Оталарини кўрмай ўсаётган болалар...
Блогер Хушнудбек Худойбердиев яқинда Телеграм-каналидаги постлардан бирига қолдирилган изоҳни эълон қилди. Муаллифи сир тутилган изоҳда шундай дейилади:
«Ўғлим боғчадаги ўртоқларига «менинг дадам йўқ» дебди. Қай аҳволга тушганимни таърифлаб бера олмайман. Хўжайиним тонгда ишга кетиб, фарзандларимиз ухлаганда келади. Кўп кўнгилсизликларнинг сабаби бу, раҳбарлар тушунармикин?!»
Соат 22:00да ёзилган изоҳ:
«Эрталаб соат 5да ҳокимиятда мажлис бор, ўзи ҳозир мажлисдан келдик!»
2018 йили ўтказилган блогерлар чемпионати иштирокчиси Фарида Хайрулла қизи ҳам шу мавзуда пост ёзганди.
«Уч нафар қалин дугонам бор. Хўжайинларимиз турли соҳада ишлашади. Орамиздан учтамизнинг эримиз давлат органида ишласа, биттамизники бизнес билан шуғулланади. Эри бизнесмен бўлган дугонамизга ҳамиша ҳавасимиз келади. Чунки унинг умр йўлдоши ҳамиша ёнида, кўпинча оилавий кечки сайрларга чиқишади, паркларга боришади, болалар ҳам ота-она меҳрига қониқиб ўсяпти. Хўш, биз-чи?
Эрталаб вақтли кетиб, ярим кечага яқин ёки тун ярмидан оққанда ишдан қайтишади. Ишга кетишаётгандаям, қайтганларидаям кўпинча болалар ухлаётган бўлади. Уйғоқ бўлишса ҳам, «Отангни безовта қилманглар, чарчаб келган» деб ўргатганимиз туфайли оталарининг олдига бораверишмайди. Эркакларимиз уйга келиб, зўрға овқатларини ейишга ярайдилар, гоҳида овқатланмасдан ҳам ухлаб қоладилар».
Бу каби оғриқли муносабатларни ўқиркансиз, ичингиз зил кетади. Айниқса, эрлари давлат органларида, турли вазирлик ва идораларда ишлайдиган аёлларнинг дардига қулоқ тутилса, муаммонинг кўлами яққол намоён бўлади.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Оталар

#ТезкорХабар
Бугун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида "ТОШБАҒИР ОТА" ни танийсизми? номи билан эълон берилди.
Эълонда ёзилишича, ижтимоий тармоқларда номаълум эркак кишининг чамаси 3-5 ёшлардаги икки нафар болага нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, уларга тазйиқ ўтказаётганлиги ҳақидаги видео тарқалган. Видеодаги шахсга нисбатан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш юзасидан суриштирув олиб борилган. Ким ҳолат ва шахс ҳақида асосли маълумотга эга бўлса, хабар бериши ҳам сўралган.
Кечга бормасдан "ТОШБАҒИР ОТА" топилганлиги ҳақида хабар эълон қилинди.
Шу йил 15 январь куни олинган тасвирдаги эркак Наманган вилояти Чуст шаҳрида яшовчи 1991 й.т. С.Пўлатов эканлиги аниқланди, дейилади ИИВ Ахборот хизматининг хабарида.
Фуқаро С.Пўлатов вояга етмаган фарзандларини ташлаб Россия Федерациясига кетиб қолган турмуш ўртоғини қайтариш мақсадида ўзи видеога олганлиги ва турмуш ўртоғига юборганлиги, видео турмуш ўртоғи томонидан ижтимоий тармоқларга тарқатилганлигини маълум қилган.
Фуқаро С.Пўлатов қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, ушбу ҳолат юртдошларимиз орасида шов-шувга ва уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганлиги учун кечирим сўраган.
Айни вақтда Чуст тумани ИИБ томонидан ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Манба: ИИВ Ахборот хизмати (https://t.me/iivuz)
=============================
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Оталар #Фарзандлар #Оила

#Фикр
Туркиялик оталар COVID-19 пандемияси даврида болаларни парвариш қилиш бўйича кўпроқ мажбуриятларни ўз зиммаларига олдилар
Кўплаб одамлар COVID-19 пандемияси сабабли уйда қолишга мажбур бўлгани учун “Она ва бола ташкилоти” (AÇEV) фуқаролик жамият ташкилоти томонидан амалга ошириладиган дастур туфайли Туркияда оталар ўз фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказишларига имконият яратилди.
AÇEV Европа Иттифоқининг минтақавий дастури ва “БМТ-Аёллар” томонидан Ғарбий Болқон ва Туркиядаги аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш мақсадида хотин-қизларга нисбатан зўравонликни тугатиш йўлида муҳим лойиҳани амалга оширди.
2019 йилда Туркияда Оталарни қўллаб-қувватлаш дастурига (FSP) қўшилган 800 нафардан ортиқ оталар болалар парвариши бўйича кўпроқ вазифаларни ўз бўйнига олиб, ижтимоий тармоқларда бошқа оталарни уй ишларида иштирок этиш ва фарзандлари билан ўтказадиган вақтнинг сифатини оширишга чорлайдилар.
- Айни пайтда коронавирус туфайли ишга бормаяпман, охирги уч ҳафта давомида мен хотиним ва болаларим билан уйда бўлдим. Биз ўйин ўйнадик, гуллар экдик ва энди кундан-кун уларнинг ўсишини кузатмоқдамиз. Шунингдек, уй юмушларини аёлим билан баҳам кўрамиз. Масалан, у супуради, мен пол артаман. Биз бу кунларда соғлом бўлиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдами”, дейди Туркиянинг ғарбий қисмида жойлашган Маниса шаҳридаги FSP дастурининг иштирокчиси, 8 ёшли қиз ва 7 ёшли ўғилнинг отаси Йўқсал Байар.
FSP дастури оталарни жалб қилиш ва гендер тенглиги тушунчаларини тарғиб қилади ва айнан 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларнинг оталари учун махсус ишлаб чиқилган. 2019 йилда Туркиянинг саккиз турли вилоятидан келган 867 дан ортиқ оталар 13 ҳафталик дастурда иштирок этдилар.
- COVID-19 тарқалгандан сўнг, FSP инструкторлари турли онлайн каналлар орқали иштирокчиларга ёрдам беришда давом этдилар. Улар болалар билан қандай шуғулланиш ва изоляция пайтида оталардаги ота-оналик кўникмаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар беришди, - дейди AÇEV дастурининг жойлардаги координатори Ахмет Четин. - Оталар ўзларининг тажрибаларидан фотосуратлар ва видеоматериалларни WhatsApp гуруҳлари ва ижтимоий тармоқларда бўлишдилар ва бошқа оталарни ҳам худди шундай қилишга ундайдилар, - дейди у.
Манба: https://eca.unwomen.org/ru/news/stories/2020/5/fathers-in-turkey-take-on-more-childcare-responsibilities-during-covid-19?fbclid=IwAR0qwqcXTjUyX7acD5JUwGspNAcl6fg47Rz9xVGYV_lhmuYkhTOHeVh8ZRQ
Сал аввал Ўзбекистонда турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эркаклар қўмитаси тузиладими каби кинояли саволлар тарқалганди. Ўшанда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оила энциклопедияси» ҳамда «Хотин-қизлар энциклопедияси» китобларининг тақдимотида иштирок этган экспертлардан бири Жамила Шермуҳамедова Ўзбекистонда эркаклар энциклопедиясини яратиш таклифини берган эди.
Хўш, Туркиянинг ижобий тажрибасидан фойдаланиш учун бизга нима ҳалақит беряпти? Нега бизда тенг ҳуқуқлар деганда дарров аёлларнинг “эркаклар бошига чиқиб олиши” тушунилади? Сиз-чи, азиз обуначимиз, бунга қандай қарайсиз? Сизнинг оилангизда эркак-аёл муносабатлари қандай?
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Оталар #ГендерТенглик

Вирусология илмий-текшириш институтининг инфекционист шифокори Утегенова Соҳиба Комиловна ўз саҳифасида ёзмоқда:
"Бугун дадажоним Комил Рашидовдан шундай гўзал табрик олдим, ўқиб, бизнинг ҳам байрамимиз бор экан, деб жуда хурсанд бўлдим".
- 25 апрель - Халқаро делегатлар куни, Жаҳон Пингвинлар куни экан.
Шу билан бирга Қизлар куни (Daughter's day) ҳам экан. Менимча, ўзбек тилида “Қиз фарзандлар куни” десак тўғрироқ бўлади.
Бу байрам ким томонидан ва қачон таъсис этилгани аниқ эмас. Аммо кўпчилик бу каби байрам зарур деган фикрни айтишади. Биламизки, кўплаб давлатларда ва халқаро миқёсда Оналар куни, Оталар куни, Ўғиллар куни, Ака-ука,опа-сингиллар куни бор. Шу сабабли “Қиз фарзандлар куни” ҳам мақсадга мувоффиқлиги айтилади.
Қи фарзандлар кунидан кўзланган асосий мақсад ўсмир ёшдаги қизлар дуч келаётган муаммоларга жамоатчилик эътиборни қаратишдан ва ёш билан боғлиқ, шунингдек шахсий муаммоларни бартараф этишда қизларга хуқуқий, психологик ёрдам беришдан иборат.
Бу кун биринчи навбатда меҳр-оқибат байрами. Оилавий байрам. Оилада фарзанд туғилишини орзиқиб кутмаган инсон бўлмаса керак. Фарзанд туғилиши бу янги ҳаёт, янги умид, янги ҳиссиётлар деганидир. Пайғамбаримизнинг “Уч қизни тарбиялаган инсон жаннатга тушади”, деган ҳадисларини унутмайлик.
Қизи бор оталар 25 апрель куни қиз(ларингиз)ни табриклашни ҳам унутманг.
"Дадажоним, байрам совғаси учун сизга катта рахмат, бошимизда ҳамиша омон бўлинг!!!"
#SukutSaqlama #Сана #Қизлар #Оталар

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎵Sahar гуруҳи - Аёл
Оиладаги зўравонликка йўл йўқ! Зўравонлик барча оила аъзолари, жумладан болалар учун ҳалокатлидир. Ўз яқинларига нисбатан зўравонликни кўриш бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади.
Муаммога бефарқ қолманг. Четда турманг! Атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши зўравонлик ҳақида гапиришга ва ҳуқуқлар учун курашишга куч беради.
Мусиқий видео UNICEF, ХТВ ҳузуридаги Республика ташҳис маркази, NeMolchi.uz, GGC UNNO ҳамкорлигида тайёрланди.
#SukutSaqlama #Қизлар #Оталар

Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши сўнгги вақтларда мен кўрган энг зўр, таъсирли ва бадиий қиймати юқори клип.
Афсонавий "Саҳар" гуруҳи куйлаган қўшиққа жойланган ҳаётий сюжет – бу сафар урғу оиладаги фарзандга қаратилган.
Клип охирида зўравонлик мунтазам содир этиладиган оилада яшайдиган қизалоқнинг чинқириғига тоқат қилолмайсиз: тасаввур қилингки, сизнинг ҳам қулоқ-чаккангизга мушт туширишганда, қулоғингиз ичида шунақа овоз пайдо бўлади. Кейин у овоз ўчмайди, миянгизни доим пармалаб тураверади... Зўравонликка дуч келган ожизлар ўша дақиқаларда шундай ҳисни туядилар.
Қўл кўтарманг аёлга – фарзандларингиз онаси-ку у! Онангизга озор берсалар, ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Наҳотки фарзандингизга шу азобни раво кўрсангиз???
@shahnozxon

Telegram
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
🎵Sahar гуруҳи - Аёл
Оиладаги зўравонликка йўл йўқ! Зўравонлик барча оила аъзолари, жумладан болалар учун ҳалокатлидир. Ўз яқинларига нисбатан зўравонликни кўриш бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади.
Муаммога бефарқ қолманг. Четда турманг! Атрофдагиларнинг…

«Папаша»
Боламни эмлатиш учун поликлиникага чиқдим. Эмлаш олди кўрикка кириш учун «Шифокор олди кўрик хонаси»га кирганимда, ҳамшира бошқа бир қизалоқнинг вазни, бўйи ва ҳ.к.ларни ўлчаш билан банд эди. Қизалоқни отаси олиб келган, ва табиийки, мен бунга эътибор бермаган бўлардим, токи, бу «Йил отаси» ўзига ўзи салкам «медаль тақиб» қўймаганида.))
Хуллас, унинг айтишича, хотини эрталаб айёрлик қилиб, ишга жўнаворган, «дадаси»га эса, «болани эмлатишга олиб боринг,» - деган мазмунда смс юборган экан.
- Болага қараш ўзимга қопкетди, - деди у бечораҳол овоз билан.
Ҳамшира ундан:
- Хотинингиз ишлайдими? - деб сўраганди, «ота» ғурурланиб, хотинини ишга чиқарганини гапира кетди. Эмлаш хонаси олдида навбат бўйича тушунмовчилик юзага келганда эса, бу «ота» хотини касал экани, шу боис боласига ўзи қарашга мажбур бўпқолганини айтиб, бошқаларнинг раҳмини келтирмоқчи бўлди-ёв...
Мен эса, ҳам асабим бузилди, ҳам ғашим келди: Нега оталар ўз боласига қарашиниям миннат қиладиган, бола билан ўзини бечораҳол қилиб кўрсатадиган бўпкетишган? Қўшнининг боласини эмлатишга опкелаётгани йўқ, ўзининг зурриёди, ўзининг бир парчаси-ку?
Менга қолса, шундай оталарни саволларга кўмиб ташлардим:
🔘 Кунига неча марта болангизнинг таглигини алмаштирасиз? Бирон марта алмаштирганмисиз ўзи?
🔘 Болани ҳаво ҳароратига кўра кийинтиришни, йўқ, умуман, кийинтиришни биласизми?
🔘 Болангиз қанақа сут аралашмаси (молочная смесь) ичади, бир кунда неча марта овқатлантирасиз, неча ойлик бўлганида қанақа қўшимча овқатни бола рационига қўшиш кераклигини биласизми?
🔘 Нималар ейиши мумкин эмас?
🔘 Қандай тана ҳарорати бола учун нормал ҳисобланади?
Ва яна кўп-кўп саволлар. Қўрқиб кетманг - оналар буларни ёддан билишади, ҳаммасини индамай бажаришади. Буларни ҳеч ким ўргатмаган бўлсаям. Керак бўлса, сўраб-суриштириб ўрганишади. Лекин сиз-чи? Оналик сезгиси (материнский инстинкт) нега она бўлганданоқ пайдо бўлади-ю, оталик сезгиси пайдо бўлмайди? Нега ўз фарзандингиз учун масъулиятни бўйнингизга олишдан бунчалар қўрқасиз? Мен, «қўлга олишга қўрқаман,» - деб, боласини кўтариб кўрмаган оталарни биламан... Уларга нима бўлган ўзи?!
Ҳудудий ҳамширамиз ёш болали оналарни «Мамаша»лар деб атайди. (Бу менга ёқмайди.) Ўз боласига ғамхўрлик қилишниям ўзи томонидан хотинига кўрсатилган буюк марҳамат деб билгувчи оталар, сиз шундай «Папаша» деган номга ҳам арзимаслигингизни биласизми? Тузалинг, ўзгаринг, ҳозироқ «асранди» болангизни оилангизга қабул қилинг, унга ғамхўрлик қилинг, парвариш қилинг, тарбия беринг. Ҳақиқий отага айланинг!
© Жайра
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Оталар #Қизлар

Аксарият кишилар, «Эркак - оила боқувчиси, у кўча одами,» «Аёл - миллат тарбиячиси,» «Тарбияли она тарбияли болани вояга етказади,» - деган жимжимадор гаплар билан секингина фарзанд тарбияси борасидаги бор масъулиятни онанинг зиммасига юклаб қўйишади.
Ваҳоланки, биргина аёлнинг ҳаракати туфайли бола тарбияли, илмли бўлиб қолмайди. Қолаверса, инсоннинг ўз ҳаётидан мамнун яшаши учун илмнинг, тарбиянинг ўзигина кифоя эмас.
Мааааайли, она бор меҳрини, эътиборини бериб, буни уддалаган тақдирда ҳам, барибир бир ўзи фарзандига тўкис бахтли болаликни бера олмайди. Бунинг учун отанинг ҳам яхшигина ҳаракати, меҳри керак.
Иккита мисол келтираман: Бир болакай онаси билан ҳар куни овқат пишираркан, уй ишларига ёрдам бераркан. Яъни, асосий вақти онаси билан ўтаркан. Бир куни онасига «Она, катта бўлсам мен ҳам сизга ўхшаган зўр уй бекаси бўламан!» - деган экан.
Иккинчиси, лицейда ўқиб юрган пайтларимда бир дугонам бўларди. Отаси хорижда ишларди. Қизнинг ўқиши, эҳтиёжлари учун яхшигина пул жўнатарди. Лекин, қиз ким яхши гапирса, ўшанга ишониб кетаверарди. Ўсмирлик пайти бир йигитни яхши кўриб қолиб, «гаплашиб» юрди. Билсак, дадаси юборган пуллларни унга бераркан.
Бир неча бор, «Қиз боладан пул оладиган бола яхши бола бўлмайди, сизни алдаяпти, сиз билан фақат пул учун гаплашиб юрибти,» - деб роса тушунтирсак ҳам у, «Майли, шу бола менга отам бермаган меҳрни беряпти,» - деб «йигит»и билан алоқаларини узмасди. Ўшанда отанинг нафақат ўғил болани эркак қилиб тарбиялашда, балки қизнинг руҳияти шаклланишида ҳам ўрни катталигини тушунганман.
Яна бир маълумот: дугонамнинг айтишича, йигитни онаси ёлғиз бошига бир ўзи катта қилган. Ўғлининг бу ишларидан хабари бор ва бунга табиий қарар экан.
(Бу тақдир, ҳар отасиз ўсган йигит шунақа бўлади демоқчи эмасман, бироқ, аёл эркак кишининг иштирокисиз ўғил болани ҳақиқий эркак қилиб тарбиялашга ожизлик қилади. Албатта, бу менинг шахсий фикрим.)
Бу билан мен оталарни айблашдан йироқман. Тўғри, бугунги кунда рўзғорнинг камини тўлдириб, ҳалол ризқ топиш масаласи кишини толиқтириши, бор вақтини олиши мумкин. Бироқ, иродали, қатъиятли, тарбияли, меҳрибон, энг муҳими, боласи бахтли бўлишини истаган ҳар бир дада фарзанди улғайгунича бунга имкон топиши шарт!
Хонзодабегим Аъзамова
#СукутСақлама #Қизлар #Оталар