Muhaddis.uz | Расмий канал
4.63K subscribers
11.4K photos
2.08K videos
11.8K links
© Ҳадис илми мактабининг расмий канали

Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз:
taplink.cc/muhaddisuz
Download Telegram
“Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: “Албатта, Мен ер юзида халифа қилмоқчиман”, – деди”. (Бақара сураси 30-оят).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло Одамнинг Ўзининг ер юзидаги ўринбосари – халифаси бўлишини ирода этгани маълум бўляпти. Демак, инсонга улкан ишонч бидирилган, у улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бўлади. Инсон шуни англаган ҳолдa уни халифа қилиб қўйган Зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган Зот унга муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Мукаммал саодат йўли" китобидан

#Мутолаа #тафаккур #ибрат

t.me/muhaddisuz ✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Намоздаги “Самиъ Аллоҳу лиман ҳамидаҳ” сўзини жорий бўлишининг сабаби:
“Бир куни Абу Бакр розияллоҳу анҳу аср намозига кечикиб келадилар. Масжидга кириб, имом (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам) ни рукуъдалик ҳолатларига етиб келиб: “Алҳамдулиллаҳ” дейдилар. Ҳамда Пайғамбаримизнинг ортларидан рукуъ қиладилар. Сўнгра Жаброил алайҳиссалом тушиб: “Эй Муҳаммад! “Самиъ Аллоҳу лиман ҳамидаҳ” яъни “Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кишини эшитди” ушбу сўзни намозларингизда жорий қилинглар”, дейдилар”.

Изоҳ: Бундан аввал “Самиъ Аллоҳу лиман ҳамидаҳ” нинг ўрнига такбир айтар эдилар.

©️Яқубжанов Абдурашид

#Мутолаа #тафаккур #ибрат

t.me/muhaddisuz ✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шаввол ойининг ажойиб фазилати бўлиб, бу хусусда "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: "Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир", дедилар". (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

"Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўлур..." (Анъом сураси, 160-оят).

Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

#Мутолаа #тафаккур #ибрат

t.me/muhaddisuz
Имом Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ҳадиси шариф фақат фақиҳларнигина адаштирмайди”.

Абдулмажид Туркмоний ҳафизаҳуллоҳ “Ал-мадхол ила усулил ҳадис алаа манҳажил ҳанафийя”.

Изоҳ: Шаръий ҳукмлар ҳамда ҳалол-ҳаром ҳақидаги ҳадисларни шу фаннинг мутахассиси бўлмаган кишилар ўқиши уларнинг адашишларига сабаб бўлади. Фиқҳий ҳукмлар ҳадис китобларидан эмас, фиқҳ китобларидан олинади. Халқимиз яхшиликка буюрадиган ва ёмонликдан қайтарадиган, ҳукмларга алоқаси йўқ ҳадиси шарифларни ўқиб борса мақсадга мувофиқдир.‌‌

©️Абдуллоҳ Абдулвоси

#Мутолаа #таржима

t.me/muhaddisuz
Эй фарзанд!

Кеча туғилдинг, отанг куч-қувватли эди. Сўнг вояга етдинг, отанг янада кучга тўлди. Сўнг оила қурдинг, отангни сочига оқ оралади. Сўнг икки-уч фарзандли бўлдинг, отанг кучдан қола бошлади. Сўнг сочингга оқ оралади, отанг эса оламдан ўтди. Худди шу ҳолатларда онанг ҳам отангга шерик бўлди.
Улар сени кўзингда қувонч кўриш учун яшаб ўтишди. Ҳаётингни ширин қилиш учун қанд каби эриб кетишди.
Энди уларни тез-тез зиёрат қил. Қабрларининг бошида Қуръон тиловат қил.
Чунки навбат сенга келди. Эртага фарзандингга, индин эса набирангга...
Робингданда меҳрибон зот йўқ, бўлмайди ҳам.
Фақатгина Роббинга суян. Роббинг, сен учун жаннатда, меҳрларига тўя олмаганинг ота-онанг билан бирга бўлишингни насиб этади. Башарти, сен солиҳ фарзанд бўлсанг, ортларидан дуо қилсанг ва Роббингни мустақийм йўлидан оғмасанг, шуни билгинки, дунёдаги барча нарса фақатгина Роббингникидир.

Ҳар сония Роббингга қайт...

Акбаров Аҳмад
Ҳадис илми мактаби талабаси

#Мутолаа #тафаккур #ибрат

t.me/muhaddisuz ✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абу Дардо розияллоҳу анҳуга бир киши ул зотни сўкканлик хабари етиб келди. Шунда ул зот унга мактуб юбориб шундай деди: "Эй биродарим! Бизни кўп ҳам ҳақорат қилмагин, балки сулҳга ўрин қолдир. Албатта, биз бизнинг борамизда Аллоҳга осий бўлган кишига у борасида Аллоҳга итоат қилишдан ортиқ жавоб қайтармаймиз".

©️Жавоҳир Исомиддинов
Ҳадис илми мактаби талабаси

#Мутолаа #таржима

t.me/muhaddisuz ✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Зирр ибни Ҳубайш роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: “Кимки туннинг қайсидир қисмида уйғонмоқчи бўлиб, ётишидан олдин Каҳф сурасининг охирги уч оятини ўқиса, албатта, уйғонади”. Абда роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Биз мана шу ишни тажриба қилиб кўргандик, ҳақиқатан шундай экан”.

(Имом Доримий ривояти).

#Мутолаа #тафаккур #ибрат

t.me/muhaddisuz ✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таржима #Мутолаа

Абу Дардо айтадилар: "Олим бўлгин ёки таълим олувчи бўлгин ёки тингловчи бўлгин лекин тўртинчиси бўлмагин. Агар тўртинчиси бўлсанг ҳалок бўласан".

Изоҳ: Тўртинчи, бу - олим бўлмайдиган, илм ҳам олмайдиган, тингламайдиган киши назарда тутилган.

"Танбиҳул ғофилин" китобидан

©️ Яқубжанов Абдурашид

t.me/muhaddisuz
Эй фарзанд!

Кеча туғилдинг, отанг куч-қувватли эди. Сўнг вояга етдинг, отанг янада кучга тўлди. Сўнг оила қурдинг, отангни сочига оқ оралади. Сўнг икки-уч фарзандли бўлдинг, отанг кучдан қола бошлади. Сўнг сочингга оқ оралади, отанг эса оламдан ўтди. Худди шу ҳолатларда онанг ҳам отангга шерик бўлди.
Улар сени кўзингда қувонч кўриш учун яшаб ўтишди. Ҳаётингни ширин қилиш учун қанд каби эриб кетишди.
Энди уларни тез-тез зиёрат қил. Қабрларининг бошида Қуръон тиловат қил.
Чунки навбат сенга келди. Эртага фарзандингга, индин эса набирангга...
Робингданда меҳрибон зот йўқ, бўлмайди ҳам.
Фақатгина Роббинга суян. Роббинг, сен учун жаннатда, меҳрларига тўя олмаганинг ота-онанг билан бирга бўлишингни насиб этади. Башарти, сен солиҳ фарзанд бўлсанг, ортларидан дуо қилсанг ва Роббингни мустақийм йўлидан оғмасанг, шуни билгинки, дунёдаги барча нарса фақатгина Роббингникидир.

Ҳар сония Роббингга қайт...

Акбаров Аҳмад
Ҳадис илми мактаби талабаси

#Мутолаа #тафаккур #ибрат

t.me/muhaddisuz ✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Улуғ тобеин Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Биродаринг ҳақида билган маълумотларингни энг ёмонини гапириб, яхши ҳислатларини айтмаслигинг зулмдир".

Ибн Касир, "Ал-бидоя ван ниҳоя"

©️ Abdulloh Abdulvosi


#Мутолаа #таржима

t.me/muhaddisuz ✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM