Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилингани, лекин уларнинг бажарилиши қониқарли эмаслиги қайд этилди.
Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилди.
Қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш топшириғи берилди.
—
Состоялось совещание по вопросам организации новой системы исполнения актов Президента.
Указано на неудовлетворительное состояние исполнения указов и постановлений, которых за последние 4 года было принято около 2 тысяч.
В целях содействия практической реализации документов за центральными ведомствами закреплены заместители министра юстиции.
Поручено наладить целевое и тематическое изучение исполнения решений.
#Mirziyoyev #yigilish #ijro #adliya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Адлия_хабари
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
Давлат дастури лойиҳаси 276 та банддан иборат бўлиб, Президентнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилди.
Муҳокамада қатнашиш:
👉 regulation.gov.uz/uz/document/27993
👉 2021.strategy.uz
Барчани лойиҳа муокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Бу_қизиқ
🚦Светофорни ким яратган?
Ер юзидаги биринчи светофор Буюк Британияда, Лондондаги парламент биноси олдида ўрнатилган. Унинг ихтирочиси англиялик темирйўл ходими Жон Пик Найт ҳисобланади. Илк светофор қўл билан бошқарилган ва ундаги белгилардан бири тўхташни, иккинчиси эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни билдирган.
Электр токи билан ишлайдиган биринчи светофор эса Лестер Вайр исмли кашфиётчи томонидан АҚШнинг Солт-Лейк Сити шаҳрида 1912 йилда ўрнатилган. У фақат қизил ва яшил рангли чироқлардан иборат эди. Светофорга сариқ чироқ 1920 йилда қўшилган.
🚥 Уч рангли светофорлар дастлаб АҚШнинг Нью-Йорк ва Детройт шаҳарларида ўрнатилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади
—
Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми
Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:
🔸ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
🔸табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;
🔸давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.
❌ Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг
⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.
📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.
❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

🔰 Қуйидагилар боланинг хусусий мулки ҳисобланади:
➖ боланинг шахсий фойдаланишида бўлган;
➖ бола томонидан ҳадя, мерос тариқасида олинган;
➖ шахсий меҳнати эвазига ёки бошқа қонуний усулда олинган буюмлари ва мол-мулклари.

🔰 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда қуйидаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилади:
● давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
● мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
● мактабларда дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
● мактаблар ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
● айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
● санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, “Баркамол авлод” марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
● кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез – ортопедия буюмлари билан таъминлаш;
● ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида:
🔸 кириш эшигига қўнғироқ ўрнатилиши;
🔸 гуруҳдаги жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.

#Тайинлов
Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди.
Бунгача у Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

🔰 Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар:
● қайд этилган тегишли шахснинг ўзига;
● унинг ота-оналарига;
● бошқа шахсларга (ишончнома асосида) берилади.
⚠️ Вафот этган шахсга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарурият бўлган тақдирда, вафот этган шахснинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома берилиши мумкин.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади
Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (18.01.2021 й, 26-сон) қарори қабул қилинди.
📝 Қарорга кўра, Япониянинг етакчи университетлари магистратура ва докторантурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича ҳар йили алмашинув ноталари ва грант битимлар имзоланади.
➡️ Шунингдек, Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади.
💰 Япония ҳукуматининг 291 млн Япония иенаси (2,6 млн АҚШ долларига эквивалентда) миқдоридаги гранти 2021-2022 йилларда фойдаланиш учун тақдим этилади.
🔰 Ўқиш учун номзодларни танлаб олиш ва лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш:
👉 Ўзбекистон томонидан – Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги;
👉 Япония томонидан – Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Ўзбекистон-Япония Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.
🔎 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа доирасида Японияда таҳсил олаётган стипендиатларнинг ўқиши ва ўқишни тамомлаган стипендиатларнинг меҳнат фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб боради.

🔰 Таълим олувчиларга ўқув машғулотлари вақтида қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
● телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
● телефонни стол устига қўйиш;
● мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
● сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
● суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
● телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
☑️ Ўқувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси, яқин қариндошлари, мактаб раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SМS, ММS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун кучга кирди
🗓 Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.
🔰 Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:
➖ ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;
➖ ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;
➖ илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

Маданий фаолият соҳасида давлат органларининг ваколатлари белгиланди
“Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–668-сон, 20.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📌 Қонун билан маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари белгиланди.
🏢 Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда давлат бошқаруви органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
☑️ Қонунга кўра, ҳар бир шахс маданий фаолият соҳасида мулк ҳуқуқига эга.
➡️ Мулк ҳуқуқи тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ашёларга, шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин.
🔰 Маданият ташкилотлари маданий фаолиятнинг турларига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинади:
● маданий-томоша ташкилотлари;
● маданий-маърифий ташкилотлар;
● бошқа маданият ташкилотлари.
📋 Маданият ташкилотлари мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида ташкил этилади.
✅ Давлат маданият муассасаларига ва ташкилотларига маданият ҳамда санъат соҳасида эришган ютуқлари учун Ҳукумат тақдимномасига биноан Президент томонидан “Миллий” ёки “Академик” мақоми берилиши мумкин.
⏳ Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларининг аттестацияси уч йилда бир марта ўтказилади.
▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Янгиҳаёт туманида янги суд ташкил этилади
“Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6143, 20.01.2021 й.) қабул қилинди.
🏢 Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилади.
🔰 Янгиҳаёт тумани:
➖ Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди;
➖ Тошкент туманлараро иқтисодий суди;
➖ Тошкент туманлараро маъмурий судининг юрисдикция ҳудудига киритилади.
💼 Жиноят ишлари бўйича Сирғали, Мирзо Улуғбек туман (Тошкент шаҳри) ҳамда Каттақўрғон шаҳар (Самарқанд вилояти) судларининг биттадан судья ва биттадан судья ёрдамчиси штат бирликлари Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судига ўтказилиши белгиланди.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилган.

Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилади

Қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида янгидан ташкил этиладиган (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга тиббий хизматлар қисмида ягона солиқ тўловидан озод этилади.

Маданият ва санъат соҳасидаги давлат мулки объектлари давлат-хусусий шериклик асосида берилади
“Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (30-сон, 20.01.2021 й) қабул қилинди.
📋 Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.
🔰 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланди:
➖ уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;
➖ уларнинг ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.
♻️ Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.
🔰 Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:
● хизмат кўрсатиш;
● кичик ишлаб чиқариш;
● савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.

Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фан ривожлантирилади
“Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4960, 21.01.2021 й) қабул қилинди.
🗓 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан қуйидагилар ташкил этилади:
🏢 Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида Илмий ташкилотлар фаолияти ва инновацияларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси;
💼 Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Пистачилик илмий-тажриба станцияси ҳамда Ўрмон иқтисодиёти бўлими.
➡️ Шунингдек, қўмита тизимидаги Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш маркази тугатилиб, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига берилади.
✅ “Ўрмонлойиҳа” ДУК негизида давлат муассасаси шаклидаги “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти ташкил этилади.
📌 Қарор билан мазкур институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.
💰 Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси умумий тушумларининг 5 фоизи Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва унинг тизимидаги илмий ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.