ТOSHKENT VILOYATI
76 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
🔎Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллаев Зангиота ва Бўстонлиқ туманларидаги иссиқлик қозонхоналарида бўлди.

❇️С.Убайдуллаев Зангиота ҳудуддаги "Қуёшли" МФЙ да ПҚ-5118 қарори асосида модул қозонхона қуриш ва мавжуд иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари, шунингдек ушбу қарорга асосан Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги Товоқсой қўрғонидаги "Товоқсой" қозонхонаси иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, объектларда олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини кўздан кечирар экан, ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берди. ✍️Матбуот хизмати
#жараён
#Зангиота_тумани
#Бўстонлиқ_тумани

🔎Ўзбекисотн Республикаси Президентининг ПҚ-5118 қарори асосида Зангиота ҳудуддаги "Қуёшли" МФЙда модул қозонхона қуриш ва мавжуд иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари, шунингдек ушбу қарорга асосан Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги Товоқсой қўрғонидаги "Товоқсой" қозонхонаси иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, “Қуёшли” МФЙ худудига модул қозонхонаси қуриш бўйича 2 дона 1500 МВ қувватга эга қозонлар қўйилган, 0,8 км иссиқлик қувурлари алмаштирилган бўлиб, бугунги кунда иссиқлик тармоқларини иссиқлик қопламалари билан қоплаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Товоқсой қозонхона бўйича 1,5 км иссиқлик қувурлари алмаштирилиб, иссиқлик қопламалари билан қопланган, 2 та замонавий қозонлар ўрнатилиб режа асосида ишлар амалга оширилмоқда
🔎Тошкент вилоятида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Аппарат бошқаруви раҳбари З.Хамраходжаева, вилоят бошқарма бошлиғи С.Убайдуллаев ҳамда мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор туман мутасаддилар томонидан 2022 йил 05 августь куни Ангрен шаҳар Ёшлик МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган "Ангрен" махсус иқтисодий зонаси биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
📌Қабулда соҳага оид Ёшлик, Кимёгар МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролардан Иссиқлик таъминоти, иссиқ сув, том, ертўла қисмидаги носозликлар, электроэнергия масалаларида мурожаатлар қабул қилиниб, жойига чиққан ҳолда ўрганилиб туман мутасадди раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

t.me/toshvilkommunal
#жараён
📍Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Қ.Турсунов, вилоят ҳокими ўринбосари Б.Мелиев, вилоят бошқарма бошлиғи С.Убайдуллаев, Республика инжиниринг компанияси бошлиғи Л.Шарапов иштирокида ПҚ-5118 қарори ижроси бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни жаддалаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берди.
⚡️⚡️⚡️Диққат! Эълон!

Оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда

🔎Тошкент вилоятида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш мақсадида оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

Оммавий сайёр қабулда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Аппарат бошқаруви раҳбари З.Хамраходжаева, вилоят бошқарма бошлиғи С.Убайдуллаев ҳамда мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор туман мутасаддилар иштирок этишади.

Сайёр қабул вақти ва манзили:

❇️ 2022 йил 15 августь соат 11:00да
Охангарон тумани Нуробод Қўрғони Ёшлар ишлари маркази биносида бўлиб ўтади.

t.me/toshvilkommunal
...
Эълон!

Ассалому алайкум, телеграм аъзолари!
Тошкент вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг телеграм каналини янада такомиллаштириш, бошқарма фаолиятини ва имижини шакллантириш мақсадида янги расмий телеграм канали ишга туширилди.
Сиздан, ҳавола этилаётган телеграм каналидан фойдаланишингиз сўралади.

Янги каналга аъзо бўлинг 👇

👉 https://t.me/toshvil_jko
Channel name was changed to «ТOSHKENT VILOYATI»
Channel photo removed