ТOSHKENT VILOYATI
76 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#ҳашар_элга_ярашар
#Олмалиқ_шаҳри

Тозалик, ободлик энг аввало кўнгилдан бошланади. Тошкент вилояти Уй-жой хизмат кўрсатиш бошқармаси ташаббуси билан «Обод маҳалла» « Обод қишлоқ» дастури доирасида ўтказилган ҳашар Олмалиқ шаҳрида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди. Унда бугунги кунда ҳудуддаги ширкат ва бошқарув сервис компанияларида меҳнат қилаётган 19 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди.

Ҳашар давомида «Олмалиқсой» ҳамда «Зарбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари атрофи бегона ўт ва хас хашаклардан буткул тозаланди. Шунингдек, ҳудуддаги аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан бунёд этилган ноқонуний деворлар бузилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ҳашар
#Янгийўл_шаҳри

🔎Жорий йилнинг 29-июнь куни «Обод маҳалла» «Обод қишлоқ» дастури доирасида Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ташаббуси билан вилоятнинг барча ҳудудлари бўйлаб ўтказилган ҳашар Янгийўл шаҳрида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Жумладан, «Обод маҳалла" дастурига киритилган "Бахт" ва "Қовунчи тепа" маҳаллаларида кенг миқёсдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

🏗Ҳашар давомида “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғинига 17 та махсус техникалар жалб этилди.
📝Жумладан, 1500 кв..м иборат деворларга ранг берилди, 1,6 км узунликдаги лотоклар тозаланди, маҳалла худудидаги 1,5 гектар майдондаги бегона ўтлар тозаланди.
Маҳалладаги 3 та кам таъминланган фуқароларнинг уйлари том қисми таъмирлаб берилди.

“Қовунчи тепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 12 та махсус техникалар ва 250 нафар корхона ходимлари ҳамда аҳоли иштирок этиб, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ишларига ҳисса қўшишди.

📊Жумладан, 1,2 км лотоклар тозаланди, маҳалла худудидаги 1 гектар майдондаги бегона ўтлар тозаланиб, 50 дан ортиқ дарахтларга шакл берилди.

Шунингдек, 2300 кв.м ҳажмдаги аҳоли хонадонлари деворларига ранглар берилиб, маҳалла ҳудудидан 50 кубдан зиёд маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Аҳамиятлиси, маҳалладаги 67 та кам таъминланган фуқароларнинг уйлари таъмирланиб, уйнинг фасад деворларига ранг берилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#Обод_қишлоқ
#Ҳашар

Ҳашардан "Чимқўрғон" ликлар ҳам четда туришмаяпти.
-Анчадан буён бундай ҳашар бўлмаган эди. Шунча одам қишлоғимиз ободлиги учун келиб, меҳнат қилганда, бизнинг четда туришимиз ярашмайди. Шунинг учун оиламиз билан ҳашарга чиқдик, - дейди М.Мирвосилов.

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/piskenthokimligi
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#ҳашар
#жараён

Ободлик-кўнгил ойнаси.
Тозалик, озодалик бор жойда ҳамиша файз-барака ҳамроҳ бўлади.

Нурафшон шаҳрида "Обод маҳалла" дастури доирасида Бобур МФЙ ҳудудида оммавий ҳашар ўтказилмоқда. Ҳашарга 300 га яқин ҳашарчилар билан биргаликда ободонлаштириш ишлари учун 20 га яқин техникалар ҳам жалб қилинган.

Жумладан, Бобур МФЙда ободонлаштириш ишлари, дарахтлар оқланиб, буталди. Шунингдек, маҳалладаги кўчалар хаслар, бегона ўтлардан тозаланиб, чиқиндилар олиб чиқилмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ҳашар
#жараён

Ангренликлар ҳам бу хайрли ишга бош қўшиш мақсадида эрта тонгданоқ умумхалқ ҳашарига чиқиб, астойдил ишга киришишди.

Жумладан, Ангрен шаҳар Истиқлол МФЙ 6/4 даҳа ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

📣Албатта, истиқлолимизнинг 30йиллик шодиёналарини муносиб тарзда озода ва файзли кўчалар, маҳаллаларда кутиб олишга нима етсин.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси.