Huquqiy axborot
372K subscribers
6.28K photos
399 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мудофаа вазирлигида армия спорти такомиллаштирилади

“Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (292-сон, 19.05.2020 й.) қабул қилинди.

🔺Қарорга мувофиқ, Мудофаа вазирлиги Спорт клуби Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказига айлантирилди.

🏢 Марказ вазирлик марказий аппаратининг мустақил бошқармасига тенглаштирилган муассаса ҳисобланади.

❗️Оммавийлаштирилаётган спорт турларини ривожлантириш, мамлакат ва Мудофаа вазирлиги қўшинлари спорт терма жамоалари учун ҳарбий хизматчи, хизматчи ва ўқувчи спортчилар орасидан юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

📋 Қарор билан Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш тўғрисидаги низом ҳамда вазирликда армия спортини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

❗️Низомга мувофиқ, армия спортига Олимпия, оммавий, миллий, ҳарбий-амалий ҳамда техник ва амалий спорт турлари киради.

Низом билан шунингдек, бир қатор вазирлик ва идораларнинг армия спортини ривожлантириш соҳасида асосий вазифалари белгилаб берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин: ⬇️
👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (298-сон, 20.05.2020 й.) билан Одил Алимуротович Қўйсинов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (299-сон, 20.05.2020 й.) билан:

• Орал Аминовна Атаниязова Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори этиб;

• Гулчехра Шовкатовна Рихсиева Тошкент давлат шарқшунослик университетининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (300-сон, 20.05.2020 й.) билан:

• Мирсаид Миралимович Захидов “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб;

• Адҳамжон Нумонжонович Муйдинов “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Адлия вазирлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди

“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

❗️Фармон билан Адлия вазирлиги зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди.

🖥 Жумладан, вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этади ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали “виртуал адлия” тизимини ишга туширади.

📋 Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси ва концепцияни 2020–2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

📊 Шунингдек, Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.

Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлайди:

🔺 Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш;

🔺 давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;

🔺 2018–2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш;

🔺 электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;

🔺 аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;

🔺 нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш;

🔺 29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адлия вазирлиги маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилади

🏢 Фармонга кўра, Адлия вазирлиги амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш, ушбу соҳада вазирлик ва идоралар ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

📝 Эндиликда, Адлия вазирлиги маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилади

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб:

👉 хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатлар қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ёки маъмурий усуллар орқали тартибга солиниши тақиқланади;

👉 жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилади;

👉 идоравий қонун ҳужжатларига жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча тўлов ва йиғимларни белгиловчи, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутувчи, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келувчи, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўйилмайди;

👉 техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритишга йўл қўйилмайди;

👉 техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар вазирликда мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олинади ва кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда “пакет” принципи жорий қилинади

📋 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда қуйидагиларни назарда тутувчи “пакет” принципи жорий қилинади:

янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда уни амалга оширишга қаратилган ҳаволаки нормалар янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган муддатда ишлаб чиқилади ва кучга киради;

янги қонун лойиҳаси билан белгиланаётган қоидалар илгари қабул қилинган қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этганда, илгари қабул қилинган қонунларга ўзгартириш киритиш янги қонунни қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади;

вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритади;

❗️Адлия вазирлигига
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрида мавжуд бўлган ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади, бунда улар айнан бир хил масалада ва техник кўринишда бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади

Фармонга кўра, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш тўхтатилади.

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бундан мустасно.

Идоравий қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Эксперимент тариқасида юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади

Фармонга кўра, Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси ва Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ташкил этилди.

🏢 Фармонга кўра, Наманган шаҳри ва Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

✂️ Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилади.

📌 Улар тегишли ташкилотда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

❗️Эксперимент натижасига кўра ушбу тизим республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилади

Фармонга мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ДУК ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти негизида вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилади.

🔺 Марказ аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, қонун ҳужжатлари матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади.

“Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти амалдаги хизмат кўрсатиш соҳаларини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Бирламчи бозордан уй сотиб олганда тўланадиган 5 фоизлик ставка бекор бўлди

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ-619-сон, 20.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мулк сотиб олинганда мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 5 фоизи миқдордаги давлат божининг алоҳида ставкаси чиқариб ташланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат нотариуси хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирса лицензия учун давлат божи тўламайди

Қонунга кўра, давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

💰 Шунингдек, икки ёки ундан ортиқ шахс номидан ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахс номига берилган битта ишончномани тасдиқлашда давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни биласизми?

Оила кодексига кўра, никоҳ тузишга:

лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;

насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;

лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга бепул бериладиган товарлар рўйхати янгиланди

⚠️ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (307-сон, 20.05.2020 й.).

🚫 Жумладан, Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун оила таркибига қуйидагилар киритилмайди:

👉 болаларнинг улар билан биргаликда яшайдиган боболари ва бувилари;

👉 болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар.

💰 Шунингдек, эндиликда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромад ушбу хўжаликни юритиш учун фойдаланиладиган сотихлар сонини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,035 миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Илгари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,071 миқдорига кўпайтириб аниқланган.

📄 Бундан ташқари, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати янгиланди.

Рўйхатга карантин тадбирлари амал қилиш даврида қўшимча равишда бепул бериладиган қуйидаги маҳсулотлар қўшилди:

🔹 бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб;
🔹 бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар;
🔹 суюқ ёки гель ҳолатидаги анисептик;
🔹 антибактериал совун.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда ҳозирга қадар 15 турдаги маҳсулот мавжуд эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

258 фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 117 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафарини аёл, 7 нафарини чет давлат фуқаролари, 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot