Muhaddis.uz | Расмий канал
4.45K subscribers
11.8K photos
2.16K videos
11.9K links
© Ҳадис илми мактабининг расмий канали

Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз:
taplink.cc/muhaddisuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Сийрат_оқшоми #Мавлудун_Набий #Суҳбатлар

2-қисм. Мавлиднинг нишонлаш жоизлигига далиллар

"РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА МУҲАББАТ ИЙМОНДАНДИР”
мавзусидаги сийрат оқшоми.

Доктор Муҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон ҳафизаҳуллоҳ

Youtube орқали кўриш: https://youtu.be/R35HF3S6shM

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Усулул_фиқҳ #Шайх_Жамолиддин_Ҳошим

11-дарс. Қазонинг турлари баёни

Усулул фиқҳ фанидан Мулла Жийваннинг "Нурул анвор фий шарҳил манор" китоби асосидаги видеодарс.

Устоз: Фазилатли Шайх Жамолиддин Ҳошим.

نور الأنوار في شرح المنار. الدرس الحادي عشر: انواع القضاء و بيانه
الشيخ محمد جمال الدين هاشم.

Youtube орқали кўриш:
https://youtu.be/fHzHgsCj84g

1-2-3-4-5-6-7-8-9-10 - қисмлари

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум бугун ҳафтанинг СЕШАНБА куни;

Милодий 2021-йил, 26-Октябр,
Ҳижрий 1443-йил, 19-Рабиъу-л-аввал.

Намоз вақтлари Тошкент вақтига кўра берилган

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Асмоул_Ҳусна #Ал_Қаҳҳор

ҚАҲҲОР
– барча махлуқотларни ҳукмига юритиб, қудрати ила бўйсундиргувчи Зот.

ДУО
Эй Қаҳҳор! Эй мазлумларнинг пушти паноҳи, Раббим! Қалбимиздаги турли васвасаларни йўқ қил. Юртимизга, динимизга зарар етказмоқчи бўлганларни Ўзинг даф қил. Ҳар қандай ёмонлик ва офатлардан Сенга сиғинамиз. Мазлумларга ёрдам қилувчи ва золимларга кифоя қилувчи Сенсан!

♻️ Ушбу дуони яқинларингиз билан улашинг ИншаАллоҳ улкан ажрларга эга бўласиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Мавлудун_Набий #Суннатни_тирилтирамиз

Расулимиз биринчи бажарган амал

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирганларида биринчи бўлиб мисвок тутар эдилар”.
Имом Муслим ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок ишлатиб ўқилган икки ракат намоз мисвоксиз ўқилган етмиш ракат намоздан афзалдир”, деганлар.
Имом Ибн Нажжор ривояти.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок оғизни покловчи ва Аллоҳни рози қилувчидир”, дедилар.
Имом Бухорий, Имом Насоий ривояти.

Даврон Муҳаммад мақоласидан парча

Каналимизни кузатиб боринг
👇👇👇
https://t.me/muhaddisuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Қуръон_тиловати

Бақара сураси 1-5- оятлар

Зоҳиржон қори Абдураҳмонов
———————————
Ҳадис илми мактаби талабаси

Youtube орқали кўриш: https://youtu.be/wLUECM1K07U

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Сийрат_оқшоми #Мавлудун_Набий #Суҳбатлар

3-қисм. Гўзал нашида

"РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА МУҲАББАТ ИЙМОНДАНДИР”
мавзусидаги сийрат оқшоми.

🎙 Муҳаммад Шокир қори Насриддинов

Youtube орқали кўриш: https://youtu.be/XkW5oz9RpE4

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Тест_савол

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйлари қандай эди?
Anonymous Quiz
3%
Ўртачадан бироз паст
29%
Ўртача
64%
Ўртачадан бироз баландроқ
3%
Энди билиб оламан
#Мавлидун_Набий

НУБУВВАТ ХОНАДОНИДА ТУҒИЛГАН УЧИНЧИ ҚИЗАЛОҚ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадича онамиздан кўрган учинчи қизлари Умму Кулсум бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир (604-630 йй.). Умму Кулсум куня бўлиб, асл исмлари манбаларда қайд қилинмаган. У киши нубувватдан олти йил олдин туғилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Кулсумни амакилари Абу Лаҳабнинг ўғли Утайбага унаштириб қўйган эдилар. Лекин, юқорида айтиб ўтилганидек, улар хали эр-хотин бўлиб яшамасдан Абу Лаҳабнинг ўғиллари, Руқайя ва Умму Кулсумга талоқ бердилар. Шундан кейин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Руқайя онамизни Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга турмушга узатдилар. Умму Кулсум розияллоҳу анҳони эса ҳеч кимга никоҳлаб бермадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари китобидан.

♻️ Пайғамбаримиз сийратларини яқинларингиз билан бўлишинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Илмда_она_ризоси

Онангиз бўлса, айтинг...

Саҳл Исфаройиний айтади: “Менга Сулайм яъни Абул Фатҳ Розий айтиб берганди, Рай шаҳрига сафар қилганида ўн ёш атрофида бўлган экан. Сафари ҳақида ҳикоя қилиб шундай деди:
“Бир шайхнинг олдига бордим, у таълим бериб турган экан. Менга: “Кел, сен ҳам ўқи!” — деди. Фотиҳа сурасини ўқиб беришга роса ҳаракат қилдим, лекин тилим келишмади.
Шунда шайх:
— “Онанг борми?” деди.
— “Ҳа, бор” дедим.
— Унга бориб айт Аллоҳ Қуръон ва илм билан ризқлантиришини сӯраб ҳаққинга дуо қилсин”, деди.
Уйга қайтдим, онамдан дуо қилишларини сўрадим, дуо қилдилар. Вақт ўтди, улғайдим. Кейин Боғдодга бордим. У ерда араб тили ва фиқҳни ўргандим ва яна Рай шаҳрига бордим.
Бир масжидда “Мухтасарул Музаний”дан дарс олиб турсам, ҳалиги шайх келиб қолди ва бизга салом берди, лекин мени танимади. Бизни эшитдию нима ўқаётганимизни тушунмади.
Сўнг: Эҳ, бунақа илмларни тушунсайдик! — деди.
Мен: “Онангиз бўлса айтинг, ҳаққингизга дуо қилсин”, демоқчи бўлдиму, лекин уялдим.

Имом Субкийнинг “Тобақотуш Шофиийя” китоби

©Икром Шариф

Каналимизни кузатиб боринг
👇👇👇
https://t.me/muhaddisuz
#Қуръон_фазилатлари

“Қул аъузу би роббил фалақ” ва “Қул аъузу би роббиннас”ни ўқишнинг фазилати ҳақида

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "أَلَمْ تَرَ آيَاتٍ أُنْزِلَتِ اللَّيْلَةَ لَمْ يُرَ مِثْلُهُنَّ قَطُّ، قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ، وَقُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ".

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уқба ибн Омирга: “Бу кеча нозил бўлган оятларни кўрмайсанми. Уларнинг мисли ҳеч қачон кўрилмаган. Улар “Қул аъузу би роббил фалақ” ва “Қул аъузу би роббиннас”, дедилар” .

Имом Муслим, Имом Аҳмад, Имом Доримий, Имом Термизий ва Имом Насоий Кубро ривоят қилишган

Бекназар Мамашикуровнинг "Қуръон фазилатлари ҳақида қирқ ҳадис" китобидан

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Мавлидун_Набий

Расулимизнинг тан қўриқчилари

🔸Саъд ибн Муоз Бадр кунида;

🔸Абу Бакр Сиддиқ ҳам Бадр куни чодирда;

🔸Заквон ибн Абдуқайс ва Муҳаммад ибн Масламалар Уҳуд ғазотида;

🔸Зубайр Хандақ ғазотида;

🔸Аббод ибн Бишр, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абу Айюблар Хайбар ғазотида;

🔸Билол Ҳабаший Қуро водийсида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга тан қўриқчилик қилганлар.

🔺“Аллоҳ Сизни одамлар (зарари)дан
сақлагай”
* ояти нозил бўлгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тан қўриқчиларни тарк этдилар.

*Моида, 67

Мухтасар сийрат китобидан

Каналимизни кузатиб боринг
👇👇👇
https://t.me/muhaddisuz
#Таржима #Мутолаа

Ваҳба Зуҳайлийнинг "Тафсирул важиз" китобидан Юнус сураси, 5-оят тафсири

هُوَ الَّذِي جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَاءً وَالْقَمَرَ نُورًا وَقَدَّرَهُ مَنَازِلَ لِتَعْلَمُوا عَدَدَ السِّنِينَ وَالْحِسَابَ ۚ مَا خَلَقَ اللَّهُ ذَٰلِكَ إِلَّا بِالْحَقِّ ۚ يُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ ‎﴿٥﴾

У қуёшни зиё (таратувчи) ва ойни нур (сочувчи) этган ҳамда йилларнинг ададини ва (вақт ўлчовларидаги) ҳисобни билишларингиз учун уни (ойни) манзил (бурж)ларга (бўлиб) ўлчаб қўйган зотдир. Буни Аллоҳ фақат ҳақ (ҳикмат) билангина яратди. Билувчи қавм учун оятларни (У) батафсил баён қилур.

Шарҳ: Аллоҳ қуёшни зиё берувчи, ойни эса нурланган қилиб яратди. Бир нарсанинг айни ўзидан пайдо бўлган нарсага зиё дейилади. Бошқа нарсадан пайдо бўлса, унга нур дейилади. Ой нурини қуёшнинг зиёсидан олади. У зот ойни биз вақтларнинг ҳисобини билишимиз учун йигирма саккиз манзилага бўлиб қўйди. Бир манзила ой бир кеча-кундузда босиб ўтадиган масофадир. Куёш орқали кунлар билинади, ой билан ой ва йиллар билинади. Аллоҳ осмон, ер ва улар орасидаги нарсаларни бекорга эмас, балки ҳикмат билан яртди. У зот Ўз қудрати ва яккалигига далолат қиладиган оятларни тааммул ва тафаккур қиладиганларга баён қилиб беради.

©️
Ҳадис илми мактаби талабаси

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Янгиликлар

ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИДАГИ ҒАЛАБAНИ АЛЛОҲ МУБОРАК ҚИЛСИН!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом
салавоту саломлар бўлсин.

Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев жаноблари!

🔸 Сизни 2021 йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайловларидаги ишончли ғалабангиз билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таолодан халқ фаровонлиги ва юрт равнақи йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Президентлик сайловлари натижалари халқимизнинг ўз Раҳбарига бўлган юксак ишончи ва ҳурматидан далолат эканини яққол кўрсатди.

Сайловлардаги аниқ ғалабангиз – бу Сизнинг мамлакатни дадил қадамлар ила ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларингизни халқимиз қўллаб-қувватлашининг, шунингдек, юрт аҳлининг келажакка бўлган интилишлари ёрқин намойиши бўлди.

Аллоҳ таборака ва таолодан Сиз жаноби олийларига ва оилангизга сиҳат-саломатлик, шоду ҳуррамлик ва оилавий бахт тилаймиз. Эл-юрт саодати ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларингизда улкан зафарлар ато этишини Яратган Парвардигордан сўраймиз.

Ҳақ таоло Сизнинг Ватан тараққиёти, халқ манфаати йўлида олиб бораётган шарафли ишларингизда мададкор бўлиб, Ўзининг ҳифзу ҳимоясида асрасин, Омин ё Роббал аламийн.

Камоли ҳурмат ва юксак эҳтиром ила,
Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум бугун ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни;

Милодий 2021-йил, 27-Октябр,
Ҳижрий 1443-йил, 20-Рабиъу-л-аввал.

Намоз вақтлари Тошкент вақтига кўра берилган

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Асмоул_Ҳусна #Ал_Ваҳҳоб

ВАҲҲОБ
- ҳеч бир эваз* кутмай чексиз неъматларни беҳисоб ҳолда бергувчи.

ДУО

Эй қулларидан ҳеч нима кутмай, мўл-кўл эҳсон бергувчи, Раббим! Ваҳҳоб Сенсан. Сендан неъматларнинг энг хайрлисини тилайман. Бизларни дардларга гирифтор қилма, Ўзингдан бошқага муҳтож қилма. Зиқналикдан ва фақирликдан фақат Ўзингга сиғинамиз.

♻️ Ушбу дуони яқинларингиз билан улашинг ИншаАллоҳ улкан ажрларга эга бўласиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Улуғлар_насиҳати

Ёлғон доим ростдан енгилади, у худди сув юзасидаги кўприкдек йўқ бўлиб кетади.

Абу Райҳон Беруний.

t.me/muhaddisuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон

Bolaga Qur‘on o‘rgatish qachondan boshlanadi?

Shayx Alijon qori

♻️Яқинларингиз билан улашинг ИншаАллоҳ улкан ажрларга эга бўласиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мавлидун_Набий

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.
Мавлид тадбири: Дубай

♻️Яқинларингиз билан улашинг ИншаАллоҳ улкан ажрларга эга бўласиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube