Muhaddis.uz | Расмий канал
4.45K subscribers
11.8K photos
2.16K videos
11.9K links
© Ҳадис илми мактабининг расмий канали

Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз:
taplink.cc/muhaddisuz
Download Telegram
#Пайғамбарлардан_қолган_мерос

ПАЙҒАМБАРЛАР БИЗ УЧУН ЎРНАК

Аллоҳ таоло инсонни яратди, табиатига очлик, ташналикни қондириш, бошпана қуриш, уйланиш кабиларни жойлади. Бу эҳтиёжларини қондириш билан бирга Ўзига ибодат этишни ҳам талаб қилди. Бу амалларни адо этишда намуна ва ўрнак қилиб пайғамбарларни юборди. Пайғамбарлар башарият орасидан танлаб олинган ва халққа ибрат қилинган зотлардир.
Улар ҳам ризқларини ҳалол йўл, касб билан шуғулланиб, меҳнат қилиб топишган. Ризқ Аллоҳ таолодан эканини билиб туриб ҳам бекор ўтиришмаган. Инсонлар орасига қанча пайғамбар ва расуллар юборилган бўлса, барчалари ҳалол ризқ топиш учун қайсидир касбнинг соҳиби бўлдилар. Ривоятлардан маълум бўлишича,
Одам (алайҳиссалом) биринчи бўлиб ерга буғдой эккан, уни суғориб парвариш қилган ва ўриб нон пиширган. Идрис (алайҳиссалом) тикувчи ва хаттот, Нуҳ ва Закариё (алайҳиссалом)лар дурадгор, Ҳуд, Солиҳ, Шуъайб (алайҳиссалом)лар тижоратчи, Иброҳим (алайҳиссалом) баззоз (газмол сотувчи), Мусо (алайҳиссалом) чўпон, Довуд (алайҳиссалом) темирчи (совут ясовчи) бўлишган. Сулаймон (алайҳиссалом) эса хурмо дарахти баргларидан сават тўқиган. Пайғамбаримиз Муҳаммад
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тижоратчи, ёшлик вақтларида эса чўпонлик қилганлари ривоятларда келтирилган. Пайғамбарларнинг барчаси ўз касблари ва меҳнатлари билан рўзғор тебратишган. Хуллас, бирор касб билан тирикчилик ўтказиш, рўзғор тебратиш инсониятдаги аслий фитратдир.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Аллоҳ юборган ҳар бир набий, албатта, қўй боққандир”, дедилар. “Сиз ҳамми?” дейишди саҳобалар.
“Ҳа, қийротлар* учун Макка аҳли қўйини боққан эдим,” дедилар”.
Пайғамбарлар энг маҳбуб ва энг тўғри йўлда юрган бандалардир. Аллоҳ таоло пайғамбарларига қўй боқишни раво кўрган экан. Биз паст назар
билан қарайдиган шу касб билан ҳам ҳалол ризқ топиб яшаш мумкин экани, ундан уялмаслик кераклиги тушунилади. Дунёда мавжуд касбларнинг баъзисини илк
эгалари пайғамбарлар бўлишган. Шундай экан мана шу касб эгалари фахрлансалар, арзийди.

*Қийрот – динорнинг йигирма тўртдан бирига тенг.

"Ҳалол касб-ҳуран – қут-барака келтирар" китобидан

Каналимизни кузатиб боринг
👇👇👇
https://t.me/muhaddisuz