#Махсус_комиссия_хабари
⚡️ Республика махсус комиссиясининг ахбороти
Хабарингиз бор, карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.
✅ Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.
🚫 Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.
❗️Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича концепция тасдиқланди
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
📋 Фармон билан Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси ва концепцияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
🏢 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
🚫 Фармонга мувофиқ, органик қишлоқ хўжалигига ўтказилган ер участкаларида экинларни жойлаштириш органик стандарт талабларини ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ амалга оширилади ва экинларни жойлаштиришда давлат аралашувига йўл қўйилмайди.
📝 2020 йил 1 октябрга қадар органик қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш тизимларини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш бўйича “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
🎓 Тошкент давлат аграр университетида “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш” йўналишида мутахассислар тайёрлаш учун ўқув-услубий материаллар ишлаб чиқилади ва 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу йўналишда талабалар қабул қилиш йўлга қўйилади.

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-5996-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Унга кўра, 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади:
🔺кичик тадбиркорлик субъектлари;
🔺бозорлар ва савдо комплекслари;
🔺кинотеатрлар;
🔺умумий овқатланиш жойлари;
🔺жамоат транспорти корхоналари;
🔺спорт-соғломлаштириш муассасалари;
🔺йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.
Кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб‑қувватлаш тақдим этилади:
👉 Президентнинг ПФ-5969‑сон ва ПФ‑5978‑сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб‑бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
👉 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол‑мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.

⚡️ Айрим микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси камайтирилади
📊Фармонга кўра, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади.
📌 Микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади.
✅ Бунда уларга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилди.

Моддий ёрдам олувчилар сони қўшимча 10 фоизга оширилади
📈 Фармонга кўра, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 2020 йил 1 июндан бошлаб қўшимча 10 фоизга оширилади.

#Биласизми
Ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддати кечиктирилади
⚠️ Президентнинг тегишли Фармонига асосан тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилган эди.
🔺Фармонга мувофиқ, божхона органларига мурожаат қилган кунгача 1 йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан берилди.

⚡️Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади
“Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4716-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:
👉 аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:
• енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;
• суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача;
• уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача;
👉 қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - БҲМнинг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).

Газ таъминоти ташкилоти қуйидагиларга мажбур: ⬇️
Истеъмолчиларга йўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топшириш. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилади.
✅ Тасдиқланган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш:
👉 кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда — икки йилда бир марта;
👉турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари — йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш — ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.
✅ Тасдиқланган тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда таъмирлаш:
👉 табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол;
👉 овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;
👉 иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;
👉 иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида;
👉 газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида.

⚡️ Айрим қурилиш техникалари божхона тўловларидан озод этилади
“Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4718-сон, 19.05.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, қуйидагилар божхона тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади:
▪️2021 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари (27 турдаги);
▪️2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари.
🔺Божхона тўловларини тўловчилар 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда импорт қилинадиган қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар бўйича божхона тўловларини (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мудофаа вазирлигида армия спорти такомиллаштирилади
“Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (292-сон, 19.05.2020 й.) қабул қилинди.
🔺Қарорга мувофиқ, Мудофаа вазирлиги Спорт клуби Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказига айлантирилди.
🏢 Марказ вазирлик марказий аппаратининг мустақил бошқармасига тенглаштирилган муассаса ҳисобланади.
❗️Оммавийлаштирилаётган спорт турларини ривожлантириш, мамлакат ва Мудофаа вазирлиги қўшинлари спорт терма жамоалари учун ҳарбий хизматчи, хизматчи ва ўқувчи спортчилар орасидан юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
📋 Қарор билан Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш тўғрисидаги низом ҳамда вазирликда армия спортини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
❗️Низомга мувофиқ, армия спортига Олимпия, оммавий, миллий, ҳарбий-амалий ҳамда техник ва амалий спорт турлари киради.
✅ Низом билан шунингдек, бир қатор вазирлик ва идораларнинг армия спортини ривожлантириш соҳасида асосий вазифалари белгилаб берилди.

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?
Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
✅ Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин: ⬇️
👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.
Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

#Тайинлов
Ҳукумат қарори (298-сон, 20.05.2020 й.) билан Одил Алимуротович Қўйсинов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.

✅ Ҳукумат қарори (299-сон, 20.05.2020 й.) билан:
• Орал Аминовна Атаниязова Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори этиб;
• Гулчехра Шовкатовна Рихсиева Тошкент давлат шарқшунослик университетининг ректори этиб тайинланди.

✅ Ҳукумат қарори (300-сон, 20.05.2020 й.) билан:
• Мирсаид Миралимович Захидов “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб;
• Адҳамжон Нумонжонович Муйдинов “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.

⚡️ Адлия вазирлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди
“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
❗️Фармон билан Адлия вазирлиги зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди.
🖥 Жумладан, вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этади ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали “виртуал адлия” тизимини ишга туширади.
📋 Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси ва концепцияни 2020–2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
📊 Шунингдек, Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.
Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлайди:
🔺 Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш;
🔺 давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;
🔺 2018–2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш;
🔺 электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;
🔺 аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;
🔺 нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш;
🔺 29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлаш.

❗️Адлия вазирлиги маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилади
🏢 Фармонга кўра, Адлия вазирлиги амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш, ушбу соҳада вазирлик ва идоралар ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
📝 Эндиликда, Адлия вазирлиги маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради.

Жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилади
✅ Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб:
👉 хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатлар қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ёки маъмурий усуллар орқали тартибга солиниши тақиқланади;
👉 жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилади;
👉 идоравий қонун ҳужжатларига жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча тўлов ва йиғимларни белгиловчи, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутувчи, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келувчи, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўйилмайди;
👉 техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритишга йўл қўйилмайди;
👉 техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар вазирликда мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олинади ва кучга киради.

⚡️ Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда “пакет” принципи жорий қилинади
📋 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда қуйидагиларни назарда тутувчи “пакет” принципи жорий қилинади:
• янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда уни амалга оширишга қаратилган ҳаволаки нормалар янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган муддатда ишлаб чиқилади ва кучга киради;
• янги қонун лойиҳаси билан белгиланаётган қоидалар илгари қабул қилинган қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этганда, илгари қабул қилинган қонунларга ўзгартириш киритиш янги қонунни қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади;
• вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритади;
❗️Адлия вазирлигига Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрида мавжуд бўлган ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади, бунда улар айнан бир хил масалада ва техник кўринишда бўлиши лозим.