Huquqiy axborot
350K subscribers
6.23K photos
361 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади

“Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:
қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши;
одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши;
ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги;
маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги;
ҳокимият институтларининг шаффофлиги.

☑️ Қарор билан Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини акс эттирувчи 32 та индикатор ҳам тасдиқланди.

🖥 Индекс “Huquq ustuvorligi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланади.

🔰 Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси 182 та мезонга асосланади:
● статистик маълумотларга асосланувчи 111 та мезон бўйича маълумотлар Олий суд, Бош прокуратура, Адлия, Ички ишлар вазирликлари каби 24 та ташкилот томонидан юритилади;
● социологик сўров натижаларига кўра шакллантирилувчи 71 та мезоннинг 49 таси бўйича сўровлар аҳоли ўртасида, 22 таси соҳа мутахассислари (судьялар, тадбиркорлар, журналистлар, адвокатлар, маҳаллий депутатлар, жамоат ташкилотлари) ўртасида ўтказилади.

♻️ Ахборот тизимига киритилган маълумотлар ҳар йили 1 майга қадар умумлаштирилиб, Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси тузилади.

🏢 Адлия вазирлиги томонидан индекс бўйича маълумотлар ҳар йили 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиб борилади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

📝 2020 йил учун Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш ишлари 2021 йил 1 июлга қадар якунланади ва натижалари эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–663-сон, 12.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

📌 Киритилган ўзгартиришларга кўра, ишларни назорат тартибида кўриш инстанцияси тугатилди.

☑️ Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларнинг иқтисодий судларга тааллуққли эканлиги белгиланди.

🏢 Ишлар инвестициявий низо бўйича йирик инвесторнинг, рақобатга оид иш бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра Олий суд томонидан кўрилади.

📝 Прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди. Эндиликда прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг даъво аризаси билан қўзғатилган ишлардагина иштирок этиши мумкин.

➡️ Бизнес омбудсманга ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари, Олий суд судьяси кассация шикояти бўйича иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли эканлиги белгиланди.

♻️ Назорат инстанцияси бекор бўлган бўлсада, кассация тартибида кўрилган иш такроран кўрилиши мумкин.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Энди маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади

“Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–665-сон, 12.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Киритилган ўзгартишларга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар эндиликда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади.

☑️ Эндиликда фуқаролар ўз ҳисобидан маъмурий баённоманинг кўчирма нусхасини, шунингдек суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувини олишга ҳақли.

📝 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор устидан маъмурий баённомани тузган орган томонидан ҳам шикоят берилиши мумкин.

📌 Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни назорат тартибида кўриш бекор қилиниб, апелляция инстанцияси жорий этилди.

Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги билан бир қаторда уларнинг адолатсизлиги ҳам суд ҳужжатини кассация тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланди.

♻️ Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Олий суд раиси, Бош прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари киритган протестга кўра кассация тартибида такроран кўради.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маъмурий ишлар бўйича апелляция муддати узайтирилди

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–662-сон, 12.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартишлар билан Маъмурий суд ишларини юритишда назорат инстанцияси тугатилди.

➡️ Бизнес омбудсманга биринчи инстанция судининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти тақдим қилиш ҳуқуқи берилди.

Апелляция шикояти қарор қабул қилингандан бир ой муддатда берилиши мумкинлиги белгиланди (илгари бу муддат 20 кун эди).

🗓 Апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш масаласини ҳал этишга оид ажрим ҳақида иштирок этувчи шахслар 3 кунда хабардор қилинади (илгари хабардор қилиш ажрим чиқарилган кунда амалга оширилган).

📝 Кассация шикояти апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинганидан 1 йилда берилиши мумкин (илгари ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин бир ой ичида берилиши мумкин эди).

📌 Шунингдек, манфаатдор шахслар ишларни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтириш ҳақидаги ариза билан Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилишга ҳақли.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Эндиликда судда жиноят ишини муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга нисбатан ва эълон қилинган айблов бўйича олиб борилади

“Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–664-сон, 12.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Жиноят ишларини ҳам назорат тартибида кўриш инстанцияси бекор қилинди.

➡️ Суриштирувчи, терговчи, суд мажлиси котиби маълум бир ишда қатнашганидан сўнг кейинчалик уни қайта кўриб чиқиш учун суриштирувни, дастлабки терговни юритишда такроран иштирок этиши, шунингдек суд мажлиси баённомасини юритиши мумкин.

Эндиликда судда жиноят ишини муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга нисбатан ва эълон қилинган айблов бўйича олиб борилади (илгари ҳақиқатни аниқлаш мақсадида – айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган бошқа шахсларга нисбатан олиб борилган).

📌 Судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш эндиликда судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра ҳам амалга оширилади (илгари ушбу тартиб фақат прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг илтимосномасига кўра амалга оширилган).

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент шаҳрида яна бир хорижий таълим муассасаси филиали ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ–4942-сон, 12.01.2021 й.) билан Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.

📌 Шарқ тиллари филологияси, мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти, биотиббиёт, аниқ фанлар каби йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Филиал фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

🔰 Филиалда:
таълим жараёни “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Университет) томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлари асосида рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб борилади;
кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида кадрлар тайёрланади;
таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

🏢 Филиалга қабул параметрлари Филиал томонидан тасдиқланади.

🧾 Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

➡️ Бунда давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади.

📌 Тўлов-контракт миқдори Филиал томонидан белгиланади.

Филиалда ўқиш бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:
● Филология (шарқ тиллари бўйича);
● Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);
● Биотиббиёт (кимё, биология, физика, психология ва бошқалар).

📋Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–661-сон, 12.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ишларни назорат тартибида кўриш инстанцияси тугатилди.

➡️ Фуқаролик ишининг якка тартибда ва ҳайъатда кассация тартибида такроран кўриш 5 нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилиши белгиланди.

🔎 Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, бу ишни такроран янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш, шунингдек сиртдан иш юритиш тартибида қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳолларида кўриши мумкин.

Шунингдек, прокурор фуқаролик ишларида бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас.

☑️ Эндиликда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.

🗓 Апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши, кассация шикояти (протести) бўлса апелляция инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкинлиги белгиланди.

🏢 Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган кассация шикояти (протести) Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилиши белгиланди.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Суд органлари фаолияти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади

“Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6134-сон, 13.01.2021 й.) қабул қилинди.

➡️ Фармонга мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар судьялари, Судьялар олий мактаби ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақлари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

🔰 Бунда қуйидаги тўловлар 2021 йил 1 октябргача Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:

судлар, Судьялар олий кенгаши судьялари ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар;

Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ.

📝 Фармон билан Судьялар, суд аппарати ходимлари, Судьялар олий кенгаши, шунингдек, Судьялар олий мактаби, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Суд тизимидаги ходимларнинг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғонда мева-сабзавотчилик, узумчилик ривожлантирилади

“Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4941-сон, 11.01.2021 й.) қабул қилинди.

📈 Қарорга кўра, Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 2021–2022 йиллар ҳосилидан қисқартириладиган ғалла майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунга кўра, вилоят бўйича 8 220 гектар (шу жумладан Косонсой туманидан 3 000 гектар, Чортоқ туманидан 2 100 гектар, Янгиқўрғон туманидан 3 120 гектар) ғалла майдонлари қисқартирилиб, мазкур туманларда қуйидагилар ташкил этилади:

👉 1 850 гектар замонавий интенцив боғ;
👉 1 300 гектар токзор;
👉 1 440 гектар сабзавот;
👉 960 гектар картошка;
👉 1 510 гектар дуккакли ва 1 160 гектар мойли экинлар.

Ҳар бир туманда уруғлик ва кўчатлар билан таъминлаш имкониятидан келиб чиқиб, сабзавот экинлари ва картошка уруғчилигига ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ташкил этилади.

➡️ Шунингдек, белгиланган туманларда сертификатланган сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчилар томонидан тўланадиган ер солиғи 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилади.

🗓 Аҳоли ишсизлигини камайтириш учун туман ҳокимликлари захирасидаги яхлит 300-500 гектар майдонларда плантация усулида интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида 7 йил муддатга аҳолига бериш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Қадрли ватан ҳимоячилари!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сиз ва оила аъзоларингизни, яқинларингизни бутун халқимиз томонидан кенг нишонланаётган шарафли байрамингиз билан қутлаймиз! Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз.

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуролли Кучларда қандай ҳарбий унвонлар жорий этилган?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тест

Ҳарбий хизмат ва мудофаага оид 10 савол

🇺🇿 14
январьВатан ҳимоячилари куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

Тест саволларини ишлаш учун: http://t.me/QuizBot?start=PyEu7PaX

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Харидор ноозиқ-овқат товар унга берилган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон қилинмаган бўлса, сотиб олинган товарни айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга харид қилинган жойда ва сотувчи томонидан эълон қилинган бошқа жойларда нархида тафовут бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китоб қилган ҳолда алмаштиришга ҳақлидир.

☑️ Алмаштириш учун сотувчида зарур товар бўлмаган тақдирда харидор сотиб олинган товарни сотувчига қайтаришга ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олишга ҳақлидир.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot