Muhaddis.uz | Расмий канал
4.63K subscribers
11.4K photos
2.08K videos
11.8K links
© Ҳадис илми мактабининг расмий канали

Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз:
taplink.cc/muhaddisuz
Download Telegram
#Расулуллоҳ_мўжизалари

Юрмай қолган туя ҳаракатланди ва ўзиб кетди

Бир саҳобанинг туяси юрмай қолганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни оёқлари билан туртдилар ва у юриб кетди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
"Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: "Мен бир аёлга уйландим", деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Уни кўрдингми? Албатта, ансорий аёлларнинг кўзларида бир нарса бўлади", дедилар.
- Уни кўрдим, - деди.
- Қанчага уйландинг? – деб сўрадилар. У қанчалигини айтди.
"Гўёки улар, бу тоғлардан тилло ва кумушларни олиб унга нақш соладилар. Аммо бугунча бизда сенга берадиган нарсамиз йўқ. Лекин сени насибангни оладиган жойга юбораман", дедилар ва уни одамларга қўшиб Бани Авс қабиласига жўнатдилар.
Ҳалиги киши қайтиб келдида: "Ё Расулуллоҳ! Туям жойидан қимирламасдан мени жуда қийнаб юборди", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларига бир нарса олиб унинг олдига келдилар ва оёғига урдилар".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди: "Жоним измида бўлган Зотга қасам, у туя шундан сўнг йўлбошловчи туядан ҳам ўтиб кетди"

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан
#Расулуллоҳ_мўжизалари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуолари шарофати билан Саъднинг дуоси ижобат бўлиши

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “E Аллоҳ! Агар Саъд сенга дуо қилса, дуосини ижобат қилгин!" дедилар ва Саъд қачон дуо қилса, дуоси ижобат бўларди.
Бу хусусда Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
"Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу устидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилдилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уни бўшатиб, ўрнига Амморни бошлиқ қилиб қўйди. Уларнинг Саъд устидан қилган шикоятларидан бири, намозни яхшилаб ўқимаслиги эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уни чақиртириб: "Эй Абу Исъҳоқ! Анавилар сени яхшилаб намоз ўқиб бермайди, демоқдалар, сен нима дейсан?" деб сўради.
Аллоҳга қасам, мен уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиганлари сингари хуфтон намозининг олдинги икки ракатини узоқроқ ва қолган икки ракатини енгилроқ ўқиб бераман, – деди.
Бу уларнинг сен ҳақингда ўйлаганлари, эй Абу Исъҳоқ — деди, ва унга қўшиб бир қанча одамларни буни аниқлаб келиш учун Куфага юборди. Қайси масжидга кириб сўрашмасин у ҳақида фақат мақтов сўзлари эшитилди Бани Авс қабиласига келганида куняси Абу Саъда бўлган Усома ибн Қатода номли киши туриб "Биздан сўрайдиган бўлсанглар, Саъд, кечки намозларни енгил ўқимайди, тақсимотни ҳам тўғри қилмайди ва ҳукм чиқаришда ҳам адолатли йўл тутмайди", деди.
Саъд: "Аллоҳга қасам, уч нарсани дуо қилиб сўрайман: Аллоҳим! Агар бу банданг ёлғончи бўлса, риёкорлик ва хўжакўрсинга ўрнидан туриб гапирган бўлса, унинг умрини узун, фақирлигини зиёда ва фитналарга рўбарў қил", деб дуо этди".
Бу ҳадиснинг ровийси Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан Абдулмалик ибн Умайр ривоят қилиб дейди:
"Мен уни қариликдан икки қоши кўзи устига тушиб кетганини ва ёш қизчаларнинг йўлини тўсиб чиққанини ҳамда қизчалар уни қўллари билан кўрсатганларини кўрганман".
Шундан сўнг ундан бу ҳақда сўралса, у: "Мен фитнага учраган қари чолман. Менга Саъднинг дуоси теккан", дерди.

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан

t.me/muhaddisuz
#Расулуллоҳ_мўжизалари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абдураҳмон ибн Авф учун қилган дуолари

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдураҳмон ибн Авфга: "Аллоҳ сени баракотли қилсин", дедилар.
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу: "Агар мен бир тошни кўтарсам, унинг остидан тилло ёки кумуш топишимни умид қилардим", деди. Аллоҳ таоло у киши ризқнинг эшикларини очиб, осмон ва ер баракотларини зиёда қилди.
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Мадинага келганида ҳеч вақоси йўқ фақир кимса эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у киши билан Саъд ибн Робиʼ Ансори розияллоҳу анҳунинг ораларини дўст-биродар қилиб қўйдилар.
Саъд Абдураҳмонга: "Менинг иккита хотиним бор. Улар ичидан чиройлисини танла, уни талоқ қиламан иддаси тугагач, сен уйланасан. Мол-мулкдан эса фалон ва фалон нарсаларим бор, улардан истаганингни олавер", деди.
Абдураҳмон: "Сенинг икки аёлингга ҳам, молу мулкингга ҳам Аллоҳнинг баракоти бўлсин. Улар ўзингга буюрсин, менинг уларга эҳтиёжим йўқ. Менга бозорни кўрсат", деди
У бозорда савдо билан шуғуллана бошлади. Озгина вақт ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуолари шарофати билан Аллоҳ унга кўп молни ризқ қилиб берди. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг мол-мулклари шу даражада кўпайиб кетдики, Мадинада 31 ёки 32 ҳижрийда вафот этганида у кишидан мерос Қолган тиллолар болталар билан ковлаб олинди. Уларнинг кўплигидан болта ушлаган қўллар қавариб кетди.
Тўрт аёлларининг ҳар бирига меросдан бўлинган улуш саксон минг динорни ташкил қилди.
Бошқа ривоятда эса уларнинг ҳар бирига юз мингдан улуш тэккани айтилади.
Мингта от ва эллик минг динорни Аллоҳнинг йўлига васият қилди.
Уммаҳотул мўминин розияллоҳу анҳуннага васият қилиб қолдирган боғлари тўрт юз мингга сотилганди.
Бадр қатнашчиларидан борларининг ҳар бирига тўрт юз динордан васият қилган. Бадр қатнашчилари ўша вақтда юз нафар эди. Уларнинг барчалари васият қилинган мол-мулкни олдилар, ораларида Усмон розияллоҳу анҳу ҳам бор эди.
Юқорида саналганларга ҳаётлик даврида қилган эҳсон ва садақалари кирмайди. Ҳаётлик даврида ҳам кўплаб эҳсон қилар ва ҳатто бир куни ўттизта қулни озод этган.
Бир куни эса тижорат учун ҳозирланган беш ёшдан ошган туялардан етти юзтасини садақа қилиб юборди. Ҳар бирининг устида озиқ-овқат ва турли хил моллар юкланганди. Улардан бирор нарса олиб қолмасдан, ҳатто ёпинчиқ ва эгарларини ҳам қўшиб садақа қилди.
Бир марта эса барча мол-мулкларининг ярмини садақа қилди. Ўша ярми тўрт минг динор эди.
Сўнг яна қирқ минг динор; кейин яна Аллоҳнинг йўлида беш юз от ва беш юз минишга тайёрланган туяни садақа қилди.

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан

t.me/muhaddisuz
#Расулуллоҳ_мўжизалари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тутқаноқли боланинг кўкрагини силадилар, у шифо топди

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боласини олиб келиб: "Ё Расулуллоҳ! Бу боламнинг тутқаноғи бор. Овқатланаётган вақтимизда тутади ва у таомимизни ифлослайди", деди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг кўкрагини силадилар ва ҳақига дуо этдилар. Шунда кейин у бола қайт қилди. Унинг ичидан ҳаракатланиб турган қора чувалчангдек бир нарса чиқди"

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан

t.me/muhaddisuz
#Расулуллоҳ_мўжизалари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари сабаб фарзандлари юзтадан, ёши юздан ва моли юз мингдан ошиши

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу деди:
"Умму Сулайм Анаснинг онаси – Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келди. Мени рўмолига ўраб олган эди. Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тутиб: "Ё Расулуллоҳ! Бу кичкина Анасчани сизнинг хизматингизга келтирдим. Унинг ҳақига дуо қилинг", деди".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳим! Унинг моли ва фарзандларини кўп қилгин", деб дуо этдилар. Бошқа ривоятда: "Аллоҳим! Унинг моли ва фарзандларини кўп қилгин ҳамда умрини узоқ қилиб, уни мағфират айла", лафзи билан келтирилган.
Анас деди:
"Аллоҳга қасам, молу давлатим жуда кўп, фарзандларим ва фарзандларимнинг болалари юздан ошади. Қизим Умайнанинг айтишича, Басрадаги Миқдамул ҳужжож қабристонига бир юз йигирма тўққизта фарзандим дафн этилган".
Имом Термизий ва ундан бошқа муҳаддислар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хизматларида ўн йил бўлгани ва унинг ҳаққига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуо этганлари ҳамда Анас ибн Моликнинг бир боғи бўлиб, йилда икки марта ҳосил беришини, боғдан мушку анбар ҳиди тaрaлишини ривоят қилганлар.
Бошқа ривоятда Анас ибн Молик бундай дейди:
"Ўз пушти камаримдан бўлган бир юз икки фарзандни дафн этдим. Боғларим бир йилда икки марта ҳосил беради. Ҳаётда жуда узоқ қолиб кетдим, ҳатто яшаш менинг жонимга тегди. Баҳорни кутяпман".
Унинг фарзандлари сони юздан ошган, юз ёшда вафот этган. Бошқа ривоятда бир юз ўн ёшда вафот этган,дейилади. Уни тўқсон уч ёшда вафот этгани ҳақидаги далиллар саҳиҳроқдир. Аммо молу давлати, ерининг аввалига булутдан ёмғир ёғган бўлса, охирига ерининг катталиги сабабидан бу ёмғир тегмаган.

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан

t.me/muhaddisuz
#Расулуллоҳ_мўжизалари

Дуо натижасида ёши анча катта бўлса ҳам, ёш кўринар эди

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Соиб ибн Язиднинг ҳақига дуо қилиб, унинг бошини силадилар. Соиб ибн Язиднинг умри тўқсон тўрт ёшда бўлса ҳам қомати тик, ўзи ўрта ёш кўринишда бўлган. Бошининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари теккан жойидаги сочлари оқармаган. Сезги ва қуввати тўлиқ бўлиб, улардан умрининг охиригача фойдаланган.

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан

t.me/muhaddisuz
#Расулуллоҳ_мўжизалари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуолари сабабли нима сотса ҳам, албатта фойда кўрар эди

Бу мўъжизанинг гувоҳи Урва ибн Абу Жаъд Мозиний розияллоҳу анҳудир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қўй сотиб олиш учун бир динор берадилар. Бу пулга иккита қўй сотиб олиб, биттасини бир динорга сотади. Қўйни ва бир динорни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келтириб беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Аллоҳ таоло сенинг қўлингдаги тижоратингга барака берсин”, деб дуо қиладилар.
Бошқа ривоятда: “Унинг ҳақига савдосига барака сўраб дуо қилдилар. Агар Урва ибн Абу Жаъд тупроқни сотса ҳам ундан фойда кўрар эди”, - дейилади.

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан

t.me/muhaddisuz
#Расулуллоҳ_мўжизалари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳақига баракот сўраб дуо қилганлари ва молу давлати зиёда бўлгани

Абу Ақилдан ривоят қилади:
Абу Ақилнинг бобоси Абдуллоҳ ибн Ҳишом у билан бозорга чиқиб, таом сотиб олар эди. Йўлда уни Ибн Зубайр ва Ибн Умар учратиб: "Бизни шерик қилгин, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенга барака тилаб, дуо қилганлар!” дейишарди. У иккалаларини шерик қилар, туяси баробар фойда кўриб, уни уйига жўнатар эди.

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан

t.me/muhaddisuz
#Расулуллоҳ_мўжизалари

Ер қабул қилмади

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида “Бақара” ва “Оли Имрон” сураларини биладиган бир киши бор эди. Орамиздан бу сураларни билган киши улуғланар ва ҳурмат қилинарди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ваҳий ёзишни буюрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ғофурон Роҳиман ёз”, десалар, у “Алиман Ҳакиман”, деб ёзар, агар: “Шундоқ, шундоқ ёз”, десалар, у: “Хоҳлаганимдек ёзаман”, дерди.
Еки: “Алиман Ҳакиман ёз”, десалар, у “Самиъан Басирон”, деб ёзарди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Гунга: "Шундоқ, шундоқ ёз”, десалар, у: “Хоҳлаганимдек ёзаман”, дерди.
Кейинчалик у одам диндан қайтиб муртад бўлди ва мушрикларга қўшилиб кетди. Уларнинг ҳузурига бориб: "Мен Муҳаммадни сизлардан кўра яхшироқ биламан ва хоҳлаган нарсамни ёзганман”, дерди.
У одам вафот қилгач, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни ер қабул қилмайди”, дедилар".
Анас розияллоҳу анҳу айтади: "Абу Талҳа менга ўша киши вафот этган жойга боргани ҳақида сўзлаб берди. Борса, унинг жасади ер устида ётган экан. Абу Талҳа у ердаги кишилардан: "Нега бундай ҳолда ётибди ?!" деб сўраса, улар: "Бир неча бор кўмдик, аммо ер қабул қилмаябти", деб жавоб беришибди"

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан

t.me/muhaddisuz
#Расулуллоҳ_мўжизалари

Ҳеч қачон тўймагин

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Мен ёш болалар билан ўйнаб юрган эдим. Тўсатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб қолдилар. Мен у кишидан беркиндим. У зот менинг олдимга келиб, бир-икки шапалоқ ургандай бўлдилар ва ўз заруратлари сабабли мени Муовияни чақириб келишга жўнатдилар. Мен Муовиянинг ҳузурига борганимда у овқат еяётган эди. Мен: “Бориб келдим, овқатланаётган экан”, дедим. Иккинчи марта жўнатдилар. Муовия ҳали ҳам овқат еяётган экан. Келиб: “Бордим, овқатланаётган экан”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг (Муовиянинг) қорнини Аллоҳ ҳеч қачон тўйғизмасин”, дедилар. Шундан сўнг у ҳеч қачон тўймади.
Ибн Касир деди: "Муовия розияллоҳу анҳу шундан кейин ҳеч қачон тўймаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу дуолари, айниқса, Муовиянинг амирлик вақтига мувофиқ келади. Айтишларича, Муовия розияллоҳу анҳу бир кунда етти мартагача гўштли таом еса ҳам “Аллоҳга қасам, тўймадим”, дер экан.
Бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари мустажоблигига биноан ва Аллоҳ таолодан синов учун фақат Муовияга хосдир. Бу дуо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан Муовия розияллоҳу анҳудан аччиқланиш ёки ғазабланишга биноан бўлган эмас.

Шайх Усмонхон Алимовнинг "Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан

t.me/muhaddisuz