Huquqiy axborot
308K subscribers
6.18K photos
336 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборот ошкор этилмайди

“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда)(ЎРҚ-633, 17.08.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация қилинади.

🔰 Шунингдек, Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби белгиланиб, улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

👉 ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатишни;

👉 вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитари-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлашни;

👉 ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатишни;

👉 ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан қариндошларни излашида ёрдам кўрсатишни.

Шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, шунингдек кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслиги белгиланди.

▫️Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Адлия вазирлиги юридик техникумлари ҳақида нималарни биласиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Хабарингиз бор, адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда, Адлия вазирлиги тизимидаги шу жумладан, адлия бошқармалари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, юридик таълим муассасаларидаги коррупция кўриниши ҳақидаги маълумотларни телеграмдаги @antikorbot боти орқали ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформа орқали юбориш мумкин.

Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Махсус платформа ҳаволасига ўтиш манзили: http://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

⚡️ 25 августдан Адлия вазирлиги юридик техникумларига онлайн қабул бошланади

2020/2021 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) Давлат тест маркази веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасига элчихоналар бириктирилди

“Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4810-сон, 17.08.2020 й.) қабул қилинди.

💰 Қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятида 2020–2022 йилларда умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик 84 та инвестиция лойиҳалари, бундан ташқари умумий қиймати 516,8 млн долларлик 26 та истиқболли инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

🗓 2021 йил 1 апрелга қадар 26 та йирик инвестиция лойиҳалари билан бир вақтда вилоятнинг ҳар бир туманида қўшимча янги саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасининг (ЭИЗ) қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари ҳисобидан кенгайтириладиган ҳудудлар белгиланди.

💼 Қарорга кўра, ЭИЗга Ўзбекистоннинг тегишлича хориждаги дипломатик ваколатхоналари бириктирилди.

📂 Бириктирилган элчихоналар вилоят ҳокимлиги билан биргаликда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ЭИЗда янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштиради.

➡️ Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Инфратузилма жамғармаси ташкил этилиб, унинг маблағлари ЭИЗнинг кенгайтирилган ҳудудларида инфратузилма қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.

📌 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб
экспорт қатновларда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатда автомобиль кабинасидан чиқиши шартми?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

🗓 19 август

Бугун – Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни

📌 БМТ Бош Ассамблеясининг 2008 йил 11 декабрдаги 63-сессиясида қабул қилинган A/RES/63/139 сонли резолюциясига асосан 19 август Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни (World Humanitarian Day) деб эълон қилинган.

2003 йил 19 август куни БМТнинг Бағдод шаҳридаги ваколатхонасида юз берган террорчилик ҳаракати натижасида 22 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, улар орасида ташкилотнинг таниқли вакили Сержиу Виейра ди Меллу ҳам бор эди.

Ушбу кунда ўз инсонпарварлик бурчини бажариш йўлида жонини фидо қилганлар, миллионлаб инсонларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётганлар эътироф этилади.

Шунингдек, кун дунё бўйлаб инсонпарварлик ёрдамига доимий эҳтиёж борлигини ва бу борада халқаро ҳамкорлик қилиш муҳимлигини эслатиб туради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔸 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;
🔸 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 238 610 сўм;
🔸 энг кам ёшга доир пенсиялар – 466 680 сўм;
🔸 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – 466 680 сўм;
🔸 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа 286 390 сўмдан иборат.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўмни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Фармони билан, 2020 йил 1 сентябрдан пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди ва қуйидагича белгиланди:

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, тест синовлари 40 та стадион ва хиёбонлар (65 та сектор)да ўтказилади:

◽️ Қорақалпоғистон Республикаси – 3 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Андижон вилояти – 1 та ҳудуд (6 та сектор);
◽️ Наманган вилояти – 4 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Фарғона вилояти – 6 та ҳудуд (6 та сектор);
◽️ Бухоро вилояти – 3 та ҳудуд (3 та сектор);
◽️ Хоразм вилояти – 2 та ҳудуд (3 та сектор);
◽️ Сурхондарё вилояти – 4 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Қашқадарё вилояти – 1 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Жиззах вилояти – 2 та ҳудуд (3 та сектор);
◽️ Навоий вилояти – 2 та ҳудуд (2 та сектор);
◽️ Самарқанд вилояти – 4 та ҳудуд (7 та сектор);
◽️ Сирдарё вилояти – 2 та ҳудуд (2 та сектор);
◽️ Тошкент шаҳри – 6 та ҳудуд (17 та сектор).

🏟 2020-2021-ўқув йили қабулида ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати:

👉 https://dtm.uz/page/stadionlar_royxati_2020

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонаси очилади

“Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (494-сон, 18.08.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури тасдиқланди ҳамда Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.

♻️ Мувофиқлаштирувчи кенгаш, жумладан, чора-тадбирлар дастурининг бажарилишини таҳлил қилади ҳамда ундаги тадбирлар ва лойиҳаларнинг ижросида амалий ёрдам кўрсатади.

🔰 Қарорга кўра, қуйидаги йўналишлар бўйича Туркия Ҳукуматининг техник кўмаги кенгайтирилади ва етакчи турк экспертлари жалб қилинади:

👉 соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятини ошириш;

👉 сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш;

👉 йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;

👉 “электрон ҳукумат” соҳасида Туркиянинг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этиш.

🏢 2020 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонаси очилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲 Ассалом алайкум. Онам шу йилда пенсияга чиқмоқдалар. 35 йил ишлаган бўлиб, шундан 10 йили бола парвариши таътилида бўлган. Ушбу муддат ҳам стаж ҳисобланишида инобатга олинадими? (Б.Ш. Тошкент шаҳар)

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга кўра бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йиллик давр меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

💼 Бунда мазкур меҳнат фаолияти иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун, камида 7 йиллик умумий иш стажи бўлиши талаб этилади.

Демак, онангиз 35 йиллик меҳнат стажига эга бўлиб, шундан 10 йили мобайнида бола парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати: ⬇️

👉 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ⬇️

👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
👉 имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
👉 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 20 август (1999 йил)

Телекоммуникациялар тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган

Қонунга мувофиқ, телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарларнинг сир тутилишини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

❗️Барча операторлар ва провайдерлар ушбу сўзлашувлар ва хабарларнинг сир тутилишига риоя этилишини таъминлашлари шарт.

Телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатилаётган хабарлар тўғрисидаги маълумот, шунингдек хабарларнинг ўзи фақат бундай хабарларни жўнатувчилар ва уларни олувчиларга ёки уларнинг қонуний вакилларига берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини уйдан туриб олиш мумкин

Ҳукумат қарори (495-сон, 19.08.2020 й) билан Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

📝 Регламентга мувофиқ, жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари маълум ташкилотда ишлаган давридаги иш ҳақига оид ва ишлаганлиги тўғрисидаги иш стажига оид маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) бориб ариза топширади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

🌐 Ариза берувчи сўровномани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаганда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб иш стажини тасдиқлашга оид маълумотнома учун 5 иш кунидан, иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотнома учун 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотнома шакллантиради ҳамда ДХМга ёки ЯИДХПга юборади.

🚫 Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

❗️ДХМлар ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларни сир сақланишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Лойиҳа_муҳокамада

Коррупцияга қарши курашишга ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига тавсия этилиши мумкин

📋 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар, коррупцияга оид жиноятлар тушунчаларига таъриф берилиб, мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга тегишлича МЖтК ва ЖКнинг қайси моддалари кириши белгилаб берилмоқда.

☑️ Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берилганда бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида рағбатлантириш белгиланмоқда.

💰 Жумладан, коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун ‒ 669 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

🎖 Лойиҳада шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкинлиги назарда тутилган.

🗓 Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 3 сентябрига қадар давом этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий веб-конференцияга таклиф этамиз!

📹 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий веб-конференцияга таклиф этади.

Конференция жорий йилнинг 20 август куни соат 14-00да “Zoom” онлайн платформасида бўлиб ўтади.

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган бўлиб, унда миллий экспертлар билан бир қаторда Германия, Россия, Покистон ва Қозоғистон давлатларидан мутахассислар иштирок этадилар.

🔸 Конференцияда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг👇
https://zoom.us/meeting/register/tJwlcOygrzMjGtB_6KdWJmbHnDFTU56Za_el

🔸 Конференция дастури билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин👇
http://hsti.uz/?p=26078

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot