Huquqiy axborot
372K subscribers
6.29K photos
400 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Лойиҳа_муҳокамада

Коррупцияга қарши курашишга ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига тавсия этилиши мумкин

📋 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар, коррупцияга оид жиноятлар тушунчаларига таъриф берилиб, мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга тегишлича МЖтК ва ЖКнинг қайси моддалари кириши белгилаб берилмоқда.

☑️ Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берилганда бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида рағбатлантириш белгиланмоқда.

💰 Жумладан, коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун ‒ 669 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

🎖 Лойиҳада шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкинлиги назарда тутилган.

🗓 Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 3 сентябрига қадар давом этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Лойиҳа_муҳокамада

📋 “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Муҳокамада қатнашиш:
👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/25772

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Лойиҳа_муҳокамада

📋 “Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Муҳокамада қатнашиш:
👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/25909

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot