ТOSHKENT VILOYATI
77 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳри
#қозонхоналар_мавсумга_шай

Янгийўл шаҳри «Мевазор» МФЙ ҳудудида жойлашган "Турон" марказий қозонхонасида 3,6 км узунликда демонтаж, 2,3 км узунликда монтаж ишлари якунига етди.

Бундан ташкари, унда 41 та устунлар ўрнатилиб, камералар учун 21 та нуқталарга бетон қуйиш ишлари амалга оширилди.

🔎Ҳозирда ҳудудда монтаж ишлари изчиллик билан давом этаяпти.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.
#ҳашар
#Янгийўл_шаҳри

🔎Жорий йилнинг 29-июнь куни «Обод маҳалла» «Обод қишлоқ» дастури доирасида Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ташаббуси билан вилоятнинг барча ҳудудлари бўйлаб ўтказилган ҳашар Янгийўл шаҳрида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Жумладан, «Обод маҳалла" дастурига киритилган "Бахт" ва "Қовунчи тепа" маҳаллаларида кенг миқёсдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

🏗Ҳашар давомида “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғинига 17 та махсус техникалар жалб этилди.
📝Жумладан, 1500 кв..м иборат деворларга ранг берилди, 1,6 км узунликдаги лотоклар тозаланди, маҳалла худудидаги 1,5 гектар майдондаги бегона ўтлар тозаланди.
Маҳалладаги 3 та кам таъминланган фуқароларнинг уйлари том қисми таъмирлаб берилди.

“Қовунчи тепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 12 та махсус техникалар ва 250 нафар корхона ходимлари ҳамда аҳоли иштирок этиб, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ишларига ҳисса қўшишди.

📊Жумладан, 1,2 км лотоклар тозаланди, маҳалла худудидаги 1 гектар майдондаги бегона ўтлар тозаланиб, 50 дан ортиқ дарахтларга шакл берилди.

Шунингдек, 2300 кв.м ҳажмдаги аҳоли хонадонлари деворларига ранглар берилиб, маҳалла ҳудудидан 50 кубдан зиёд маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Аҳамиятлиси, маҳалладаги 67 та кам таъминланган фуқароларнинг уйлари таъмирланиб, уйнинг фасад деворларига ранг берилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#жараён
#Янгийўл_шаҳри

🔎Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Ш.Маннапов Янгийўл шаҳрида бўлиб, «Олтинобод» МФЙ ҳудудидаги "РК-1" ва "Мевазор" МФЙдаги "Турон" марказий қозонхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари бўйича амалга оширилаётган иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида Ш.Маннапов томонидан Янгийўл шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими раҳбари А.Акрамов ҳамда «Иссиқлик манбаи» Янгийўл филиали раҳбари Э.Ғойибовга ҳудудда олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан бир қатор топшириқлар берилди.

Шунингдек, Ш.Маннапов «Фаровон» МФЙ ҳудудида жойлашган "Строй Эверест Мастер" МЧЖ БСК маъмурий биносининг курилиш ишларини ҳам кўздан кечирди.

Каналга уланинг:👇👇👇
https://t.me/toshvilkommunal
#Янгийўл_шаҳри
#эзгу_ташаббус

«Кўпдан қуён қочиб қутулмас» дейди доно халқимиз. Айниқса, инсонларни озодалик, покликка чорловчи хайрли амаллар аҳиллик ва уюшқоқлик билан ташкил этилса нур устига нур
.

🔎Янгийўл шаҳри «Бахт» МФЙда жойлашган Самарқанд кўчасида «Обод маҳалла» дастури доирасида ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилди.

Унда ҳудуддаги "Севара коммуналчи", "Фарҳод Безуглов Сергей", "Олтинобод ишонч" ҳамда "Фаровон обод файз"МЧЖ ширкати ходимлари фаоллик ва ташаббус кўрсатиб, ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшишди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.
Каналга уланиш:
👇👇👇
https://t.me/toshvilkommunal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Ҳудудлардан хабарлар

▪️#Янгийўл_тумани: «Хўжаобод» МФЙ да жойлашган кўп қаватли уйларда бунёд этилгандан буён мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган эди. Мазкур уйлар «Мумтоз сервис Янгийўл туман» МЧЖ бошқарув сервис компанияси тасарруфига ўтказилгач, ҳудудда улкан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

#Янгийўл_шаҳри. Бугунги кунда «РК-1» ва «Турон» қозонхоналарида реконструкция ва модернизация ишлари давом этмоқда.

▪️#Чиноз_тумани: «Яхши ният» МФЙда очиқ юзли, яхши ниятли инсонлар истиқомат қилади. Бироқ, уларни кўп йиллардан буён коммунал соҳа билан боғлиқ муаммолар қийнаб келар эди. Ҳозирда ушбу маҳаллада таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин тус олган.

▪️#Пискент_тумани «Навоий» МФЙ Фурқат массивида 13 та кўп қаватли уйлар жойлашган. Мазкур ҳудуддаги уйларнинг том қисми, ташқи фасади мукаммал таъмирдан чиқарилиши натижасида уйлар бутунлай ўзгача қиёфа акс этмоқда.

➡️ Батафсил видеолавҳада👆👆👆👆
#жараён
#Янгийўл_шаҳри

"РК-1" марказий қозонхонада реконструкция ишлари қизғин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПК-4565-сонли карорига асосан Янгийўл шаҳридаги "РК-1" марказий қозонхонасида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, умумий 54 та ИТПлар учун махсус хоналар қурилиши кузда тутилган.

🔎Шундан 10 та ИТПларнинг хавфсизлиги учун махсус хоналар ўрнатилди. Ҳозирда 20 та махсус хоналарнинг қурилиши изчиллик билан давом этмоқда.

🛠Бундан ташқари, монтаж ишлари якунланиб, марказий қозонхона ҳудудини ўраш мақсадида бетон қуйиш ишлари олиб борилаяпти.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати

Каналга уланиш:↙️
https://t.me/toshvilkommunal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муаммо_ва_ечим
#Янгийўл_шаҳри

Бугунги кунда аҳолидан коммунал тўловлар учун мажбурий бадалларни ўз вақтида йиғиб олиш ҳар жиҳатдан муҳим.

📊Шу боис, муддати ўтган қарздорлик ҳолатларини ўз вақтида бартараф этиш кечиктириб бўлмайдиган масалалардан бири саналади.

Батафсил қуйидаги видеолавҳада👆👆👆
#жараён
#Янгийўл_шаҳри

🔎Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида 15-сонли йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 27 мартдаги 02-PA-1-5015-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбир режасига асосан, Янгийўл шаҳри ҳудудида жойлашган кўп каватли уйларни жорий ва мукаммал таъмирлаш учун 3,0 млрд сўм бюджет маблағлари ажратилиши режалаштирилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирги кунда «Лаззат» МФЙ Самарқанд кўчаси 363, 365 ҳамда 367-сонли кўп квартирали уйларнинг ташқи йўлакларида жами 1300 м.кв. да бетон қуйиш ишлари ҳамда тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Кўп қаватли уйлар аҳолига қулайлик ва зарурий шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#аҳолига_қулайлик
#Янгийўл_шаҳри

🔎Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22сентябрдаги "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5250-сонли қарори қабул қилинган эди.

Унда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг электрон овоз бериши орқали Янгийўл шаҳар "Бахт" МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлардаги жами 1300 кв.м тротуарни қайта реконструкция қилиш учун шаҳар ҳокимлиги томонидан 300 млн.сўм бюджет маблағи ажратилган.

💎Мазкур ҳудудда "СТРОЙ ЭВЕРЕСТ МАСТЕР" МЧЖ пудратчи ташкилоти томонидан олиб борилган 1000 кв.м га яқин тротуарларнинг таъмирлаш ишлари якунига етди. Бунда кўп қаватли уйларнинг йўлакларига бетон қопламалари ётқизилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#қулайлик
#Янгийўл_шаҳри

🔳Шом қоронғусида ишдан ёки бирор юмуш билан уйга қайтаётиб, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларига қадам қўяр экансиз, ундаги қоронғулик таъбингизни хира қилиши табииий
.

💡💡Бироқ, бунинг акси бўлса-чи?

❇️Шу ондаёқ ёруғликни кўриб, қалбингиз ҳам беихтиёр нурга тўлади.

💠
Янгийўл шаҳар «Узумзор» МФЙда жойлашган 59, 61-сонли кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларига замонавий ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

🔎Маълумот учун, шу кунга қадар мазкур ҳудуддаги кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келаётган «ESAT EVEREST QURUVCHI» МЧЖ бошқарув сервис компанияси томонидан 16 та кириш йўлакларига ёритиш чироқлари ўрнатилди. Мазкур БСК бугунги кунда 38 та кўп қаватли уйларга самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.

🌳🌿Бундан ташқари, ҳудудда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ободонлаштириш ишлари ҳам тизимли ташкил этилаяпти.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#Янгийўл_шаҳри
#қозонхоналарда_нима_гап

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги “РК-1” (43,0 млрд сўм) ҳамда “Турон” (10,7 млрд сўм) марказий қозонхоналарини реконструкция қилиш ишлари белгилаб берилган.

Ҳозирда “РК-1” ва “Турон” марказий қозонхоналарда олиб борилаётган модернизация ишлари тўлиқ якунига етиш арафасида.
✴️Тошкент вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Акрамов Янгийўл шаҳар ҳокимлиги масъуллари билан ҳудуддаги қозонхоналарда бўлди. Унда амалга оширилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишди.
🔎Қозонхоналарни ўрганиш жараёнида эксплуатация даврида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни олдини олиш бўйича соҳа масъулларига зарурий кўрсатмалар берилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати