#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
“Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (9-сон, 08.01.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарорга кўра, гидрогеологик хулоса бериш ҳамда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
📝 Регламентга кўра, жумладан, гидрогеологик хулоса Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.
💰 Давлат хизматлари кўрсатганлик учун БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
☑️ ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи (2 млн 7 минг сўм) тўланади.
⏳ Шунингдек, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бурғилаш ишларини бажариш даврига, лекин икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.
💰 Бунда давлат хизматларини кўрсатиш учун БҲМнинг 30 фоизи миқдорида (66 минг 900 сўм), ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса ушбу сумманинг 90 фоизи (60 минг 210 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
❌ Бурғи қудуғининг техник паспортини рўйхатга олиш бўйича кўрсатилган давлат хизматлари учун йиғим ундирилмайди.
🚫 Давлат геология тизимидаги гидрогеология корхоналари учун ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари амалга оширилганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

❗️Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (1-сон, 07.01.2021 й.) билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰 Низомга мувофиқ, солиқ органлари қуйидаги солиқ текширувларини ўтказади:
● камерал солиқ текшируви;
● сайёр солиқ текшируви;
● солиқ аудити.
🔰 Камерал солиқ текшируви қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
🔸 солиққа оид қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи бўлганида;
🔸 тақдим қилинган солиқ ҳисоботида тафовут ёки хатолар аниқланганида.
⏳ Мазкур текширув солиқ органи раҳбарининг буйруғи асосида, 60 кундан ошмаган муддатда ўтказилади.
☑️ Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича 2 кунда солиқ тўловчига талабнома юборилади. Солиқ тўловчи 10 кунда камчиликларни бартараф қилиб тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиқ органига бериши керак.
🔎 Сайёр солиқ текшируви 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.
📝 ОАВда солиқ ва валютага оид ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар эълон қилинса, сайёр солиқ текшируви учун асос бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сайёр солиқ текширувини ўтказишнинг яна 5 та асоси мавжуд.
❌ Сайёр солиқ текширувида ҳужжатлар ва буюмларни тунги вақтларда (23.00 дан 06.00 га қадар бўлган вақт оралиғида) олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
🔰 Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларда ўтказилади:
🔸 солиқ таваккалчилигининг юқори тоифасига мансуб бўлган;
🔸 камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этмаса;
🔸 ихтиёрий тугатилаётган юридик шахсларда;
🔸 солиқ тўловчиларнинг жиноий ишлар бўйича молия-хўжалик фаолияти тафтиш қилиниш доирасида;
🔸 фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар.

#Биласизми
➡️ Нодавлат таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.
🧾 Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида таълим турлари бўйича лицензия давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ҳужжат топшириш асосида олинади.
📝 Бунда давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўртасидаги ахборот алмашинуви лицензия талабгори бўлган юридик шахснинг электрон рақамли имзосини мажбурий тартибда қўллаш орқали амалга оширилади.

#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
ЎРМОНЧИНИНГ ҚОТИЛИ КИМ?
Финляндиянинг кичик шаҳарларидан бирида юз берган қотиллик ҳақида хабар газетада чоп этилгач, чор-атрофга ёйилди. Шаҳарча унча катта бўлмагани учун ҳамма бир-бирини танир, барчанинг оғзида фақат шу гап.
Газета ахборот полиция баённомасига асосланганди. Унда айтилишича, марҳум, кекса дурадгор бошига ўтмас жисм билан қаттиқ урилиши натижасида жон таслим қилган. Дастлабки тахминларга кўра, марҳумнинг беваси ундан анча ёш бўлиб, кейинги пайтларда бир рус денгизчиси билан илакишиб қолган. Воқеадан бир кун илгари денгизчини марҳумнинг уйи атрофида кўришган. Марҳумнинг мурдаси топилгани куни эса уйда унинг хотинидан ном-нишон бўлмаган.
Гарчи марҳумнинг бевасига нисбатан қидирув эълон қилинган, уни топишнинг имкони бўлмаган бўлса-да, тахминларга кўра, у ўша кун кечқурун денгизчи билан кемада Петербургга қараб равона бўлган.
Шаҳар газетаси мухбири чекка тамаддихонага кирганида ҳам саноқли мижозлар чамаси ўша мавзу доирасида гап сотиб ўтирарди. Мухбир чеккада пиво ичиб ўтирган миқти, ўртаёш қоровулнинг ёнига бориб ўтирди. У қоровулни сиртдан бўлса ҳам танирди. Қоровул марҳум билан қўшни яшарди.
– Марҳумнинг бевасидан хабар йўқми? – сўради мухбир ўзига емак буюргач, қоровулга қараб.
– У аллақачон Питерда ҳалиги денгизчи билан ялло қилиб юргандир?
– Ҳа, ўртада бечора дурадгорнинг ўлиб кетгани қолди.
– Нимасини айтасиз, – қоровул бош чайқади. – Унга қариган чоғида ёшгина жувонга уйланишни ким қўювди. Ўзи, шундоғам дурадгорнинг боши жанжалдан чиқмай қолганди.
– Қарияни хотини ўлдирганмикин ёки ҳалиги денгизчими? – сўради мухбир ўз-ўзига савол бергандек хаёлчан.
– Ким билади дейсиз? Қария ўзи нимжонгина одам эди. Қайси бири бўлса, бечоранинг бошига оташкурак билан бир тушириб, ишни битирган-қўйган. Беозор одам эди, бояқиш!
Мухбир то овқатланиб бўлгунча бу сергап, лақма қоровул билан гаплашиб ўтирди. Кейин эса тўғри полиция маҳкамасига йўл олди. Терговчи уни кўриши билан энсаси қотди.
– Дурадгорнинг хотини билан денгизчи ҳалиям қўлга олингани йўқ.
– Уларни излашнинг ҳожати йўқ, сиз яхшиси қотил қоровулни яхшилаб сўроқ қилиб кўринг.
Сўнг суриштирувлар натижасида қоровул чиндан ҳам қотил бўлиб чиқди.
❓Савол: Айтинг-чи, мухбир буни қаердан билган бўлиши мумкин?
Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

❗️Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:
● сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
● белгиланмаган транспорт воситаларида етказиб берилган бўлса;
● ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
● ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
● ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса;
● оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, паррандаларнинг патлари юлинмаган бўлса;
● хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган бўлса;
● ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон базасига киритилмаган бўлса.

⚠️ Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
☑️ Мазкур ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
➡️ Баённома ва ахборотда қотиллик қуроли ҳақида сўз бормаган. Қоровул эса марҳумнинг оташкурак билан берилган зарба туфайли вафот этганини айтгани мухбирда шубҳа туғдирган.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

#Халқаро_кун
11 январь – Халқаро миннатдорлик куни
📌 Ҳар йилнинг 11 январь куни дунёнинг турли мамлакатларида халқаро миннатдорлик куни кенг нишонланади. Бу кунни байрам қилишдан мақсад инсонлар орасидаги самимий муносабатларни, дўстона ришталарни янада мустаҳкамлашдан иборат.
☑️ Гарчи дунёнинг турли халқларида ва тилларида миннатдорлик турли кўринишда ифодаланса-да, чин дилдан айтилган ташаккур ҳар бир инсонга хуш кайфият бахш этади. Психологлар самимий миннатдорлик инсон саломатлигига ҳам ижобий таъсир ўтказишини тасдиқлашган.
🧾 БМТ, ЮНЕСКО сингари нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётган бу байрам тобора оммалашиб бормоқда. Қатор мамлакатларда бу кунда турли қизиқарли томошалар, акциялар, флешмоблар ўтказилади, байрам тадбирлари, танловлар ташкил этилиб, совғалар, турли тилларда битилган безакли ташаккурномалар тарқатилади.

🔰 Йўл-патруль хизмати ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:
● йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мосламада қайд қилинганда;
● транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисасига алоқадор эканлиги ҳақида маълумотлар бўлганида;
● йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодисага ойдинлик киритишга тўғри келганида;
● ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларни бажаришда;
● транспортдан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида;
● махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
● транспортдан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.
❗️Бошқа асосларга кўра транспортнинг тўхтатилиши тақиқланади.
📝 Транспорт ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текширишда аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилади.
Каналга уланиш👇
@huquqiyaxborot

Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
🔰 Қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак: ⬇️
➖ ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
➖ I ва II гуруҳ ногиронларига;
➖ 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
➖ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;
➖ таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;
➖ жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
💼 Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.

Табиий-иқлим шароитлари оғир жойларда ишловчи ходимларга йиллик устама ва йиллик қўшимча таътиллар берилади
☑️ Қонунчиликка кўра, йиллик устама ва йиллик қўшимча таътиллар табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатига киритилган жойларда ишларни бажарувчи барча ходимларга қўлланилади ва берилади.
➡️ Бунда устама миқдори ушбу жой учун белгиланган тегишли коэффициентни иш ҳақи суммасига кўпайтириш орқали белгиланади.
❗️Устамалар ходим ушбу жойда яшаши ёки яшамаслигидан қатъи назар иш жойи бўйича тўланади.
💰 Рўйхатда кўрсатилган ҳудудларга бир ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига юборилган ходимларга ҳам мазкур ҳудудда бўлган вақти учун ушбу жой учун назарда тутилган миқдорда устама тўланади.
‼️Бунда устама меҳнатга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган сафарларда харажатларни қоплаш учун тўловдан қатъи назар тўланади.

#Бу_қизиқ
👠 Данияда асосан тош плиткалар ётқизилган йўлкаларда ўрнатиладиган бу белги узун пошнали пойафзал кийиб юрадиган аёлларни пошнаси шикастланиши мумкинлигидан огоҳлантиради.
🚖 Йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ қонунчиликдаги энг сўнгги янгиликлар, асосли маълумотлар, ҳуқуқий тестлар, видеоролик ва инфографикалар билан @huquqavto телеграм канали орқали ҳам батафсил танишиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto

⚡️ Олис ҳудудлардаги ишга жалб қилинган малакали мутахассисларга ҳар ойлик компенсация тўланади
“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан олис ва чекка ҳудудларда қуйидаги имтиёзлар берилади:
➖ бюджет ташкилотларига ишга қабул қилинган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади;
➖ оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинган шифокорларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.
❌ Бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
✅ Мазкур имтиёзлардан ОТМнинг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга.
⏳ Бунда уй-жой учун ҳар ойлик пул компенсацияси мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ойгача тўланади.
❕Олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган бир бюджет ташкилотидан ва (ёки) тиббиёт муассасасидан бошқасига ўтказилганида, ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш белгиланган муддат тугагунга қадар давом эттирилади.

❗️Таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар берилади
➡️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.
🔰 Бунда:
● бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
● бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.
🔎 Таълим сифати паст мактаблар рўйхати Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади ва жорий йилда 15 февралгача, келгуси йилларда эса ҳар йили 1 сентябрга қадар Халқ таълими вазирлиги веб-сайтида эълон қилинади.
☑️ Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим сифати паст мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.
🌐 Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларида бўш иш ўринлари юзасидан маълумотлар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари веб-сайтларида жойлаштириб борилади.

⚡️Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби

❗️Жиноят кодексининг 219-моддасига кўра, қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.
➡️ Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/t.me/huquqiyaxborot

Эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январь этиб белгиланди.
❗️Фуқароларнинг қўлида қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилади.
Марказий банк ахбороти
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️Фуқароларнинг қўлида қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилади.
Марказий банк ахбороти
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг
⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.
📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.
❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.