ТOSHKENT VILOYATI
77 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#жараён
#Янгийўл_тумани

🔎Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннапов Янгийўл туманида ҳам бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишди.

Ш.Маннапов даставвал туманда барпо этилаётган «Мумтоз сервис» МЧЖ бошқарув сервис компаниясининг қурилиш ишларини кўздан кечириб, тегишли мутасаддиларга бир қатор топшириқ ва зарурий кўрсатмалар берди.

🏗Шунингдек, «Хўжаобод» МФЙ ҳудудидаги икки қаватли уйнинг таъмирлаш ишларини бирма-бир кўздан кечирди.

Ташриф давомида Ш. Маннапов томонидан мазкур ҳудудда олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини жадаллаштириш ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан соҳа масъулларига зарурий топшириқлар берилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Ҳудудлардан хабарлар

▪️#Янгийўл_тумани: «Хўжаобод» МФЙ да жойлашган кўп қаватли уйларда бунёд этилгандан буён мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган эди. Мазкур уйлар «Мумтоз сервис Янгийўл туман» МЧЖ бошқарув сервис компанияси тасарруфига ўтказилгач, ҳудудда улкан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

#Янгийўл_шаҳри. Бугунги кунда «РК-1» ва «Турон» қозонхоналарида реконструкция ва модернизация ишлари давом этмоқда.

▪️#Чиноз_тумани: «Яхши ният» МФЙда очиқ юзли, яхши ниятли инсонлар истиқомат қилади. Бироқ, уларни кўп йиллардан буён коммунал соҳа билан боғлиқ муаммолар қийнаб келар эди. Ҳозирда ушбу маҳаллада таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин тус олган.

▪️#Пискент_тумани «Навоий» МФЙ Фурқат массивида 13 та кўп қаватли уйлар жойлашган. Мазкур ҳудуддаги уйларнинг том қисми, ташқи фасади мукаммал таъмирдан чиқарилиши натижасида уйлар бутунлай ўзгача қиёфа акс этмоқда.

➡️ Батафсил видеолавҳада👆👆👆👆
#Янгийўл_тумани
#муаммо_ва_ечим

🔎Айни дамларда Янгийўл тумани «Ўзбекистон бекати» МФЙда жойлашган қозонхонада таъмирлаш жараёнлари қизғин паллага кирган.

❇️Маълумот ўрнида, Тошкент вилояти хокимлиги томонидан жорий йилнинг 24-сентябрида “Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш учун қурилиш-пудрат ташкилотларини танлаб олиш тўғрисида”ги йиғилиш баёнига мувофиқ, Янгийўл тумани «Ўзбекистон бекати» МФЙдаги ДЕПО қозонхонасининг модернизация ва реконструкция ишлари учун 5 млрд.сўм миқдорида маблағ ажратилган эди.

✴️Бугунги кунга келиб қурувчи пудратчи ташкилот томонидан мазкур қозонхонанинг иссиқлик таъминоти тизимини таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

Аҳамиятлиси, бир неча йиллардан буён ишламаётган, эски, таъмирталаб аҳволда бўлган иссиқлик қувурлари ва қозонлар янгисига алмаштирилаяпти. Қозонхонада олиб борилаётган ишлар якунига етгач, ҳудуддаги 13 та кўп қаватли уйлар аҳолиси узлуксиз иссиқлик таъминотига эга бўлиб, қиш мавсумини иссиқ хонадонларида ўтказиш имконига эга бўлишади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.
#жараён
#Янгийўл_тумани

Ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда

Барчамизга яхши маълумки, шаҳарсозликнинг ўз меъёрий тартиб ва қоидалари бор.

🏘Кўп қаватли уйлар ёки уларга туташ ҳудудларга аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган ноқонуний қурилмалар уйларнинг меъморий қиёфасининг бузилишига, шунингдек, инсонлар ҳаётига жиддий хавф солишига олиб келади.

✴️Қибрай тумани «Юқори юз» МФЙ ҳудудида 12 та кўп қаватли уйлар мавжуд.
Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннопов ҳамда Кўп хонадонли уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи Дониёр Аҳмедов бошчилигида олиб борилаётган ўрганиш ишлари натижасида юқорида келтириб ўтилган манзилда 100 дан ортиқ ноқонуний қурилмалар аниқланган.

💠Бунда кимдир ўзбошимчалик билан ўзи яшаб турган хонадон ҳовлисини темир панжаралар билан ўраб олган бўлса, яна кимдир бинога туташ ҳудудга берухсат айвонлар қуриб олган.

Мутасаддилар томонидан ҳудудда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида шу каби бино ва темир тўсиқларни ўз бартараф қилиш ишлари амалга оширилди.

❇️Аҳолига бу ҳақда батафсил тушунчалар берилиб, кўп хонадонли уйлар вакиллари билан суҳбат ташкил этилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ЁМҒИРЛИ_КУН
#Янгийўл_тумани

Янгийўл тумани
«Аҳил» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида аниқланган муаммо «Мумтоз сервис Янгийўл туман» МЧЖ БСК ишчи-ходимлари томонидан бартараф этилди.

✴️Бунда ушбу 13-сонли кўп қаватли уйнинг томидаги дудбурон қисмини тунука қопламаси билан ёпиш ишлари амалга оширилди.

🔎Маълумот учун, ҳозирда «Мумтоз сервис Янгийўл туман» МЧЖ бошқарув сервис компаниясига ҳудуддаги 109 та кўп қаватли уйлар бириктирилган.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#Янгийўл_тумани

🔎Янгийўл тумани «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 26-сонли кўп каватли уйнинг том қисмини профнастил қопламаси билан ёпиш ишлари жадаллик билан олиб борилаяпти.

❇️ Ушбу қурилиш ашёси вилоят уй-коммунал бошкармаси заҳира омборидан олиб келинди.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
#семинар
#Янгийўл_тумани

Жорий йилги баҳор мавсумининг ёғингарчиликларга бой тарзда ўтиши кўп кузатилаяпти. Шу боис, ноқулай об-ҳаво шароитида сел, сув тошқинлари ёки шу каби фавқулодда ҳолатлар рўй берганда ҳушёрликни қўлдан бой бермаслик зарур.

🔎Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг Янгийўл тумани бўлими, туман уй-жой коммунал бўлими,« Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳудудга техник хизмат кўрсатиб келаётган "Навбаҳор таъмирлаш сервис хизмати" МЧЖ БСК ҳамкорлигида амалий семинар ташкил этилди.
Унда туман сув оқава таъминоти корхонаси, туман тез тиббий ёрдам бўлими, туман газ таъминоти, туман электр таъминоти ходимлари ҳам муносиб иштирок этишди.

Семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан йиғилганларга фавқулотда вазиятлар юз берганда фуқароларнинг тўғри ҳаракатланиш ва кўп қаватли уйларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

t.me/toshvilkommunal