#Янгиликлар #Сайлов #ФОТОЛАВҲАЛАР
Ҳадис илми мактаби ўқитувчилари ва талабалар жамоаси сайловда фаол иштирок этишмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube

#Қуръон_фазилатлари
“Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасининг фазилати
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "احْشُدُوا، فَإِنِّي سَأَقْرَأُ عَلَيْكُمْ ثُلُثَ الْقُرْآنِ"، فَحَشَدَ مَنْ حَشَدَ، ثُمَّ خَرَجَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَرَأَ: "قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ"، ثُمَّ دَخَلَ، فَقَالَ بَعْضُنَا لِبَعْضٍ: إِنِّي أُرَى هَذَا خَبَرٌ جَاءَهُ مِنَ السَّمَاءِ فَذَاكَ الَّذِي أَدْخَلَهُ، ثُمَّ خَرَجَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: "إِنِّي قُلْتُ لَكُمْ سَأَقْرَأُ عَلَيْكُمْ ثُلُثَ الْقُرْآنِ، أَلَا إِنَّهَا تَعْدِلُ ثُلُثَ الْقُرْآنِ".
مسلم: 812، أحمد: 9535، الدارمي: 3432، الترمذي: 2900.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Тўпланинглар (ва бошқаларни ҳам чақиринглар). Албатта мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман”, дедилар. Тўпланган киши тўпланди. Пайғамбар алайҳиссалом чиқдилар ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқидилар, сўнг кириб кетдилар. Биз бир-биримизга: “Ўйлашимча, бу Расулуллоҳга осмондан келган хабар. Шу нарса у зотни уйга киритди”, дедик.
Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом чиқдилар ва: “Албатта мен “Сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман, деб айтдим. Билингларки, “Қул ҳуваллоҳу аҳад” Қуръоннинг учдан бирига баробардир”, дедилар”.

Бекназар Мамашикуровнинг "Қуръон фазилатлари ҳақида қирқ ҳадис" китобидан
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube#Янгиликлар #Сайлов #ФОТОЛАВҲАЛАР
Ҳадис илми мактаби ректори ва жамоасининг сайловдаги иштироки давом этмоқда.
T.me/muhaddisuz

#Таржима #Мутолаа
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал р.а.: "Олимнинг илмидаги ихлоси аломати: Илми зиёда бўлгани сари дунёда унинг зуҳди зиёда бўлиб, дунё матоҳлари озаймоғидир", - дедилар.
♻️ Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. Роҳман - 60. Мақсадимиз диний-маърифий илм тарқатиш, яқинларингизга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ!
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал р.а.: "Олимнинг илмидаги ихлоси аломати: Илми зиёда бўлгани сари дунёда унинг зуҳди зиёда бўлиб, дунё матоҳлари озаймоғидир", - дедилар.
Имом
Шаъроний
“Латоифул минан”
китобидан
©️Яқубжанов Абдурашид♻️ Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. Роҳман - 60. Мақсадимиз диний-маърифий илм тарқатиш, яқинларингизга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ!
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Асмоул_Ҳусна #Ал_Ғаффор
Ал-ҒАФФОР
-кечиримли, гуноҳлардан ўтувчи Зот.
ДУО
Эй Ғаффор. Эшигингга келдик. Сенга сиғиндик. Биз нафсимизга эргашдик ва кўп гуноҳлар қилдик. Сен эса афв этишни севасан. Ғаффор Сенсан! Қилган маъсиятларимиз туфайли пушаймондамиз. Бизни кечирмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз. Ҳалок бўлурмиз. Бизларга Узинг раҳм қил.
Қалбимизни бутун гуноҳлардан фориғ айла, эй карамлиларнинг энг Карамлиси!
♻️ Ушбу дуони яқинларингиз билан улашинг ИншаАллоҳ улкан ажрларга эга бўласиз!

#Улуғлар_насиҳати
Мусулмон киши қўшнининг азиятига сабр қилиши лозим бўлади. Қўшнисига бирор азият бермайди. Қўшни ундан омонда бўлади.
Абул Лайс Самарқандий.
t.me/muhaddisuz

#Мавлудун_Набий
Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам васиятлари!
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима розийаллоҳу анҳога дедилар: "Васиятимни диққат билан тингла ёки тонгда ва кеч кирганда бундай дегин: “Йа Ҳаййу, йа Қоййум, бироҳматика астағису. Аслиҳ лий шаъний куллаҳу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайнин”".
Маъноси: “Эй Барҳаёт, эй Абадий тирик Зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман. Барча ишларимни Ўзинг тўғрилагин. Ҳатто кўз очиб юмгунча мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин” (Имом Насоий ривояти).
♻️ Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. Роҳман - 60. Мақсадимиз диний-маърифий илм тарқатиш, яқинларингизга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ!
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам васиятлари!
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима розийаллоҳу анҳога дедилар: "Васиятимни диққат билан тингла ёки тонгда ва кеч кирганда бундай дегин: “Йа Ҳаййу, йа Қоййум, бироҳматика астағису. Аслиҳ лий шаъний куллаҳу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайнин”".
Маъноси: “Эй Барҳаёт, эй Абадий тирик Зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман. Барча ишларимни Ўзинг тўғрилагин. Ҳатто кўз очиб юмгунча мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин” (Имом Насоий ривояти).
♻️ Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. Роҳман - 60. Мақсадимиз диний-маърифий илм тарқатиш, яқинларингизга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ!
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
Мавлид 3- атр
#MP3 #Мавлудун_Набий
“Мавлидун Набий” 3-атр
Имом Барзанжий(p.a)
———————————
Эргашев Абдуллоҳ
Ҳадис илми мактаби талабаси
t.me/muhaddisuz
“Мавлидун Набий” 3-атр
Имом Барзанжий(p.a)
———————————
Эргашев Абдуллоҳ
Ҳадис илми мактаби талабаси
t.me/muhaddisuz
#Расулуллоҳ_мўжизалари
Юпқа кулча нон саксон кишига кифоя қилди
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
"Абу Талҳа Умму Сулаймдан: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг товушлари паст эшитилди, бу очликдан бўлса керак. Ҳузурингда бирор егулик борми?” деб сўради. У: “Ҳа”, деб бир кулча арпа нонни берди. Уни рўмолчага ўраб қўлим остига қистирди ва мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига жўнатди.
Мен келсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда одамлар билан турган эканлар. Мени кўриб: "Сени Абу Талҳа жўнатдими?” дедилар.
Мен: - Ҳа, - дедим.
- Таом биланми? – дедилар.
- Ҳа, – дедим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам атрофларидаги кишиларга:
“Туринглар” деб уйимиз томон юрдилар ва биз бирга келдик. Сўнг мен Абу Талҳага уларнинг келишгани ҳақида хабар қилдим.
Абу Талҳа: “Эй Умму Сулайм! Бизникига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва одамлар келишибди. Уларни олдиларига қўядиган нарсамиз йўқ-ку!” деди.
Умму Сулайм: “Аллоҳ ва расули билгувчидир”, деди.
Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кутиб олиш учун пешвоз чиқди ва уйга у зот билан бирга кирди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Кел, эй Умму Сулайм! Егуликка ниманг бор?” деб сўрадилар.
У бояги кулчани келтирди. Уни ушатишни буюрдилар. Умму Сулайм эса қўшиб ейиш учун идишдан озроқ мой қуйди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ хоҳлаган сўзларни айтдилар ва: “Ўн кишига рухсат беринг”, дедилар.
Шундай қилиб келганларнинг барчалари ундан eдилар, уларнинг сони етмиш ёки саксон киши эди".
👇👇👇
https://t.me/muhaddisuz

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобиданКаналимизни кузатиб боринг
👇👇👇
https://t.me/muhaddisuz
#Янгиликлар
«Ягона олимпиада» ғолибларининг шартнома пуллари тўлаб берилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи босқич талабалари ўртасида ўтказилган «Ягона олимпиада» танловининг республика босқичида
1-ўринни эгалаган Алимов Абдумалик Хусниддин ўғли, Тошкент ислом институтига,
2-ўринни эгаллаган Исомиддинов Жавоҳирбек Саиджон ўғли Ҳадис илми мактабига,
3-ўринни эгаллаган Холиқов Муҳаммадризо Абдулҳамид ўғли «Мир Араб» олий мадрасасига
ўқишга қабул қилинганлиги сабабли, ВАҚФ фонди томонидан талабаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 1-ўрин учун тўлиқ шартнома тўлови, 2- ва 3- ўринни олган талабаларнинг ярим йиллик контракт тўловлари таълим даргоҳларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.
@vaqfuz
Каналимизни кузатиб боринг

#Пайғамбарлардан_қолган_мерос
ПАЙҒАМБАРЛАР БИЗ УЧУН ЎРНАК
Аллоҳ таоло инсонни яратди, табиатига очлик, ташналикни қондириш, бошпана қуриш, уйланиш кабиларни жойлади. Бу эҳтиёжларини қондириш билан бирга Ўзига ибодат этишни ҳам талаб қилди. Бу амалларни адо этишда намуна ва ўрнак қилиб пайғамбарларни юборди. Пайғамбарлар башарият орасидан танлаб олинган ва халққа ибрат қилинган зотлардир.
Улар ҳам ризқларини ҳалол йўл, касб билан шуғулланиб, меҳнат қилиб топишган. Ризқ Аллоҳ таолодан эканини билиб туриб ҳам бекор ўтиришмаган. Инсонлар орасига қанча пайғамбар ва расуллар юборилган бўлса, барчалари ҳалол ризқ топиш учун қайсидир касбнинг соҳиби бўлдилар. Ривоятлардан маълум бўлишича,
Одам (алайҳиссалом) биринчи бўлиб ерга буғдой эккан, уни суғориб парвариш қилган ва ўриб нон пиширган. Идрис (алайҳиссалом) тикувчи ва хаттот, Нуҳ ва Закариё (алайҳиссалом)лар дурадгор, Ҳуд, Солиҳ, Шуъайб (алайҳиссалом)лар тижоратчи, Иброҳим (алайҳиссалом) баззоз (газмол сотувчи), Мусо (алайҳиссалом) чўпон, Довуд (алайҳиссалом) темирчи (совут ясовчи) бўлишган. Сулаймон (алайҳиссалом) эса хурмо дарахти баргларидан сават тўқиган. Пайғамбаримиз Муҳаммад
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тижоратчи, ёшлик вақтларида эса чўпонлик қилганлари ривоятларда келтирилган. Пайғамбарларнинг барчаси ўз касблари ва меҳнатлари билан рўзғор тебратишган. Хуллас, бирор касб билан тирикчилик ўтказиш, рўзғор тебратиш инсониятдаги аслий фитратдир.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Аллоҳ юборган ҳар бир набий, албатта, қўй боққандир”, дедилар. “Сиз ҳамми?” дейишди саҳобалар.
“Ҳа, қийротлар* учун Макка аҳли қўйини боққан эдим,” дедилар”.
Пайғамбарлар энг маҳбуб ва энг тўғри йўлда юрган бандалардир. Аллоҳ таоло пайғамбарларига қўй боқишни раво кўрган экан. Биз паст назар
билан қарайдиган шу касб билан ҳам ҳалол ризқ топиб яшаш мумкин экани, ундан уялмаслик кераклиги тушунилади. Дунёда мавжуд касбларнинг баъзисини илк
эгалари пайғамбарлар бўлишган. Шундай экан мана шу касб эгалари фахрлансалар, арзийди.
*Қийрот – динорнинг йигирма тўртдан бирига тенг.

"Ҳалол касб-ҳуран – қут-барака келтирар" китобидан
Каналимизни кузатиб боринг👇👇👇
https://t.me/muhaddisuz
#Янгиликлар
МСК Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди.
25 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг видеоконференцияси бўлиб ўтди. Унда 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови натижалари эълон қилинди.
Сайлов натижаларига кўра, ЎзЛиДеП номзоди, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 80,4 фоиз овоз билан лавозимга қайта сайлангани маълум бўлди.
Овозлар қуйидагича тақсимланди:
Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП) — (80,4 фоиз);
Мақсуда Варисова (ХДП) — (6,6 фоиз);
Алишер Қодиров (Миллий тикланиш) — (5,5 фоиз);
Нарзулло Обломуродов (Экологик партия) — (4,11 фоиз);
Баҳром Абдухалимов («Адолат») — (3,11 фоиз).

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Менинг таомланишим намозда бўлгани, намозим таомда бўлганидан кўра яхшироқ!”, деганлар.
♻️ Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. Роҳман - 60. Мақсадимиз диний-маърифий илм тарқатиш, яқинларингизга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ!
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Менинг таомланишим намозда бўлгани, намозим таомда бўлганидан кўра яхшироқ!”, деганлар.
"Мискуш шазий" китобидан
©️
Ҳабибуллаев Абдулҳай♻️ Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. Роҳман - 60. Мақсадимиз диний-маърифий илм тарқатиш, яқинларингизга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ!
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
Audio
#MP3 #Мавлудун_Набий
📖 Асрлар қаъридаги муҳаббат (мақола)
📝 Хушвақтов Абдулҳай Алимардон ўғли
_____________
Ҳадис илми мактаби талабаси
🎙 Хушвақтов Абдулҳай Алимардон ўғли
Каналимизни кузатиб боринг
👇👇👇
https://t.me/muhaddisuz
📖 Асрлар қаъридаги муҳаббат (мақола)
📝 Хушвақтов Абдулҳай Алимардон ўғли
_____________
Ҳадис илми мактаби талабаси
🎙 Хушвақтов Абдулҳай Алимардон ўғли
Каналимизни кузатиб боринг
👇👇👇
https://t.me/muhaddisuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ #Шайх_Жамолиддин_Ҳошим
12-дарс. Истинжо қилиш боби
Фиқҳ фанидан Бурҳониддин Марғилонийнинг "Ал-Ҳидоя" китоби асосидаги видеодарс.
Устоз: Фазилатли Шайх Жамолиддин Ҳошим.
الهداية شرح بداية المبتدى. الدرس الثاني عشر: باب الإستنجاء
الشيخ محمد جمال الدين هاشم
Youtube орқали кўриш: https://youtu.be/sJKLTIsT_4U