукутСақлама #Қизлар #girlsempowerment

#ХалқароҚизФарзандларКунига
Қиз фарзанд бўлиб туғилиш нима дегани?
«Қиз фарзанд қиёматда ота-онани дўзах оловидан асровчи парда бўлади...»
«Кимнинг уч/икки/бир қизи бўлса, уларни яхши тарбиялаб, вояга еткизса, жаннатга ҳақдордир...»
«Қиз туққан аёл оиласига барака киритибди...»
«Ўғил фарзанд - неъмат. Қиз фарзанд эса ҳасанот. Қиёматда неъматдан сўралади. Ҳасанотга эса ажр-у савоб берилади...»
Қиз фарзанд туғилиши ҳақида кенг доираларда гапирилар экан, ҳамиша шу ривоятлар, ҳадислар эсланади. Қиз фарзанднинг хосияти ҳақида шу қадар жўшиб гапириладики, ростдан қиз фарзанд кўриш, қиз бўлиб туғилиш бахт эканига ишонгиси келади одам. Аммо, афсуски, асл манзара кўз ўнгимизда, ҳақиқатнинг аччиқ таъми ҳамон оғизларимизни куйдиради: Аёл инсон ўрнида кўрилмайдиган муҳитда, жамиятда яшаб, шунга кўникиб кетган аёллар бу гапларни эшитганда, маъюс жилмайиб қўядилар холос.
❓Аслида, қиз фарзанд бўлиб туғилиш нима дегани?
👉 Ўзини зиёли, ўқимишли деб билган бир ижодкор аёл биринчи фарзанди қиз туғилган бошқа бир ижодкор аёлга «Биринчисига қиз бўлса, ҳеч нима қилмайди, кейингилари ўғил бўлар, Худо хоҳласа...» - дея «таскин» бериши;
👉 Сериалнинг режиссёри баҳс чоғида сценарист аёлга «сиз аёл кишисиз, эркак киши билан теппа-тенг баҳслашишни сизга ким қўйибди?» - деб «ақллилик» қилиши;
👉 Шоҳжаҳон ва Мумтоз Маҳал севгиси ҳақида олинган ҳинд фильмида Мумтоз Маҳалнинг фақат ўғил туғаверишини Шоҳжаҳоннинг рақиби фақат қиз фарзанд кўриши олдида устунлик сифатида урғу бериб намойиш этилиши;
👉 Оилада олий таълим олишга, айниқса, у хорижий билим юртида бўлса, ўғиллар ҳақли кўрилиши, қизларга ўзини ривожлантириш имкони камдан-кам ҳолларда берилиши;
👉 Шу йил ўқишга киролмаса, турмушга бериб юбориш шарти қўйилиши;
👉 Ўғил фарзанд кўриш учун дуолар қилиниши, қиз фарзанддан эса, ҳамиша «қутулиш»га уринишлари: ҳомила бўлса, каттармасдан олдириб ташланиши; туғилиб қолса - тили чиқмай, «эгаси»га топшириш пайида бўлишлари...
Рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Ҳар биримиз битта бўлсаям қиз туғилавергани учун бузилиб кетган оилани биламиз. Қизларбас, Ўғилой, Улбўсин деган исмларни эшитганимда, бирор жойда ўқиб қолганимда кўнглим оғрийди...
Ўзини инсон деб ҳисобламайдиган ўша «зиёли» ижодкор аёлга ҳам раҳмим келади, ҳам жаҳлим чиқади. Демакки, уни ҳам қиз бўлиб туғилгани бир кемтиклик, «бошланиши»га бўлаверадиган тажриба, «биринчи уриниш» учун «ёмон натижа эмас»лигига ишонтиришган, у ҳам буни қабул қилган; ўз қизларига нисбатан ҳам шундай фикрда... Унинг ўша аҳмоқона таскини яқинда оналик мақомига эришган аёлга бу бахтни ўзи истаганича туйиш имконини бермайди, ўзини ўксик, бахтини кемтик ҳис қилади! Айбдор ҳис қилади!
Барибир ўз билганидан қолмаган, аёл сценарист маслаҳатига киришни ор деб билган ўша режиссёр, айнан шу баҳс кетган эпизодни ўз истагича суратга олиб, сериалга хол қўйиб қўйганини тушунганида, кеч бўлган эди...
Шоҳжаҳон фахрланган ўғилларнинг келажаги, келтирган «оқибат»и тарихдан яққол маълум...
Қизлари бор бўлиб, уларга қаттиқ меҳр берадиган оталарни ўғлинг йўқ, деб эговлаб-турткилаб, қизларидан совутишади, оиласидан совутишади...
«Gender-party»лар видеоларини кўрамиз - туғилажак фарзанди ўғил эканини билган оталар қувончдан осмонга сакрайди, қизга келганда фақат жилмайишни кўрамиз. «Ҳосил зўр бўлса - зўр ишладим, ўхшамаса - об-ҳаво ноқулай келди,» - деган баҳонага ўхшаб, қиз бўлса, «айбдор» қидирилади! Мана, қиз фарзанд бўлиб туғилиш нима дегани! Айб дегани! Мана шундай. Қиз фарзандга бир поғона паст экани, инсоний ҳуқуқларга ҳақсиз экани ҳар қадамда уқтириб борилади. Шунақа экан, Халқаро қиз фарзандлар куни билан қанчалик оташин табрикласам ҳам, кесатаётганга ўхшаб қоляпман.
Мени кечиринглар, ҚИЗЛАРЖОН!
Алия ТЕМУРИЙЗОДА
#СукутСақлама #фикр #қизлар

Ўзбекистонда Technovation Girls Uzbekistan 2023 танловига старт берилди
12 ҳафталик дастур дастурлаш, маркетинг, бизнес кўникмалари ва тақдимот қилиш бўйича модулларини ўз ичига олган.
👉Рўйхатга олиш жараёнлари 1 февралгача давом этади: https://my.technovationchallenge.org/
👉Тафсилотлар қуйидаги Телеграм каналда: https://t.me/technovation_uz
24 январь куни дастурга старт бериш бўйича расмий маросим бир вақтнинг ўзида учта шаҳар - Тошкент, Нукус ва Фарғонада бўлиб ўтди. Technovation Girls — бу қизлар учун халқаро технологик танлов бўлиб, у ҳар йили дунёнинг 160 та мамлакатида ўтказилади.
- Technovation Girls дастури қизларга ўзларини технологиялар соҳасида синаб кўриш, ўз IT-лойиҳаларини яратиш, креативликни намоён этиш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантириш имконини беради. Ўзбекистонда дастур амалга оширилган 6 йил давомида иштирокчиларимизнинг кўпчилиги бошқа қизлар учун ролли моделларга айланишга улгурди, ҳозир биз уларнинг карьераси ва таълим соҳасидаги муваффақиятларидан мамнунмиз, – деди Tech4Impact ННТ директори Саида Юсупова.
IT соҳаси қизлар учун кўп имкониятлар беради, чунки бу соҳада мутахассислар кам, рақамли технологиялар ҳозир ҳар қандай соҳа - тиббиёт, таълим ва бошқа йўналишларда керак, технологик кўникмалар эса ҳар қачонгидан долзарб. Стереотиплар эса бутун дунёда мавжуд, бизда ҳам бор, лекин менимча, давлат даражасида жуда кўп ишлар қилинмоқда, кўплаб дастурлар ишлаб чиқилмоқда, - дея қўшимча қилди Саида.
#СукутСақлама #Таълим #Қизлар #IT

IТ Park БМТТД билан биргаликда 29 ёшгача бўлган қизлар — IT ёки техник йўналишлар бўйича университет битирувчилари учун Digital Internship дастури бўйича 2 ойлик пуллик стажировкани ташкил этмоқда.
Дастурнинг мақсади, қизларнинг рақамли кўникмаларини ошириш, ва IT компанияларда иш топиш учун имкониятлар яратишдир.
📑 Аризалар 16 октябрга қадар ушбу ҳавола орқали қабул қилинади.
#СукутСақлама #Қизлар

#Фикр
«Папаша»
Боламни эмлатиш учун поликлиникага чиқдим. Эмлаш олди кўрикка кириш учун «Шифокор олди кўрик хонаси»га кирганимда, ҳамшира бошқа бир қизалоқнинг вазни, бўйи ва ҳ.к.ларни ўлчаш билан банд эди. Қизалоқни отаси олиб келган, ва табиийки, мен бунга эътибор бермаган бўлардим, токи, бу «Йил отаси» ўзига ўзи салкам «медаль тақиб» қўймаганида.))
Хуллас, унинг айтишича, хотини эрталаб айёрлик қилиб, ишга жўнаворган, «дадаси»га эса, «болани эмлатишга олиб боринг,» - деган мазмунда смс юборган экан.
- Болага қараш ўзимга қопкетди, - деди у бечораҳол овоз билан.
Ҳамшира ундан:
- Хотинингиз ишлайдими? - деб сўраганди, «ота» ғурурланиб, хотинини ишга чиқарганини гапира кетди. Эмлаш хонаси олдида навбат бўйича тушунмовчилик юзага келганда эса, бу «ота» хотини касал экани, шу боис боласига ўзи қарашга мажбур бўпқолганини айтиб, бошқаларнинг раҳмини келтирмоқчи бўлди-ёв...
Мен эса, ҳам асабим бузилди, ҳам ғашим келди: Нега оталар ўз боласига қарашиниям миннат қиладиган, бола билан ўзини бечораҳол қилиб кўрсатадиган бўпкетишган? Қўшнининг боласини эмлатишга опкелаётгани йўқ, ўзининг зурриёди, ўзининг бир парчаси-ку?
Менга қолса, шундай оталарни саволларга кўмиб ташлардим:
🔘 Кунига неча марта болангизнинг таглигини алмаштирасиз? Бирон марта алмаштирганмисиз ўзи?
🔘 Болани ҳаво ҳароратига кўра кийинтиришни, йўқ, умуман, кийинтиришни биласизми?
🔘 Болангиз қанақа сут аралашмаси (молочная смесь) ичади, бир кунда неча марта овқатлантирасиз, неча ойлик бўлганида қанақа қўшимча овқатни бола рационига қўшиш кераклигини биласизми?
🔘 Нималар ейиши мумкин эмас?
🔘 Қандай тана ҳарорати бола учун нормал ҳисобланади?
Ва яна кўп-кўп саволлар. Қўрқиб кетманг - оналар буларни ёддан билишади, ҳаммасини индамай бажаришади. Буларни ҳеч ким ўргатмаган бўлсаям. Керак бўлса, сўраб-суриштириб ўрганишади. Лекин сиз-чи? Оналик сезгиси (материнский инстинкт) нега она бўлганданоқ пайдо бўлади-ю, оталик сезгиси пайдо бўлмайди? Нега ўз фарзандингиз учун масъулиятни бўйнингизга олишдан бунчалар қўрқасиз? Мен, «қўлга олишга қўрқаман,» - деб, боласини кўтариб кўрмаган оталарни биламан... Уларга нима бўлган ўзи?!
Ҳудудий ҳамширамиз ёш болали оналарни «Мамаша»лар деб атайди. (Бу менга ёқмайди.) Ўз боласига ғамхўрлик қилишниям ўзи томонидан хотинига кўрсатилган буюк марҳамат деб билгувчи оталар, сиз шундай «Папаша» деган номга ҳам арзимаслигингизни биласизми? Тузалинг, ўзгаринг, ҳозироқ «асранди» болангизни оилангизга қабул қилинг, унга ғамхўрлик қилинг, парвариш қилинг, тарбия беринг. Ҳақиқий отага айланинг!
© Жайра
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Оталар #Қизлар

Аксарият кишилар, «Эркак - оила боқувчиси, у кўча одами,» «Аёл - миллат тарбиячиси,» «Тарбияли она тарбияли болани вояга етказади,» - деган жимжимадор гаплар билан секингина фарзанд тарбияси борасидаги бор масъулиятни онанинг зиммасига юклаб қўйишади.
Ваҳоланки, биргина аёлнинг ҳаракати туфайли бола тарбияли, илмли бўлиб қолмайди. Қолаверса, инсоннинг ўз ҳаётидан мамнун яшаши учун илмнинг, тарбиянинг ўзигина кифоя эмас.
Мааааайли, она бор меҳрини, эътиборини бериб, буни уддалаган тақдирда ҳам, барибир бир ўзи фарзандига тўкис бахтли болаликни бера олмайди. Бунинг учун отанинг ҳам яхшигина ҳаракати, меҳри керак.
Иккита мисол келтираман: Бир болакай онаси билан ҳар куни овқат пишираркан, уй ишларига ёрдам бераркан. Яъни, асосий вақти онаси билан ўтаркан. Бир куни онасига «Она, катта бўлсам мен ҳам сизга ўхшаган зўр уй бекаси бўламан!» - деган экан.
Иккинчиси, лицейда ўқиб юрган пайтларимда бир дугонам бўларди. Отаси хорижда ишларди. Қизнинг ўқиши, эҳтиёжлари учун яхшигина пул жўнатарди. Лекин, қиз ким яхши гапирса, ўшанга ишониб кетаверарди. Ўсмирлик пайти бир йигитни яхши кўриб қолиб, «гаплашиб» юрди. Билсак, дадаси юборган пуллларни унга бераркан.
Бир неча бор, «Қиз боладан пул оладиган бола яхши бола бўлмайди, сизни алдаяпти, сиз билан фақат пул учун гаплашиб юрибти,» - деб роса тушунтирсак ҳам у, «Майли, шу бола менга отам бермаган меҳрни беряпти,» - деб «йигит»и билан алоқаларини узмасди. Ўшанда отанинг нафақат ўғил болани эркак қилиб тарбиялашда, балки қизнинг руҳияти шаклланишида ҳам ўрни катталигини тушунганман.
Яна бир маълумот: дугонамнинг айтишича, йигитни онаси ёлғиз бошига бир ўзи катта қилган. Ўғлининг бу ишларидан хабари бор ва бунга табиий қарар экан.
(Бу тақдир, ҳар отасиз ўсган йигит шунақа бўлади демоқчи эмасман, бироқ, аёл эркак кишининг иштирокисиз ўғил болани ҳақиқий эркак қилиб тарбиялашга ожизлик қилади. Албатта, бу менинг шахсий фикрим.)
Бу билан мен оталарни айблашдан йироқман. Тўғри, бугунги кунда рўзғорнинг камини тўлдириб, ҳалол ризқ топиш масаласи кишини толиқтириши, бор вақтини олиши мумкин. Бироқ, иродали, қатъиятли, тарбияли, меҳрибон, энг муҳими, боласи бахтли бўлишини истаган ҳар бир дада фарзанди улғайгунича бунга имкон топиши шарт!
Хонзодабегим Аъзамова
#СукутСақлама #Қизлар #Оталар

УТТ хонаси.
Бақир-чақир, шовқин-сурон... Хонада ультратовуш текширувчиси, аёл ва қайнона бор. Дунёни бузгудек шовқин қилаётган қайнонанинг сўзларига қулоқ тутамиз:
- Туғади! Внематочный бўлсаям, менга деса, ошқозонида бўлмайдими? Шу (келин) ўғил туғсин, деб озмунча харж қилдимми? Нечта хўроз-нечта қўй сўйдирдим, зиёратларга, Умраларга бориб, Худодан сўрамадимми?! Бувижон (ўзининг қайнонаси)нинг тушида аён бўлган, шу сафар ўғил туғилади, деган бувижон! Сизни гапираётган гапингизни қаранг!
Келин текширувчига мўлтирайди, уни қутқарадиган бирор сўз айтишини кутади.
Шифокор чуқур хўрсинади. Ҳомилани туширилмаса, бўлажак онанинг ҳаёти хавф остида қолишини неча бор такрорламасин, қайнонага етиб бормайди.
Келин йиғлайди.
- Ўғил бўлсин, деб қанча кутувдим-а...
Қайнона ўшқиради:
- Бўлади, нега бўлмас экан? Бизни авлодимизда бирорта бола туширилмаган! Олдирилмаган!
Текширувчининг ғазаби сўнгги чўққига кўтарилади:
- Бунгача «қиз экан!» - деб воз кечганларингиз, олдиртириб ташлаган беш неварангиз бола эмасмиди? Одам эмасмиди?! Эътиборингиз учун, ҳозирги ҳомилаям ўғил эмас, қиз!
Қайнона:
- Бўлмаган гап! Астойдил аборт қилдириш учун шунақа деяпсан!
- Истаган жойингизда текширтиринг. Мен алдасам, биринчи текширувдаёқ билиниб қолади! Энди эса, чиқинг хонамдан!
Шовқин бироз тинади. Коридор. Беш дақиқача ўтган. Қайнона-келин изма-из чиқиб келишади. Қайнонанинг қовоғи солиқ.
- Анавинингни олдиргин-да, шу билан қайтиб уйимга қадамингни босма!
Кетади. Келин оғир қадамлар билан регистратура томонга юради. Коридорда ўтирганлардан бири навбати келиб, текширувга кириб кетади. Ортидан қолган икки аёл гаплашади - она ва қиз (янги келинлиги ялтир-юлтуридан билинади.)
- Ишқилиб ўғил бўлсин-да... Куёвиз дўстлари билан шарт ўйнашган экан. Биринчиси ўғил бўлади, деб. Қиз бўлса, олдириб ташлайсан, деяптилар...
- Сен қизни эсинг жойидами, биринчи боланиям олдириб бўларканми? Кейин умуман бола кўрмай ўтсанг-чи, ўйлаб гапиряпсанми? Боланг қиз бўлса, ўзим сени ажратиб опкетаман, тушундингми?
- Биринчи болам ўғил туғилсин, деб, ҳатто, ж*бларгаям юрмаганман, Худо сўраганимни беради, мана, кўрасан, дедилар... Яхши ният қилинг, ўғилдир балки? Кейин... қайнонам оиламга аралашди, деб гап қилиб юрмасинлар, деяпман...
Она нима дейишини билмайди.
Улардан аввалги навбатда кириб кетган аёл хурсанд кайфиятда чиқиб келади:
- Ўғил экан! Икки қиздан кейин кутиб-кутиб эришганим ўғил экан!
Қувончини атрофдагилар билан бўлишгиси келади, ва, ҳеч ким уни бу қарорида айблай олмайди...
...15 дақиқалардан сўнг яна хона эшиги очилади. Она ва қиз. Янги келин... йиғлаб чиқади...
Қизларимизни шунчалик ёмон кўрамизми? Шунчалик нафратланамизми улардан? Ҳали кимлигини, қанақа инсон бўлиб етишишини билмай туриб, уларни шунчаки, ҚИЗ ФАРЗАНД бўлгани учунгина ўлдиришга тайёр даражада нафратланамизми улардан? Оталари-ку, эркак экан, дермиз, лекин оналар, бувилар - аёлмиз-ку?
Бу воқеалар ҳеч қанақа тўқима эмаслиги алам!!!