Huquqiy axborot
366K subscribers
6.28K photos
396 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим вилоятларда давлат театрлари ташкил этилади

“Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (754-сон, 30.11.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

👉 Наманган ва Сирдарё вилоятларида – қўғирчоқ театрлари;
👉 Навоий ва Тошкент вилоятларида – қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолияти ташкил этилади.

🎭 Қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида “дўстлар клублари” фаолияти йўлга қўйилади.

🔰 Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:
• Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Қўғирчоқ ясаш технологияси” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш;
• қўғирчоқ театри режиссёрлиги, актёрлиги ва драматургия йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимларни ташкил қилиш;
• Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қўғирчоқ театри рассоми” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

🗓 2 декабрь – Қулликни бекор қилиш учун халқаро кураш куни

🌎 Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 40 миллиондан ортиқ киши замонавий қулдорлик қурбонига айланишган. Уларнинг асосий қисми қулликнинг одам савдоси, жинсий зўравонлик, мажбурий никоҳ, қуролли тўқнашувларда болаларни ноқонуний ёллаш сингари турларига жалб қилинган.

📋 Бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида 1949 йил 2 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Одам савдоси ва фоҳишабозликдан учинчи шахслар томонидан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида” Конвенция қабул қилинган.

📌 Мазкур кунни кенг миқёсда нишонлашдан мақсад қулликнинг ҳар қандай кўринишини йўқотиш учун барча чораларни сафарбар этиш, одам савдоси, жинсий зўравонлик ва мажбурий меҳнатга жалб қилинган инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, дунё жамоатчилигига бу борадаги аҳвол хусусида ҳаққоний ахборотларни етказишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Раҳбарларга ҳафтада камида бир марта ишга хизмат автомобилисиз келиб-кетиши тавсия этилди

“Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (735-сон, 19.11.2020 й.) қабул қилинди.

🏫 Қарорга кўра, мактаблар камида битта спорт турига ихтисослаштирилади ва уларда ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

🔰 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

● экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;

● “Спорт тадбирларини шарҳловчи”, “Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.

🗓 2020 йил 1 декабрдан
барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилди;

📌 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди.

2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилади. Мазкур йўлакларда автомобил қўйишни тақиқловчи белгилар ва йўлакларнинг бошланиш қисмига махсус тўсиқлар ўрнатилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–652-сон, 01.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

🔰 “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишларга кўра:

қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил учун белгиланган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилди;

2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотини чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашдан озод қилинди.

♻️ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, солиқ тўловчиларга айрим ҳолларда солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2020 йилнинг 4 декабрь куни соат 10:00 да хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.

Малака имтиҳони жараёнларини Адлия вазирлигининг www.adliya.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (759-сон, 30.11.2020 й.) билан Гаянэ Олеговна Умерова ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг Бош котиби этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

🗓 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

ℹ️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногироликнинг у ёки бу туридан азият чекади. 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир. Дунёда бундай инсонларнинг 80 фоиздан ортиқроғи ривожланаётган мамлакатларда яшайди.

📌 Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

📋 Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳарбий хизматчилар ўртасида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танлов ўтказилади

Президент қарори (ПҚ–4905-сон, 01.12.2020 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танлов тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўрик-танлов Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг қўшилма, қисм ва олий ҳарбий таълим муассасаларида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилади.

➡️ Кўрик-танлов “Энг илғор сержант”, “Энг илғор гуруҳ командири”, “Энг илғор взвод командири”, “Энг илғор батальон командири”, “Энг илғор бригада командири” номинациялари бўйича ташкил этилади.

🗓 Кўрик-танлов ҳар йили 1 июндан 30 декабрга қадар саралаш, округ ва республика босқичларида ўтказилади.

🔰 Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари қуйидаги тартибда тақдирланади:

👉 Округ босқичида:

● 1-ўрин учун – диплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
● 2-ўрин учун – диплом ва лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
● 3-ўрин учун – диплом ва лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти.

👉 Республика босқичида:

● 1-ўрин учун – I даражали диплом ва лавозим маошининг уч баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда навбатдаги малака тоифаси;
● 2-ўрин учун – II даражали диплом ва лавозим маошининг икки баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
● 3-ўрин учун – III даражали диплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти.

🔈Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказиладиган асосий байрам тадбирида эълон қилинади ва тақдирланади.

🔰Шунингдек, кўрик-танловнинг республика босқичи ғолибларига қуйидаги имтиёзлар берилади:

👉 “Энг илғор сержант” номинацияси бўйича ғолибларга – Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига танловдан ташқари ўқишга кириш;

👉 “Энг илғор гуруҳ командири” номинацияси бўйича ғолибларга – юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;

👉 “Энг илғор взвод командири” номинацияси бўйича ғолибларга – Қуролли Кучлар Академияси малака ошириш факультетининг олий курсларига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек, юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;

👉 “Энг илғор батальон командири” номинацияси бўйича ғолибларга – Қуролли Кучлар Академиясининг ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультетига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек, юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;

👉 “Энг илғор бригада командири” номинацияси бўйича ғолибларга – юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди

Ҳукумат қарори (762-сон, 02.12.2020 й.) билан Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди.

📝 Ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёжи юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🏢 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

💰 Университетда ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

👨🏻‍💻 Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади.

➡️ Талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори “Digital Knowledge Co., Ltd.” (Муассис) томонидан белгиланади.

Шунингдек, Университетга ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан 10 нафардан кам бўлмаган абитуриент ўқишга танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) қабул қилинади.

♻️ Университетнинг “Муҳандис-дастурчи” бакалавриат таълим йўналишига талабалар 2020/2021 ўқув йилидан, “Компьютер графикаси ва дизайн” бакалавриат таълим йўналишига эса кейинги ўқув йилидан қабул қилинади.

📋 Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистоннинг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6122-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

2 сентябрь – пайшанба;
3 сентябрь – жума.

🗓
Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституция_тест

🇺🇿 Ўзбекистонда илк бор Адлия вазирлиги ташаббуси билан республика бўйлаб “Конституцияни биласизми?” лойиҳаси амалга оширилади.

🌐 Test.adliya.uz сайти орқали ҳуқуқий тестларни ечинг ва Конституция бўйича билимларингизни синовдан ўтказинг.

Синов эртага – 4 декабрь куни бошланади.

Test.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтганлар лойиҳада иштирок этиши мумкин.

Иштирокчиларга омад тилаймиз!

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Деҳқон хўжаликларига 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади

“Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6121-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра:

барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи учун солиқ солиш объектидан чиқарилади;

деҳқон хўжаликларига 1 куб метр сув учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади.

Шунингедк, кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тизими икки босқичда жорий этилади:

биринчи босқичда (2021–2023 йиллар) – кўчмас мулк бўлган турар-жой фонди объектлари (квартира, якка тартибдаги уй-жойлар, дала-ҳовли), шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан;

иккинчи босқичда (2022–2024 йиллар) – яшаш учун мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан.

📋 Бундан ташқари, фойдаланишга рухсат этилган ер участкалари турлари классификаторлари ва уларга бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асосларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги Ер кодекси тайёрланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

🗓 4 декабрь – Халқаро банклар куни

🏦
2019 йил 9 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, банкларнинг жаҳон иқтисодий барқарорлиги, мамлакатларнинг молиявий ҳолати, инсоният турмуш тарзини яхшилашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, ҳар йилнинг 4 декабрь кунини Халқаро банклар куни сифатида нишонлаш белгиланган.

☑️ 2015 йил 27 сентябрь куни БМТнинг Аддис-Абеба (Эфиопия)да ўтказилган ривожланишни молиялаштириш бўйича Учинчи халқаро конференциянинг Ҳаракатлар дастурида ҳам глобал муаммоларни ҳал қилишда молиявий ташкилотлар, банк муассасалари ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

📝 Халқаро банклар кунини унга аъзо давлатлар, халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, банкларнинг барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда муносиб нишонлаш тавсия этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚖 Йўналишсиз такси бир неча йўловчилар (навбатда турган биринчи йўловчининг розилиги билан) томонидан тўхташ жойида ёллаган ёки таксини ёллаган йўловчи розилиги билан йўли бир бўлган йўловчи чиқарилган тақдирда, йўл ҳақига тўловнинг умумий суммаси йўловчилар ўртасида ҳар бир йўловчининг босиб ўтган масофасига мутаносиб равишда тақсимланади.

❗️Йўналишсиз таксига йўловчиларни чиқаришда ҳайдовчи багажни жойлаштиришда ёрдам кўрсатиши, сафар тугаганда эса йўловчига унинг буюмларини ва багажини тушириши тўғрисида эслатиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қурилиш тармоғи модернизация қилиниб, жадал ва инновацион ривожлантирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фарғонада жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилади

“Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4911-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилади.

➡️ Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонаси янги институтнинг клиник базаси этиб белгиланади.

🩺 Институтда етакчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда, замонавий таълим дастурлари асосида тор соҳадаги мутахассисликлар бўйича шифокорлар тайёрланади.

☑️ Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган давлат буюртмаси параметрлари доирасида ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади;

Уч ой муддатда институтга юқори салоҳиятга, фан номзоди, фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчилар жалб этилади.

🏠 Институт фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида жалб этиладиган малакали профессор-ўқитувчилар хизмат уйлари билан таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституция_куни

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жарималар оширилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-653-сон, 03.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир нечта Кодекси, Қонун ҳамда Ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Жумладан:

👉 Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга олиб келиш жинояти учун жавобгарликнинг жарима миқдори оширилди;

👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

🔰 Бундан ташқари, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун эндиликда маъмурий жавобгарлик:

👉 фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача);
👉 мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (илгари бу миқдор фуқароларга 111 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача эди).

🔰 “Архив иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, давлат архивлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

миллий архивлар;
марказий давлат архивлари;
вилоят ва туман (шаҳар) давлат архивлари;
тармоқ давлат архивлари.

(Илгари тоифаларга бўлиб кўрсатилмаган.)

Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун иловаси 49-банд билан тўлдирилиб, фаолиятнинг айрим турларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot