ТOSHKENT VILOYATI
79 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳри
#эзгу_ташаббус

«Кўпдан қуён қочиб қутулмас» дейди доно халқимиз. Айниқса, инсонларни озодалик, покликка чорловчи хайрли амаллар аҳиллик ва уюшқоқлик билан ташкил этилса нур устига нур
.

🔎Янгийўл шаҳри «Бахт» МФЙда жойлашган Самарқанд кўчасида «Обод маҳалла» дастури доирасида ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилди.

Унда ҳудуддаги "Севара коммуналчи", "Фарҳод Безуглов Сергей", "Олтинобод ишонч" ҳамда "Фаровон обод файз"МЧЖ ширкати ходимлари фаоллик ва ташаббус кўрсатиб, ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшишди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.
Каналга уланиш:
👇👇👇
https://t.me/toshvilkommunal
#эзгу_ташаббус
#жараён

🔎Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудий бўлимлар томонидан «Яшил йиллик» тадбири доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари изчиллик билан давом этаяпти.

📣 Галдаги манзил-ОҲАНГАРОН ШАҲРИ

❇️Оҳангарон шаҳрида бу борада ишлар қизғин давом этаяпти.
Бугун ҳудуддаги «Ватан» МФЙ да жойлашган 3-кичик ноҳиядаги 3 ҳамда 4-сонли кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ҳудудий соҳа масъуллари ҳамда уй-жой мулкдорлари ҳамкорлигида дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.

✴️Аҳамиятлиси, унда маҳаллада истиқомат қилаётган ўғил-қизлар ҳам фаол иштирок этиб, яшиллик оламини яратилишига муносиб ҳисса қўшишди. Кичик ёшдаги фарзандларимизда болаликданоқ меҳнатга ўргатиш, она табиатга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш келгусида яхши самара бериши шубҳасиз.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#яшил_йиллик
#эзгу_ташаббус

Ангрен шаҳрида «Яшил йиллик» акцияси доирасида вилоят коммуналчилари томонидан ўтказилаётган кўчат экиш тадбирларида вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакиллари ҳам ташаббусни қўлдан бой бермай, фаол иштирок этишмоқда.

❇️«Шаҳримиз вилоятнинг энг сўлим ва баҳаво масканларидан бири саналади.Шундай экан, ундаги яшиллик оламини ташкил этилишига ўз ҳиссамни қўшаётганлигим учун жуда хурсандман.
🔎Ер билан тиллашиб, ўзим ҳам ўзгача завқ, роҳат оламан» дейди Ангрен шаҳар уй-жой коммунал бўлими бошлиғи Комрон Каримов биз билан суҳбатда.


https://t.me/toshvilkommunal
#эзгу_ташаббус
#ободлик

🔎 «Нуробод» қўрғони Оҳангарон туманининг А373 катта автомагистрал йўли яқинида жойлашган.
Куни кеча мазкур ҳудудда туман коммунал соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ҳашар ташкил этилди.
Бунда йўл бўйидаги дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Атроф бегона ўтлар, хаслардан тозаланиб, тартибга келтирилди.
Шунингдек, йўл бўйидаги бўш турган ер майдонларига турли мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.
❇️Ҳашарда Оҳангарон тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари,«ZAMONAVIY UYLAR KELAJAK POYDEVORI» МЧЖ, «AHANGARAN SITI SERVIS» МЧЖ бошқарув сервис компаниялари ҳамда бир қатор туман коммунал ташкилотлари фаол иштирок этиб, ободлик ишларига муносиб ҳисса қўшишди.
https://t.me/toshvilkommunal