Huquqiy axborot
373K subscribers
6.28K photos
399 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Маъмурий қамоқ кимларга қўлланмайди?

Қонунчиликка кўра, қуйидагиларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чораси қўлланилиши мумкин эмас:

👉 ҳомиладор аёлларга;
👉 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга;
👉 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;
👉 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
Президент қарори (ПҚ–4720-сон, 20.05.2020 й.) қабул қилинди.

💰Қарорга мувофиқ, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар қуйидаги ваколатли банкларга ажратилади:

“Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

• АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

• “Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Адлия органлари ва муассасалари фаолияти янада такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақида

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади.

Стационар шароитда фаолият юритадиган хусусий тизимидаги тиббий муассасаси ҳам меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ҳуқуқига эга.

Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади.

Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.

Ходим қуйидаги ҳолатларда тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига юборилади: ⬇️
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса;
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан 1 йилда жами 6 ойни ташкил қилса;
👉 сил касаллиги биринчи марта аниқланганда, меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 10 ойни ташкил қилса;
👉 силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан кейин меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 6 ойни ташкил қилса.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш ваколати йўқ тиббий муассасалар: ⬇️
👉 тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
👉 шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
👉 суд-тиббий экспертиза муассасалари;
👉 пансионат ва санаторий-курортлар;
👉 физиотерапия, даволаш физкультураси муассасалари.

Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: ⬇️
👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
👉 санаторий-курортларда даволанганда;
👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
👉 карантинда;
👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сардобада ҳодисасидан жабрланганларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун 100 млн доллар ажратилади

“Сардоба сув омбори“ тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш чора-тадбирларини молиялаштириш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4722-сон, 21.05.2020 й.) қабул қилинди.

💰Қарорга мувофиқ, Сардобадаги фавқулодда ҳодисадан зарар кўрган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қайтариб бермаслик асосида Давлат бюджетига 100 млн доллар эквивалентидаги маблағлар ажратилади.

🔻 Ушбу маблағлар, тегишлича вазирлик ва идораларга талафот кўрган ҳудудларда йўл-транспорт инфратузилмасини, тоза ичимлик суви ва канализация тизимларини, ижтимоий соҳа объектлари в.б. ларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун йўналтирилади.

🏠 Шунингдек, маблағлар Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойи бузилган ва яшаб бўлмайдиган аҳволга келган оилаларга 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уйларни қуриш ҳамда қуриб битказилган ва сотилмаган хонадонларни эгаликка бериш учун йўналтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қарорга кўра, мудофаа ва ҳуқуқ тартибот органларининг тадбирлари ҳамда уларга Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган жами 1,150 трлн сўм миқдоригача бўлган бюджет маблағлари мақбуллаштирилади.

Мақбуллаштириладиган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

👉 2020 йилда Президент топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар ҳисобидан қуйидагиларга ажратилган маблағлар ўрнини қоплаш учун:

Президентнинг Ф–5569-сон фармойишига асосан Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига ажратилган маблағ;

Президентнинг ПҚ–4581-сон қарорига асосан 2019 йил 1 декабрга қадар хусусий шериклар томонидан нодавлат боғчаларни ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмда бажарилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар бўйича кредитларни молиялаштириш учун ажратилган маблағ;

Ҳукуматнинг 950-сон фармойишига асосан фуқаролар ва тадбиркорларга тегишли ер участкалари олиб қўйилиши ҳамда кўчмас мулк объектларининг бузилиши оқибатида етказилган зарар миқдори бўйича вужудга келган қарздорликни қоплаш учун Жиззах, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратилган маблағ;

Президентнинг ПФ–5953-сон Фармонига асосан янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналарига барча зарур инфратузилмаларни етказиб бериш учун кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига ажратилган маблағ;

👉 Президентнинг Ф–5567-сон фармойишига асосан Бухоро вилояти маҳаллий бюджетига маблағ ажратиш (шу жумладан, олдин ажратилган маблағ ўрнини қоплаш) учун;

👉 Президентнинг ПҚ–4700-сон қарорига мувофиқ ер майдонларини фойдаланишга киритиш мақсадида туман бюджетларига ажратилган маблағ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Уй ҳайвони томонидан етказилган зарар учун унинг мулкдори ёки бу ҳайвонга эгалик қилувчи ва ундан фойдаланувчи шахс жавобгар бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 шифокорни ва шифохонани танлаш;
👉 санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
👉 ўз илтимосига кўра бошқа мутахассислардан маслаҳатлар олиш;
👉 тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
👉 тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қайси ҳолатлар маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади?

Қонунчиликка кўра, маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

• айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
• айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
• ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;
• ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
• ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;
• ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Цемент импорти бўйича чеклов бекор бўлди

“Коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хомашё экспорти ва цемент импортини вақтинчалик чеклаш тўғрисида” Ҳукумат қарорига ўзгартириш (309-сон, 22.05.2020 й.) киритилди.

⚠️ Ҳукуматнинг 2020 йил 23 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.

❗️Киритилган ўзгартиришга кўра, цемент маҳсулотини (ТИФ ТН бўйича код 2523210000 ва 2523290000) импорт бўйича олиб киришга жорий қилинган чеклов 2020 йилнинг 23 майидан бошлаб бекор бўлди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳар бир фуқаро соғлиғини сақлаш бўйича қуйидагилар тўғрисида маълумотларни олиш ҳуқуқига эга:
👉 ўз соғлиғининг ҳолати;
👉 текшириш натижалари;
👉 қандай касали борлиги;
👉 қандай ташхис қўйилганлиги;
👉 касалликнинг бундан буён қандай кечишига оид тахминлар;
👉 даволаш усуллари ва бу усуллар билан боғлиқ хавф-хатар;
👉 тиббий аралашувнинг эҳтимол тутилган турлари ва уларнинг оқибатлари;
👉 амалга оширилган даволашнинг натижалари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Адлия вазирлиги барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этиб, эзгу ниятларингиз ижобатини тилайди!

Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Анъанавий миллий байрам “Рўза ҳайити” тўғрисида”ги 1991 йил 11 апрелда қабул қилинган Президент Фармони билан республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу кунни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилган.

1992 йил 27 мартдаги "Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида"ги Президент Фармони билан эса диний байрам — Рўза ҳайит (“Ийд ал-Фитр”)ни 1992 йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинланган бўлиб, бу норма кейинчалик Меҳнат кодексида ҳам ўз аксини топган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📷 Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга.

❗️Йўл-патруль хизмати ходимининг фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📋 Қонунчиликка мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади.

💰 Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг акушер-гинекологлари томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.

⚠️ Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (шу жумладан, ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига ўзгартишлар киритилди

“Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (320-сон, 22.05.2020 й.).

⚠️ Президентнинг ПФ-5984-сон Фармони билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш бўйича қатор янги тартиботлар белгиланган эди.

Шунга кўра, Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Қарорга кўра, прописка қилиш тартибига оид амалдаги низом 2020 йил 1 сентябрга қадар амал қилади (низомнинг 66-67-бандлари мазкур қарор эълон қилинган кундан кучини йўқотади).

📋 Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (2020 йил 1 сентябрдан кучга киради).

Унга кўра, фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт (ҳозир 10 кун муддатда).

🔺 ДХМлар ва ЯИДХП орқали рўйхатнинг 1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🏢 Доимий рўйхатга олиш учун ариза берувчи МваФРБга мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.

🔎 Фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.

🎫 Мурожаат қилинган куннинг ўзида фуқаронинг паспортига аввалги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босилади ва фуқаронинг хоҳишига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади.

Яъни, рўйхатга олишни расмийлаштириш учун 1 кун талаб этилади (ҳозирда 3 кун).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Республиканинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар технопарклари ташкил этилади

“Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (313-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади.

🔺Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔰 Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

❗️Технопарклар фаолияти вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади.

⚠️ Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

💼 Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади.

📝 Қарор билан 2020-2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади

“Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (310-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

💰 Қарорга мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига қўшиш орқали амалга оширилади.

📝 Қарор билан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

🖥 Сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни “онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади.

Жумладан, сув омборлари ва ирригация тизимларида жами 18 576 та қурилма ўрнатилади.

☑️ Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 1687 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда “онлайн” режимида назорат қилиш жорий этилади.

2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot