ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#ҳашар_элга_ярашар
#Олмалиқ_шаҳри

Тозалик, ободлик энг аввало кўнгилдан бошланади. Тошкент вилояти Уй-жой хизмат кўрсатиш бошқармаси ташаббуси билан «Обод маҳалла» « Обод қишлоқ» дастури доирасида ўтказилган ҳашар Олмалиқ шаҳрида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди. Унда бугунги кунда ҳудуддаги ширкат ва бошқарув сервис компанияларида меҳнат қилаётган 19 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди.

Ҳашар давомида «Олмалиқсой» ҳамда «Зарбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари атрофи бегона ўт ва хас хашаклардан буткул тозаланди. Шунингдек, ҳудуддаги аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан бунёд этилган ноқонуний деворлар бузилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#Олмалиқ_шаҳри

⚡️11 млрд. сўм “Олмалиқсой” ва “Зарбулоқ”қа йўналтирилди

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ободлик
#Олмалиқ_шаҳри

"Намуна" маҳалласи йўллари асфальтланди

⚡️Жорий йил тегишли дастурга асосан, Олмалиқ шаҳридаги ички йўлларнинг 30 км. узунликдаги қисмига асфальт қопламаси ётқизилиши белгиланган.

📌Ушбу дастурга мувофиқ, куни кеча "Намуна" МФЙнинг "Бухоро" ва "Қоратоғ" кўчаларининг 1120 метр қисми асфальтлаштирилди. Бунга жами 475 млн. сўм маблағ сарфланди. Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан асфальт ётқизиш ишлари давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси
#жараён
#Олмалиқ_шаҳри

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда

Иссиқлик тизимида кузнинг ёғин-сочинли кунлари-ю, қишнинг қаҳратонига ўз вақтида тайёргарлик кўриш ҳар жиҳатдан муҳим саналади.

Шу боис, бугун Олмалиқ шаҳрида ҳам бу борадаги саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган.

⚡️Жумладан, ҳудуддаги "Тотувлик" кўчасидан ўтган ерости магистрал иссиқлик тизими қувурларининг таъмирлаш ишлари якунига етди.

📌 Шаҳар "Иссиқлик манбаи" корхонаси ишчи-ходимлари томонидан бетон плиталар гидроизоляцияланиб, ҳозирда кўмиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.
#ОЛМАЛИҚ_ШАҲРИ

Олмалиқ шаҳрида куз-қиш тайёргарлик ишлари изчилик билан давом эттирилаяпти.

⚡️Масалан, Охунбобоев кўчаси 158,160 сонли кўп қаватли уйларнинг ташқи фасадлари бўялиб, йўлакларга бетон қуйиш ишлари амалга оширилди.

💧Шунингдек, аҳолига ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида ирригация тизими янгиланиб, уйларнинг том кисми мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Ҳозирда ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг кириш йулакларини таъмирлаш жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ЁМҒИРЛИ_КУН
#Олмалиқ_шаҳри

✴️Олмалиқ шаҳрида ҳам бу борада ишлар қизғин тус олган.

☔️Ёмғирдан кейинги ҳолатларнинг олдини олиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳудудда кўплаб амалий ишлар олиб борилаяпти.

❇️ Хусусан, ҳудуддаги кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келаётган "Жаннат Макон" ширкати ишчи-ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан «А.Навоий» маҳалласидаги 32-сонли уйнинг томи кучли шамол ва ёмғирдан сўнг, кайта очилиб мустаҳкам қилиб таъмирланди.

https://t.me/toshvilkommunal
#мониторинг
#Олмалиқ_шаҳри

Куни кеча Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Олмалиқ шаҳрида бўлишди.

🔎 Бошқарма вакиллари ҳудуддаги БСКлар фаолиятини кўздан кечириб, ишларни тизимли ташкил этиш ва БСКларда аҳолига уй-жой коммунал соҳа кесимида замонавий хизмат кўрсатиш турларини янада кенгайтириш юзасидан соҳа мутахассисларига зарурий тавсиялар ва топшириқлар берилди.

✴️Шунингдек, ўрганишлар давомида ҳудуддаги «Сиҳат саломатлик строй» ҳамда "Таъмирлаш тиклаш» бошқарув сервис компанияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишилиб, бугунги кунда аҳолига техник хизмат кўрсатиш йўлидаги яратилаётган имкониятларни ҳам кўздан кечиришди.

❇️Маълумот учун, бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида 6 та бошқарув сервис компаниялари фаолияти йўлга қўйилган.

https://t.me/toshvilkommunal