Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.72K subscribers
801 photos
238 videos
2 files
2.52K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Жамоат жойларида эмизиш ҳар доим мунозарали масала бўлиб келган. Оммавий ахборот воситаларида чақалоғи бор оналардан музейлар, кафелар ва ҳатто суд залларини тарк этишларини сўрашлари ҳақидаги постлар кўпаймоқда. Аёлларнинг ўзлари икки тоифага бўлинган: баъзилари чақалоқларини қаерда керак бўлса эмизади, бошқалари эса одамлар нима дейишидан қўрқади. Биз жамоат жойларида эмизиш ҳақида қонунда нима дейилганига тўхталамиз.

Ўзбекистонда она сути билан эмизиш тўғрисида “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги қонун”ги алоҳида қонун мавжуд. Мазкур қонуннинг мақсади она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлашдан иборат.

Мавзумизга келсак, қонунда фақат бир жойида билвосита бу ҳақида тўхталиб ўтилган: она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш эмизикли оналарни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўриш, шунингдек улар учун қулай меҳнат ва ўқиш шароитларини яратиш чораларини кўриш орқали амалга оширилади. Лекин бу ҳақиқатан ҳам шундайми ва жамоат жойларида оналар ва болалар учун махсус хоналар ўзи борми?

Қонун нуқтаи назардан, жамоат жойларида эмизиш тақиқланмаган, лекин бунга рухсат ҳам йўқ. Назарий жиҳатдан, кафелар, ресторанлар ва бошқа муассасалар аёлга боласини она сути билан озиқлантиришни тақиқлаш ҳуқуқига эга эмас. Қонунга кўра, бу жамоат тартибини бузмайди. Бошқа томондан, қонунда эмизиш ҳуқуқи ҳам йўқ. Шунинг учун ҳар қандай ташкилот ўзининг ички қоидаларида эмизишни тақиқлаши мумкин. Бироқ, бу камситиш, яъни инсоннинг жинси ва оилавий аҳволига кўра ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш деб ҳисобланиши мумкин.

Кафе, дўкон ёки бошқа муассаса эмизиш учун махсус хонани жиҳозлаши ва гўдакли оналар ундан фойдаланишини йўлга қўйиши мумкин. Аммо шу билан бирга она уни рад этиш ва боласини ўзи учун қулай бўлган жойда озиқлантириш ҳуқуқига эга.

Елена Ковергина тайёрлади

#Қонунлар #СукутСақлама #Аёллар
Ҳар йили октябрь ойида дунёнинг турли мамлакатларида "Пушти октябрь" акцияси старт олди. Бунда кўкрак бези саратони ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган ойлик ўтказилади. Касаллик ҳақида батафсил карточкаларда 👆👆

#СукутСақлама #Аёллар
Халқаро қишлоқ аёллари куни

Бу кун илк бор 2008 йил 15 октябрь куни нишонланган. Унда хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалигидаги ўрнига эътибор қаратиш, уларнинг мавқеини ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш кўзда тутилди. Қолаверса, бу кун қишлоқ хўжалигида аёллар дуч келаётган муаммоларга эътибор қаратиш ва уларни ҳал этиш йўлларини излаш имконини беради.

БМТ маълумотларига кўра, қишлоқ аёллари сайёрамиз аҳолисининг тўртдан биридан кўпроғини, ривожланаётган мамлакатларда эса тахминан 43 фоизини ташкил қилади. Улар озиқ-овқат хавфсизлиги учун асосий масъулиятни ўз зиммаларига олган, чунки улар озиқ-овқатнинг кўп қисмини ишлаб чиқаради, қайта ишлайди ва тайёрлайди.

Қишлоқ хўжалигидаги аёллар очлик ва қашшоқликка қарши курашда асосий иштирокчилар бўлиши мумкин, чунки улар ривожланаётган мамлакатларда асосий озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади. Аммо шунга қарамай, аёлларнинг кичик фоизи бошқарув ёки қишлоқ жойларда юқори технологияли ва юқори ҳақ тўланадиган ишларда банд.

ФАО нинг “Гендер масалалари, қишлоқ хўжалиги ва Ўзбекистон қишлоқ жойларини ривожлантириш” ҳисоботига кўра, бу ерда иш билан банд бўлган аёлларнинг 28 фоизи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида банд. Ўзбекистондаги 152 минг фермер хўжалигининг атиги 1805 тасига хотин-қизлар раҳбарлик қилади.

Кеча нишонланган байрам билан барча қишлоқ аёлларини табриклаймиз, уларнинг мамлакат ва жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини нишонлаймиз, уларнинг машаққатли меҳнатига ҳурмат-эҳтиром билдирамиз.

Нигина

#СукутСақлама #Аёллар
Европарламент Андрей Сахаров номидаги «Фикр эркинлиги учун» мукофоти эронлик Маҳса Аминийга берилганини эълон қилди. Аёл 2022 йил сентябрида рўмолни «нотўғри ўрагани» учун ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан кўп ўтмай вафот этган эди. Мукофот унинг ўлимидан сўнг «Аёл, ҳаёт, эркинлик» шиори остида бошланган оммавий намойишларда қатнашган эронликларга ҳам топширилди.

«Европа парламенти Эронда тенглик, қадр-қиммат ва эркинлик учун курашни давом эттираётган жасур ва мард одамларни қўллаб-қувватлашдан фахрланади. Биз ҳатто қамоқда бўлса ҳам «Аёл, ҳаёт, эркинлик» ҳаракатини қўллаб-қувватлашда давом этаётганларни қўллаб-қувватлаймиз, - деди парламент раҳбари Роберта Метсола.

Тақдирлаш маросими 13 декабрь куни Европарламент сессиясида бўлиб ўтади.

Норвегия Нобель мукофоти тинчлик бўйича Нобель мукофотини эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргис Муҳаммадига берди. Бу ҳақида эълон чиққанда Муҳаммади ҳали ҳам ҳибсда сақланиб турган.

«Андрей Сахаров» мукофоти Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий мукофотидир. У 1988 йилдан бери топширилади, мукофот жамғармаси 50 минг еврони ташкил қилади.

Манба: interfax

#СукутСақлама #Аёллар
Дилфуза Куролова — инсон ҳуқуқлари бўйича юрист ва WEF ёшлар ташаббуси Global Shapers Tashkent Hub асосчиси. Ўзбекистон илғор аёллари рўйхатига киради.

2020-2021 йилларда Global Shapers Community ҳамжамиятининг COVID-19 Глобал Бошқарув Қўмитасининг 11 аъзосидан бири эди.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаол.

Oxus Society for Central Asia (АҚШ) ва Experty махсус лойиҳасида эксперт.

2021-2022 йилларда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонасида сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича ассистент бўлиб ишлаган.

2019 йилдан бошлаб ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон аҳолисига бепул юридик маслаҳатлар бериб келмоқда.

2016 йилдан Жаҳон банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича консультанти, шунингдек, Халқаро ҳуқуқшунослар комиссиясининг юридик маслаҳатчиси.

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Кун фотоси:

Бугун Тошкентга йирик тадбир доирасида ташриф буюраётган президентларни таркибига хотин-қизлар ҳам кирувчи фаҳрий қоровул кутиб олмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар
Мўътабар Хушвақтова - журналист, экофаол, экоблогер, ҳужжатли фильмлар муаллифи. Шунингдек "Яшил уйим" компанияси ва "Бахт улаш" ҳайрия жамғармаси асосчиси, «Qizlar» фаол аёллар гуруҳи аъзоси.

У экологияга оид мавзуларни кўтарадиган ижтимоий тармоқлардаги видеолари туфайли машҳур бўлди. Мўътабар ўзбек тилида экология ва оқилона истеъмол масалаларини ёритади.

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Қашқадарё вилоятида бемор қизга тегажоғлик қилган шифокор 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси ва 247,5 минг сўм жаримага тортилди.

Uznews хабарига кўра, бемор шифокор кўригига келган, шифокор унга бир муддат у билан интим алоқада бўлишни таклиф қилган ва эвазига ойига бир миллион таклиф қилган.

Аёл ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шифокор ҳибсга олиниб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (“Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш”) қўлланиб, 247,5 минг сўм жарима, шунингдек, 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жинсий зўравонлик учун жавобгарлик жорий йилнинг апрель ойида, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар қабул қилингандан кейингина жорий қилинган эди. Бунгача қонунчилигимизда бундай жиноят таснифланмаган эди.

Бундай хатти-ҳаракатларга тоқат қилмай, ички ишлар органларига мурожаат қилиб, бундай эркакларни жазолайдиган хотин-қизлар кўпайиб бораётганидан хурсандмиз.

Шунингдек, давлат томонидан фуқароларга тазъйиқларга йўл қўйилмаслик, жинсий характердаги ҳар қандай хатти-ҳаракатларга онгли ва ихтиёрий розилик бериш масалаларини тушунтириш бўйича ахборот кампанияларини ўтказиш муҳимлигини эслатмоқчимиз.

#Аёллар #СукутСақлама #тегажоғлик
🔥 Uzbekistan's Club журнали таҳририяти талқинига кўра энг илғор ўзбекистонликлар Топ-20 рўйхатига кирган ватандошларимиз билан таништиришда давом этамиз.

Ирина Матвиенко - журналист, фаол, блогер ва Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси. Шунингдек, Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашаётган ҳуқуқ фаоли.

2019 йилда у 14 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси орасидан Европарламент ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Венеция мактабининг қўшма тадбирида иштирок этиш учун танланган.

«Future Leaders Invitation Program» 2022 йил лауреати.

2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий тарғибот аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
"Шунчаки бизни эшитишларини хоҳладик!" Эркак тахаллусини олган машҳур аёл ёзувчилар

Эркак тахаллусини олиш ўтмишда аёллар орасида кенг тарқалган амалиёт эди.
19 асрда аёллар уй ишларини бажариши ўзини буткул оилага бағишлаши керак, деб ишонилган, адабиёт ва бошқа ижодий машғулотлар эса эркакларнинг ваколати эди.
Замонавий дунёда ҳам аёллар адабий асарларини эркаклар номидан нашр этадиган ҳолатлар учрайди.

XIX асрнинг 30-40 йиллари Францияда кескин курашлар даври бўлди.Бу мураккаб даврни ўз асарларида ёритган адиблар орасида Жорж Санд (1804-1876 й.) алоҳида ўрин эгаллайди. Асл исми Аврора Дюдеван, аммо адабиётда Жорж Санд тахаллуси билан машҳур бўлган бу аёл ҳозиргача китобхонлар диққатини тортиб келади.

Ижод оламида ўзига хос из қолдирган Эмили, Энн ва Шарлотте Бронтелар аслида беш опа-сингил эди. Иккита каттаси ўсмирлик чоғида ҳаётдан кўз юмган.  1824 йилда Мария, Элизабет, Шарлотта ва Эмили Кауан-Бриждаги қизлар мактабига қабул қилинган. Уларга отаси Патрик Бронте барча шароит­ларни яратиб берган. Опа-сингил Бронтеларнинг китоблари аввалига эркакча тахаллус билан эълон қилинган, ўша вақтларда яхши оилаларнинг қизлари бадиий ижод билан шуғулланмаган – бу эркаклар юмуши ҳисоб­ланган. Мабодо ёзсалар ҳам оила ташвишлари, муҳаббат можаролари ҳақида қалам тебратиб, ёзганлари тор доирада тарқатилган.

#СукутСақлама #Аёллар
«Ҳумоюннома» XVI асрда Бобурнинг набираси Акбаршоҳ даврида Ҳиндистонда Заҳириддин Бобурнинг қизи Гулбаданбегим томонидан ёзилган. Гулбаданбегимнинг ёзишича, Акбаршоҳ ўз даври тарихини абадийлаштариш мақсадида замонафнинг ҳамма олимларига, қариндош-уруғлари ва амирларга мурожаат қилиб: «Бобур подшоҳ ва Ҳумоюн подшоҳ даври ҳақида ниманики билсангиз ёзинг», деб буюрган. Шу буйруқ асосида Гулбаданбегим ҳам ўз отаси Заҳириддин Бобур ва акаси Ҳумоюн подшоҳ ҳақида ёзилган ва эшитган воқеаларни ўз китобида баён қилган ва тарихий асарнинг номини дастлаб «Аҳволи Ҳумоюн подшоҳ» деб атаган. Лекин кейинчалик бу асар «Ҳумоюннома» номи билан машҳур бўлиб кетган.

Гулбадан бегим ўз асарида сарой аҳлининг ҳаёт тарзи, шунингдек, тарихий асарларда учрамайдиган Бобур подшоҳ хонадонининг нозик хусусиятлари, оилавий шароитлари, тўй ва аза билан боғлиқ удумлар, уй-рўзғор асбоблари, кийим-кечак турлари каби жиҳозлар ҳақида муфассал ҳикоя қилади. Аммо, афсуски, асарнинг охирги қисми ўша замоннинг суронли йилларида йўқолиб кетган.

Мир Маҳди Мирзонинг «Тазкират ул-ҳавотин» асарида келтирилган «Севгисиз ҳаётда маъно йўқ» мазмунидаги икки байтига қараганда, Гулбадан бегимнинг ғазалиётдан ҳам хабари бўлган.

«Акбарнома» асарининг муаллифи Абул Фазлнинг берган маълумотига қараганда, 1575 йилда Гулбадан бегим Каъбатулло зиёратига жўнаб кетади ва 1582 йилда кўп қийинчиликлар билан зиёратгоҳдан қайтиб келади. Абул Фазлнинг ёзишича, Гулбадан бегим 1603 йилда 80 ёшида вафот этади. Акбар подшоҳ уни катта ҳурмат ва эҳтиром билан дафн этдиради. Акбар подшоҳнинг ўзи Гулбадан бегим тобутини ўғил сифатида кўтариб, дафн маросимида ўғиллик бурчини эътимомига етказади.

#СукутСақлама #Аёллар
#кинода_аёл_портрети

Яқинда «Хранилище 13» («13-омборхона/сақлов ҳудуди») сериалини томоша қилдим. Сериал ҳақидаги таассуротларимни гапириб ўтирмайман. Унда эътиборимни тортган бир персонаж ҳақида фикрларимни айтмоқчиман.

Сериалда ажойиб бир персонаж бор: Герберт Уэллс. Ажойиблиги шундаки, у сиз эшитган/ўқиган/сериалларда кўрган Герберт Уэллслар каби эркак эмас, АЁЛ қаҳрамон!

Ҳелена Герберт Уэллс.
Сериал ижодкорлари Уэллсни аёл персонажга айлантиришдан қандай мақсад кўзлаган бўлишлари мумкин? Навбатдаги «бум» интрига бўлиши учунми ёки томошабинлар қаҳрамондаги аёлга хос хатти-ҳаракатларни, воқеаларни аввалдан тахмин қилиб, баҳсга киришлари учунми? Ёки бу фикр тасодифан хаёлга келиб қолган «топилма» холосми?

Менда яна битта вариант бор: яқин-яқингача ҳар қандай соҳада буюк аёллар номи абадийлаштирилиши, тарихга муҳрланиши патриархал қарашлар натижаси ўлароқ, халқ томонидан ақлга сиғдириб бўлмас ҳолат деб ҳисобланган, қабул қилинмаган.

Тарихда ном қолдирмоқчи бўлган аёллар эса, кўпинча тахаллус ортига яширинишга, тахаллус бўлибам, эркак номи бўлган тахаллус билан инсониятга фойда келтиришга, илм яратиш ва ўргатишга мажбур бўлишган. (Ёки, ундан ҳам ёмони - шунчаки, уларнинг меҳнат маҳсуллари, эришган ютуқлари эркак ҳамкасблари томонидан ўзлаштириб олиб қўяқолинган.)

Шундай аёллардан сиз танийдиган адиба, «Гарри Поттер»нинг «она»си - Жоанна Роулинг ҳам Поттер ҳақдаги илк китобини эркакча тахаллус билан чоп эттиришга мажбур бўлган. Чунки, нашриётлар аёл ёзувчи бестселлер асар ёзиши мумкинлигига ишонишмаган, китобни нашр этишдан шу важ билан бош тортишган!

Бу худди малласоч аёл (блондинка)лар беақл аҳмоқ бўлишади, деган ҳеч бир асоссиз қарашга ўхшаш ҳолат, аслида.

Ҳеленага қайтсак - сериал ижодкорлари ушбу персонаж билан, балки, инсониятнинг мана шу яшаб ўтган, ва, эҳтимол, ҳозир ҳам яшаётган ҳаёт тарзида аёлнинг ўрни қанақа бўлгани/эканини эслатиб ўтмоқчи бўлишгандир?

Балки, ростдан ҳам Герберт Уэллс - Ҳеленанинг таъбири билан айтганда, унинг асарларидаги «шунчаки, мўйловли эркак персонаж» холосдир, а?

Алия Темурийзода

#СукутСақлама #Аёллар
"Машина ҳайдаш аёллар учун эмас", "Аёллар машиналар ҳақида нимаям биларди", "Аёллар ҳеч нарса ихтиро қилмаган" - буларнинг барчаси мизогиния билан йўғрилган уйдирмалардир. Аёллар нафақат эркакларникига қараганда хавфсизроқ ва эҳтиёткорроқ ҳайдашади, балки автомобиль саноатига муҳим ҳисса қўшган.

Батафсил карточкаларда.

#СукутСақлама #Аёллар
Нега қурбонлар кетмайди?

Уй зўравонлиги қурбони зўравонни тарк этмаяптими, – демак унга бу шароит ёқяпти, деган фикрни кўп учратамиз. Бу асло ундай эмас.

Қурбонлар кетмаслигига сабаблар карточкаларимизда👆👆👆

Мазкур карточкаларни аввал ҳам берганмиз, сўнгги аноним постларга шарҳларда яна зўравонлик қурбонлари обуначиларимиз томонидан турли баҳсларга сабаб бўлаётгани боис эслатиб ўтишни жоиз топдик.
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Аёллар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
8 март куни Mattel ўзининг 65 йиллиги муносабати билан саккизта янги Барби қўғирчоғини тақдим этди! 💖

Линейка "Ролли моделлар" деб номланди.

Коллекцияда таниқли аёлларнинг мини-нусхалари тақдим этилган:

Хелен Миррен — актриса;
Майра Гомес — журналист, актриса;
Виола Дэвис — актриса, фаол, ёзувчи;
Николь Фудзита — модель, телебошловчи;
Шанайя Твейн — хонанда;
Энисса Амани — комедия устаси, фаол;
Кайли Миноуг — хонанда:
Лила Авилес — режиссер, продюсер ва сценарийлар муаллифи.

#СукутСақлама #Аёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг биринчи дипломли журналист аёли - Собира Холдорова. У Москвада журналистикани битириб келган, аёллар ҳуқуқи ҳақида кўп мақолалар ёзган.

Собира Холдорованинг тақдири жуда аянчли кечган. Сибирга сургун қилинганида ўғли бедарак йўқолган, фақат қизи билан қолган.

Сунъий идрок ёрдамида яратилган досье-видеони томоша қилинг.

#СукутСақлама #Аёллар
Дизайнер ва @azamating Телеграм канали муаллифи Азамат Шамузафаров ёзмоқда:

"Тбилисининг 11 та кўчаси ўз намунаси билан кўпчиликни илҳомлантирган муваффақиятли грузин аёллар шарафига номланади. Шу тариқа шаҳар ҳокимлиги хотин-қизларнинг ютуқларини оммалаштириш, шунингдек, ёш қизлар касб танлашда улар учун қанча имкониятлар очиқлигини кўрсатмоқчи.

Қизиқ, нега бизда кўчалар ва метро бекатларининг номларини ўзгартиришга бўлган иштиёқимиз бундай амалиётни ҳалигача қўлламадик?"

Азиз обуначилиримиз, сизнингча, агар бизда ҳам шундай амалиёт қўлланилса, замонамиз қайси вакилаларининг номларини кўчаларга бериш мақсадга мувофиқ? Фикрларингизни шарҳларда қолдиринг 👇👇

#СукутСақлама #Аёллар
Клер Вуазен сўнгги 90 йил ичида математика бўйича олий унвонларга сазовор бўлган беш аёлдан бири.

30 январь куни математик олима Клер Вуазен соҳанинг етакчи мукофотларидан бири бўлган Крафорд математика мукофотини қўлга киритган илк аёл бўлди. Ғолиблик математиканинг долзарб муаммосини кўрсатди: соҳанинг энг нуфузли мукофотлари лауреатлари орасида гендер хилма-хиллиги йўқ.

Дунёнинг математика бўйича олтита энг нуфузли мукофоти — Филдс медали ҳамда Абель, Шоу, Вульф, Крафорд мукофотлари 217 марта топширилган ва шулардан бор-йўғи еттитаси аёлларга берилган.
Университетнинг баъзи математика факультетларида қизлар йигитлар билан бир қаторда таҳисл олаётган ва аёллар деярли фақат эркаклар соҳаси бўлган фан бўйича докторлик диссертацияларини ҳимоя қилаётган бўлса ҳам, олий математика унвонлари ҳали ҳамом эркакларга топширилмоқда.

Бундан ташқари, аёллар ўз номзодларини илгари суриш ҳақида ўйламайдилар, чунки улар ғолибларнинг тарихий рўйхатига асосланиб муваффақиятга эришишларига ишонмайдилар.

Биз математика бўйича аёл совриндорларни ажратиб кўрсатишга қарор қилдик. Бу осон бўлмади.

Феруза Сулаймонова тайёрлади

#СукутСақлама #Аёллар
Марьям Мирзахоний — 2014 йилда Филдс мукофотига сазовор бўлган биринчи аёл номзоддир. Марям Мирзахоний Эрондан бу мукофотга биринчи номзод бўлган аёллардан ҳисобланади.

Марьям Мирзахоний Лобачевский геометрияси, Тейхмуллер бўшлиқлари, эргодик назария, симпектик геометрия бўйича ихтисослашган ҳам эронлик, ҳам америкалик математик аёл.

Феруза Сулаймонова тайёрлади

#СукутСақлама #Аёллар