Muhaddis.uz | Расмий канал
4.63K subscribers
11.4K photos
2.08K videos
11.8K links
© Ҳадис илми мактабининг расмий канали

Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз:
taplink.cc/muhaddisuz
Download Telegram
Ким қисматига рози бўлса, ҳаёти тотли бўлади. Ким ўзидаги нарсага, ўз ҳолатига қаноат қилса, кўзи қувнайди, қалби яшнайди.

Аксам ибн Сойфий. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад "Қаноат ва розилик" китобидан.

© Асадуллоҳ Қудротуллоҳ.

#Таржима #Мутолаа

t.me/muhaddisuz
“Ким: لا حولَ ولا قوّةَ إلا باللهِ ولا ملجأَ من اللهِ إلا إليهِ деса Аллоҳ таоло унда етмишта зарар эшигини ёпади, уларнинг энг кичиги фақирликдир”.

Тобеин Макҳул роҳимаҳиллоҳ

© Усмонов Одилжон

#Таржима #Мутолаа

t.me/muhaddisuz
يقول الشيخ محمد وائل الحنبلي الدمشقي:
يا شبابَ الأمة:
نحن أتباعُ نبيٍّ كان يتعوَّذ من العجز والكسل ...
فالهمةَ الهمةَ؛ إذ المسلمُ لا يعرفُ اليأس!

Шайх Муҳаммад Воил Ҳанбалий: “Эй уммат ёшлари биз ожизлик ва дангасаликдан паноҳ сўраган набийнинг эргашувчиларимиз. Шундай экан ҳимматни лозим тутинг. Чунки мусулмон одам умидсизликни билмаслиги керак, дер эдилар.

© Азамат Убайдуллоҳ

#Таржима #Мутолаа

t.me/muhaddisuz
Имом Кисоий 40 ёшгача қўй боққанлар. Бир куни қўй боқиб юрганларида фарзандини мадрасага олиб кетаётган аёлни кўрди. Она уни Қуръон ёдлаши учун олиб кетаётган бўлса-да, ўғли буни хоҳламасди. Шунда боласига: “Улғайганингда шу чўпонга ўхшаб қолмагин, деб сени илм олишинг учун мактабга олиб кетяпман”, деди. Бу сўзи Кисоийга оғир ботди ва “Мен ҳали илмсизликда одамлар орасида зар бул масал қилинадиган бўлдимми?”, деди. Шаҳарга бориб, қўйларини сотди ва илм олишга киришди. Луғат ва қироат илмида имом даражасига эришди. Инсонлар орасида илмда ва ҳимматнинг улуғлигида намуна бўлди.

Сиз ёшим улғайди, энди қачон илм оламан, деманг. Кўплаб саҳобалар ёши катталигида исломни қабул қилганлар ва ҳозиргача дунёни ёритувчи чироқлар бўлдилар.

© Усмонов Одилжон

#Таржима #Мутолаа

👇
t.me/muhaddisuz
Компасга қараб намоз ўқишнинг шаръий ҳукми

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Намознинг энг муҳим шартларидан бири – қиблага юзланиш. Агар каъба ёнида бўлмаса қибла томонга юзланиш кифоя қилади. Бундан билинадики, ислом инсонларга бу масалада енгиллик истайди. Бирор нарса аксар гумон билан қиблани топишга ёрдам берса, шунга қараб қиблани белгилаш дуруст бўлади. Шунга биноан, қиблани қурилган масжидлар, меҳроблар ва юлдузларга қараб белгилаш мумкин.
“Фатавойи Ҳиндия” китобида айтилади: “Каба томон(қиблани топиш) далил билан билинади. Шаҳар-қишлоқларда саҳоба ва тобеинлар қурган меҳроблар далил бўлиб, уларга эргашиш бизга вожиб бўлади. Агар (меҳроблар) бўлмаса ўша жой эгаларидан сўралади. Аммо денгиз, чўлларда қибланинг далили юлдузлар бўлади”.
Ҳозирги кунда магнитли компаслар қиблани тайин қилишда аксар гумонни касб қилишга кифоя қилади ва шунга қараб намоз ўқиш мумкин.

“Навозилу фиқҳийя” китобидан

© Исомиддинов Жавоҳир

#Таржима #Мутолаа

👇
t.me/muhaddisuz
Муҳаммад ибн Имрон ат-Таймий роҳимаҳуллоҳ “Мурувватдан кўра кўтариб юриши оғир нарса йўқ” дедилар.
Шунда у кишидан “Мурувват нима?” деб сўрашди.
“Ошкора қилишликдан уяладиган ишни сирли равишда ҳам қилмаслик” деб жавоб бердилар.

© Саидмаҳмудхон Урватуллоҳ

#Таржима #Мутолаа

👇
t.me/muhaddisuz
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Албатта, энг тез ижобат бўладиган дуо ғойибнинг ғойиб учун қилган дуосидир”.
(Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Юсуф ибн Асбот айтади: “Мен бу ҳадис фақат ғойиб одам учун бўлса керак деб ўйлардим. Уни ўрганиб чиқиб, билдимки, бир дастурхонда ўтириб дуо қилса ҳам, агар биродари буни эшитмаса, ғойибга дуо қилган бўлаверади”.

Халил Аҳмад Саҳаронфурий. "Базлул мажҳуд фий ҳалли Абу Довуд".

© Абдуллоҳ Абдулвоси

#Таржима #Мутолаа

👇
t.me/muhaddisuz
Билмассан!

Йўлга тақво ғамла, зеро билмассан,
Балки ухлаб тонг-ла ҳаёт қолмассан?!

Қанча навқирон бор, дардсиз кўмилган,
Балки хаста ҳолинг йиллаб ўлмассан!

Ўйлама “эрта-кеч омон юрибман”,
Кафанларинг тайёр, писанд қилмассан!

© Арабчадан Сардор Саидаҳмедов таржимаси

#Таржима #Мутолаа

t.me/muhaddisuz
من ذاق ظلمة الجهل
أدرك أن العلم نور.

مصطفى نور الدين

Ким жаҳолат (илмсизлик) зулматини татиб кўрса,
Албатта, илм нур эканлигини тушуниб етади.

● Мустафо Нуруддийн

© Саидмаҳмудхон Урватуллоҳ таржимаси

#Таржима #Мутолаа

t.me/muhaddisuz
*من أراد أن يحفظ العلم..*
*فعليه أن يلتزم عشر خصال.*

*الأولی: صلاة الليل ولو ركعتين.
*الثانية: الدوام في الوضوء.
*الثالثة: التقوى فى السر والعلانية.
*الرابعة: أن يأكل للتقوى، لاللشهوات.
*الخامسة: السواك.
*السادسة: المواظبة على مطالعة الكتب.
*السابعة: الأدب لأستاذ.
*الثامنة: تلاوة القرآن.
*التاسعة: خدمة الأبوين.
*العاشره: حسن الأخلاق.

* Ким илм ёдлашни хоҳласа...
* Ўзига ўн хислатни лозим тутиши зарур:


1. Биринчиси: икки ракат бўлса ҳам, кечаси намоз ўқишни;
2. Иккинчиси: доимий таҳоратда юришни;
3. Учинчиси: ҳам ошкора ҳам сирли тақвони;
4. Тўртинчиси: жисмга қувват бўлиши учун ейишни, шаҳвати учун эмас;
5. Бешинчиси: мисвокни;
6. Олтинчиси: китоб мутолаа қилишда бардавом бўлишни;
7. Еттинчиси: устозга нисбатан одоб сақлашни;
8. Саккизинчиси: Қуръон тиловатини;
9. Тўққизинчиси: ота-онанинг хизматида бўлишни;
10. Ўнинчиси: чиройли хулқни;

© Саидмаҳмудхон Урватуллоҳ таржимаси.

#Таржима #Мутолаа

t.me/muhaddisuz